rinat80_09   08-18-2015, 04:35 PM
#1
Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух!. Намозга Азон айтаётган пайтда “Ашҳаду анна муҳаммадар росулуллоҳ”га келганда, иккала бош бармоқларининг тирноқ қисмини ўпиб, икки кўзларига суртишади ва буни баъзи фиқҳ китобларида борлигини айтишади. Лекин саҳиҳ суннатда бу каби амаллар келганини билмаймиз. Уларнинг бу амали бидъатми? ва жавоб тарикасида Аммо Дайламийнинг “Фирдавс”ида бу иш Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга тегишли экани айтилган. Унга кўра, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрнинг муаззин “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна муҳаммадар росувлуллоҳ”, деганидан сўнг унинг сўзларини такрорлаб, кейин кўрсаткич ёки бош бармоғини ўпиб, уни икки кўзига суртганини кўриб қолиб: “Ким соҳибим қилгани каби қилса, унга шафоатим ҳалол бўлади” деганлар. Бироқ Ҳофиз Саховийга кўра, бу ривоят санади саҳиҳ эмас. дейилган? ва Шунга ўхшаш ривоятни Имом Исмоил Ҳаққий “Тафсийру руҳил баён”да нақл қилган. Мулло Али Қори бу хусусда шундай деган: “Агар бу амал фақат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қавли билан собит бўлган бўлса, бу нарса унга амал қилишга етарли далилдир. Сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар ўзингизга менинг суннатимни ва тўғри йўлдаги халифалар суннатини лозим тутинглар!” деганлар” (Ал-асрорул марфуъа фил ахборил мавзуъа”).
Ибн Обидин шундай қўшимча қилади: “Азон эшитганда бош бармоқни ўпиш, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш ва “Қурроту ъайний, йаа росулаллоҳ”, дейиш мустаҳабдир” (“Ҳошия”, 1/398).

бу маълумотлар канчалик сахих!

Аллохз рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Гость   01-02-2016, 01:58 PM
#2
ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳи

насиҳатим биродар сизни кўп саволларингизни аҳамият бердим шубҳали нарсаларини қойиб аниқ нарсани ўқисангиз яхши бўларди деб ўйлайман
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.