muttabi'   08-19-2012, 04:11 PM
#1
assalamu alaykum, mana shu mavzudagi bir narsani chuntirsela iltimos, qibla ahllari kimlar u? yahudlarmi, agar ular busa biz ularni kim deb hisoblashimiz kere, kofirmi yo musulmon?
mutaallim   01-12-2016, 02:09 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ деди: “Қибламиз аҳлини модомики Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани эътироф этиб, у киши айтган ва хабар берганларини тасдиқласар мусулмонлар, мўминлар деб атаймиз”.
Таҳовий раҳимаҳуллоҳ аҳли сунна вал жамоа аҳли қибла деб юритилишини ирода қиляптилар. Улар намозида Каъба – Аллоҳнинг уйи Ҳарамга юзланган кишилардир. Улар мусулмонлар, мўминлар деб аталади. Чунки шу аслдир. Қиблага юзланиш унга юзланган кишини аслий бутпарас мушрикдан ажралиб туришига далил. Чунки у (мушрик) қиблага юзланмайди, яъни, Қурайш мушриклари каби намоз ўқимайди. Ҳамда яҳуд ва насоролардан (ажралиб туришига далил). Чунки улар шарқ томонга юзланадилар. Каъбага юзланадиган киши саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлганидек мусулмон деб аталади: “Ким биз сўйган жонлиқдан еса ва қибламизга юзланса бизга қандай фойда ва зарар бўлса унга ҳам шундай”. (Бухорий (393) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят).
Бироқ бу диндан чиқишига монеълик қиладиган сифат эмас. Шунинг учун унга бир шарт қўйиб: “Модомики Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани эътироф этиб…”, дедилар. Яъни, агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарса-(дин)ни ёки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларидан бирортасини инкор қилса, батаҳқиқ, улар мусулмонлар, мўминлар деб аталмайди. Ва: “У киши айтган ва хабар берганларини тасдиқласар”, дедилар. Яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларидан бирор нарсани инкор қилмасалар.
Ушбу жумла билан яна гуноҳ сабаб кофир дея ҳукм қиладиган ҳамда гуноҳи кабира ва маъсият эгасидан ислом ва иймон номини тортиб оладиганлардан бўлган хавориж, мўътазила ва уларга ўхшашларга хилоф қилишни ирода қиляптилар.
Ушбу жумла остида бир қанча масалалар бор:
Биринчи масала:
“Қибламиз аҳлини” сўзлари. Ушбу сўз “Аҳли қибла”, ундан мурод нима эканини чеклаб бериш борасида ҳужжатларда бирор нарса ворид бўлмаган. Яъни, унинг шаръий истилоҳи мавжуд эмас. Бироқ ҳужжат ва ҳадисларда “Қиблага юзланган киши” зикр қилинган. Шунинг учун ушбу ном “Аҳли қибла” қиблага юзланган киши маъносида юритилади. Намозида қиблага юзланган ҳар бир киши қибла аҳлидандир.
Ушбу “Аҳли қибла” деб аталишининг сабаби “Саҳиҳул Бухорий” ва бошқаларда ворид бўлган ҳадислардир: “Ким бизнинг қибламизга юзланса ва сўйган жонлиғимизни еса, бас, бизга қандай фойда ва зарар бўлса унга ҳам шундай”. “Қибламизга юзланса”, чунки у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида қиблага юзланиш билан намоз ўқиётган кофирлардан ажралди. Яҳуд ва насоролардан ҳам. Чунки уларнинг қиблалари турли.
“Аҳли қибла” демак, аҳлул аҳво ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавлларида хабар берган етмиш уч фирқанинг барини ўз ичига олади: “Яқинда ушбу уммат етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан ташқари барчаси дўзахда”. Ушбу етмиш уч фирқанинг бари илм аҳли наздида ушбу “Аҳли қибла” номи остига дохил бўлади.
Ушбу ном остига мунофиқлар ҳам киради. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида қиблага юзланардилар. Зоҳирда ислом номи уларга мувофиқ келарди.
Шунинг учун аҳли қибла номи мусулмон номи каби намозида қиблага юзланган кишиларга мувофиқ келади. Гарчи бидъат аҳли ёки аҳлул аҳво ёҳуд ичида динни бузадиган, куфрга олиб борадиган ақидага эътиқод қўйса-да. Демак, ундаги асос қибла аҳлидан эканидир.
