Admin   02-17-2015, 12:58 AM
#1
Меҳмон   03-09-2015, 07:16 PM
#2
Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар!
Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

[audio]https://tavhid.com/downloads/kitoblar/tarbiya/yaxshilikka_buyur_va_yomonlikdan_qaytar.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

«Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар» (Луқмон: 17). Ўзинга чекланиб қолма. «Одамлар билан нима ишим бор?!», деб айтма. Яхшиликка буюр. У (яхшилик) - Аллоҳ таоло буюрган барча тоатлар. Ёмонликдан қайтар. У (ёмонлик) - Аллоҳ қайтарган барча гуноҳлардир. Ўзинга чекланиб олиб: «Алҳамдулиллаҳ. Мен тўғри-(устивор)ман. Одамлар билан нима ишим бор?!», деб айтма. Йўқ. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш зиммангдаги вожиботдир. Бироқ у куч ва қудратинг миқдоричалик. Агар яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни тарк этсанг, батаҳқиқ бу иймонга зид келади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Сизлардан кимки бир ёмонликни кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, бас, тили билан. Агар қодир бўлмаса, бас, қалби билан». Демак, ёмонликдан қайтаришлик лозим. Шунинг учун ҳадиснинг охирида: «Бунинг ортида хардал уруғичалик ҳам иймон йўқ», дедилар. Кимки яхшиликка буюрмай ва ёмонликдан қайтармай: «Одамлар ҳур-(озод). Уларнинг ўз қаноат ҳосил қилган нарсалари ва эътиқодлари мавжуд. Одамлар ҳур. Мени улар билан нима ишим бор?!» - деса, бас, бу мўминнинг сўзи эмас. Бу мўминнинг сўзи эмас. Одамлар ширк, шаҳват ва шубҳаларда ҳур эмас. Ҳур-(озод)лар - шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиганлардир. Ҳавои нафс, истак-(манфаат)лар ва одамларга бўйин эгишнинг баридан озод бўлдилар. Аллоҳ уларни яратганидек Унинг қулларига айландилар. «Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56). Аллоҳнинг бандалари бўлдилар. Аллоҳга ибодат қилиш инсонни махлуқларга ибодат қилишнинг баридан озод қилади. Ҳуррият - Аллоҳга ибодат қилишликдадир. Ҳуррият инсон қаноатланишида ёки инсоннинг ҳур-(озод, эркин) бўлишида эмас. Йўқ. Сен қул-(банда)сан, ҳур эмассан. Аллоҳ сени қул қилиб яратди. Кимнинг қули? Сени яратган ва сенга ризқ берган Аллоҳнинг қули. Сен Аллоҳнинг бандасисан. Ёки Аллоҳга ибодат қиласан ёки шайтонга ибодат қиласан. Ундан ўзга чора йўқ. Шунинг учун Аллоҳга ибодат қилмайдиганларни кўплаб турли нарсаларга ибодат қилаётганларини топасиз. Шайтонларга ибодат қиладилар. Жинларга ибодат қиладилар. Инсонларга ибодат қиладилар. Ўликларга ибодат қиладилар. Дарахт ва тошларга ибодат қиладилар. Ҳатто улар сигирларга ибодат қиладилар. Сигирга ибодат қиладилар. Ҳатто баъзилари фарж-(аёл кишининг таносил аъзоси)га ибодат қиладилар. Ажиб нарсалар. «Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан қулагану уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган (кимса) кабидир» (Ҳаж: 31). Сенга фақат сени яратган ва сенга ризқ берган Аллоҳга ибодат қилиш билангина нажот бор. У деди: «Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56). Ана шу, сенга зарар берадиган, ақлингни бузадиган, қалбингни барбод қиладиган ва динингни бузадиган барча нарсадан сени озодликка олиб чиқадиган ҳақиқий ҳурриятдир. Ҳуррият Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишда. У сени махлуқларга хокисорлик қилишдан халос қилади. Сени ҳавои нафсга эргашишдан озод қилади. Сени ёмонликнинг баридан ҳурриятга олиб чиқади. «Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур, унинг борар жойи дўзахдир. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72). «Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр қил!» (Луқмон: 17). Чунки яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган киши одамлар томонидан машаққат, маломат, койиш ва таҳдидга йўлиқади. (Шунда) унга сабр қилиши вожиб бўлади. «Бир-бирларига Ҳақ (Йўли)ни тавсия этган...» (Вал-аср: 3). Бу, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришликдир. «Ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ Йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган...» (Вал-аср: 3). «Ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Луқмон: 17). Яъни, азимат ва куч-қувватга ҳамда гарданда кўтара билишга эҳтиёж тушадиган ишлар жумласидан. (Бу) ишлар енгил эмас. Бироқ Аллоҳ жалла ва аъла унга кўмак беради ва уни осонлаштиради. Уни адо этаётган кишига осонлаштириб беради. Пайғамбарлар кофир, мушрик ва мунофиқлар томонидан нималарни кўришди? Аллоҳ сизларга пайғамбарларнинг қиссаларини айтиб берган. Уларнинг охиргилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Одамлар томонидан нималарни кўрмадилар? Бироқ улар, оқибат уларнинг фойдасига бўлгунча сабр қилдилар. «Оқибат тақводорларникидир» (Аъроф: 128).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   07-01-2015, 06:15 PM
#3
Admin   09-24-2016, 03:35 PM
#4
Ҳадисда яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш (ёдга олинди). (Киши) буюраётган нарсасини билиши, қайтараётган нарсасини ҳам билиши, буюраётганда мулойим, қайтараётганда ҳам мулойим, буюраётганда ҳалим-(юмшоқ), қайтараётганда ҳам ҳалим бўлиши лозим бўлади.
Илм буйруқдан олдин, мулойимлик буюраётган вақтда, ҳалимлик эса буюргандан кейин.
Агар олим-(билувчи) бўлмаса, ўзи билмаган нарсада (одамлар) унга (у буюрганда) тўхтамайдилар. Агар билувчи бўлса-ю мулойим бўлмаса, мулойимлиги бўлмаган табиб каби бўлиб, касалга қўполлик қилади. Натижада ундан қабул қилинмайди. Худди бола ундан қабул қилмайдиган қўпол тарбиячи каби. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун (алайҳимассалом)га шундай деди: “Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса” (Тоҳа: 44).
Сўнг буюрса ва қайтарса одатда азият чекиши чорасиздир. Шунда унга сабр қилиши ва ҳалим бўлиши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир” (Луқмон: 17).
Дарҳақиқат, Аллоҳ пайғамбарини бир неча ўринда мушрикларнинг азиятига сабр қилишга амр қилди. Ҳолбуки у киши яхшиликка буюрувчи ва ёмонликдан қайтарувчиларнинг имомидир.
