Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Шуни билгинки, Аллоҳ сенга раҳм айласин, тавҳид – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатада ёлғизлашликдир. У, Аллоҳ бандаларига юборган элчиларнинг дини. Аввалгилари Нуҳ алайҳиссалом. Аллоҳ у кишини ўз қавмларига Вад, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср (каби) солиҳ зотлар борасида ҳаддан ошган кезлари пайғамбар қилиб юборди. Элчиларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. У киши ўша солиҳ зотларнинг сурат-(сиймо)ларини синдирдилар. Аллоҳ у кишини ибодат ва ҳаж қиладиган, садақа берадиган ва Аллоҳни зикр қиладиган одамларга пайғамбар қилиб юборди. Бироқ улар айрим махлуқотларни ўзлари билан Аллоҳ таолонинг ўртасида восита қилиб олгандилар. Улар сабаб-(воситачилигида) Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишни хоҳлаймиз, уларнинг У Зот ҳузуридаги шафоатларини истаймиз, дердилар. Мисол учун: Фаришталар, Ийсо ва Марям ҳамда улардан бошқа солиҳ зотлар.
Шарҳ:
Ушбу рисолага “Кашф аш-Шубуҳат” (“Шубҳаларни аритиш”) дея ном берилди. Дарҳақиқат, уламолардан бир тоифа, шулар жумласидан Ибн Ғоннам “Тарих Нажд”да имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб уни қишлоқлардаги одамларга имом раҳимаҳуллоҳнинг даъвати душманлари тавҳид атрофида уйғотган айрим шубҳаларини аритиш учун юборганлар дея ёдга олди. Демак, у ўрталарида айрим шубҳалар тарқатилган тавҳид аҳли учун тасниф этилган. Уни тарқатганлар мушрикларнинг илмларини мерос қилиб олган, Аллоҳга ширк келтиришни маъқуллаган, уни қўллаб-қувватлаган, одамларни унга даъват қилган ва уни ҳимоя қилган айрим “уламолар”дир. Залолатдан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз.
Ушбу рисоланинг номи “Кашф аш-Шубуҳат”.
“Кашф”: бир нарсани бир нарсадан очмоқ-(олиб ташламоқ). Бошни очмоқ, яъни, зоҳир бўлиши учун унинг устидаги нарсани олиб ташлаш. Ғамни аритиш, уни кетказганда. Ушбу сўз Қуръонда кўп. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди:
“Энди улардан бу азобимизни … кўтарганимизда”. (Аъроф: 135). У субҳанаҳу ва таоло деди:
“Ва (унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни ернинг халифа-эгалари қиладиган зотми?!”. (Намл: 62). У субҳанаҳу ва таоло деди:
“Унинг учун Аллоҳдан ўзга бирон очгувчи (қачон бўлишини билдиргувчи) йўқдир”. (Нажм: 58). Ва шунга ўхшаш оятлар. Демак, аритиш кетказиш маъносида.
(“Лисан ал-Араб” (9/300), “Қомус ал-Муҳит” (1098)).
“Шубуҳат”: шубҳалар. У, ҳаққа ўхшаш бўлган масала. Чунки ҳақнинг очиқ-ойдин далили бор. Шубҳанинг шубҳа деб номланишининг боиси, у (шубҳа) эгалари унга (шубҳага) илм деб гумон қилган айрим далилларни келтирадиган илм масалаларидан биридир. Шубҳа ботилни ҳаққа ўхшатишдан иборат. Агар масалада ботил, у бирор далил ва ҳужжатга эга бўлмаслиги жиҳатидан ҳаққа ўхшатилган бўлса ва унинг воситасида ҳаққа қарши чиқилса, батаҳқиқ, у шубҳа бўлади.
Шубҳа ва шубҳали (нарса) одамларга оғир ва мушкил масалалардир. Нўмон ибн Баширнинг машҳур ҳадисларидаги айрим лафзларда ворид бўлганидек. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ҳалол очиқ-ойдин. Ҳаром ҳам очиқ-ойдин. Уларнинг ўртасида эса шубҳали ишлар бор”. Яна бир лафзда:
“Иштибоҳли”. (Бухорий (52, 2051) ва Муслим (1599)). Шубҳали ёки иштибоҳли деб номланди. Чунки бу борадаги иш унга назар ташловчига иштибоҳли бўлади. Шубҳа ана шундай ташланади. Шайтон ёки унинг ёрдамчилари ташлайди ёҳуд зеҳнга келади-да, у билан бирга ботил ҳаққа ўхшаб кетади. Натижада иш очиқ-ойдин бўлмай қолади.