Бундай дейишимиз билан (янада) ойдинлашади: аҳли қибла лафзи икки тоифага қўлланади:
Биринчи тоифа: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у киши саҳобаларининг йўлига ўхшашида бўлган саҳиҳ ислом аҳли. Ушбу тоифа остига авваламбор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари, тобеъинлар, тобеъинларга эргашганлар ҳамда уларнинг манҳажида бўлган ҳар бир киши дохил бўлади.
Ушбу васфга инсонларнинг энг авлоси саҳобаларнинг –уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин- ақидасида бўлган кишидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари нақадар буюк: “Бизнинг қибламизга юзланган ва сўйган жонлиғимизни еган киши, бас, у мусулмондир. У Аллоҳнинг ҳимояси ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳимоясига эга. Аллоҳга Унинг ҳимоясида хиёнат қилманглар”. (Бухорий (391) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят).
Уларнинг қаторига “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” бўлмиш тавҳид калимасини ҳаққирост амалга оширган, фақат Аллоҳга ибодат қилган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатинигина ҳакам қилганлардан иборат аҳли сунна вал жамоа ақидаси асосида уларга (салафларга) гўзаллик билан эргашганлар киради. Улар ҳақиқатда аҳли қибладир. Чунки улар уйнинг (Байтул Ҳарамнинг) эгалари. Улар муттақинлар васфига ҳақлилардир. Аллоҳ азза ва жалла Анфол сурасида мушрикларни зикр қилганда шундай деди: “Улар унинг (Масжид-ал-Ҳаромнинг) эгалари эмаслар. Унинг эгалари фақат Аллоҳдан қўрқувчи зотлардир”. (Анфол: 34). Байтул Ҳарамнинг эгалари, қибла эгалари, яъни, уни ҳақиқатда яхши кўрадиган ва унга ёрдам қўлини чўзадиганлар, ана ўшалар Байтул Ҳарамнинг аҳли ва ўшалар аҳли қибладир.
Иккинчи тоифа: улар исломга мансуб ҳар бир киши. Хоҳ унда ботиний куфрга олиб борувчи (амал) бўлсин ёки унда куфрга олиб борувчи бўлмасин баробар. Бунинг остига мўътазила, хавориж, муржиа, қадарий, сўфийларнинг ҳаддан ошганлари ва бундан бошқа аҳли сунна вал жамоанинг ақидасига хилоф бўлган ҳар бир кимса каби залолат фирқаларидан иборат бидъат аҳли дохил бўлади. Шунингдек, бунинг остига мунофиқлар ҳам киради.
Демак, ислом, мусулмон ва аҳли қибла номи бидъатчи, аҳлул аҳво, осийлар ҳамда ислом диёридаги мунофиқларни ўз ичига олади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зоҳирий дўст тутишда мунофиқ билан ғайри мунофиқни ажратмаганлар. Яъни, у кишининг фойда ва зарарига нима бўлса унга ҳам шундай бўлишида. Чунки мунофиқнинг зоҳирий ҳукми ислом. У исломни зоҳир қилди. Шунингдек, бидъат ва ҳаво аҳли ҳам зоҳирда мусулмон ҳукмида. Чунки улар исломни зоҳир қилдилар ва қиблага юзландилар.
Ана шу нарса маълум бўлган бўлса, демак, ушбу “аҳли қибла” васфи бир тоифанинг сифати эмас. Балки у ажратувчи ва унинг аҳли унда ўзаро бир-биридан ажралиб турувчи васфдир. Аҳли қиблани яхши кўриш, аҳли қиблага ёрдам қўлини чўзиш, аҳли қиблага муҳаббат қўйиш бир даражада эмас:
Биринчи тоифа васфини рўёбга чиқарган ҳар бир кишига хос дўстлик бўлади. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари йўлига ўхшашида бўлганлар учун.
Бидъат ва ҳаво аҳлидан бўлганларга эса ислом ҳукми ва у қибла аҳлидан экани ҳукми бўлади. Қони ҳалол саналмайди, кофир дея ҳукм қилинмайди ва диндан чиқарилмайди. Куфрга олиб борувчи (амал)ни қилиши мустасно.
