Қурбонлик жонлиғи қандай тўғри сўйилади?
[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/taom_va_sharob/qurbonlik/qurbonlik_002_qurbonlik_jonligi_qanday_togri_soyiladi.mp3[/mp3]
Юклаб олиш [mp3]
Савол: Жазоирлик тингловчимиз сўрамоқда: Фазилатли шайх, қурбонлик сўйишнинг тўғри шакли қандай бўлади?
Жавоб: Қурбонлик сўйишнинг тўғри шакли шуки, агар жонлиқ қўй ёки эчки бўлса, уни чап томони билан ётқизилади ва оёғини бўйнига қўйилади. Ҳалқуми кўриниши учун чап қўл билан ҳайвоннинг калласини ушланади ва пичоқни ҳалқум, икки жон томирлари ва қизилўнгачга қаттиқ тортилади. Сўяётган пайтда:
بِسْمِ اللهِ اللهُ أكْبَر ! اللهُمَّ هَذا مِنْكَ و لَكَ ! اللهُمَّ هَذه عَنِّي و عَنْ أَهْلِ بَيْتِي
«Бисмиллаҳ! Аллоҳу акбар! Аллоҳумма ҳаза минка ва лака! Аллоҳумма ҳазиҳи анний ва ан аҳли байтий», дейди.
(Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ буюкроқдир! Аллоҳим бу (жонлиқ) сеники ва сенга қайтгувчидир. Аллоҳим, бу (қурбонлик) мен ва оиламнинг номидандир).
Қурбонлик бўлмаган ҳайвонларни ҳам шундай сўйилади. Бироқ, сўяётган пайтда: «Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар!» – дейилади, холос.
(Маъноси: Аллоҳ номи билан, Аллоҳ буюкроқдир!)
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
«Нурун аъла ад-Дарб» силсиласи, тасма № 353.