Шак-шубҳа йўқки, шубҳаларни кетказиш ва аритиш ушбу дин асосларидан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда мушрикларга раддия берди. Уларнинг шубҳа ва сўзлари нотўғрилигини исбот қилди. Аллоҳ азза ва жалла деди:
“Аллоҳ (дини) ҳақида уни қабул қилинганидан сўнг (одамларни йўлдан оздириш учун) талашиб-тортишадиган кимсаларнинг ҳужжатлари (яъни талашиб-тортишишлари) Парвардигор наздида ботил-беҳудадир. Уларга (бу дунёда) ғазаб … бордир”. (Шўро: 16). Ботил билан мужодала қилаётган ҳар бир кимса ҳужжат ва илмга эга. Бироқ унинг ҳужжати ботил-беҳуда. Бу ҳужжатнинг нотўғри эканини исбот қилиш, бу, диндаги шубҳани кетказишликдаги асосдир. Ислом миллати ва дин душманлари тарқатаётган шубҳаларни кетказиш ушбу шариатдаги фарзлардан бири ва вожиботлардан бир вожибот. Уни адо этадиган киши бўлиши лозим. Акс ҳолда ботил ҳаққа аралашиб кетади. Ҳамда бу ана унга ўхшаш бўлиб қолади ва одамлар адашади. Дарҳақиқат, ушбу даъват имоми “Тавҳид китоби”даги масалаларда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбориш ҳадисини келтирганларида зикр қилдилар:
“Албатта, сиз Китоб берилган қавм олдига кетяпсиз. Уларни даъват қиладиган аввалги ишингиз “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” деб гувоҳлик бериш бўлсин. Агар улар бунга бўйсунлар, бас, уларга шуни маълум қилинки… “. (Бухорий (1395, 1496) ва Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Ўн тўртинчи масалада шундай дедилар:
“Олим мутааллимдан шубҳани аритиши”. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан уни (Муоз розийллоҳу анҳуни) тайёрладилар:
“Албатта, сиз Китоб берилган қавм олдига кетяпсиз”. Уларнинг аҳли Китоб экани, яъни, улар билан мунозара ва ҳужжатлашиш тадоригини кўриш учун. Сўнг дедилар:
“Агар улар бунга бўйсунсалар”. Бундан, у киши билан улар ўртасида ҳужжатлашиш, муноқаша ва раддия бўлиши тушунилади. Ҳамда тавҳид ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларини рад этишда улардаги бўлиши мумкин бўлган шубҳаларни кетказишлик (тушунилади). Ушбу қавллари:
“Агар улар бунга бўйсунсалар”. Бунда шубҳага раддия бериш ва у даъватчи уламоларнинг вазифаларидан экани (англшилади). Сўнг дедилар:
“Бас, уларга шуни маълум қилинки, Аллоҳ ҳар кеча ва кундузда улар зиммасига беш вақт намозни фарз қилди. Агар улар бунга бўйсунсалар, бас, уларга шуни маълум қилинки…”. Буларнинг бари зикр қилинганларга далилдир.
Мақсад шуки, диндан шубҳаларни кетказиш илм аҳли адо этадиган фарзлардан бири. Бу борада асар ёзиш кенг тарқалган асрларда, иккинчи, учинчи аср ва ундан кейин шу замонимизгача бир қанча асарлар ёзилди.
Шубҳаларни аритиш икки йўлга кўра бўлади:
Биринчи йўл: Ақлий йўл.
Иккинчи йўл: Шаръий, самъий-(Қуръон ва суннат ҳужжатларига оид) йўл.
Биринчиси бўлмиш ақлий йўлга келсак, бу гоҳида шубҳа тарқатаётганларнинг шубҳаларини ботилга чиқарадиган соф ақлий ҳужжатларни келтириш билан бўлади. Гоҳида эса баҳслшувчининг ҳужжатини заифлаштирадиган урфий мисолларни келтириш билан бўлади. Бу ва буниси ҳам Қуръонда мавжуд.
