Меҳмон   03-04-2014, 08:52 AM
#1
Ихлос сурасининг тафсири (Ибн Уъсаймин роҳимаҳуллоҳ)

Роҳман ва Роҳийм (бўлган) Аллоҳнинг исми билан бошлайман.

"Айтинг: У Аллоҳ Аҳад (ягонадир). Аллоҳ Сомаддир. У туғмаган ва туғулмагандир ва Унга тенг келадиган бирор зот йўқдир"

Басмала ҳақида аввалда (Фотиҳа сурасининг тафсирида) гапирилди.
Бу суранинг нозил бўлиш сабаби ҳақида зикр қилинганки, мушриклар ва яҳудийлар Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламга: "Бизга Роббингни сифатлаб бер?!", дейишди. Сўнгра Аллоҳ ушбу сурани нозил қилди. (247)
"Айтинг" - Росул аълайҳис солату вас саламга бўлган хитоб ва умматга ҳам. "У Аллоҳ Аҳад (ягонадир)". "У" - эъробчиларда домируш шаън (кишилик олмоши) бўлиб ҳисобланади. "Аллоҳ" - лафзи жалола, у мубтадонинг хабаридир. "Аҳад" - иккинчи хабар.
"Аллоҳ Сомаддир" - алоҳида жумла.
"Аллоҳ Аҳаддир" - яъни У ҳақида гаплашаётганинглар ва У ҳақида сўраётганинглар - "Аҳаддир" - яъни жалоли ва азаматида ягонадир. Унга ўхшаши йўқдир. Унинг шериги ҳам йўқдир. Балки У Азза ва Жалла жалоллик ва улуғликда (бошқалардан) фарқли зотдир.
"Аллоҳ Сомаддир" - алоҳида жумла. Аллоҳ таъало Ўзини "Сомад"лигини баён қилди. Унинг маъноси ҳақида айтилганларнинг жамлангани: У сифатларида комилдир ва жамийки махлуқотлар Унга мухтож-фақирдир. Ибн Аббос родияллоҳу аънҳудан ривоят қилинганки, "Сомад" _ у илмида комил, меҳрибонлигида Комил, иззатида комил, қудратида комил Зотдир ва асарни охиригача зикр қилинганидекдир (248). Бу дегани, яъни У жамийки махлуқотлардан беҳожат, чунки комил Зотдир. Унинг тафсири ҳақида яна келганки, "Сомад" - У шундай Зотки, Унга барча халойиқ ҳожатларида муҳтожманддир. Бу дегани яъни барча махлуқот Унга фақирдир. Бундан келиб чиқадики, "Сомад"нинг умумий маъноси: У сифатларида комил бўлган Зот бўлиб, Унга Ўзининг жамийки махлуқотлари фақир-муҳтождирлар.
"У туғмаган" - чунки У Жалла ва Аълога ўхшаши йўқдир. Фарзанд отаси томонидан муштоқ бўлинган ва ундан (отадан) бўлган бир қисмдир. Набий соллаллоҳу аълайҳи ва аъла алиҳи ва саллам Фотима ҳақида: "У мендан бўлган бир қисмдир", деб айтганлари каби (249). Аллоҳ Жалла ва Аълонинг эса ўхшаши йўқдир. Сўнгра, фарзанд, унга ҳожат бўлганлиги учун ёки дунё машаққатларида кўмакчи болишлиги учун ёки насл қолдиришликга эҳтиёж бўлганлиги учун бўлади. Аллоҳ Азза ва Жалла эса бундан беҳожатдир. Шунинг учун "У туғмаган". Чунки Унинг ўхшаши йўқдир. Чунки У ҳар кимдан беҳожат зотдир Азза ва Жалла. Аллоҳ Азза ва Жалла фарзандсизлигига ишора қилиб, Ўзининг Сўзида (Қуръонда) дейди: "Унинг жуфти йўқ-ку, қаёқдан боласи бўлсин! У ҳамма нарсани яратди ва У ҳамма нарсани билгувчидир" (Анъом 101). Ота уни (фарзандни) туғиб беришлиги учун хотинга муҳтож бўлади. Шунингдек ҳар бир нарсани У яратувчидир. Агар У ҳар бир нарсани яратувчиси бўлса, ҳар бир нарса Ундан алоҳида ажралган бўлиб, пайдо бўлувчи бўлади.
Унинг "У туғмаган" қавлида Одам боласидан бўлган уч мунҳариф тоифага раддия бор. Улар: мушриклар, яҳудлар ва насоролар. Чунки мушриклар Раҳмоннинг қуллари малоикаларни аёл жинсли қилиб олгандилар ва улар дейишдики: "Фаришталар - Аллоҳнинг қизларидир". Яҳудлар: "Уъзайр - Аллоҳнинг ўғлидир", дейишди. Насоролар: "Масиҳ - Аллоҳнинг ўғлидир", дейишди. Аллоҳ уларни "У туғмаган ва туғулмагандир" қавли билан ёлғонга чиқарди. Чунки У Азза ва Жалла - "Аввал" - Ундан олдин бирор нарса бўлмаган Зот бўлса-ю, қандай қилиб У туғулган бўлсин?!
"ва Унга тенг келадиган бирор зот йўқдир", яъни Унга, Унинг жамийки сифатларида мосуво бўладиган бирортаси йўқ.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва таъало Ўзи ҳақида ота бўлишлиги ёки туғилган бўлишлигини ёки Унга ўхшаш бўлишлигини инкор қилди.
Бу сурада улуғ фазилатлар бордир. Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам: "У (ихлос сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг" дедилар. (250).
Лекин у тенг бўлса ҳам, унинг ўрнига ўтмайди. У Қуръоннинг учдан бирига тенг, лекин Қуръоннинг учдан бирининг ўрнига ўтмайди. Далили: Агар инсон фарз намозида уни уч маротаба такрорласа, Фотиҳа сурасини ўқимасликга кифоя қилмайди. Шунинг билан биргаликда, уни уч маротаба ўқиса, ҳудди Қуръонни ҳаммасини ўқигандек бўлади. Лекин у (Ихлос сураси) уни (Фотиҳа сурасни) ўрнига ўтмайди. Бир нарсани бошқа нарсани ўрнига қўйган холда ўзгартирмагин, (чунки) у уни ўрнига ўтмайди. Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам: "Ла илаҳа иллаллоҳ, Ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мукку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр (маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли зот йўқ. Унинг шериги йўқ бўлган ягона зотдир. Мулк ва Ҳамд Уникидир. У ҳамма нарсага Қодир Зотдир.)", деб айтган киши ҳақида айтдиларки, "ҳуддики, Исмоил ўғилларидан ёки Исмоил фарзандларидан тўрттасини озод қилгани каби ажрланади" (251). Шунинг билан биргаликда, агар бирор кишида қул озод қилишлик каффорати бўлса ва шу зикрни айтса, унга каффоратига кифоя қилмайди. Бир нарсани ўзини ўрнини, мукофотланишда уни ўрнида турадиган нарсани қўйишлик керак эмас.
Бу сурани Росул аълайҳис солату вас салам бомдод суннатининг иккинчи ракатида (252) ва шомнинг суннатида (253), тавофдаги икки ракатда (254) ва шунингдек витрда (255) ўқирдилар. Чунки (бу сурани намозларда кўп ўқишликларини сабаби) у Аллоҳга тўла-тўкис ихлосни устига бино қилингандир. Шунинг учун ҳам Ихлос сураси деб номланган.

