rinat80_09   04-20-2014, 09:26 PM
#1
Ассаламу алейкум!

"Шариат" ва "Тарикат" сузлари маъноси нима шуни хам изохлаб берсангизлар?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   10-25-2014, 02:34 PM
#2
(04-20-2014, 09:26 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(04-20-2014, 09:26 PM)beruni2008 Wrote: "Шариат" ва "Тарикат" сузлари маъноси нима шуни хам изохлаб берсангизлар?
Шариат билан тариқат ўртасидаги фарқ нима?

Савол: Шариат билан тариқат ўртасидаги фарқ нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Шариат – одамлар Аллоҳ таолога бўлган қулликни бажо келтиришлари ва Унга пайғамбарлари буюрган (уларнинг барчасига Аллоҳнинг салавоту саломлари ёғилсин!) таълимотларга биноан яқин бўлишлари учун Аллоҳ таоло китобларида нозил қилган ва пайғамбарлари билан бирга юборган йўлдир.
Бунга кўра сўнгги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Аллоҳнинг дастури асосида юриш – бандадан оят ва ҳадисларга кўра юриши талаб қилинган йўл – тариқатдир:
﴿وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ﴾
«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг умматим етмиш уч гуруҳга бўлинади ва улардан биттасидан бошқа барчаси жаҳаннамдадир»– дедилар. – Ё Расулуллоҳ, улар кимлар?,– дея савол берилганида: «Мен ва асҳобларимдек йўлда юрганлар»– дея жавоб бердилар (Табароний «ас–Сағийр» 724; Уқайлий «аз–Зуъафаа» 2/262; Термизий 2643).
Бу йўл ҳам шариат ичига дохилдир. Унга мухолиф бўлган тасаввуф, тийжонийя, қодирийя ва бошқа тариқатлар эса эътироф этиш ва Аллоҳ сари юриш жоиз бўлмаган тариқатлардир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6648 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.