Admin   04-21-2011, 06:32 PM
#1
Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Яъни, исломда вафот этишингиз учун уни соғ-саломат ҳолатингизда муҳофаза қилинглар. Батаҳқиқ, сахий кишининг сахийлик қилиши одат тусига киради. Чунки ким бирор нарса (асоси)да яшаса ўшанда вафот этади. Кимда-ким бирор нарса (асоси)да вафот этса ўшанда қайта тирилади. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин» (Ибн Касир тафсири (2/87, Оли Имрон: 102)). Сўзлари тугади.
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можжа ва бошқалар Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ)дан ривоят қиладилар: «Одамлар уйни тавоф қилардилар. Ибн Аббос Миҳжан билан ўтиргандилар. Шунда айтдиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» Агар заққумдан бир томчиси томса, батаҳқиқ, ер аҳлининг ҳаётларини аччиқ қилиб юборади. Заққумдан ўзга таомлари йўқ кимсалар ҳақида нима дейсизлар?» - дедилар» («Муснад» (2735), Термизий (2585), Ибн Можжа (4325) Имом Аҳмаднинг лафзи).

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.