(247) Имом Аҳмад муснадда (133/5), Термизий "китабут тафсийр"да, "ва Ихлос сураси тафсиридан" бобида (3364) чиқарган,
(248) Табароний ўзининг тафсирида (346/30), Байҳақий "ал Асмау вас Сифат"да, 58-59-саҳифаларда чиқарган,
(249) Бухорий "Фадоилу ашабун Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам"нинг "Манақибу қуробати Росулуллоҳи соллаллоҳу аълайҳи ва саллам ва мунаққобати Фатима" бобида (3714), Муслим "Фадоилус соҳаба"нинг "Фадоилу Бинтун Набий родияллоҳу аънҳа" бобида чиқарган(2449), (93),
(250) Бухорий "Фадоилул Қуръан"нинг "Фадлу Қул ҳуваллоҳу Аҳад" бобида (5051), Муслим "Китабу Солатул мусафирийн"нинг "Фадлу қироати Қул ҳуваллоҳу Аҳад" бобида чиқарган (811), (259),
(251) Муслим "китабуз зикр"нинг "ФАдлут таҳлийл" бобида чиқарган,
(252) МУслим "Китабу солатул мусафирийн"нинг "Баяну истиҳбаби рокъатай суннатил фажри" ва "баяну ма юстаҳаббу ан яқроа фийҳима" бобида чиқарган (726), (98),
(253) Термизий "Китабус солаҳ"нинг "Ма жаъа фир рокъатайни баъдал мағриб вал қироату фийҳима" бобида чиқарган ва "Ғариб ҳадис" деган (431), Ибн Можа "Абвабу иқоматис солавати"нинг "Ма яқроуфир рокъатайни баъдал мағриб" бобида чиқарган,
(254) Муслим "китабул ҳажж"нинг "Ҳажжатун Набий соллалоҳу аълайҳи ва саллам" бобида чиқарган (147), (1218),
(255) Термизий "Абвабул витр"нинг "Ма жаъа фийма юқроу биҳил витр" бобида чиқарган (463) ва "Ҳасан ғариб ҳадис" деган.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.