Иккинчи қисм: Шаръий, самъий-( Қуръон ва суннат ҳужжатларига оид) йўл: Баҳслашувчи тарқатаётган шубҳалар шаръий далиллар воситасида ҳужжатларни қойим қилиш билан аритилди. Китоб ва суннатда илмий масалаларда, хусусан тавҳид борсида, далилларни қойим қилишлик бошқасидан беҳожат қилади. Бироқ талаба гоҳида баъзи ақлий далилларга эҳтиёж сезади. Шунинг учун Қуръонда кўплаб оятларда тавҳид борасида ақлий далилларни қойим қилиш бор. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби:
“Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳлар булганида, ҳар иккиси бузилиб кетар эди”. (Анбиё: 22). Ва У субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавли:
“(Эй Муҳаммад), айтинг: «Агар улар айтганларидек Аллоҳ билан бирга (бошқа ҳақ) илоҳлар ҳам бўлса эди, у ҳолда ўша (илоҳлар) арш соҳибига (яъни, Аллоҳга) қарши йўл излаган бўлур эдилар». (Аллоҳ) улар айтган нарсадан пок ва ниҳоят даражада юксақдир”. (Исро: 42-43). Бу, ақлий ҳужжат ва далиллар жумласидан. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавлида:
“Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга илоҳлар булганида, ҳар иккиси бузилиб кетар эди”, агар Аллоҳ азза ва жалла билан бирга ҳақ йўлга кўра ибодат қилинадиган илоҳ бўлганида, албатта, осмонлар ва ер фасодга юз тутишига очиқ-ойдин далил бор. Чунки бу ўз истагани олиб келиши ва бошқаси ҳам ўзи хоҳлаганини олиб келиши чорасиз. Бунинг маъноси шуки, ушбу коинот ҳаргиз ана шу интизомда бўлмайди. (Бири бошқасига) ғолиб келиши шарт. Шунинг учун У субҳанаҳу ва таоло деди:
“(Эй Муҳаммад), айтинг: «Агар улар айтганларидек Аллоҳ билан бирга (бошқа ҳақ) илоҳлар ҳам бўлса эди, у ҳолда ўша (илоҳлар) арш соҳибига (яъни, Аллоҳга) қарши йўл излаган бўлур эдилар»”. (Исро: 42). Яъни, иш тўғри-(устивор) бўлгунча кураш бўлиши чорасиздир. Агар кураш йўқ бўлар экан ҳамда ушбу борлиқ ва коинот бир тарзда ва бир иродага кўра юраётган экан, бу ақлий, очиқ-ойдин, аниқ далил ҳақ маъбуд ягона ва у Аллоҳ азза ва жалла эканига далолат қилади.
Имом раҳимаҳуллоҳ ушбу рисолани мана бу сўзлари билан бошладилар:
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”. Уламолар наздида қарор топган қоида шуки, “жар” ва “мажрур” фел ёки масдар-(ўзак) ва шунга ўхшаш унинг (фелнинг) маъносига боғлиқ бўлиши шарт. Илм аҳли орасида ушбу “ب” (“Ба” ҳарфидаги) боғлиқликни: Аллоҳнинг исми билан бошлайман ёки бошлашим, деган кишининг сўзи каби тақдир қилган-(белгилаган)лари бор. Бу, жамийки ҳолатларни ўз ичига олади. Яъни, хоҳ таом ёки ичимлик ичиш ёки илм ва бундан бошқалар билан бошлаган бўлиши баробардир.
Баъзи илм аҳли эса шундай деди: бу боғлиқлик ушбу сўзни айтувчининг ҳолатига муносиб бўлган нарсага тақдир қилиниши лозим. Агар таомни бошловчи уни айтса сўзининг тақдири шундай бўлади: Аллоҳнинг номи билан ейман. Агар ичимлик ичишни бошловчи уни айтса сўзининг тақдири бундай бўлади: Аллоҳнинг номи билан ичаман. Агар ёзишни бошловчи уни айтса унинг маъноси: Аллоҳнинг номи билан ёзаман, бўлади. Агар илм ёки таълим олиш ёҳуд таълим беришни бошловчи уни айтса, унинг маъноси: Аллоҳнинг номи билан таълим бераман ёки таълим оламан, бўлади.
Ушбу иккинчи қавл зоҳирроқ, яхшироқ ва кучлироқ. Чунки у ҳар бир ҳолатни ўзига муносиб сўз билан хослашлик бўляпти.
Демак, сўзнинг тақдири: Аллоҳнинг номи билан ёзаман ёки Аллоҳнинг номи билан таълим бераман ёҳуд Аллоҳнинг номи билан мухтасар (асар) қиламан-(ёзаман), бўлади.
