Меҳмон   03-04-2014, 09:00 AM
#1
Мўминларнинг амири Абу Ҳафс Умар бин Хаттоб родияллоҳу аънҳудан: "У Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламдан эшитдим деди: У киши айтдиларки: "Амаллар ниятлар биландир ва ҳар бир киши учун ният қилгани бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлибди. Кимнинг ҳижрати дунёга эришишлик учун, аёлга уйланишлик учун бўлса, унинг ҳижрати нимага ҳижрат қилган бўлса, ўшанга бўлибди" (Муттафақун аълайҳ)

Шарҳ: Бу ҳадис қалб амалларининг буюк ўзагидир. Чунки ниятлар қалб амалларидандир. Уламолар дейдики: "Бу ҳадис ибодатларнинг ярмидир. Чунки у ботиний (ички) амалларни ажратиб беради. Оиша родияллоҳу анҳонинг ҳадиси эса: "Ким бизнинг бу ишимизда янгилик пайдо қилса, у ундан (яъни бизнинг йўлимиздан) эмас ва у рад қилинади", бошқа лафзда "ким биз буюрмаган ишни қилса, у рад қилинади", ҳадиси диннинг ярмидир. Чунки у зоҳирий (ташқи) амалларни ажратиб беради. Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг "Амаллар ниятлар биландир" деган сўзларидан фойда олинадики: Амал фақатгина ният билангина бўлади. чунки ҳар бир ақли бор инсон ихтиёрлидир, ниятсиз амал қилишлиги мумкин эмас. Ҳаттоки баъзи уламолар айтганки: "агар Аллоҳ бизларни ниятсиз амал қилишликга буюрганида эди, тоқат қилиб бўлмас таклиф бўлар эди", деганлар. Шу фойдани (яъни қоидани) ажратишади.
Кўп маротаба (ёмон) амалларни қилиб, сўнгра уларга шайтон: "Сизлар (бу ишни қилишликни) ният қимовдинглар" деб айтадиган васвасачиларга радд қилиб айтамизки: Йўқ! Ҳеч қачон ният қилмай туриб, амал қилишлигингиз мумкин эмас. Ўзларига (қилаётган ёмон амалларини) паст санаб олиб, шу васвасаларга чақирадилар.
Бу ҳадиснинг фойдаларидан, инсон нияти сабабли мукофотланади ёки айбдор бўлади ёки маҳрум бўлади. Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг сўзларики: "кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Росули учун бўлса, ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Росули учун бўлибди".
Бу ҳадисдан яна фойда олинадики, амаллар - унга васила бўлишлиги сабабли (ҳам ажр олинадиган) бўлади. Аслида мубоҳ бўлган нарса, тоат бўлиб қолади. Агар инсон уни ният қилса, яхшилик бўлиб қолади. Мисол тариқасида: Аллоҳнинг тоати учун ният қилиб еб-ичишлик. Шунинг учун Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам айтганларки: "Саҳарлик қилинглар! Саҳарда барака бордир".
Бу ҳадисдан олинадиган фойдалардан, (бирор бир масъалани) баён қилиб бераётган ўргатувчи киши, ҳикматлари билан мисоллар келтиришлиги керак. Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам бунга ҳижратни мисол қилиб келтирдилар. У (яъни ҳижрат) ширк юртидан, ислом юртига кўчиб кетишликдир. Улар, ҳижратни бир амал бўлиб, унда инсонга ажр бўлишлиги ва (мол-дунёни) қўлга киритишлигини баён қилиб бердилар. Аллоҳ ва Унинг Росули учун ҳижрат қилган муҳожир ажрланади ва муродига етишади. Бу ҳадис ибодатлар бобига, муомалотлар бобига, никоҳлар бобига ва ҳар бир фиқҳий бобларга киритилган.

Ибн Уъсаймин роҳимаҳуллоҳ, "арбауън нававийя"нинг биринчи ҳадиси тафсири. (қисқартирилган манба)
Меҳмон   03-04-2014, 09:05 AM
#2
Мўминларнинг онаси Умму Абдиллаҳ Оиша родияллоҳу аънҳодан, дейдилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам дедилар: "Ким бизнинг бу ишимизда янгилик пайдо қилса, у ундан (яъни бизнинг йўлимиздан) эмас ва у рад қилинади". Бухорий ва Муслим ривояти. Муслимнинг ривоятида эса: "ким биз буюрмаган ишни қилса, у рад қилинади".

Шарҳ: Бу ҳадис (ҳақида) уламолар дейдики: "У зоҳирий амалларни ажратиб беради. Китобнинг аввалидаги Умарнинг: "Амаллар ниятлар биландир" ҳадиси эса ботиний амалларни ажратиб беради. Чунки амалнинг нияти бўлади ва унда (амалда) сурати бўлади. Сурат у амалнинг зоҳири ва ният амалнинг ботинидир".
Бу ҳадисда (бир қанча) фойдалар бор: кимки бу ишда янгилик пайдо қилса, яъни Исломда, ундан ҳеч нарса қабул қилинмайди ва ҳаттоки яхши ниятда бўлса ҳам унинг ўзига қайтарилади. Шу фойдадан (яъни қоидадан) хабар бериладики, жамийки бидъатлар ўзини эгасига қайтарилади, ҳаттоки яхши ниятда бўлган бўлса ҳам.
Бу ҳадисда (бир қанча) фойдалар бор: Кимки ўзи асли шариатда бор ишни қилса-ю, лекин уни буюрилгандан бошқа важҳда қилса, у ҳам Муслимдан келган иккинчи ривоятга биноан мардуд бўлади.
Шунинг учун, кимки ҳаром қилинган савдо билан тижорат қилса, унинг савдоси ботилдир. Кимки сабабсиз (узурсиз) қайтарилган вақтда намоз ўқиса, намози ботилдир.Кимки ийд кунида рўза тутса, рўзаси ботилдир ва бундан бошқалари. Чунки буларнинг ҳаммасида Аллоҳнинг ва Уни Росулининг буйруғи йўқлиги учун ботил ва мардуд бўлади.

Ибн Уъсаймин роҳимаҳуллоҳ "арбауън нававийя" иккинчи ҳадис тафсири.
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.