mutaallim   12-29-2013, 02:54 AM
#1
Бизнинг салафийлик, Албонийнинг салафийлигидан кучлироқдир!

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росулуллоҳга, у кишининг оилаcи, саҳобалари ва у кишининг йўлидан юрганларга Аллоҳнинг салавоту-саломлари бўлсин.
Аммо баъд...
Асрлар оша бидъатчилар "Аҳлул асар"-(Ҳадис аҳли)га туҳмат ва ҳақоратларини ёғдириб келиш билан ном қозонганлар.
قال الشيخ عبداللطيف آل الشيخ: ((ومن عادة أهل البدع إذا أفلسوا من الحجة وضاقت بهم السبل تروّحوا بعيـب أهل السنة وذمهم ومدح أنفسهم

Шайх Абдуллатиф Оли Шайх (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: "Бидъат аҳлининг одатларидан бири (шуки), агар ҳужжатдан мосуво бўлсалар ва йўллар уларга торлик қилса, Аҳли суннани айблаш, уларни қоралаш ва ўзларини мақташ билан шабадаланиб оладилар".
قال أبو زرعة - رحمه الله - : (( إذا رأيت الكوفي يطعن على سفيان الثوري وزائدة: فلا تشك أنّه رافضي، وإذا رأيت الشامي يطعن على مكحول والأوزاعي: فلا تشك أنّه ناصبي، وإذا رأيت الخراساني يطعن على عبد الله بن المبارك: فلا تشك أنّه مرجئ، واعلم أنّ هذه الطوائف كلها مجمعة على بغض أحمد بن حنبل؛ لأنّه ما من أحد إلا وفي قلبه منه سهم لا بُرْء له )) [طبقات الحنابلة ( 1/199-200 ) ].

Абу Зуръа раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Агар кўфалик Суфён Саврий ва Зоидани таҳқирлаётганини кўрсанг, бас, унинг рофизий эканида шак-шубҳа қилма! Агар шомлик Макҳул Ва Авзоъийни таҳқирлаётганини кўрсанг, бас, унинг навосиблардан эканида шак-шубҳа қилма! Агар хуросонликни Абдуллоҳ ибн Муборакни таҳқирлаётганини кўрсанг, бас, унинг муржиа эканида шак-шубҳа қилма! Маълуминг бўлсинким, ушбу тоифаларнинг бари Аҳмад ибн Ҳанбални ёмон кўришга ижмо қилган. Чунки ҳар бир кишининг қалбида, албатта, унга нисбатан бир насиба бўлиб, унинг муолажаси йўқ". ("Тобақот ал-Ҳанабила" (1/199-200)).
قال نعيم بن حمّاد: ((إذا رأيت العراقي يتكلم في أحمد بن حنبل فاتّهمه في دينه، وإذا رأيت البصري يتكلم في وهب بن جرير فاتّهمه في دينه، وإذا رأيت الخراساني يتكلم في إسحاق بن راهـويه فاتّهمـه فـي دينـه)) [ تـاريخ بغـداد (6/348)، وتـاريخ دمشـق (8/132) ].

Нуъайм ибн Ҳаммод (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: "Агар ироқликни Аҳмад ибн Ҳанбал ҳақида ножўя сўз айтаётганини кўрсанг, бас, унинг динини шубҳа остига ол! Агар басраликни Ваҳб ибн Жарир ҳақида ножўя сўз айтаётганини кўрсанг, бас, унинг динини шубҳа остига ол! Агар хуросонликни Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ҳақида ножўя сўз айтаётганини кўрсанг, бас, унинг динини шубҳа остига ол!". ("Тарих Бағдод" (6/348), "Тарих Димашқ" (8/132)).
وقال أبو جعفر محمد بن هارون المخرمي الفلاّس: ((إذا رأيت الرجل يقع في أحمد بن حنبل فاعلم أنَّه مبتدع ضالّ)) [ تقدمة الجرح والتعديل ( ص:308-309)، وتاريخ دمشق (5/294)].