“Бисмиллаҳ” (“Аллоҳнинг номи билан”). Ушбу “Билан” ёрдам сўраш ва тавассул маъносини берувчи “Билан”дир. Гўёки у шундай дегандек: Аллоҳ азза ва жалланинг барча исмлари билан ёрдам сўраган ва восита қилган ҳолда ёзаман. У кишининг бу ўриндаги ушбу “Аллоҳнинг номи билан” қавли муайян исмни чегаралашсиз бўлиб, барча исмларни ўз ичига олади. Бу эса у киши томондан Қуръоннинг Фотиҳасига иқтидо қилиш учундир. Чунки Қуръон “Басмала” (“Бисмиллаҳ”ни айтиш) сўнг “Ҳамдала” (“Алҳамдулиллаҳ”ни айтиш) билан бошланди.
Шунинг учун уламолар ўз китобларида китобларнинг энг шарафли ва энг буюги бўлмиш Қуръонга, ўз китобларини “Басмала” сўнг “Ҳамдала” билан бошлашларида Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига иқтидо қиладилар.
Дарҳақиқат, “Басмала” билан бошлаш ҳақида ҳадислар ривоят қилинган. Бироқ улар жуда заиф. Шунингдек, “Ҳамдала” билан бошлаш ҳақида ҳам. Бироқ уларнинг санадида заифлик бор. Мисол учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари:
“Муҳим бўлган ҳар бир сўз ёки иш Аллоҳ азза ва жалланинг зикри билан очилмаса, бас, унинг орти кесик ёки тўмтоқ”, дедилар.
(Ушбу ҳадис бир-бирига яқин лафзлар билан ворид бўлди. Булар орасида санади Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етадигани ва етмайдигани бор. Абу Довуд (4840), Насоий “Кубро” (6/127), Ибн Можа (1894), Аҳмад “Муснад” (2/359), Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида (1/173, 174), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (5/339), Дорақутний (1/229), Байҳақий “Кубро” (3/208) ва “Шуъаб ал-Иймон” (4/90) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Яъни, баракаси ноқис. Бу, ушбу бобда бошқа (ривоятлардан) кучлироғи. Бироқ санадларида заифлик бор. Мақсад шуки, бу борадаги асос китобларнинг энг буюги бўлмиш Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига эргашиш ва ўрнак олишдир.
У кишининг “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” сўзларидаги “Басмала”ни ана шундай тўла кўринишда қўллаган биринчи киши мактубларида (шундай ёзган) Сулаймон алайҳиссаломдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам авваллари
“Бисмика Аллоҳумма” (“Эй Аллоҳ! Сенинг номинг билан”) деб ёзардилар. Ушбу оят нозил бўлгач:
“Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): «Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман…»”. (Намл: 30).
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” деб ёздилар.
(Абдурраззоқ ўз “Тафсир”ида (3/81), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (7/261), Ибн Саъд “Табақот ал-Кубро” (1/264) Шаъбийдан, Абу Довуд ўз “Маросиллар”ида (90) Абу Моликдан ривоят қилдилар. “Дур ал-Мансур” (6/354)га қаранг).
“Бисмиллаҳ” (“Аллоҳнинг номи билан”), яъни, Аллоҳнинг “Ар-Роҳман ва ар-Роҳим” исмларини восита қилиб (Ундан) ёрдам сўраган ҳолда ёзаман. Ар-Раҳмон ва ар-Раҳим барча нарсадан кенг бўлган Аллоҳ азза ва жалланинг раҳмат сифатини ўз ичига олувчи Унинг гўзал исмларидан. Аллоҳни ушбу ўринда ана шу икки исм билан сифатлаш нафсни барча нарсадан кенг бўлган Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматига киришга ишора қилишдир. Қарор топган қоидалардан бири шуки, илм раҳмат ва ўзари меҳр асосига қурилган. Шаръий илм Аллоҳ азза ва жалланинг хос раҳмати бўлиб, уни бандаларидан хоҳлаганига беради. “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” билан бошлаш илм китобларига тамоман муносиб. Юқорида баён қилинганлар ихтилофли ишлар сирасидан.
