Меҳмон   02-01-2015, 04:35 PM
#1
«Мен салафийман» дейиш ҳақида

Савол йўлловчи айтади: Талаба йигит билан учрашиб қолдим. У менга: "Сенга бирор фирқага ўзингни мансуб деб билмаслигингни насиҳат қиламан. На салафийлик ва на бошқаси. Чунки "Салафийя" номи билан аталишлик умматни фақатгина фирқа-фирқа бўлиб бўлинишини оширади. Балки: "Фақат мусулмнонлар деб айтгин", деди. Ушбу насиҳат тўғрими?
Жавоб: Агар биродар "Ҳа" ёки "Йўқ" дея қисқа жавоб хоҳласа, сенга: "Йўқ", деб айтаман. Чунки бу (шахс) сенга насиҳат қилмабди. Айтаманки: Ушбу йигит сенга насиҳат қилмабди. Сенга яхшилик истамабди. Аллоҳ уни ўнгласин! Яхшилик истаган бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ қанчадан-қанча яхшилик истовчиси борки, унга ета олмайди.
Салафийлик, Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин, аслида фирқа эмас. Яъни, нимани қаршисида? Ихвон фирқаси ва фалон фирқани қаршисида. У - мусулмонларнинг жамоатидир. У, бу эътибор билан ғалаба қозонадиган тоифа, нажот топувчи фирқадир. У фирқа, жамоат ва гуруҳ деб айтишимизга келсак, бас, бу ёлғон ва ботилдир. Салафийя - ҳақ ислом. У - соф суннатга эргашишингиз. У - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳоба, тобеъин ва ҳидоят имомларидан иборат ушбу умматнинг солиҳ салафларининг йўлидан юришингиз. Ана шу - салафийликдир. Уларга ўзимни мансуб деб билмайман, деб айтасизми?! Ҳаттоки бу салаф ва шундай дея зикр қилган ислом уламоларига қарши чиқмади: "Салаф йўлига ўзини нисбат берган кишининг айби йўқ. Чунки салаф йўли фақат ҳақ бўлади". Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганларидек. Ўзини салаф йўлига мансуб деб билган киши айбга буюрилмайди. Бу ботилдир. Аллоҳ сизларга барака ато этсин.
Самимий ёндашмабди. Унинг сўзи, айни у истаган нарсадир. Чунки (унинг гумонича) "Салафия" номи билан аталишлик умматнинг фирқа-фирқа бўлиб бўлинишини зиёда қилади. Яъни, ҳозир сени гумонингча уммат жамулжамда-а?! Машааллоҳ!
Фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш масаласида ёдга оладиганим, анавилар ушбу мумсақични нафсдаги шаҳват ва шубҳа боис унга илакишиб оладиган шубҳага айлантириб олдилар. Шайх Жамилурраҳмон раҳимаҳуллоҳни ёдга оламан. Афғон ўлкасидаги тавҳид ва суннат даъватчиларидан бири. У киши олдин Афғон ўлкасида "Китоб ва суннатга даъват" жамғармасининг бошлиғи эди. У кишини хаворижлар қатл қилган. У кишини ким қатл қилган? Хавориж, такфирчилар, Бин Ладин ва у билан бирга бўлганларнинг жўжалари. Муҳими шуки, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин, мен у ерда у киши билан бирга эдим. У киши деди: "Ушбу ўлка, Саудиядан айрим одамлар, ёшлар келди. Айтишдики: "Эй шайх! Нима учун сиз ўзингизнинг "Китоб ва суннатга даъват" жамғармангизни ташлаб, мужоҳидларга қўшилмайсиз?" Бу рус ғазоти вақти, яъни, Собиқ Иттифоқ (даврида). Шунда шайх: "Улар фирқа-фирқа бўлиб бўлинганлардир. Яъни, ўша кунлари зоҳирда еттита гуруҳ бор эди. Ички томондан эса (ундан-да) кўпроқ. Улар фирқа-фирқа бўлиб бўлинганлардир. Агар Раббонийга қўшилсам Ҳикматёр ғазабланади. Агар Ҳикматёрга қўшилсам Сайёф ғазабланади. Агар Сайёфга қўшилсам Жийлоний ғазабга минади. Яъни, агар ... қўшилсам... Барчалари фирқа-фирқа бўлиб бўлинганлардир. Аслида жамланишмаган. Жамоат тузишган. Нимани зиёда қилади? Бирортасининг остидаги жамоатга қўшилиш фирқа-фирқа бўлиб бўлинишни озайтирмайди ёки йўқ қилмайди".
Айтилганидек, у Ахзамдан таниб билганимиз бир шовқиндир. У "Салафий деб айтма", дейишимизни хоҳлайди. Яхши, "Салафийя" демаймиз. Унда нима деб айтамиз? Мусулмонлар. Яхши, ихвонлар. Ихвонлар деб айтамизми ёки йўқми? Таблиғчилар деб айтамизми ёки йўқми? Қутбийлар деб айтамизми ёки йўқми? Бу (нусха) сенга насиҳат қилмабди. Балки соф суннатга мансуб деб билиш билан (киши ўзини) азиз деб билиши вожиб бўлади деб айтаман. Хоҳ "Салафийя" дейилсин ёки "Аҳли сунна вал жамоа" дейилсин ёҳуд "Аҳлул асар" дейилсин ёкида "Аҳлул ҳадис" дейилсин ё "Ғалаба қозонган тоифа" деб айтилсин. Ушбу атамаларнинг бари салафийяга хосдир. Бунинг зарари йўқ. Бунинг зарари йўқ.
Бироқ огоҳ бўл! Дарҳақиқат, унинг аҳлидан бўлмаган кимсалар унга (салафийликка) ўзларини нисбат берадилар. Дарҳақиқат, унинг аҳлидан бўлмаган кимсалар унга (салафийликка) ўзларини нисбат берадилар. Одамлар олдин ўзларини "Мусулмонлар" деб атардилар. Бидъат юз бергач Муслимнинг муқаддимасида (зикр қилинганидек) уларга: "Бизга (санаддаги) кишиларингизни номма-ном айтинг", дейилди. Аҳли суннадан бўлган кишидан нима? Ундан ривоят қилардик ва ундан олардик. Бидъат аҳлидан бўлган кимсадан нима? Уни тарк этардик. Демак, ушбу ном юзага чиқди. Ҳақ аҳли ва ҳақ издошлари бўлмиш аҳли суннани кимлардан ажратишлик учун? Бидъат аҳлидан (ажратишлик учун). Бидъат аҳли ноаниқ бўлди. Аҳли суннага аралашиб кетди. Натижада аҳли сунна нимани қаршисида зиёдалашди? Аҳли бидъат ва фирқаланадиганларнинг қаршисида. Ана шундай, Аллоҳ сенга барака ато этсин! Ушбу нажот топувчи фирқа ва ғалаба қозонадиган тоифага ўзини мансуб деб билган ҳар бир киши ростгўй бўлавермайди. Феъл ва сўзлари ушбу тўғри манҳаж ва сиротул мустақимдан юришидан иборат биз ёдга олганимизга биноан тўғриланади.

Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.