mutaallim   04-04-2015, 05:32 PM
#1
Уламоларнинг муайян шахсни “Жарҳ ва таъдил қилиш” борасида ихтилофларига нисбатан
қандай муомала қилинади?


[audio]https://ia601503.us.archive.org/24/items/fawaid_sawtiyah_sh_albukhary/fawaid_sawtiyah_sh_albukhary_011.mp3[/audio]
Савол: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Ушбу савол йўлловчи айтадики: Талаба уламоларнинг муайян шахсни “Жарҳ ва таъдил” қилиш борасидаги ихтилофларига нисбатан қандай муомала қилади?
Жавоб: Бир шахсни “Жарҳ ва таъдил” қилишда баъзи илм аҳли ўртасида юз бераётган бу ихтилоф, Аллоҳ сенга барака ато этсин, агар жарҳ қилаётган кишида очиқ исбот, ҳужжат ва унинг шунга далили бўлса ушбу жарҳни қабул қилиш ва шу сўзни айтиш вожиб бўлади. Эътиборга молик нарса нима? Далил ва ҳужжат. Кимни (жарҳ қилинаётган киши борасида) кўпроқ маълумоти бўлса унинг сўзига юриш вожиб бўлади. Гарчи таъдил қилишда ўнлаб (шахс) жамланган бўлса-да. Ёлғиз киши жарҳ қилишда яккаланиб қолса ва дарҳақиқат сабабни баён қилса унинг сўзини қабул қилиш вожиб бўлади. Унинг сўзини қабул қилиш вожиб бўлади. Таъдил ёки жарҳда ижмо ёки иттифоқ вожиб бўлишидан иборат янги пайдо бўлган нарса-(қоида)га келсак, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин, бу на қадимда ва на ҳозирда илм аҳлининг йўл ва одатларидан эмас. Уларнинг йўл ва услубларидан эмас. Талаба (бу борада) қандай муомала қилади-(ёндашади)? Талаба далилни олиш билан ёндашади. Ҳужжатни изҳор қилган кишининг сўзини айтиш вожиб бўлади. Ундан бет буриш жоиз эмас. Аниқ бўлдими, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин! Чунки бу гап кўпайди. Бугун факултетда эканимда менга шу савол йўлланди. Эътиборга молик нарса далилдир дедим. Эътиборга молик нарса нима? Далил. Ким далил ва ҳужжатни зоҳир қилса унинг сўзини қабул қилиш вожиб бўлади. Унинг сўзини қабул қилиш вожиб бўлади. Сўнг билишингиз лозимки, дарҳақиқат, “Довабит”ни шарҳида буни ёдга олганмиз. Жарҳни баён қилиш шарт эмаслиги ҳақидаги масала. Балки унга ушбу ўринларга ўхшашида эҳтиёж тушади. Нимага ҳожат тушади? Баён қилишга. Таржимаи ҳол, сийрат ва улардан бошқа китоблардаги илм аҳлининг сўзларига назар ташловчи киши имомларнинг кўплаб сабаби кўрсатилмаган ва изоҳланмаган жарҳларини учратади. Тўғрими? Бироқ баён қилмай жарҳ қилган ва улар (мажруҳлар) ҳақида гапирганлар дин-диёнат, омонат, тақво ҳамда ҳавои нафс ва қизиққонлик-(тарафкашлик) қилмай гапириш ва бундан бошқалардан иборат бу борадаги шартлар жамланган (кишилардир). Улар ҳақида дин-диёнат нуқтаи назаридан гапирганлар. Мисол тариқасида Ибн Абдулҳадийнинг “Баҳр ад-дам” китобини ўқишинг мумкин. Имом Аҳмад мақтаб ёки қоралаб гапирган кишилар ҳақида. Ўнлаб балки юзлаб (шахслар)ни топасизки, Аҳмад раҳимаҳуллоҳ сабабини баён қилмай жарҳ қилганлар. Яъни, иллатини кўрсатмай. Нимани? Сабабни ёки жарҳни изоҳламаганлар. Шоҳид шуки, Аллоҳ сенга баракалар ато этсин, сабабни изоҳлашга қачон мурожаат қилинади? Агар ҳожат тушса. Шулар жумласидан жарҳ нима билан тўқнаш келса? Таъдил билан. Бу ўринда сабабни баён қилишга талаб тушди. Сабабни баён қилишга. Аммо бирор киши уни таъдил қилмаган кимса бўлса, балки жарҳ сабабларини билувчи киши уни жарҳ қилса, нимани билувчи? Унинг (жарҳнинг) даража ва сабабларини ҳамда бундан бошқа нарсаларини (билувчи киши жарҳ қилса), бас, унинг сўзини қабул қилиш вожиб бўлади. (Буни) рад қилишинга келсак, ҳозир уларнинг айримлари айтадики, сабабни келтир, далилни келтир. Сўзлар ўртасида таржиҳ қилади-(рожиҳ ва маржуҳга ажратади). Савол йўллаётганлар каби, ҳаа! Яъни, уламоларнинг сўзларига киришиш, таржиҳ қилиб: бу тўғри, бу хато (дейишни) истайди. Фақат далилни гапираман, мен бирор кишига тақлид қилмайман (дейди). Ҳаа! Ушбу шиорларни кўтармоқдалар. Шундай эмасми? Агар улардан зиҳорнинг маъноси нима деб сўрасангиз билмайди. “Ийло”нинг маъноси нима десангиз билмайди. Чорва молларидан қандай закот чиқарилишини билмайди. Тилла ва кумушдан қандай закот чиқарилишини эҳтимол билмас. Ҳаа! Сўнг нозик масалаларда таржиҳ қилиб: бу тўғри топган, бу хатога йўл қўйган, мен тақлид қилмайман (дейди). Ҳаж ва умра масалаларида эса: мен шундай қилиб қўйдим дея фатво сўрайди. Зиммангда қон-(жонлиқ сўйиш дейилса) тўғри бориб қўй сотиб олиб, жонлиқ сўяди. Унга фатво берган илм аҳлининг фатвосини айтади. Гоҳида жоҳил кимсалардан бўлган бир киши унга фатво беради. Унинг сўзини олади-ю кетгани каби. Шоҳид шуки, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин! Яъни, бу масалаларда кимга мурожаат қилиниши вожиб бўлади? Илм аҳлига. Тамоман ишон, тамоман ишонки, суннат шайхлари ва суннат уламолари, мен ҳозирги вақт-(замон)дагилар ҳақида гапиряпман, ҳаа, аввал ўтганлар ҳам шундай, мен билганларим ҳавои нафсдан келиб чиқиб гапирмайдилар ва жарҳ қилмайдилар. Балки дин-диёнат нуқтаи назаридан гапирадилар. Бирор шахс ҳақида фақат (у ҳақда) сўз очишни вожиб қиладиган нарса-(сабаб)лар жамлангандан кейингина гапирадилар. Бу бир.
Иккинчидан: Уларнинг кўз олдиларида доим “Уларнинг бу «гувоҳ»ликлари албатта (номаи аъмолларига) ёзилур ва улар (қиёмат кунида) сўроққа тутилурлар!”. (Зухруф: 19) (ояти) бўлади. Улар Аллоҳ жалла ва аззага йўлиқадиган ва у сабаб Аллоҳнинг олдида зиммалари пок бўладиган ҳужжатни биладилар. Халқлар мени назорат қилади демайдилар. Холиқ жалла ва азза мени назорат қилади деб биладилар. Шуни тушунасанми? Бунга ишон! Шайхларинг ва суннат уламоларига ишонки, улар билимсизлик ва ҳавои нафсдан келиб чиқиб гапирмайдилар. Балки бу бобда дин-диёнат, омонат ҳамда Аллоҳга, Расулига, Китобига, мусулмонларнинг ҳукмдорларига ва барчаларига самимий бўлиш тарзида ва шу йўлга кўра гапирадилар. Улардан бирортаси далил ва ҳужжатсиз шундай гапириб юбораверади деб ўйлама! У яқинда сўралиши, қайта тирилиши ва тезда сўроққа тутилишини билади. Ҳаа! (Шунда) жавоб бериши ва саволга нимани ҳозирлаб қўйиши лозим? У жалла ва аъланинг ҳузурида жавобни (тайёрлаб қўйиши лозим). Ҳа (шундай).

Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://ia601503.us.archive.org/24/items...ry_011.mp3
Abdulloh Salafiy   04-06-2015, 12:36 PM
#2
Жаказаллоҳу хойрон!
Жуда ўринли мавзу.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   09-24-2016, 04:11 PM
#3
Жарҳ изоҳлаб берилса, таъдилдан муқаддам қўйилади

Ушбу (савол йўлловчи) айтадики: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Бу ерда: агар фалончи олим бирор кишини бидъатчи деса ва бошқа олим унга тазкия берса икки сўзга назар ташлашимиз ва рожиҳини белгилашимиз лозим. Чунки жарҳ ва таъдил ижтиҳодий масала, дейдиган киши бор.
Жавоб: Сенга ҳозир бироз олдин айтганимдек жарҳ қилувчи нима учун жарҳ қилганига қара, дейман. Таъдил қилувчи айтиши мумкин бўлган сўз: Мен у ҳақда бирор ёмонлик билмайман, дейишидир. Жарҳ қилувчига келсак, у: Мен кўпроқ биламан, дейди. Бу ўринда жарҳ изоҳлаб берилса сенда (натижа) ҳосил бўлади. Агар жарҳ изоҳлаб берилса, у муқаддам қўйилади. Мен сизларга айтганимдек буни бидъат ва нафси ҳаво аҳли бобида билмаганмиз. Бироз олдин сизларга айтганимдек, афсуски, бу саволнинг манбаси хато тушунчадир. У ҳақда айтиб ўтганим шу саволларга ўхшашиб кетади. Чунки кўп зарб бериш тошни юмшатади. Анавиларга шу сўзни кўп айтдилар. Ҳатто авомга тушунарсиз қилиб кўрсатдилар ва уларга бу ноаниқ бўлиб кўринди.

Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
http://www.tasfiatarbia.org/vb/showthread.php?p=85057
Таржимон: mutaallim
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.