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Ҳарун ал-Махромий ал-Фаллос (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: "Агар Аҳмад ибн Ҳанбалнинг обрўсини тўкаётган кимсани кўрсанг, бас, билгинки у бидъатчи, залолатга оғгандир". ("Муқаддима Жарҳ ва Таъдил" (308-309), "Тарих Димашқ" (5/294)).
وقال أبو حاتم الرازي: ((إذا رأيت الرّازي وغيره يبغض أبا زرعة فاعلـم أنَّـــه مبتدع)) [ تاريخ بغداد (10/329)، وتاريخ دمشق (38/31)].

Абу Ҳатим ар-Розий (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: "Агар Розий ва бошқасини Абу Зуръани ёмон кўраётганини кўрсанг, бас, билгинки у бидъатчидир". ("Тарих Бағдод" (10/329), "Тарих Димашқ" (38/31)).
وقال أبو حاتم -أيضاً-: ((علامة أهل البدع الوقيعة في أهل الأثر)) [السنة للالكائي (1/179)].

Абу Ҳатим (раҳимаҳуллоҳ) яна шундай дедилар: "Бидъат аҳлининг аломати асар аҳли обрўсига тил текказишликдир". (Лалакаий "Сунна" (1/179)).
وقال الإمام أبو عثمان الصابوني: ((وعلامات البدع على أهلها بادية ظاهرة، وأظهر آياتهم وعلاماتهم: شدة معاداتهم لحملة أخبار النبي –صلى الله عليه وسلم- واحتقارهم واستخفافهم بهم)) [عقيدة السلف (101)].

Имом Абу Усмон ас-Собуний раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Бидъатларнинг ўз аҳлидаги аломатлари очиқ-ойдин намоёндир. Уларнинг энг ошкор аломат ва белгилари: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларини кўтарувчиларни қаттиқ ёмон кўришлари, уларни ҳақорат қилишлари ва менсимасликларидир". ("Ақидатус Салаф" (101)).

وقال ابن أبي داود في قصيدته الشهيرة:
((ولاتك من قوم تلهوا بدينهم
فتطعن في أهل الحديث وتقدح)).

Ибн Абу Довуд (раҳимаҳуллоҳ) ўзининг машҳур қасидасида шундай деди:
"Динларини ўйин қилган қавм жумласидан бўлмагин,
Акс ҳолда ҳадис аҳлини таҳқирлаб, (уларнинг) обрўларин тўкасан".

قال السفاريني: ((ولسنا بصدد ذكر مناقب أهل الحديث فإنَّ مناقبهم شهيرة ومآثرهم كثيرة وفضائلهم غزيرة، فمن انتقصهم فهو خسيس ناقص، ومن أبغضهم فهو من حزب إبليس ناكص)) [ لوائح الأنوار (2/355)] .

Саффариний раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Биз ҳозир ҳадис аҳлининг маноқиб-(фазилат)ларини зикр қилиш арафасида эмасмиз. Батаҳқиқ, уларнинг манқабалари машҳур, осорлари кўп ва фазилатлари серобдир. Кимда-ким уларнинг обрўларини туширса, бас, у нуқсонли пасткашдир. Кимда-ким уларни ёмон кўрса, бас, у нокас иблиснинг гуруҳидандир". ("Лаваиҳ ал-Анвор" (2/355)).
Шак-шубҳасиз бизнинг асримизда ҳадис илмининг бир шўъбаси бўлмиш "Жарҳ ва Таъдил" илми байроғини юқори кўтарган киши - аллома, мужоҳид Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳдир.
Аллома, муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимауллоҳ:
«Мувазанат бидъатул асри» кассетасида раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари келди:
«Қисқача қилиб айтадиган бўлсам: бугунги кундаги жарҳ ва таъдил (бировни ишончсиз деб айблаш ва бировни ишончли деб сифатлаш) байроғини тутиб турувчи, биродаримиз доктор Робиъ Мадхалийдир. Унга раддия бермоқчи бўлганлар, илм ёрдамида бу ишни уддалай олмайдилар. Чунки илм у биландир».
Шу кунларда шайх Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳга нисбатан навбатдаги фитна тарқалган экан, ушбу шубҳани иқтибос келтириб,

Quote:Роби Мадхалий Шайх Албонийни камситганлиги.

