Меҳмон   09-08-2014, 04:19 AM
#1
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
"Психология "фани еки" Психолог" касбини ислам шариати мезонидаги урни/хукми къандай?
جزاكم الله خيرا

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-22-2014, 11:39 PM
#2
و عليكم السلام و رحمة الله و بركاته
و إياكم
Психология ҳақида бироз изланиб кўрдим ва баьзи уламо ҳамда илм эгаларидан баьзи раьйларни кўрдим. Қисқача айтсам: асосан ундан келиб чиқадиган фасодлар сабабли ва муолажанинг баьзи услубларини қораланилган.
Фасодларга: таваккулни йўқолиши, қадар ҳақида ишончсизликга тушиш ва муолажа давомида ботил ақидаларни сингиши. Чунки бу руҳиятшунослик фанига асли мушрик юнонлар томонидан асос солинган. Ҳамда бу фан куфр ва ширк асосида тўйинган фалсафа (филологигия) факултетларидан ўрин олган. Инсон бу билан ақидасини бузиб қўйишлиги хавфи бор. Чунки у таьлим даргоҳларида бир неча йиллаб чуқур билим олиш керак бўлади.
Қораланган услубларга масалан: ҳар куни маьлум режим асосида, касал одамнинг «мен соғломман, менга ҳеч қандай касаллик етмаган», ёки камбағал кишининг «мен бойман, хали милионер бўлиб кетаман» каби гапларни такрорлашлиги. Бу билан киши иймоннинг охирги шарти: «Қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришлик»да ва Аллоҳ тадбир Соҳиби эканлигида шакка, балки куфрга тушиб қолиш эҳтимоли катта. Чунки мўмин киши бошига мусибат тушса, сабр қилади, Роббисига дуо-илтижо қилади. Ҳар хил чўпчак-ёлғонлар билан ўзини ўзи аврамайди.
Ҳамда бундан бошқа иллатлари билан бу фандан қайтарилган.
Аммо бирортаси бу билан ҳалиги иллатлардан холи ҳолда, куфр ва ширкий амаллар аралашмаган, Аллоҳнинг сифатларига нуқсон етмаган холда фаолият юргазаётган бўлса, буни ҳукмини илм аҳлидан сўрашлик лозим бўлади. Чунки қайтарувлар асосан келиб чиқадиган иллатларга боғланган. Уни ҳукмини ўрганиш керак бўлади.
Аллоҳу аьлам.
Иншааллоҳ бу ҳақида бафуржа мақола тайёрланар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2014, 01:56 PM
#3
Ўзи шубхали эканлигидан юкорида ёзилган фикрда эдим, аммо "психология"га қизиққан уа айни хаётида амал қилувчи опа-сингилларимизга "бу психологияда шариатга хилоф гаплар куп" дейилса: "мен ширк уа куфрга ухшаш гапларни олмайман ундан, фарқлай оламан" дейишади.... сунг далил талаб қилишади, иншаалЛаҳ, агар мақола уа уломаларимиз фатволари булса яхши буларди, баракалЛаху фийкум!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.