Сўнг шундай дедилар:
“Шуни билгинки, Аллоҳ сенга раҳм айласин”. Бу бошланиш имом, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ва кўплаб илм аҳлининг китобларида кўп учрайди. Дарҳақиқат уламолар шундай деди: Бу ерда шу фойда борки, ушбу илм, яъни шаръий илм ўзаро раҳм қилиш асосига қурилган. Одамларга улашадиганингиз энг улкан раҳмат, улар ўртасида илмни тарқатишингиз. Шунинг учун Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламларга раҳмат қилиб юборилгандилар. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек:
“(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик”. (Анбиё: 107). Шариатнинг бари ақида, ҳукмлар, хабар, буйруқ ва қайтариқлар раҳматдир. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юбориш раҳмат. Шариатнинг бари раҳмат. Эътиқод қилиш вожиб бўладиган хабарларнинг бари бандага раҳмат. Чунки хабарга эътиқод қилмаса, батаҳқиқ, яқинда адашади ва ҳалок бўлади. Одамларни ҳалокатдан қутқариш уларга раҳм қилишдир. Кимда-ким буйруқ ва қайтариққа эргашмаса, унга амр қилинган нарсани қилмаса ва қайтарилган ишдан қайтмаса, батаҳқиқ, у ўзини барбод қилиш, мақталмайдиган нарса-(оқибат) ва ўз жонига зулм қилишда ҳаракат қилибди. Уни ундан халос қилиш эса раҳмат. Демак, илм ўзаро раҳм қилиш асосига қурилган. Муаллим илмни бошқа ишлар билан бирга раҳмат ўлароқ тарқатади. Мутааллим илмни, ушбу илм тарқатилиши билан унга меҳрибонлик кўрсатилган ҳолда қабул қилиб олади. Шунинг учун уламолар айтадиларки: Барча ровийлар аввалги бор ўргатадиган ҳадис бўлиши учун илм аҳлидан бир тоифа ихтиёр қилган ҳадис:
“Раҳм қилувчиларга ар-Раҳмон раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинглар. Осмондаги Зот сизларга раҳм қилади”. (Абу Довуд (4941), Термизий (1924) саҳиҳ деди, имом Аҳмад “Муснад” (2/160) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Бу, ҳадис ривоят қилиш ҳамда “Мусалсал бил Авлавия” ҳадисининг иснодига аҳамият берувчилар наздида маъруф бўлган ҳадис. Чунки ровийларнинг ҳар бири бу ҳақда: Бу мен эшитган биринчи ҳадис дейди. Яъни, шайхидан (эшитган). Шайх шогирдига ўқитадиган ҳадислар ичидаги биринчи ҳадис:
“Раҳм қилувчиларга ар-Раҳмон раҳм қилади” ҳадисидир.
Илм аҳлидан бир тоифа, шулардан Заҳабий ва бошқалар ушбу ҳадиснинг ровийлар ўртасида аввалги ўргатиладиган ҳадис бўлиб қолишининг сабаби шуки, ушбу илм – ҳадис илми, суннат илми, блки шариат илмининг бари ўзаро раҳм қилиш асосига қурилган, дея зикр қилдилар. Муаллим авваламбор ушбу ҳадисни таълим беради:
“Раҳм қилувчиларга ар-Раҳмон раҳм қилади”. Шогирдга улашадиган аввалги нарса, унга раҳм ва ўзаро меҳрни таълим беришликдир. Чунки илм фақат ўзаро меҳр вужудга келгандагина бўлади. Махлуқотларга раҳмли бўлмаган кимсага келсак, бас, илм унинг қалбида барқарор бўлмайди. Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига раҳмлироқ бўлганда (илм ҳам) кўпроқ қарор топади. Қалбида раҳмат зиёдалашгани сари дилидаги лимнинг собитқадамлиги ҳам зиёдалашади. Чунки раҳм қилиш буюрилгандир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ердагиларга раҳм қилинглар”. Аллоҳ азза ва жалла деди:
“Агар улар қилинган панд-насиҳатларга амал қилганларида, ўзлари учун яхшироқ ва иймонларини мустаҳкам қилгувчироқ иш бўлур эди”. (Нисо: 66). Илмни мустаҳкамланиши (оятдаги) мустаҳкам қилиниш жумласидандир. Бу, шайх раҳимаҳуллоҳнинг мусулмонларга меҳрлариданки, у киши уларнинг ҳаққига ушбу дуо билан дуо қиляптилар.
