Admin   11-24-2010, 10:55 PM
#1
Рўзадор Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилиши лозимлиги

Рўзадорларга уни маҳкам тутиб, эътибор қаратишлари лозим бўладиган нарсаларнинг энг таъкидлиларидан (бири), рўзаларини, унинг қадрини нуқсонли қилувчи ва ажрини кетказувчи (амал)лардан сақлашликларидир.
Муслим ўз «Саҳиҳ»ида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганликларини ривоят қилади: «Умматим ичидан хонавайрон бўлгани қиёмат куни намоз, рўза ва закот билан келади. Ҳамда буни сўккан, уни бузуқликда айблаган, ана уни молини еган, анавини қонини тўккан ва ана унисини эса урган (ҳолда) келади. Шунда бунга ва ана унга унинг ҳасанотларидан берилади. Агар гарданидаги нарса ажрим қилинишидан олдин ҳасанотлари тугаб қолса уларнинг хатоларидан олиниб, унга итқитилади, сўнг дўзахга улоқтирилади».[1]
Ушбу банда намоз, рўза ва закотни адо этишига қарамай, батаҳқиқ, аъзолари зулм ва тажовузга қўл ургани, тили эса сўкиш ва бўҳтон билан айлангани сабабли уларнинг ажрини йўқотди ва савобидан мосуво бўлди. Натижада хонавайронлардан бўлди.
Шунинг учун мусулмон рўзасидан оладиган фойдаси ва ушбу улуғ тоатидан қўлга киритадиган самараси, таом, ичимлик ва бошқа оғизни очадиган нарсалардан тийилишликнинг ўрни, Рамазон ойида тонг отишидан қуёш ботгунгача эканини билмоқлигидир. Ҳаром ишлардан тийилишликка келсак, унинг ўрни бутун йил давомида, балки инсон умри давомидадир. Демак, мусулмон Рамазон ойи кундузларида Аллоҳ унга ўзга (ойлар)да ҳалол қилган, ҳамда (шу билан бирга) ҳаром қилган нарсаларидан тийилади. Ҳаёти давомида эса ҳаромдан тийилади. Рўза луғатда: тийилишлик ва тўсиб туришликдир. Кўз, тил, қулоқ, қўл, оёқ ва таносил аъзосини маън қилинган ҳаромдан тийишлик ва тўсишлик. У луғат нуқтаи назаридан рўзадир. Ва у инсонга ҳаёти давомида, умри мобайнида вожиб бўлади.
Аллоҳ субҳанаҳу бандаларига ушбу улкан неъматлар билан фазлу марҳамат кўрсатган экан, кўз, тил, қулоқ, қўл, оёқ, таносил аъзоси ва бошқалар, уларга ушбу аъзолардан Уни рози қиладиган нарсаларда фойдаланишни вожиб қилди, ҳамда улардан Уни ғазаблантирадиган нарсаларда фойдаланишликни ҳаром қилди. Улардан Аллоҳ фойдаланишга амр қилган нарсаларда фойдаланишлик ва уларни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийиб, маън қилишлик, ҳамда ушбу (неъмат)ларни фазлу марҳамат қилиб берган Зот бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳуга маъсият бўладиган ўринга тушишдан тийиб қолишлик, ушбу неъматлар учун Аллоҳга тўла шукр қилиш жумласидандир.
Кўзни, мисол учун, Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларга назар ташлашда истеъмол қилиш жорий қилинган. Ҳамда уни бегона аёлларга қараш ёки кўплаб телеканал ва ойнаижаҳонлар тарқатаётган-(намойиш этаётган) шармандали саҳна кўринишлари, бузуқ филмлар, тубан кўринишлар ва бундан бошқаларини томоша қилиш каби ундан ҳаромга қарашда фойдаланишлик маън қилинган. Уни ушбу назардан тўсишлик, у ушбу кўз учун рўзадир. Унинг ҳукми эса доим бардавомдир.
Қулоқдан Аллоҳ буюрган ва ҳалол қилган нарсаларни тинглашликда фойдаланишлик жорий қилинган. Ҳамда уни лағв, ўйин, мусиқа, ёлғон ёки Аллоҳ ҳаром қилган бошқа нарсалардан иборат эшитишлик жоиз бўлмаган ўринларда истеъмол қилишлик ҳаром қилинган. Уни шулардан тўсишлик, у ана шу қулоқнинг рўзаси ва унинг ҳукми доим бардавомдир.
Қўлдан Аллоҳ буюрган ва истеъмол қилишлик мубоҳ ўринларда фойдаланишлик жорий қилинган. Ҳамда уни Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларда истеъмол қилишлик маън этилган. Уни ушбу нарсадан тўсишлик қўлнинг рўзаси ва унинг ҳукми доим бардавомдир.