Демак, ушбу “аҳли қибла” номи ва лақаби остида бироз аралашиш-(қоришиш)лик мавжуд. Муаллиф ва у кишидан олдинги замонда фақат биз зикр қилган икки тоифагина бўлганини биласизлар:
Аҳли сунна вал жамоа манҳажида бўлган тоифа.
Иккинчи тоифа – бидъат ва ҳаво аҳли тоифаси ҳамда мунофиқлар.
Иккинчи масала:
Муаллиф замонларидан кейин Аллоҳ билан бирга Ундан ўзгасига ибодат қиладиган, Аллоҳдан ўзгасига дуо қиладиган, Аллоҳдан ўзгасидан ўтиниб ёрдам сўрайдиган, Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўядиган ва Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қиладиган –катта ширкдаги- мушриклар пайдо бўлди.
Уларда “аҳли қибла” номи ўз тасдиғини топадими ёки йўқ?
Илм аҳлининг икки қавлига кўра:
Биринчи қавл: улар қибла аҳлидан эмас. Чунки уларнинг намози ботил. Мушрикнинг намози қабул қилинмайди. Натижада қиблага юзланиши лағв. Яъни, у унинг аҳлидан эмас. Худди Қурайшдан бўлган мушрик ва каъбага тавоф қилиш билан юзланадиган, унинг олдида баъзи ибодатларни адо этадиган араблар каби. Бироқ улар муваҳҳид бўлмадилар. Натижада ҳадисларда қиблага юзланадиганлар дея васф қилинган сифат билан сифатланмадилар.
Иккинчи қавл: мусулмондаги асос, то уни диндан чиқарадиган нарса ундан ёки у ҳақда собит бўлмагунча ислом эканидир.
Улар ҳақида агар куфр келтирдилар дея айтилса –яъни, куфр номи уларда зоҳир бўлишни бошласа- улардан аҳли қибла номи тортиб олинади.
Агар улар ҳақида куфр дея юритилмаса –яъни, кофирлар эмас- улар аввалги тақсимотдаги иккинчи тоифада қоладилар. Яъни, бидъат ва ҳаво аҳли, мунофиқлар ва ўшаларга ўхшашлар остида. Чунки бирор киши, уни рад этувчи ёки инкор қилувчи куфр келтирадиган рисолат ҳужжати унга қойим қилинмагунча кофир дея ҳукм қилинмайди.
Ана шу иккинчи қавл авлороқ. Бунинг сабаби, қиблага юзланган кишидаги асл, то у ҳақда уни исломдан чиқарувчи нарса собит бўлмагунча мусулмон эканидир.
Уламолар –хусусан ушбу тавҳид даъватининг баъзи уламолари- бу ўринда аслий кофир масаласида изланиш олиб бордилар. Яъни, бут ва сағаналарга ҳамда Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилган ҳолда ўсиб-улғайган ва балоғатга етган киши ва ушбу ишлар унга ориз бўлган-(кейинчалик дуч келган) киши (ҳақида изланиш олиб бордилар). Баъзи раддияларда ушбу масала борасида изландилар. Бироқ у изланиш биз айтиб ўтган тақсимотга таъсир ўтказмайди.
Мақсад шуки, аҳли қибла номи мусулмон номи каби. Яъни, ушбу “Аҳли қибла” лафзи ортидан фақат мусулмоннинг ҳақ-ҳуқуқлари лозим бўлади. Модомики у мусулмон экан, бас, у ислом ва мусулмонлик ҳақ-ҳуқуқларига эга. Агар итоаткор мусулмон бўлса, у итоаткор мусулмоннинг ҳақ-ҳуқуқига эга. Осий, гуноҳи кабирага қўл урган мусулмон, бидъатчи мусулмон, зоҳири ислом, ботини эса мунофиқ бўлган мусулмон ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга.
Учинчи масала:
“Мусулмонлар, мўминлар”, қавли. Ушбу “мусулмон”, “мўмин” сифати, бу Таҳовий наздида ислом ва иймон бир экани ҳамда ислом ва иймон ўртасида фарқ йўқ эканига биноандир.
Ушбу сўз яхши эмас. Балки у далилларга хилоф. Иймон ҳақида суҳбат қилганимизда у ҳақда баҳс юритамиз.
