Фитналар қаршисида, динда собит туришлик!
Савол:Ҳозирги вақтда умматни жунбушга (ҳаракатга) келтираётган фитналар соясида, динда собитлик билан туриш учун ёрдам берувчи сабаблар нима?
Жавоб: Динда собитликка сабабчи бўлувчи омиллар (ушбулардир)!
Авваламбор фойдали илмни таълим олишлик, эътиқодни ва унинг усулларини ўрганишлик, сўнг фитналар ҳақида келган ҳадисларни мутоала қилишлик! Охирги замонларда нималар келиши ва (ўша пайтларда) инсондан нималар талаб қилинишини (ўрганишлик)! Сўнгра, фитналардан ва унинг (келтириб чиқарувчи) йўлларидан узоқлашиш! Фитна аҳли (эгалари)дан узоқлашиш ва (шунингдек) уларни тарқатувчиларидан ҳам, унга даъватчи (чақирувчи)ларидан ҳам узоқлашишлик ва жаҳаннам эшиклари устида (унга) даъват қилувчи (чақирувчи)лардан ҳазр (эҳтиёт) бўлишлик! Худдики уларни Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "ким уларга итоат қилса, уни (жаҳаннамга) улоқтиришади" деб васф қилгандек (сифатлагандек) (эҳтиёт бўлинади)! Сўнгра дуо, (дарҳақиқат) бу энг муҳимлардандир! Дуоки, у мусулмонни собит (туриш)лиги ҳақида Аллоҳ азза ва жалладан дуо қилиб сўрашлиги ва собитлик билан дуони кўпайтиришлиги!
Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Эй! Қалбларни ўзгартирувчи зот! Қалбимни динингда собит қил!" деб айтардилар!
Иброҳим алайҳиссолату вассалам ҳам: "Санамларга (ибодат ила) талпиниб кетишликдан, мени ва зурриётларимни узоқлаштир!" (Иброҳим: 35) деб айтардилар!
Юсуф алайҳиссалом (ҳам) умрлари охирида Роббиларига қилган дуолари: "Мени мусулмон ҳолда вафот этдир ва солиҳ бандаларга қўшгин" (Юсуф: 101) дер эдилар!
(Шунингдек) дуони кўпайтирган ҳолда, илм ва басират аҳли (эгалари) ва яхшилик аҳли билан ўтириб, фитналарга васила бўлувчи (элтувчи) нарсалардан узоқлашилади ва унга эътибор бермайди. Чунки, бу (иш) унга ёмонликни жалб қилади. Фитналарга даъват қиладиган ва ёмонлик аҳли шубуҳотларини соладиган ирмоқ (манба)ларга қулоқ солинмайди!
Агар инсон ушбу ишларга (сабабларга) амал қилса, Аллоҳ азза ва жалла албатта уни фитналардан саломат сақлайди! Чунки, у сабабларга амал қилди ва тавфиқ эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қўлидадир!
Манба: http://alfawzan.af.org.sa/node/15378