Шунингдек, таносил аъзоси. Дарҳақиқат, Аллоҳ уни ҳалол ўринда фойдаланишликни жорий қилди. Ҳамда зино, бесоқолбозлик ва улардан бошқалар каби ҳаром ўринда истеъмол қилишдан маън қилди. Уни шулардан тўсишлик, таносил аъзосининг рўзаси ва унинг ҳукми доим бардавомдир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ушбу неъматларнинг шукронасини қилиб, улардан Уни рози қиладиган нарсаларда фойдаланган кишига дунё ва охиратда мўл-кўл савоб, улкан ажр ва кўп яхшилик ваъда қилди. Ҳамда У субҳанаҳу ушбу неъматларни ҳифз қилмаган ва уларни яратишлик, улардан маълум ўринларда фойдаланишлик ирода қилинишидаги ҳикматга риоя қилмаган, балки уларни Аллоҳни аччиқлантириб, ғазаблантирадиган нарсаларда қўллайдиган кимсага азоб ва жазо билан ваъид қилди. У субҳанаҳу, ушбу аъзолар қиёмат куни ўз эгаси ҳақида ва у-(эгаси) улар ҳақида масъул эканидан хабардор қилди. Аллоҳ таоло деди: «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)» (Исро: 36). Субҳанаҳу деди: «Бу кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Ва Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида — уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур» (Ясин: 65). Аллоҳ азза ва жалла деди: «Аллоҳнинг душманлари дўзахга (ҳайдалиш учун) тўпланиб, тизилиб турадиган Кунни (эсланг). Энди қачонки улар (дўзахга) келишгач, (ҳаёти, дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари ҳақида сўралади, лекин улар ўз қилмишларидан тонишга уринадилар. Шунда) уларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради. Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?»— дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган зот Аллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзигагина қайтарилурсизлар», дедилар» (Фуссилат: 19-21).
Ҳадисда (ворид бўлишича) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)га тилларини сақлашликка васият қилдилар. Шунда Муоз у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Биз гапирган сўзимиз сабабли жазога тортиламизми?» – дедилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Онанг сени йўқотиб қўйгур, эй Муоз! Одамларни дўзахга юзтубан ёки бурунларини(ишқаб) йиқитадиган фақатгина тилларининг ҳосиласику» – дедилар.[2] У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким менга икки ияги-(жағи) орасидаги, ҳамда икки оёғи орасидаги нарсаларнинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман».[3] Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, «Ҳасан» даражасида деб ҳукм қилган ҳадисда (шундай дейилган): «Кимники Аллоҳ икки ияги-(жағи) орасидаги, ҳамда икки оёғи орасидаги нарсаларнинг ёмонлигидан сақласа, жаннатга киради».[4] Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин ёки жим бўлсин».[5] Яна Саҳиҳайнда Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Расулуллоҳ! Қайси ислом афзал» – дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган киши» – дедилар.[6]
Ушбу ва шу маънода келган ҳужжатлар, дарҳақиқат, бандага тили, таносил аъзоси, қулоғи, кўзи, қўли ва оёғини ҳаромдан ҳимоялаши вожиб эканига далолат қилади. Ана шу луғат нуқтаи назаридан рўзадир. Бу рўза бошқа вақтлар ичида бир вақтга хос эмас. Балки Аллоҳнинг розилиги ва савоби ила бахтли бўлиш, ҳамда Унинг ғазаби ва жазосидан саломат қолиш учун Аллоҳ азза ва жаллага тоат ўлароқ то ўлим келгунча унда бардавом бўлишлик вожиб бўлади. Агар мусулмон ўзини рўза ойида эканини билса Аллоҳ унга ҳалол қилган нарсалардан тийилади. Чунки Аллоҳ унга буни Рамазон ойи кундузларида ҳаром қилди. Яна шуни билсинки, Аллоҳ унга ҳаромни ҳаёти мобайнида, умри давомида ҳаром қилди. Унга Аллоҳнинг амрига хилоф қилиб, У қайтарган нарсаларни қилганларга ҳозирлаб қўйган жазосидан хавфсираган ҳолатда У Зот ҳаром қилган нарсалардан тийилиши ва улардан ўзини сақлаши вожиб бўлади.
Кимда-ким тилини фаҳш ва ёлғон гувоҳлик беришдан, таносил аъзосини Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан, қўлини фойдаланишлик ҳалол бўлмаган нарсаларни истеъмол қилишдан, оёғини юришдан, У Зотни рози қиладиган ўринлар бундан мустасно, қулоғини эшитишлик ҳаром бўлган нарсаларни тинглашдан, кўзини Аллоҳ назар ташлашликни ҳаром қилган нарсалардан сақласа, ҳамда ушбу аъзоларни Аллоҳнинг тоати ва У ҳалол қилган нарсаларда фойдаланса ва Аллоҳ уни вафот топтиргунгача уларни сақлаб, риоя қилса, батаҳқиқ, у ушбу рўзасидан кейин Аллоҳ Ўзига итоат қилганларга ҳозирлаб қўйган ҳаёлга келмаган ва таърифга тил ожиз бўлган давомий неъмат ва улкан фазилатларда ифтор қилади. Ана шулардан биринчи йўлиқадигани: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилганлари бўлмиш, мўмин ушбу диёрдан охират диёрига кўчиб ўтиши давомида юз берадиган нарсалардир. Ўлим, ҳамда дунёнинг охирги лаҳзалари вақтида ҳузурига юзлари қуёшдек икки фаришта келади. Улар билан жаннатнинг кафани ва хушбўйи бўлиб, ўлим фариштаси улардан олдинроққа ўтиб, шундай дейди: «Эй пок нафс! Аллоҳнинг мағфирати ва розилиги сари чиқ. Шунда (нафс) томчи мешдан оқиб чиққани каби оқиб чиқади. Уни олгач ушбу кафан ва хушбўйга қўйгунларигача кўз очиб-юмуш вақтига ҳам ўз қўлига ташлаб қўймайдилар. Ва ундан ер юзида мавжуд мискнинг энг хушбўйи каби чиқади. Айтдики: уни кўтариб, фаришталардан иборат бир жамоа олдидан олиб ўтганларида улар: «Бу пок руҳ ким?!» – дейдилар. Шунда фалончининг ўғли фалончи дея уни дунёда номлашган энг чиройли исмларини айтадилар. Ҳатто дунё осмонига етадилар. Унинг учун очишга изн сўрайдилар ва уларга очилади. То еттинчи осмонга етгунча ҳар бир осмоннинг ўзидан кейинги осмонга яқин бўлганлари унинг (ўлими) хабарини тарқатадилар. Аллоҳ азза ва жалла айтадики: «Бандамнинг китобини «Иллиййин»га ёзинглар. Ва уни ерга қайтаринглар. Мен уларни ундан (ердан) яратдим ва унга қайтараман, ҳамда ундан уларни яна бир бор чиқараман». Деди: Шунда руҳи жасадига қайтарилади. Икки фаришта келиб уни ўтқизадилар. Ва унга «Раббинг ким?» – дейдилар. У: «Раббим Аллоҳ», дейди. У иккиси унга: «Дининг нима?» – дейдилар. У: «Диним ислом», дейди. У иккиси унга: «Сизларга юборилган бу киши ким?» – дейдилар. У: «У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам», дейди. У иккиси унга: «Илминг нима?» -дейдилар. У эса: «Аллоҳнинг Китобини ўқиб, унга иймон келтирдим ва тасдиқладим», дейди. Осмондан бир нидо қилувчи: «Бандам рост сўзлади. Унга жаннатдан тўшак тўшанглар. Уни жаннатдан кийинтиринглар ва унинг учун жаннат сари бир эшик очиб қўйинглар», деб нидо қилади. Айтди: Шунда унга унинг ҳиди ва хушбўйлигидан келиб туради ҳамда қабри кўзи етар жойгача кенгайтириб қўйилади. Деди: Ва олдига очиқ чеҳрали, гўзал кийимли, хушбўй бир киши келиб, айтадики: «Сенга шодлик хушхабари бўлсин. Бу сенга ваъда қилинган кунингдир». У эса: «Кимсан?! Юзинг хайр олиб келадиган юз», дейди. У: «Мен солиҳ амалингман», дейди. У эса: «Раббим, қиёматни қоим қил. Ҳатто аҳлим ва молимга қайтай», дейди».[7]
Ана шу Аллоҳ ҳаром қилганларидан тийилувчилар, Аллоҳнинг тоатини лозим тутувчилар, Унинг буйруқларига риоя қилувчилар ва Унинг қайтариқларидан йироқ бўлувчиларнинг савобидир. Аллоҳ бизларни ва сизларни ўшалардан қилсин, ҳамда уларнинг йўлларидан юришга йўлласин!



________________________________________________________



[1] Муслим (2581).
[2] Термизий (2616), Ибн Можжа (3973), Термизийнинг лафзи.
[3] Бухорий (6474).
[4] Термизий «Сунан» (2409).
[5] Бухорий (6135), Муслим (47).
[6] Бухорий (11), Муслим (42).
[7] Аҳмад «Муснад» (18534).
Admin   08-29-2016, 10:59 AM
#2

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза-(тийилиш фақат) ейиш ва ичишдан эмас. Балки рўза лағв ва беадаб сўзлардан (тийилишлик)дир. Агар сени бирор киши сўкса ва сенга жоҳиллик қилса: «Мен рўзадорман», деб айт» (Ҳоким «Мустадрок» (1/595), 1570-рақам).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.