Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ
Сиз ҳукмдорлар билан муржиа, даъватчилар билан хаворижсиз!
[mp3]https://tavhid.com/downloads/files/audio/alboniy_siz_hukmdorlar_bilan_murjia_davatchilar_bilan_xavorijsiz.mp3[/mp3]
Юклаб олиш
Савол: Биродаримиз Абул Ҳасан ҳам тўртлик тақсимоти ҳақида тафсилот беришингизни сўраяпти. Биз сизга аввалроқ биз билан мана шу мавзуда ихтилоф қилаётган даъватчилар айтган сўзларни етказган эдик. Улар айтишадики: «Салафийлар ҳукмдорлар билан муржиа, даъватчилар билан хавориж, яҳудийлар билан қадарий, шу вақтнинг ўзида жамоатлар билан рофизадирлар!»
Жавоб: Мен бу тўртлик тақсимотига тафсилот бера олмайман, чунки ушбу тақсимот янги тўқиб чиқарилган – бидъатдир ва у яқинда мен кўрсатма берган нарсага тегишли: бу сўз ўйини холос!
(Улар айтишадики) Биз ҳукмдорлар билан муржиамиз! Биз уларга аввалроқ баён қилганмиз, биз – диннинг барча аҳкомларини шаръийлаштирган ва куфрни икки хил қилган (зот) билан (бирга)миз ва ҳоказо. Биз муржиа эмасмиз, илло нарсаларни ўз номи билан номламайдиганлар учун бундан мустасно. Мен (улар учун) энг хавф қиладиган нарсам, улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нарсаларни ўз номи билан номламайдиган одамлар ҳақидаги таҳдидлари остига тушиб қолишларидир.
Иккинчиси нима эди?
Сўровчи: Даъватчилар билан хаворижсиз!
Шайх: Қандай қилиб даъватчилар билан хаворижсиз?
Сўровчи: Уларни куфрда айблашади.
Шайх: Қандай?
Сўровчи: Уларни (ҳақдан оғишган ўринлари, хато ва залолатларини) танқид қилишади. Аслида эса агарда у (айбловчи)лар муржиалик маъносини билишганида эди, «сиз муржиасиз» деб айтмаган бўлишарди. Ахир биз баъзи одамларга нисбатан «бу амалдаги куфр» деб айтганимизда, бошқаларга нисбатан эса «бу эътиқоддаги куфр», деганимизда биз маъсият маъносида, (бу) иймонга зиён етказмайди деб айтмаймизку. (Бизни) «Хаворижлар» деб айтганлар билан ҳам худди шундай. Толиби илмлардан ким (даъватчиларни) куфрда айблабди? Аслида улар такфир ишларидан энг йироқ одамлардир, илло иш очиқ-ойдин қилинган бўлмаса.
Шайх: Яхши, тўрт тақсимотдан қолганига ўтамиз, кейингиси нима?
Сўровчи: Улар яҳудийлар билан қадарийдирлар.
Шайх: Қандай?
Сўровчи: Ишнинг асл ҳолатини зийнатлашади, ... таслим бўлишади.
Шайх: Бунинг асоси қани? Бу ерда, эҳтиёткорликни эътиборга олмаганда, биз билан улар орасида нима фарқ бор? Ахир улар биз қилгандан зиёда нарса қилишдими? Аллоҳу акбар!
Сўровчи: Жамоатлар билан рофизадирлар.
Шайх: Аллоҳу акбар! Аллоҳдан ёрдам сўраймиз!
Бу тўртинчисими? Учинчисичи?
Сўровчи: Яҳудийлар билан қадарийдирлар.
Сўровчи №2: Бундан аввал: Даъватчилар билан хавориждирлар.
Шайх: Ҳа. Аллоҳу акбар! Бу «Шайтон уларга (қилаётган) амалларини чиройли кўрсатиб, уларни (Ҳақ) йўлдан тўсиб қўйгандир» (Намл: 24). Улар ушбу тақсимот ҳақида гапириб, яхши иш қиляпмиз деб гумон қилишяпти. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз.