Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва баракатуҳ!
Шайх Ибн Усайминдан сўрашди: "Компьютер дастурини ўзига фойда олиш учун ёки дўстлар орасида тарқатиш учун ёки сотиш учун кўчириш(нусха олиш) хукми нима? Ва бунда бу махсулотнинг мусулмонар компанияси ёки кофирлар компанияси эканлигида фарқ борми?
Ибн Усаймин: “Биринчидан биз сўраймизки Бу компаниялар ўзларига ҳуқуқ қолдирдиларми ёки йўқ? Агар йўқ бўлса у ҳолда ҳар ким ундан фойдаланиши мумкин, ўзи учун, сотиш учун ёки тарқатиш учун, чунки у ҳимояланмаган. Лекин агар, бу махсулот эгаси тарафидан ҳуқуқлари ҳимояланган дейилган бўлса, у ҳолда биз мусулмонларга бутун дуньёда биринчилардан бўлиб унга амал қилиш вожибдир!
Бир нима химояланган бўлса унга тегмаслик лозимлиги машхурдир, бунга йўл очилса, у ҳолда бу компаниялар банкрот бўлади. Аҳир бу компьютер(яъни дастурлар) ўша компания учун катта маблағга тушган. Ва агар нусха олиб сотилса, унда 500 турадиган 5 туради бу эса зарар етказишлик. ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам "На узингга на бировга зиён етказишлик мумкин эмас" дедилар, бу умум сўзлар! Шунинг учун ман ҳоҳлардимки мусулмонлар билсин: шартларнома, ваъдаларга мусулмонлар биринчилардан бўлиш амал қилган. Аҳир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам хоинликдан огоҳлантирар эдилар ва нима деганлар? дедиларки бу мунофиқлар аломати! Ва ҳар бир кофирнинг мулки қа қони халол эмас. Масалан жанг қилувчи кофир, яхудий бу харбий А бошқа биз билан шартномаси бор кофирлар бу муъахад.
Аммо менда бир муаммо қолди агар компанияга зарар етказмаслик ниятида ўша нусхани ўзи учун олса бу мумкинми ёки йўқ? Ташқаридан мен бунда муаммо кўрмаяпман иншаАллоҳ, агар киши фақатгина ўзи учун ишлатса! Умид қиламанки бунда муаммо бўлмайди".
Аудио:
http://www.almosmem.com/msm/msm/prog.cop...opy.st.zip