Бу ерда бошқа бир жиҳати ҳам бўлиб, у кишининг сўзларини чуқур ўйлаб кўрганимда менга зоҳир бўлдики, у киши шундай десалар-да, бироқ бу сўз у кишини ушбу қавлга мажбурият қилиб юкламайди. Яъни, ундан у киши мусулмон ва мўмим ўртасини баробар қиляптилар деб тушунмаймиз. Чунки номлаш жиҳатидан уларни мусулмонлар ёки мўминлар деб атаймиз. Ислом ва иймон иккиси ажралганда (алоҳида зикр қилинганда) жамланади. Агар: у мусулмон бўлиши билан бирга мўмин, десак тўғри. Ҳатто гуноҳи кабира эгасини ҳам: иймони билан мўмин, гуноҳи кабираси билан фосиқ, деб айтамиз.
Демак, ушбу “мусулмонлар, мўминлар” сўзининг айни ўзи у киши ислом ва иймон бир ҳамда мусулмон у мўминдир деяётганларига далолат қилмайди. Қуйида аҳли сунна вал жамоа –яъни, аҳли сунна вал жамоанинг жумҳури- наздида рожиҳи ислом иймондан ўзга экани баён қилинади. Аллоҳ азза ва жалла ўз Китобида у иккисининг ўртасини ажратиб, шундай деди: “Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дедилар. (Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар «Бўйинсундик», денглар”. (Ҳужурот: 14). Бу эса фарқлов бор эканига очиқ-ойдин далил. Қолган далиллар ўз ўрнида келади.
Тўртинчи масала:
Ушбу “аҳли қибла, мусулмон, мўмин” номи нимага далолат қилса шунда қолиши лозим. У киши бундан кейин ушбу қавллари билан зикр қилганлари ана шудир: “Модомики Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани эътироф этиб, у киши айтган ва хабар берганларини тасдиқласар”. Яъни, агар у куфрга олиб борувчи нарсага қўл урса, батаҳқиқ, у мусулмон, мўмин номидан чиқади. Гарчи қиблага юзланса-да. Гарчи пешонасида сажда (изи) бўлса-да. Модомики у ҳақда бирор олим ёки қози кофир дея ҳукм қилгани ишонч билан собит бўлса, батаҳқиқ, унга ана шу дамда мусулмон, мўмин дея ҳукм қилинмайди. Гарчи қиблага юзланувчи бўлса-да.
“Модомики Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани эътироф этиб…”.
Бу ерда эътироф этишнинг маъноси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир масалада олиб келган нарса ҳақ дея иқрор бўлишликдир.
Бироқ бу ўринда инкор этиш билан таъвил ўртасида фарқ бор:
Кимда-ким Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳамда далолати қатъий бўлган ишни инкор қилса, батаҳқиқ, у бу билан кофир бўлади. Мисол учун “Усмон жаннатда” (Абу Довуд (4649), Ибн Можа (133), Аҳмад (1/188) Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят). Бунинг далолати қатъий: “Усмон жаннатда”. Бошқа маъно эҳтимоли йўқ. Агар: йўқ, бу у киши жаннатда дея ҳукм қилинишига далолат қилмайди. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Усмон жаннатда деб ҳукм қилишларига қарамай у киши жаннатда дея ҳукм қилмайман. Мен Усмон розияллоҳу анҳу жаннатда эканини рад этаман. У киши жаннат аҳлиданми ёки дўзах аҳлиданми билмайман, деса, бу далолати қатъий бўлган хабарни рад қилишликдир.
Демак, ушбу қавллари: “Модомики Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани эътироф этиб…”, бу ўринда эътироф этиш ушбу хабар ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага иқрор бўлиш маъносида.
Ушбу иқрор бўлиш далолати қатъий бўлган нарсалардадир. Далолати турли эҳтимолга эга ва таъвилга майдон бўлишига келсак, батаҳқиқ, ундан ислом ва иймон номи тортиб олинмайди.
