rinat80_09   07-17-2015, 12:15 AM
#1
Ассаламу алейкум!

1) Намоз укиб булгандан кейин асосан таровех укиб булгандан кейин имом дуони чузиб (яъни куп нарсаларни дуо килиб сурайди) килса, жамоатдагилар эриниб кетадиган даражада булса бунинг хукуми кандай?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   07-18-2015, 11:41 AM
#2
(07-17-2015, 12:15 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(07-17-2015, 12:15 AM)beruni2008 Wrote: 1) Намоз укиб булгандан кейин асосан таровех укиб булгандан кейин имом дуони чузиб (яъни куп нарсаларни дуо килиб сурайди) килса, жамоатдагилар эриниб кетадиган даражада булса бунинг хукуми кандай?
Рамазонда узун дуо қилса бўладими?

Савол: Рамазон ойида баъзи масжид имомлари узундан-узун, баъзилари эса қисқа дуо қиладилар. Буларнинг қайси бири тўғридир?
Жавоб: Тўғриси, дуони на узундан-узун ва на калта қилмаслик керак. Одамларга малол келадиган даражада узун дуо қилиш – таъқиқланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг намозни узун ўқиши одамларга оғир келганининг хабари етгач аччиқландилар. Бошқа мавъизаларида бундай қаттиқ аччиқланмаган эдилар: «Ҳой Муоз, сен фитначимисан!» – дедилар (Имом Бухорий, ҳадис № 704, Имом Муслим, ҳадис № 972).
(Ривоятларда) ворид бўлган дуоларга чекланиш ёки ундан бир оз ошириш – энг яхшисидир. Дуоларни узун қилишнинг одамларга малол келиши ва уларни, хусусан, кучсизларини қийнаши, шубҳасиздир. Орқасида турган айрим одамларнинг ишлари бўлиб, уларнинг имомдан илгари намозни тугатишлари дуруст эмасдир. Бундай ҳолатда имом билан бирга қолиш эса, улар учун оғирдир.
Менинг имом дўстларимга насиҳатим шуки, ўртача дуо қилсинлар ва ҳатто вақти-вақти билан дуо қилмасинлар. Чунки оми одамлар витр намозида дуо қилишни фарз деб ўйлаб қолмасинлар.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.