“Шуни билгинки, Аллоҳ сенга раҳм айласин, тавҳид – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатада ёлғизлашликдир”. Тавҳид якка, ёлғиз қилишнинг ўзаги. Дарҳақиқат, тавҳид лафзи суннатда келган. “Якка, ёлғиз қилмоқ” лафзи ҳам келган. Ушбу лафзга Шайхул Ислом Ибн Таймия ва у кишининг издошлари аҳамият қаратган дея даъво қилган кимсага хилоф ўлароқ бу сўзнинг ўзаги суннатда келган. Бу қўпол хато. Чунки бу сўз суннатда кўплаб ҳадисларда келган. Дарҳақиқат, саҳиҳ ҳадисда келишича:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳажда “Лаббайка”ни) тавҳид билан айтардилар”. (Муслим (1218) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят). Муслим ва бошқаларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари собит бўлган:
“Ислом беш нарса устига қурилган. Аллоҳни яккалашликка…”. (Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят). Яна маъруф бўлган Жаброил алайҳиссалом ҳадисларида у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Ислом – Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси дея гувоҳлик беришинг…”. (Муслим (8) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят). Бошқа ривоятда:
“Ислом – Аллоҳга ибодат қилиб, Унга бирор нарсани ширк келтирмаслигинг”. (Бухорий (50, 4777), Муслим (9, 10) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид билан ҳажда “Лаббайка” дердилар. Яъни, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дердилар. У киши ҳажда тавҳид билан “Лаббайка” айтардилар. Яъни,
“Лаббайка Аллоҳумма Лаббайк. Лаббайка ла Шарийка лак” (“Сенинг амринга ижобат қилдим. Эй Аллоҳ, Сенинг амринга ижобат қилдим. Сенинг амринга ижобат қилдим, Сенинг шеригинг йўқ”), дердилар. Чунки ширкни инкор қилиш ва ягоналикни Аллоҳ азза ва жаллага исбот қилиш – тавҳиддир.
Мақсад шуки, ушбу “Тавҳид” сўзи суннатда, кўплаб ҳадисларда келган. Шунингдек, “Яккалади” лафзи ҳам. У истеъмол қилинган ва машҳур сўз. Муоз (розияллоҳу анҳу)нинг маъруф бўлган ҳадислари лафзида ҳам:
“Уларни даъват қиладиган аввалги ишингиз “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” деб гувоҳлик бериш бўлсин”. Бухорий ўз “Саҳиҳ”ларидаги китоблардан бирини “Тавҳид китоби” деб атадилар.
Бундан мақсад шуки, ушбу сўз суннатда кўп эканини баён қилиш. У гарчи Қуръонда ворид бўлмаган эса-да, бироқ суннатда келган. Аҳли суннадан бўлган илм аҳли унга таяндилар, уни ёдга олдилар ва бу борада китоблар тасниф этдилар. Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзга аҳамият қаратишлари, у диннинг аслига аҳамият қаратишдир. Жоҳиллиги сабаб уни янги пайдо бўлган сўз дея даъво қилган кимсага хилоф ўлароқ у янги чиққан сўз эмас.
“Тавҳид – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатада ёлғизлашликдир”. Тавҳид бир қанча таърифлар билан билинади. Луғат нуқтаи назаридан: яккалаш, яъни, бирор нарсани ёлғиз қилиш. Ибодатга У Зотга юзланувчи яккалади, яъни, ҳақиқий маъбудни ёлғизлади. Шайх раҳимаҳуллоҳ тавҳидга бу ўринда ушбу сўзлари билан таъриф бердилар:
“Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда ёлғизлашликдир”. Аллоҳни ёлғизлашлик, яъни, ибодат билан юзланиш ёлғиз Аллоҳ учун бўлиши. У бу борада фарз. Аллоҳдан ўзга ва Аллоҳ азза ва жалла билан бирга бирор ҳақ илоҳ (исбот) қилинмайди.
“Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда ёлғизлашликдир”. “Субҳан” маълум бўлганидек поклашлик.
“Ибодатда”. Ушбу ибодат нима у? Ибодат луғатда: хоҳиш, интилиш, қўрқиш, яхши гумон қилиш ва шунга ўхшаш қалб амалларидан бўлган муҳаббат билан бўйсуниш ва хокисор бўлишликдир. Асли хокисор бўлиш. Бир нарсани хокисор қилди, яъни, уни эгилган, хор қилди ёки уни машаққатсиз, кибрланмайдиган қилди. Бу одамлар ҳақида эди. Йўл ҳақида ҳам бўлади-(қўлланади). Қул ҳам қул деб номланиши шу жумладандир. Чунки уни ўз хўжайинига кибрланмайдиган, бўйсинувчан қилди. Йўл борасида ҳам: текисланган дейилади. Чунки у юриш учун хорланди-(депсалди).