Шунинг учун ушбу тавҳид даъвати имомлари ва бошқалардан иборат илм аҳли сифатларни таъвил қилувчиларни сифатларни инкор қилувчилар каби эмас деб айтганлар. Яъни, ашъарийлар жаҳмиялар каби эмас. Мўтъазилалар ушбу бобда жаҳмиялар каби эмас. Сифатларнинг аслини исбот қилиб, баъзисини таъвил қиладиган сифатийлар, уларда таъвил шубҳаси бор. Аҳли сунна вал жамоа уларни бу бобда такфир қилмайди. Чунки улар бу бобда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсанинг аслини эътироф этадилар. Бироқ уни бошқа томонга таъвил қилдилар.
Демак, бу ўринда рад қилиш билан таъвил қилиш ўртаси ажратилади. Эътироф этиш эса иқрор бўлишликдир.
Шунингдек, бу ерда унинг қаршисида инкор этишлик бўлмиш иқрор бўлиш билан унинг зиддида тийилиш-(воз кечиш) бўлмиш лозим тутиш ўртаси ажратилади:
Биринчи: иқрор бўлиш ёки эътироф этишки, унинг қаршисида инкор қилишлик туради:
У иқрор бўлишлик бўлмиш эътироф этиш қаршисида инкор қилишлик бор. Иқрор бўлди ва эътироф этди ёки инкор қилди, дейилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга буюрганларига иқрор бўлади. Ёки намоз вожиб эканини инкор этади. Закот вожиб эканини инкор этади. Ейишлик ҳалол бўлган нарсаларнинг бир турини ейиш ҳалол эканини инкор этади. Маст қилувчи ичимлик ҳаром қилинганини инкор этади. Бу инкор этишлик эътироф этишликни бузувчи. Яъни, ҳаром қилинганига аслида иқрор бўлмайди.
Иккинчи: лозим тутишликки, унинг қаршисида тийилиш-(воз кечиш)лик бор:
Гоҳида иқрор бўлади, бироқ лозим тутмайди.
Гоҳида инкор қилмайди, бироқ тийилади-(воз кечади).
Лозим тутиш вожиб ва воз кечиш куфрга олиб борувчидир.
Тийилиш-(воз кечиш)нинг маъноси нима?
Тийилиш-(воз кечиш) шундай деб айтиши: мен ушбу хитоб остига кирмайман. Ва бу уламоларнинг мана бу қавли маъноси: тийилувчи-(воз кечувчи) тоифа. Бирор киши шундай нарсадан тийилди-(воз кечди), яъни, уни лозим тутмади. Ўз феълини ушбу хитоб остига дохил қилмади.
Худди Абу Бурда ибн Найёрнинг маъруф ҳадисига ўхшаш: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам отасининг аёлига уйланган кишига одам жўнатиб, уни қатл қилиш ва молинининг бешдан бирини олишга буюрдилар”. (Абу Довуд (4475), Насоий (3332), Аҳмад (4/290) Баро розияллоҳу анҳудан ривоят. Албоний: саҳиҳ).
Бу кимса отасининг аёлига уйланди. Бу феъл катта маъсият, отасининг аёлига уйланиши жирканч гуноҳ. Бироқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қатл қилишга ва молининг бешдан бирини олишга буюрдилар. Яъни, уни муртад дея ҳукм қилдилар. Нима учун? Инкор этгани учун эмас. Бироқ у тийилди-(воз кечди).
Демак, бу ўринда эътироф этишлик “Модомики…эътироф этиб…”:
Бу ўринда иқрор бўлишлик ва унинг қаршисида инкор этишлик.
Бу ўринда лозим тутиш ва унинг қаршисида тийилиш-(воз кечиш)лик бор.
Лозим тутиш: у (шариатнинг буйруқ ва қайтариқлари билан) хитоб қилинганини эътиқод қилиш.
Тийилиш-(воз кечиш): у бу билан хитоб қилинмаган. Мисол учун закотдан тийилганларнинг қилмиши. Закот вожиб ва уни адо қилинглар. Бироқ биз ушбу хитоб остига дохил эмасмиз, дейдилар.
