15677-рақамли фатво:
«Мана бу асар ҳақида ҳадис илми
уламоларининг қавллари қандай: «Ражаб - Аллоҳнинг ойидир, Шаъбон эса менинг
ойим, Рамозон - умматимнинг ойидир»,
ﺭﺟﺐ ﺷﻬﺮ ﺍﻟﻠﻪ ، ﻭﺷﻌﺒﺎﻥ ﺷﻬﺮﻱ ، ﻭﺭﻣﻀﺎﻥ
ﺷﻬﺮ ﺃﻣﺘﻲ ҳамда қуйидаги ҳадиснинг сиҳати қандай: «Аллоҳим Сенга куч-қувватимни
заифлигидан, ҳийламнинг озлигигидан, ва
одамлар менга ноҳақлик қилишлигидан
шикоят қиламан»
ﺍﻟﻠﻬﻢ ﺇﻧﻲ
ﺃﺷﻜﻮ ﺇﻟﻴﻚ ﺿﻌﻒ ﻗﻮﺗﻲ ، ﻭﻗﻠﺔ ﺣﻴﻠﺘﻲ ، ﻭﻫﻮﺍﻧﻲ
ﻋﻠﻰ ﺍﻟﻨﺎﺱ ҳадиси?
Жавоб: «Аввало, «Ражаб - Аллоҳнинг
ойидир, Шаъбон эса менинг ойим, Рамазон -
умматимнинг ойидир» ҳадиси мавзуъ-тўқима ҳадисдир. Иснодидаги Абу Бакр бин Ҳасан
ан-Наққош муттаҳамдир, Касоий эса мажҳул
ва у мавзуъотлар оиласи аъзосидир.
Иккинчи, «Аллоҳим, Сенга қувватимнинг
заифлигидан, ҳийламнинг озлигидан ва
одамлар менга ноҳақлик қилишидан шикоят
қиламан. Эй раҳмликларнинг раҳмлироғи!
Мени кимга ташлаб
қўясан, юзини менга буриштириб турган
душмангами, ё менинг ишимни унга Сен эга
қилиб берган яқин қариндошгами,
Агар менга ғазаб қилмаётган бўлсанг, мен
парво қилмайман, лекин, Сенинг офиятинг
мен учун улкандир. Унинг учун осмонлар
зиё таратган, зулматлар ёришган ва дунё
охират ишлари салоҳият топган карамли
Юзинг билан, менинг устимга ғазабингни
ёғдиришингдан
паноҳ тилайман, итоб қилиш Сеникидир, куч
ҳамда қувват фақатгина Сендандир.
ﺍﻟﻠﻬﻢ ﺇﻧﻲ ﺃﺷﻜﻮ ﺇﻟﻴﻚ ﺿﻌﻒ ﻗﻮﺗﻲ ،
ﻭﻗﻠﺔ ﺣﻴﻠﺘﻲ ، ﻭﻫﻮﺍﻧﻲ ﻋﻠﻰ ﺍﻟﻨﺎﺱ ﻳﺎ ﺃﺭﺣﻢ
ﺍﻟﺮﺍﺣﻤﻴﻦ ، ﺇﻟﻰ ﻣﻦ ﺗﻜﻠﻨﻲ ، ﺇﻟﻰ ﻋﺪﻭ ﻳﺘﺠﻬﻤﻨﻲ ، ﺃﻡ
ﺇﻟﻰ ﻗﺮﻳﺐ ﻣﻠﻜﺘﻪ ﺃﻣﺮﻱ ، ﺇﻥ ﻟﻢ ﻳﻜﻦ ﺑﻚ ﻏﻀﺐ ﻋﻠﻲ
ﻓﻼ ﺃﺑﺎﻟﻲ ، ﻏﻴﺮ ﺃﻥ ﻋﺎﻓﻴﺘﻚ ﺃﻭﺳﻊ ﻟﻲ ، ﺃﻋﻮﺫ ﺑﻨﻮﺭ
ﻭﺟﻬﻚ ﺍﻟﺬﻱ ﺃﺷﺮﻗﺖ ﻟﻪ ﺍﻟﻈﻠﻤﺎﺕ ، ﻭﺻﻠﺢ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻣﺮ
ﺍﻟﺪﻧﻴﺎ ﻭﺍﻵﺧﺮﺓ ، ﺃﻥ ﻳﻨﺰﻝ ﺑﻲ ﻏﻀﺒﻚ ، ﺃﻭ ﻳﺤﻞ ﺑﻲ
ﺳﺨﻄﻚ ، ﻟﻚ ﺍﻟﻌﺘﺒﻰ ﺣﺘﻰ ﺗﺮﺿﻰ ، ﻭﻻ ﺣﻮﻝ ﻭﻻ ﻗﻮﺓ
ﺇﻻ ﺑﻚ ҳадиси иснод жиҳатидан заифдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ набиййимиз
Муҳаммадга ва унинг оиласига ва
саҳобаларига салот ва саломлар йўлласин».
«Доимий қўмита фатволари».
Раис: Аллома Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин
Боз
Аъзолар:
Абдуллоҳ бин Ғудаён,
Бакр Абу Зайд,
Абдулазиз Оли Шайх,
Солиҳ ал-Фавзон
Линк:
http://alifta.net/Fatawa/FatawaChapters....&BookID=12