Савол берувчи: Фазилатли шайх Солиҳ ал-Фавзон, Аллоҳ сизни асрасин. Росул соллаллоҳу аълайҳи ва салламга бўлган холис муҳаббат қандай бўлади?! Қандай қилиб, Росул соллаллоҳу аълайҳи ва салламга тилимда-ю, амалимда эргашиб, ажрланишлигимни билсам бўлади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ҳамд оламларнинг Роббиси Аллоҳникидир. Аллоҳ Набиййимиз Муҳаммадга ва у кишининг оиласига ва саҳобаларининг ҳаммасига салом ва салот йўлласин.
Сўнгра...
"Муҳаммадур Росулуллоҳ" шаҳодатига иқтидо қилувчи кишидан (талаб қилинадики), унинг рисолатига (олиб келган хабарига) иймон келтирган ва унга гувоҳлик келтирган бўлсанг, шундан кейин, Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламга нисбатан сендан кўплаб ҳаққлар вожиб бўлади. У (ҳаққ)лардан улуғроғи - у киши соллаллоҳу аълайҳи ва салламни Аллоҳ Субҳанаҳу ва таъалони яхши кўришликдан кейин, ҳар бир яхши кўрган кишисининг муҳаббатидан устун у кишини яхши кўришликдир. Ҳадисда Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам айтганларки, "Бандага Аллоҳ ва Унинг Росулини бошқалардан маҳбуброқ бўлмагунча ва яхши кўрган кишисини фақатгина Аллоҳ учун яхши кўрмагунча ва Аллоҳ уни куфрдан қутқарганидан сўнг, унга (куфрга) қайтишликни, ҳуддики оловга тушишликдай ёмон кўрмагунича иймон мазасини топмайди" (Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда Умар бин Хаттоб родияллоҳу аънҳу Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламга: "Эй Аллоҳнинг Росули, Сиз менга ўзимдан бошқа ҳар бир нарса ёки ҳар бир кишиданда
маҳбуброқсиз", деди. "Йўқ, эй Умар! Ўзингданда маҳбуброқ бўлмагунча (иймонинг комил бўлмайди)", дедилар. Умар родияллоҳу аънҳу: "Аллоҳга қасамки, эй Росулуллоҳ! Сиз менга ҳар нарсадан, ҳатто ўзимдан ҳам маҳбуброқсиз", деди. "Энди (тўлиқ) бўлди, эй Умар" дедилар.
Росул соллаллоҳу аълайҳи ва салламни яхши кўришлик вожиб ва киши соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг ҳаққларидандир. Бу муҳаббат Уни "Аллоҳнинг Росули" деб иқтидо қилувчи кишидан, У киши соллаллоҳу аълайҳи ва салламга эргашишликни ва Унинг сўзини ҳамманинг сўзидан, ким бўлганида ҳам муқаддам қўйишликни тақазо қилади. Аммо бирортаси Росул соллаллоҳу аълайҳи ва салламни яхши кўришлигини даъво қилса-ю, кейин Унга эргашмаса ёки у янги бидъатларни пайдо қилса, у Росул соллаллоҳу аълайҳи ва салламни яхши кўраман деб ўйласада, у ёлғончидир. Ҳудди, Уни яхши кўришликларини даъво қилиб туриб, мавлидхонликларни
тирилтирадиганлар каби. Бу мавлидлар бидъатдир. Росул соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг туғулган кунларини нишонлаш муносабати билан қилинадиган мавлидхонликлар бидъатдир. Бу ҳақида Аллоҳ бирор бир ҳужжат нозил қилмаган. У соллаллоҳу аълайҳи ва саллам, "Сизларга менинг суннатим ва мендан кейинги ҳидоятланган хулафои рошидийнларимнинг суннатини ушлашлик вожибдир", демовмидилар?! "Уларни маҳкам ушлаб, жағ тишларингиз билан маҳкам тишлаб олинглар. Сизларга янги пайдо қилинган ишлардан четланишлигингиз вожибдир. Ҳар бир (диндаги) янгилик бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир". У соллаллоҳу аълайҳи ва саллам айтганларки, "Ким бизнинг бу ишимизда янгилик пайдо қилса, у ундан (бизнинг йўлимиздан) эмас. У радд қилинади". Яъни уни ўзига қартарилади ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва таъало уни қабул қилмайди.
Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламни сидқи дилдан яхши кўрадиган муқтадийдан (талаб қилинадиган талаблардан) Унга эргашишлик ва Уни сўзини ҳар қандай кишининг сўзидан, ким бўлишлигидан қатъий назар, муқаддам қўйишлик. (Албатта) Аллоҳ Субҳанаҳу ва таъалонинг муҳаббатидан ва Унинг сўзини муқаддам қўйишликдан кейингина. Бу У киши соллаллоҳу аълайҳи ва салламни яхши кўришликга ҳақиқий далолат бўлади.
Шунингдек, Уни муҳаббатига иқтидо қилишлик(га бўлган талаблар)дан яна Унга исён қилмай эргашишлик. Шоир айтганидек,
ﻟﻮ ﻛﺎﻥ ﺣﺒﻚ ﺻﺎﺩﻗﺎ ﻷﻃﻌﺘﻪ
ﺇﻥ ﺍﻟﻤﺤﺐ ﻟﻤﻦ ﻳﺤﺐ ﻣﻄﻴﻊ
"Муҳаббатинг ҳақиқий бўлса, итоат қиларсан унга,
Севувчи кимни севса, итоат қилади унга".
Инсон Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламни буйруқлари ва қайтаришларини ўз ўрнига қўйишлиги лозим.
Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламни уммат ичидан энг кўпроқ яхши кўрган кишилар - улар саҳобаи киромлардир. Шунинг учун улар У киши билан биргаликда ва Ундан кейин жиҳод қилдилар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламни нусратлари учун қонлари-ю молларини бадал қилдилар. Улар (яъни саҳобалар) Уни эъзозлайдиган бўлишди.
Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар - ана ўшаларгина нажот топгувчилардир. (Аъроф 157-оят)
"Унга иймон келтирган, уни улуғлаган", яъни эҳтиром қилган, "унга ёрдам қилган", уни динига ёрдам берган, "унинг (келиши) билан
нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар"...
Росуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламни яхши кўраман деб даъво қилиб, лекин "унинг (келишлиги) билан нозил бўлган нурга" эргашмаса, яхши кўришлигида у ёлғончидир.
Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
[mp3]https://tavhid.com/downloads/files/audio/favzon_Muhammad_sollallohu_alayhi_va_sallam_haqlari.mp3[/mp3]
Юклаб олиш