Инсонга авваламбор буйруғи Аллоҳ учун, буюраётган нарсада мақсади Аллоҳга тоат-ибодат бўлиши лозим. У буюрилаётган кишини ўнглаш ёки унга ҳужжат қойим қилишни хоҳлайди. Агар буни ўзи ёки тоифаси учун бошлиқлик талабида, ўзганинг обрўсини тушуриш учун қилса, бу қизиққонлик учун бўлиб, Аллоҳ уни қабул қилмайди. Шунингдек, буни биров эшитсин ёки кўрсин учун қилса амали ҳабата бўлади. Сўнг унга бу рад қилинса, озорланса ёки у хатокор ҳамда мақсади бузуқликка мансуб дейилса нафси ўзини ҳимоя қилишни талаб қилади ва унга шайтон келади. Амалининг боши Аллоҳ учун эди. Сўнг ҳавои нафсга айланиб, у сабабли унга азият берган кишидан ғолиб келишни талаб қилади. Гоҳида ана шу озор берувчига тажовуз қилади. Турли сўз-(эътиқод) эгаларига улардан ҳар бири ҳақ ва Суннат у билан эканини эътиқод қилганда ана шундай (ишлар) етади. Уларнинг аксарида бу борада истаги обрўлари, бошлиқликлари ва уларга мансуб нарсаларни ҳимоя қилишга айланиб кетган. Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши ва диннинг бари Аллоҳ учун бўлишини мақсад қилмайдилар. Балки уларга қарши чиққанларга ғазаб қиладилар. Гарчи у, Аллоҳ унга ғазаб қилмайдиган (ижтиҳодида) узрли мужтаҳид бўлса-да. Уларга мувофиқ бўлганлардан рози бўладилар. Гарчи у жоҳил, мақсади ёмон бўлиб, унда на илм ва на яхши мақсад бор. Бу эса Аллоҳ ва Расули мақтамаган кишини мақташлари ҳамда Аллоҳ ва Расули мазаммат қилмаганларни мазаммат қилишларига олиб боради. Дўст ва душман тутишлари нафси ҳаволарига биноан бўлиб қолади, Аллоҳ ва Расулининг дини учун эмас. Бу эса фақат ўз истакларини талаб қиладиган кофирларнинг ҳолидир. Улар: Бу дўстимиз ва бу душманимиз, дейдилар. Жуда дарғазаб бўлганда: бу айниган, бу эса тажовузкор (дейди). Аллоҳ ва Расули (учун) дўст тутиш ҳамда Аллоҳ ва Расули (учун) душман тутишга боқмайдилар. Ана шу ўринда одамлар орасида фитна келиб чиқади. Аллоҳ таоло деди: “То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!” (Анфол: 39). Агар диннинг бари Аллоҳ учун бўлмаса фитна бўлади.
Диннинг асли Аллоҳ учун яхши кўриш, Аллоҳ учун ёмон кўриш, Аллоҳ учун дўст тутиш, Аллоҳ учун душман тутиш, Аллоҳга ибодат қилиш, Аллоҳдан ёрдам сўраш, Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳдан умид қилиш, Аллоҳ учун бериш, Аллоҳ учун маън қилиш бўлишидир. Бу эса буйруғи Аллоҳнинг буйруғи, қайтариғи Аллоҳнинг қайтариғи, душман тутиши Аллоҳнинг душман тутиши, у кишига итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш, у кишига осийлик қилиш Аллоҳга осийлик қилиш бўлган Расулуллоҳга эргашиш билан бўлади.
Бидъатчини бидъат кўр ва кар қилади. Бу борада Аллоҳ ва Расули учун бўлишини қалбида ҳозир қилмайди. Уни талаб қилмайди. Аллоҳ ва Расули розилиги учун рози бўлмайди. Аллоҳ ва Расулининг ғазаби учун ғазаб қилмайди. Балки истаги рози бўлган нарса ҳосил бўлса рози бўлади. Истаги ғазаб қилган нарса ҳосил бўлса ғазаб қилади. Шу билан бирга унда дин шубҳаси бўлиб: у рози бўлиб, ғазабланаётган нарса - Суннат, ҳақ ва у диндир. У билан соф ҳақ, ислом дини бўлди ҳам дейлик, мақсади диннинг бари Аллоҳ учун бўлиш, Аллоҳнинг калимаси олий бўлиш бўлмаса, балки мақсад у улуғланиб, унга олқиш айтилиши учун нафси ва тоифасининг қизиққонлиги ёки риё учун бўлса ёҳуд шижоат ва табиатан шундай қилса ёкида дунёвий бирор ғараз учун бўлса Аллоҳ учун бўлмайди ҳамда Аллоҳ йўлидаги мужоҳид бўлмайди. Ҳақ ва Суннатни даъво қилаётган унга ўхшаш бўлиб, у билан ҳақ ва ботил, Суннат ва бидъат бўлса, рақибида ҳам ҳақ ва ботил, Суннат ва бидъат бўлса нима дейсиз?!

Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ
“Минҳож ас-Сунна”да (5/253-255).
Таржимон: mutaallim
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.