Меҳмон   11-06-2010, 04:12 PM
#1
Тиловат саждасининг ҳукми нима?

Савол: Тиловат саждасининг ҳукми нима? Унинг саломи борми ёки йўқми? Намозда бўлмаган ва Қуръон тиловат қилаётган одам тиловат саждаси қилганида қандай дуони ўқиши керак? Намозхон намоз асносида қилаётган қироатида суранинг охирида тиловат саждаси бўлса, тиловат саждасини қилганидан сўнг кейинги сурани ўқиши мумкинми ёки бирданига рукуъ қилиши шартми?
Жавоб: Тиловат саждасини қилиш – суннатдир. Унда салом бериш шариатда баён қилинмаган. Шунинг учун тиловат саждасини қилган одам салом бермайди. Намозхон ўз намозида Аъроф, Ван-нажм ва Иқроъ сураларининг сўнггидаги тиловат саждасини қилганидан кейин, рукуъдан илгари бошқа сураларни ўқиши мумкин. Агар ўқиса, зарари йўқ. Тиловат саждаси асносида намоз саждасида айтилган дуоларни ўқилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7900-3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
This post was last modified: 11-06-2010, 04:18 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.