Роби Мадхалий: "Бизнинг Салафийлик, Албонийнинг Салафийлигидан кучлироқдир!"
уни қандай аритишликни шайхни ўзларига қўйиб берсак. Марҳамат:

Савол: Шайх... Савол... Баъзи биродарларимиздан. Ушбу савол йўлловчи айтадики: Сизни бир кассетада "Бизни салафийлик, Албонийнинг салафийлигидан кучли ва афзалроқ", деган сўзингизни эшитибди?
Жавоб: Дарҳақиқат, бу саволга бир неча бор жавоб бердим. Бу, мана бу сўзга ўхшаш: Албоний шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни таҳқирлади. Шайх Албонийга нисбатан ушбу даъвога нима деб жавоб берасизлар?
Модомики ғаразгўйлар ушбу саволни қаттиқ туриб талаб қилиб, уни такрорлашликни истаган эканлар, батаҳқиқ, унга кўп бора жавоб бердим. Мен сизлардан сўрайман: Албоний имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни таҳқирлади деб айтадиган киши ҳақида нима дейсизлар? Сизларда (ушбу саволга) нима жавоб бор? Мен сизларни номингиздан жавоб бердим, уларни танқид қилдим ва ёлғонларини баён қилдим. Саволни такрорлаётган анавилар - каззоблардир. Уларда озгина бўлсада Албонийга нисбатан жонкуярлик йўқ. Ва улар у кишининг ва манҳажининг хусуматгўйларидир. Уни фитна (қўзғаш) учун такрорлаяптилар. Мана шу уларнинг мақсадлари. Мен Албонийни ҳурмат қиламан. У кишини эҳтиром қилишда бирор киши мендан юқорилаганини билмайман. У кишини кўп ва кўп бора ҳимоя қилдим, алҳамдулиллаҳ. Ушбу сўзга келсак... Мен ушбу сўзни айтган кассетага келсак, бу кассета шайх Албонийни ҳимоя қилиш (учун) эди. Албатта, аҳли ҳаво мени ушбу кассета сабаб қор билан ёмғир ўртасида қилиб қўйишди. Улардан бири, бари бир гўр, манҳажи бир, онги бир, тубанлик ва макр аҳли. Ўйлайманки Албоний... Ушбу кассета... Ҳа. Яхши, ушбу шубҳага жавоб бердик ва ёлғонни, шунингдек, уларнинг ёлғонларини баён қилдик.
Масаланинг иккинчи жиҳатига келсак, айтадики: Мен Албонийни камситган, уни таҳқирлаган ва ушбу сўзни айтган эмишман. У фақат ана шу нарсагагина рози бўлади. Сўзимни барини қўллаб-қувватлайдилар... Ва шунга осилиб олдилар. Эй биродарлар, мен "Бизнинг салафийлик, Албонийнинг салафийлигидан кучлироқ", деб айтганимни фараз ҳам қилинглар! Ахир бу, у кишини салафийликдан чиқариб ташлашми? Бу, у кишини салафийликдан чиқариб юборишликми? Йўқ. Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин! Имом Шофеъий имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва у кишининг биродарларига: Сизлар ҳадисни, (исноддаги) рижолларни-(ровийларни) мендан кўра билувчироқсизлар. Кўфалик, басралик, шомлик ва мисрликдан қандай саҳиҳ ҳадис бўлса мени хабардор қилинглар. Унга амал қилишим учун унинг саҳиҳлигидан мени хабардор қилинглар, деганлар. Бу, Шофеъийни ерга уришми? Мисол учун Аҳмад билувчироқ. Шофеъий (ушбу сўзни) айтди. Бироқ Аҳмад ундан кўра ҳадиснинг саҳиҳлиги ва (санаддаги) кишиларни билувчироқ. Бу, Шофеъийни ерга уришми? Қандай бўлганда ҳам (бунга) мисоллар кўп. Шайх Албоний шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳақидаги сўзида: У киши иккинчи шайхул ислом, деди. Улар: у шайх Албонийни таҳқирлади деб айтишаётган ушбу кассета ёки ушбу сўзда... Эй биродарим, бирор киши Шайхул исломга ўхшаш эмас. Шайхул ислом ва у киши шогирдларининг бари(ни олсак), бирор киши Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб, Ибнул Қаййим, Ибн Ҳажар, Шавконий ва Ибн Таймийяни ҳимоя