rinat80_09   05-30-2012, 05:23 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

мана бу хадис сахих ми?
1) Мазкур ҳадисни Зубайр ибн Баккор, Ибн Мардвайҳ ва Имом Дайламий каби муҳаддислар ривоят қилган бўлиб, “Канз ал-уммол”да батафсил зикр қилинган (Ал-Муттақий ал-Ҳиндий “Канз ал-уммол”, 2/15254). Расули акрам алайҳиссалом ўн уч хил нарсага айланиши мумкинлигини ва унинг айрим сабабларини баён қилганлар: фил, айиқ, чўчқа, маймун, илонбалиқ, забб – калтакесак ва эчкиэмарга ўхшаш жонзот, кўршапалак, чаён, зулук, ўргимчак, қуён ҳамда суҳайл (юлдуз) ва зуҳра (юлдуз). 1) Қаерга борса, ҳўл-қуруқни топтаб, йўқотувчи золим кимса филга айланган; 2) Одамларни ўзига жалб қилувчи фоҳиша аёл айиққа айланган; 3) Дастурхон сўраганида, дастурхон тушганига қарамасдан куфр келтирган насронийлардан бири гуруҳи чўчқага айланган; 4) Шанба кунини менсимасдан, таъқиқларга риоя қилмаган яҳудийлардан бир гуруҳи маймунга айланган; 5) Эркакларни ўз хотинига чақирадиган даюс эркак илонбалиққа айланган; 6) Ҳожиларнинг нарсаларини ўғирлашни одат қилган аъробий забб – эчкиэмарга айланган; 7) хурмозорга ўғирликка тушиб, хурмо ўғирлашни одат қилган кимса ватвотга айланган; 8) Ҳеч кимни тилидан саломат қилмаган кимса чаёнга айланган; 9) Дўстлар орасини бузадиган чақимчи зулукка айланган; 10) Эрини сеҳрлаб, жодулаб қўйган хотин ўргимчакка айланган; 11) Ҳайз кўрганидан сўнг ювиниб, тозаланмаган аёл қуёнга айланган; 12) Яманлик бир солиқ йиғувчи суҳайлга айланган; 13) Ҳорут ва Морутни ҳам тузоғига илинтирган гўзал қиз зуҳрага айланган.
Аллох рози булсин!


«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Меҳмон   11-02-2014, 12:38 PM
#2
(05-30-2012, 05:23 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

мана бу хадис сахих ми?
1) Мазкур ҳадисни Зубайр ибн Баккор, Ибн Мардвайҳ ва Имом Дайламий каби муҳаддислар ривоят қилган бўлиб, “Канз ал-уммол”да батафсил зикр қилинган (Ал-Муттақий ал-Ҳиндий “Канз ал-уммол”, 2/15254). Расули акрам алайҳиссалом ўн уч хил нарсага айланиши мумкинлигини ва унинг айрим сабабларини баён қилганлар: фил, айиқ, чўчқа, маймун, илонбалиқ, забб – калтакесак ва эчкиэмарга ўхшаш жонзот, кўршапалак, чаён, зулук, ўргимчак, қуён ҳамда суҳайл (юлдуз) ва зуҳра (юлдуз). 1) Қаерга борса, ҳўл-қуруқни топтаб, йўқотувчи золим кимса филга айланган; 2) Одамларни ўзига жалб қилувчи фоҳиша аёл айиққа айланган; 3) Дастурхон сўраганида, дастурхон тушганига қарамасдан куфр келтирган насронийлардан бири гуруҳи чўчқага айланган; 4) Шанба кунини менсимасдан, таъқиқларга риоя қилмаган яҳудийлардан бир гуруҳи маймунга айланган; 5) Эркакларни ўз хотинига чақирадиган даюс эркак илонбалиққа айланган; 6) Ҳожиларнинг нарсаларини ўғирлашни одат қилган аъробий забб – эчкиэмарга айланган; 7) хурмозорга ўғирликка тушиб, хурмо ўғирлашни одат қилган кимса ватвотга айланган; 8) Ҳеч кимни тилидан саломат қилмаган кимса чаёнга айланган; 9) Дўстлар орасини бузадиган чақимчи зулукка айланган; 10) Эрини сеҳрлаб, жодулаб қўйган хотин ўргимчакка айланган; 11) Ҳайз кўрганидан сўнг ювиниб, тозаланмаган аёл қуёнга айланган; 12) Яманлик бир солиқ йиғувчи суҳайлга айланган; 13) Ҳорут ва Морутни ҳам тузоғига илинтирган гўзал қиз зуҳрага айланган.
Аллох рози булсин!

Ва алейкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Сиз айтган ҳадисни арабий лафзи қуйидагича:


كنز العمال في سنن الأقوال والأفعال - (6 / 178)ح15254- عن علي "أن النبي صلى الله عليه وسلم سئل عن المسوخ 2 فقال: هم ثلاثة عشر: الفيل، والدب، والخنزير، والقرد، والجريث 3، والضب، والوطواط، والعقرب، والدعموص 4، والعنكبوت، والأرنب، وسهيل، والزهرة، فقيل: يا رسول الله ما سبب مسخهن؟ قال: أما الفيل فكان رجلا جبارا لوطيا لا يدع رطبا ولا يابسا، وأما الدب فكان مؤنثا يدعو الرجال إلى نفسه، وأما الخنزير فكان من النصارى الذين سألوا المائدة فلما نزلت كفروا، وأما القرد فيهود اعتدوا في السبت، وأما الجريث فكان ديوثا يدعو الرجال إلى امرأته حليلته، وأما الضب فكان أعرابيا يسرق الحاج بمحجنه، وأما الوطواط فكان رجلا يسرق الثمار من رؤوس النخل، وأما العقرب فكان لا يسلم أحد من لسانه، وأما الدعموص فكان نماما يفرق بين الأحبة، وأما العنكبوت فامرأة سحرت زوجها، وأما الأرنب فكانت امرأة لا تطهر من الحيض، وأما سهيل فكان عشارا باليمن، وأما الزهرة فكانت بنتا لبعض الملوك من بني إسرائيل افتتن بها هاروت وماروت" . "الزبير بن بكار في الموفقيات وابن مردويه والديلمي "هـ" 1

Ибнул Жавзий «Мавзуот»нинг, «Зикрул масух» боби (1/185) да ҳадисни санади билан келтирдилар. Сўнгра айтдиларки: «Бу ҳадис Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан мавзуъ-(тўқимадир). У (ҳадис) тўқишликни фақат мулҳидгина қасд қилади. Ҳамда у билан улар шариат деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берадиган ёки динни енгил-елпи олиб, қилган ишига пинагини бузмайдиган кишигина (шуғуллагади). Ушбу (ҳадис) билан муттаҳамлик қилувчи, Жаъфар ибн Муҳаммаднинг дўсти - Муғийсдир. У отасидан, у бобоси Алийдан (ривоят қилган).
Абул Фатҳ ал-Аздий: «Бу хабис, каззобга ҳеч ниманинг фарқи йўқ. У масух-(бузулган) ҳадис ривоят қилди. У ҳадис мункардир. Мусанниф ибнул Жавзий айтди: «Ибну Ҳабибанинг ҳадиси саҳиҳдир-(тўғридир):

ما مسخ الله عز و جل شيئا فجعل له نسلا

«Аллоҳ азза ва жалла ниманики бузса, уни наслини ҳам (бузади)», сўзлари тугади.
Сиз айтган «Канзул аммол» китоби муаллифи Алий Муттақий номи билан танилган - Алий бин Абдул Малик Ҳисомиддин ибни Қозихон ал-Қодирий, аш-Шозилий, ал-Ҳиндий сўнгра ал-Мадиний ва ал-Маккийдир. Яшаб ўтган йиллари мелодий 1483-1567, ҳижрий 888-975-йиллардир. Вафотларигача анча йиллар Маккада яшаб сўнгра ўша ерда вафот этганлар. У киши юзга яқин катта ва кичик китоблар ёзиб ўтганлар ва китоблари борасида баъзи илм аҳлидан бўлган кишилар мақташганлар. Аммо ушбу «Канзул аммол» китобида кўплаб ҳақиқатда уйдурма, заиф ҳадислар ишлатилган. Ҳадислар ажратилмаган. Ҳозирги даврга ушбу «Канзул аммол» китоби сўфий, шиа ва рофизаларнинг дастурий китобларидандир. Чунки унда ишлатилган заиф ва уйдирма ривоятлар уларнинг йўлларига қўл келади. Аллоҳдан офият сўраймиз!
(05-30-2012, 05:23 PM)beruni2008 Wrote: Аллох рози булсин!
Сиздан ҳам рози бўлсин.
Меҳмон   11-03-2014, 12:56 PM
#3
Шунингдек ҳадис бошқа йўллар билан ҳам ривоят қилинган бўлиб, улардан:

1. Алий ибн Толибдан қилинган ривоят. Ибнул Жавзий «Мавзуъот»лари (1/294) да «мавзу» дедилар.

2. Алий ибн Толибдан қилинган ривоят. Ибн Ироқ ал-Киноний «Танзийҳ аш-шариа» (1/177) да.

3. Алий ибн Толибдан қилинган ривоят. «Фавоидул мажмуа» (491) да «мавзу» дедилар.

4. Заҳабий «Тартиб ал-мавзуот» (43) да, Муғийсдан ёлғон ривоят ўлароқ ривоят қилинганини баён қилдилар.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.