Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
“(Ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар”. Шунингдек, ўзгалардан муолажа учун ўзларини олов билан куйдиришни талаб қилмаганлар.
Олов билан куйдириш тиббиёт турларидан биридир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Шифо уч (нарса)дадир: асал ичишлик ёки ҳижома ёҳуд олов билан куйдиришлик” (Бухорий (5357), Ибн Можжа (3491) ва Аҳмад (1/246)). Бошқа бир ривоят эса: “Ва мен куйдиришни кариҳ кўраман-(ёқтирмайман)” (Аҳмад (4/146)). Куйдиришлик ҳожат тушганда мубоҳ-(ҳалол) муолажадир. Бироқ уни ўзгадан талаб қилсангиз макруҳ бўлади. Чунки у одамлардан сўрашликдандир. Шунингдек, куйдиришликни ўзини олиб қараганимизда ҳам, унда олов билан азоб беришлик бўлгани боис макруҳ бўлади.