Admin   07-05-2013, 04:06 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.илтимос мана бу хадисларни сахих еки сахих эмаслигини билиб беринглар:



Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади:
«Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман», деди».

Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади:
«Албатта, у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?» дебди.

«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?» дедилар.
«Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўзингни азобга солдинг?» дедилар-да, сўнгра: «Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар.

«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди.
«Икки кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Уч кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.

«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар».

Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.



НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ
Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).
Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».
«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.
Abbos   10-07-2013, 03:00 PM
#2

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу 'ала ман ла набийя баъдаҳ.

Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ражаб ойининг фазилати ҳақида, на бу ойда рўза тутиш ҳақида, на бу ойнинг бирор кунида рўза тутиш ҳақида, на бу ойнинг бирор махсус тунида қоим бўлиш ҳақида ҳужжатга ярайдиган бирор саҳиҳ ҳадис келмаган.” (“Табйинул 'ажаб фима варода фи фазли Ражаб” Ибн Ҳажар ал-Асқалоний)

Яна айтдилар: “Ражаб ойининг фазилати ҳақида ворид бўлган ҳадислар, ёки бу ойда рўза тутиш ҳақидаги, ёки бу ойнинг махсус кунларида рўза тутиш ҳақидаги ворид бўлган ҳадисларнинг ҳолати очиқдир, улар икки қисмга бўлинади: Заиф ва Мавзуъ.” (“Табйинул ажаб фима варода фи фазли Ражаб” Ибн Ҳажар ал-Асқалоний)

Ибн Ражаб айтадилар: “Рўзага келсак: Ражаб ойида хослаб рўза тутиш фазилати ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам, у кишининг саҳобаларидан ҳам бирор саҳиҳ хабар келмаган.” (“Латоифул Маъариф”)

Ибнул Қойюм айтадилар: “Ражабда рўза тутиш ҳақидаги ва бу ойнинг баъзи тунларида намоз ўқиш ҳақидаги ҳамма ҳадислар ёлғон ва уйдурмадир.” (“Ал-Манарул Муниф”)

Ибн Таймийя айтадилар: “Ражаб ойига хослаб тутиладиган рўза ҳақидаги ҳадисларнинг барчаси заифдир, ҳаттоки мавзуъдир. Илм аҳли бу ҳадислардан бирортасига асосланмайдилар.” (“Фатава”)

Quote:«Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман», деди».

Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилдилар, саҳиҳ ҳадис. Аммо бу ҳадис хос Ражаб ойи ҳақида эмас. Ибн Аббос бу сўзларни Ражаб ойи ҳақида айтмаганлар.

Имом Нававий айтадилар: “Ҳадисдан кўринаётган маъно шуки, Саъид ибн Жубайр бу ҳадис билан Ражабга хос қайтариқ ҳам йўқ, буйруқ ҳам йўқ, деган ҳукмни далил қилмоқдалар. Аммо Ражабда рўза тутишнинг ҳукми бошқа ойларда рўза тутишнинг ҳукми кабидир.
Ражабда рўза тутиш ҳақида буюрилган ҳадис ҳам, қайтарилган ҳадис ҳам саҳиҳ собит бўлмаган. Аммо рўзанинг асли мустаҳаб амалдир.”
(Нававий)

Quote:«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар».

صم من الحرم واترك

Ҳадиснинг лафзи: “Ҳаром ойларда бир қисмида рўза тут, сўнгра тарк қил”, деб тушиниш тўғрироқ бўлади.

Бу ҳадисни Абу Довуд (2428) ривоят қилдилар, Албоний “Заиф Абу Довуд”да заиф, дедилар. Ровийлардан (Абу) Мужийба кимлиги номаълум, шу ровий сабабли ҳадис заиф.

Аммо “ҳаром ойларда” рўза тутиш ҳақида бошқа саҳиҳ ҳадислар ҳам келган.

Имом Муслим, Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган ҳадис, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: “Рамазондан сўнг энг яхши рўза Аллоҳнинг “ҳаром ойларида” тутилган рўзадир. Фарз намозларидан сўнг энг яхши намоз тунги намоздир.”

Ибн Таймия айтадилар: “Муснадда ва бошқа ҳадислар тўпламида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан “ҳаром ойларда” рўза тутиш ҳақида ҳадислар бор. “Ҳаром ойлар” – Ражаб, Зул Қаъда, Зул Ҳижжа ва Муҳаррамлар. Бу ҳадислар шу ойларнинг ҳаммасида рўза тутиш ҳақидадир, фақат Ражаб ойини хослаш ҳақида эмас.” (“Фатава” 25/290)

Quote:Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Байҳақий айтадилар: “Бу ҳадисни фақат Зиёд ибн Нумайрийдан, у кишидан Зоида бин Абир-Руқод ривоят қилган. Ал-Бухорий айтди: Зоида бин Абир-Руқод Зиёд ибн Нумайрийдан ривоят қилган ҳадиси мункардир.” (“Шуъабул Ийман” 3/375)

Имом Нававий “Азкор” 274-саҳифада санади заиф, дедилар.

Имом Заҳабий “Мезонул Иътидол” 3/96 да Зоиданинг таржимаи ҳолини келтириб, ҳадисни зикр қилдилар ва заиф, дедилар.

Шайх Албоний “Заифул Жоме” 4395 да бу ҳадис заифдир, - деганлар.

Шайх Аҳмад Шокир “Муснад”ни тахрижида (4/100 ҳадис-2346)да заиф ,дедилар.

Шайх Шуъайб Арнаут “Аҳмаднинг Муснад”ларини тахрижида (4/180 ҳадис-2346)да заиф, дедилар.

Аллоҳумма солли васаллим ала набиййина Муҳаммад.

rinat80_09   04-23-2015, 10:18 AM
#3
Ассаламу алейкум!

Мана бу хадис сахих ми? Уламолар ушбу хадисга кандай шарх берган?
Ражаб ойи учун куйидаги хадисни далил килиб нафл руза тутса булади ми?

Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: «Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди».
Усмон ибн Ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаслар керак, деб ўйлаб қолишарди. Го-ҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойда ҳам шундоқ бўлар эди.
Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади: «Албатта у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?», дебди.
«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?», дедилар.
«Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нима учун ўзингни азобга солдинг?», дедилар-да, сўнгра:
«Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди.
«Икки кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Уч кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини буклаб-ёзиб кўрсатдилар». Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилган.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   04-23-2015, 11:20 AM
#4
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Юқорида сиз сўраган ҳадис ҳақида келтирилган маълумотга мурожаат қилинг.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.