қилганлардан иборат бошқалар уларни ҳилм, илм ва заковатда Ибн Таймийя каби деб айтишмаган. Бирор киши (буни) даъво қилмаган. Бирор киши буни на ўзи учун ва на бошқаси учун даъво қилган. Ҳамда ҳифз, илм ва заковатда Ибн Таймийядан кейин келган бошқалардан бирортаси буни даъво қилмаган. Буни бирор киши на ўзи учун ва на бошқаси учун даъво қилган. Демак, иш имом Муҳаммад (ибн Абдулваҳҳоб)ни ерга уриш эмас, Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин! Ушбу сўзда шайх Албоний у киши ҳақида: У Ибн Таймийядан кейин иккинчи Шайхул Ислом, дедилар. Ибнул Қаййим, Ибн Касир, Миззий, Заҳабий ва улардан кейинги суннат уламоларини ҳатлаб ўтдилар. Ҳамда у кишини иккинчи Шайхул Ислом қилиб қўйдилар. Ушбу сўзни айтган ва унга ушбу ўринда мужаддид лафзи қўлланиладиган киши, ана шу инсон шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни ерга урдими? ... Ушбу кассетада унинг (шайх Албонийнинг) манзилати, жиҳоди, илми, суннатни ҳимоя қилиши, бидъат аҳлига қарши кураш олиб бориши, суннатни атрофга тарқатиши, суннат байроғини (баланд) кўтариши ва бошқа нарсаларни баён қилдим... Улар биз ҳақимизда, улар салафийликни фақат Албонийдан ўрганган ва улар Албонийнинг ҳизби, деган сўзларни тарқатиб юришарди. Шунга ўхшаш шубҳа қаерда қолди?! Бунга ўхшаш сўз (ҳозир) қаерда?!... Салафийликни шайх Албонийдан олдин билганмиз. У киши Жомеъада бизга дарс бергани келган биринчи кундан бошлаб шайхни ўша ерда танидик. Бизни салафийлигимиз у кишининг салафийлигидан кучлироқ бўлгани учун эмас, Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин! Ҳоп.., яхши. Шайх Албоний бизга муташаддид дея қарарди. Биз эса у кишини, бизни мавқифларимизга нисбатан олиб қараганда мутасааҳил-(енгил ёндашувчи) дея қарардик. Ушбу иборани у кишини ерга уришлик учун айтмадим. Биз нима учун муташаддид-(қаттиқ ёндашувчи) эканмиз? Бунинг маъноси нима? Нима учун бу сўзни айтади? Бунинг маъноси, биз у кишини ерга урган бўламизми? Биз у кишини ерга урдик деб айтмадик ва бундай демадик, Аллоҳ сизларга барака ёғдирсин! Қандай бўлганда ҳам бизнинг ва шайх Албонийнинг ақидаси бир. Бизнинг ва у кишининг манҳажи бир. Шайх Ибн Боз, Ибн Усаймин, Албоний, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва Ибн Таймийяларнинг бари бир ақида в бир манҳажда. Барчаларининг даъвати... Албоний ва Ибн Боз ҳаётлигида ернинг машриқ ва мағрибига тарқалди. Бутун оламдаги салафийлар Албонийнинг манҳажи билан у кишининг биродарлари манҳажи ўртасида ўзаро қарама-қаршилик топмайдилар. Бироқ бу нарсаларни фитна аҳли қўзғайдилар. Албоний ва менга нисбатан шунга ўхшаш саволни тарқатадилар. Бу нарсаларнинг баридан ҳадаф (қилингани), салафийларни бир-бирига уриштиришликдир. Агар бу нарса Албонийга етиб борса, бу уни асло тебратмайди. Агар у кишининг шогирдларига етиб борса, бу уларни тебратмайди! Уни қайта-қайта такрорлаётганлар, мен уларни Албоний ва у кишининг манҳажи душмани деб биламан. Бу билан фақат фитнани истайдилар. Мен ҳозир мендан бу саволни сўраган кишини айбга буюрмайман, иншаАллоҳ. Эҳтимол ўша бузғунчилардан бирор янглишмовчилик-(хато)га юз тутган бўлиб, бу саволни менга йўллагандир. Ҳа (шундай).
Шайх билан кечган савол-жавоб қуйидаги манбада: http://www.sahab.net/forums/?showtopic=127705

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.