وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Суннат намозини ўқимаган одам гуноҳкор бўладими?
Савол: Суннат намозини ўқимаган одам гуноҳкор бўладими?
Жавоб: Модомики фарз намозни ўқиган экан, суннат намозини ўқимаса гуноҳкор бўлмайди. Бироқ, суннат намозини ўқимагани учун катта савоблардан маҳрум қолади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5004-3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд