Pages (18):    1 12 13 14 15 16 18   
Admin   07-25-2015, 04:59 PM

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У: «Ё Расулуллоҳ, мол-давлатнинг қайси турига эга бўлсак бўлади?» деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳгa шукр қилувчи қaлб, Аллоҳни ёддa тутувчи (зикр қилувчи) тил вa охират ишларида ёрдaм бeрувчи мўмина aёлга эга бўлингиз» (Саҳиҳу сунан Ибн Можа: 1505).
Admin   07-26-2015, 12:03 PM

[Image: 62_9.png]
«Эй мўминлар, қачон Жума кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (Жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жума: 9).
Admin   07-26-2015, 12:11 PM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жума жамоатдаги ҳар бир мусулмон кишига фарздир, бундан фақат тўрт киши мустасно: бировнинг мулки бўлган қул, аёл киши, ёш бола ва бемор киши» (Абу Довуд 1067, Ҳоким 1/321).
Admin   07-26-2015, 12:18 PM

Фазилатли шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий дедилар: «Бидъатчи уйни ички томондан вайрон қилади, сўнг душманга эшикни очиб, унга: «Кир», дейди» («Мажмуъ» 14/408).
Admin   07-26-2015, 01:12 PM

«Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор, бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз!» (Моида: 90).
Admin   07-26-2015, 01:36 PM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ, қабрларни зиёрат қилган хотин-қизларни лаънат қилди» (Абу Довуд 3236; Термизий 320; Имом Аҳмад 3118).
Admin   08-08-2015, 01:13 PM

Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Эркаклар агар аёллар билан аралашса, олов ва ўтиннинг аралашгани даражасида бўладилар» («Истиқома» (1/163)).
Admin   08-08-2015, 01:19 PM

Муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Насиҳатим шуки, даъватда бардавом бўлинглар. ва сиёсатдан йироқ бўлинглар. Бу сизлар учун яхшироқ ва боқийроқдир» («Силсила Ҳуда ва Нур» (1/94)).
Admin   08-08-2015, 01:46 PM

«Бугунги кунда тавҳидни рўёбга чиқаришликка тиришинглар. Чунки ундан ўзгаси Аллоҳга элтмайди. Унинг ҳақларини адо этишга ошиқинглар. Чунки ундан ўзгаси Аллоҳнинг азобидан нажот бермайди».

Аллома Ибн Ражаб
«Калиматул Ихлас» (54).
Admin   08-08-2015, 02:01 PM

Имом Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ушбу гуруҳбозликлар оёқлар билан депсалиши вожиб бўлади» («Китаб ал-Мусораъа» (287)).
Pages (18):    1 12 13 14 15 16 18   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.