Бу кимса Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлидаги мана бу хитоб остига дохил эмасман деб ўйлади: “Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса, (уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир”. (Нисо: 22). У исломга кириши билан аслида унинг вожиб эканига иқрор бўлган. Ушбу оят унга дохил эканига иқрор бўлган. Бироқ у, жоҳилият аҳлининг қилмиши эканлиги учун уни лозим тутишдан тийилди. Киши отасининг аёлига уйланиши отасига икром кўрсатиш жумласидан эди. Чунки бу унга яхшилик қилганига далолат қиларди. Ришталарни боғлаганига далолат қиларди. Унинг шарафли эканига далолат қиларди. Ва улар наздида бир қанча нарсаларга далолат қиларди. У бундан тийилгач, яъни, модомики у буни лозим тутмаган экан жоҳилият ҳукмини олган бўлади.
Демак, ушбу суратда лозим тутмади –у иқрор бўлган ва эътироф этган- бироқ лозим тутмади. Яъни, тийилди.
Бу ерда масала амал билан такфир қилиш ёки унинг бу иши ҳалол санаганига далолат қилиши масаласи эмас.
Бу бобдан эмас. Балки у тийилиш-(воз кечиш) бобидан. Кимки киши отасининг аёлига уйланиши ва бундан бошқалар ҳақидаги жоҳилият аҳлининг воқеълигини ҳамда ушбу оят нозил бўлиш сабаби ва бунинг далолатини билса (ушбу масалани) билади.
Бундан мақсад шуки, Таҳовийнинг сўзи: “Модомики Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани эътироф этиб…”: эътироф этиш иқрор бўлишлик. Иқрорнинг акси инкор этиш.
Ҳалол санаш ҳақидаги сўз ушбу қавлида келади: “Қибла аҳлидан бўлган бирор кишини модомики ҳалол деб билмас экан гуноҳ сабаб такфир қилмаймиз”.
Демак, сизнинг наздингизда бу ўринда ислом ва аҳли қиблага мансублик бир қанча нарсалар билан чиқиши мумкин бўлди.
Амалга келсак, у ҳақдаги сўз қуйида келади: “Қибла аҳлидан бўлган бирор кишини модомики ҳалол деб билмас экан гуноҳ сабаб такфир қилмаймиз”.
Шунинг учун уни бу ўринда эътиқодга боғлади: “Модомики Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани эътироф этиб, у киши айтган ва хабар берганларини тасдиқласар…”.
Бешинчи масала:
Бу боб, иймон боби ҳамда ислом, иймон номи ва аҳли қибла маъносидан чиқишлик боби, бу қадамлар қоқиладиган ўринлардандир.
Шунинг учун ҳар бир талабага қуйидагиларни билиши вожиб бўлади:
Аҳли сунна вал жамоа иймон ва унинг зиддини баёни ҳақида айтганлари.
Иймон ва ислом бир шахсда қойим бўлса –яъни, бирор киши мусулмон ва мўмин дея сифатланса- мусулмон ва мўминнинг то иймонга уни олиб кирган нарсанинг очиқ-ойдинлиги каби очиқ-ойдин куфрга олиб борувчи нарсани қилмагунича исломи ва иймонидан чиқарилмайди.
У очиқ-ойдин эътиқод билан (исломга) кирди. “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” бўлмиш тавҳид калимаси билан (исломга) кирди. Яна рукнларга амал қилиш билан кирди. Демак:
Аллоҳга, фаришталарига, элчиларига ва бундан бошқа асосга зид келадиган эътиқод бўлиши лозим.
Шунингдек, сўз ҳам аслга зид бўлиши. Яъни, аслга қарши бўлиши, тавҳидга, тавҳид калимасига зид бўлиши. Яъни, ширкий сўзлардан.
Шунингдек, амал Аллоҳ азза ва жаллага таслим бўлишдан иборат амал далолат қилганига зид бўлиши лозим.
Бу масаланинг келажакда зиёда тафсилоти келади инша Аллоҳ.
Демак, аҳли сунна вал жамоанинг ушбу масаладаги эътиқоди, кимнинг ҳаққида ислом ва иймон номи собит бўлса, батаҳқиқ, у модомики ушбу асосни эҳтимол билан эмас очиқ-ойдинлик билан рад этадиган сўз ёки амал ёҳуд эътиқоддан иборат бирор нарса олиб келмагунча ушбу номда қолади. Чунки очиқ-ойдин ишончли аниқликни фақат аниқ ишонч кетказа олади.
(Ҳурматли шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх “Таҳовия ақидаси шарҳи” (1/481-490)).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.