Автоҳалокатда ўлган киши шаҳид бўладими?
Савол: Баъзи одамлар: автоҳалокат сабабли ўлган киши шаҳид, унга шаҳиднинг ажри сингари (ажр) бўлади, деяптилар. Бу тўғрими ёки йўқми?
Жавоб: Шаҳид бўлишини умид қиламиз. Чунки у вайрона остида ўлган мусулмонга ўхшайди. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у шаҳид экани саҳиҳ (ҳадисда ворид бўлган)дир.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Ислом ўлкасидан хорижда мусулмонлар учун хос қабристон бўлиб, уларни кофирлар билан дафн қилиш жоиз эмас
Савол: Белгиянинг Брюссел шаҳридан мусулмон жамоаси сиз ҳазратларидан мусулмонларни насроний қабристони ёки бошқасига дафн қилишга хос бўлган фатво талаб қилиш шарафига муяссар бўлдилар. Дарҳақиқат, ушбу юртда исломий қабристон барпо қилишга қарор қилдик. Чунки Белгия ҳукумати биздан фатво талаб қилди. Сизлар эса ушбу динни тарқатишга ўз кучингизни сарфлайсизлар. Жавобингизни кутиб қоламиз. Муфтий ҳазратлари, биздан юксак эҳтиромимизни қабул қилиб олсангиз!
Жавоб: Мусулмонларнинг маййитларини улар учун мустақил-(алоҳида) қабристонга дафн қилишлик вожиб бўлади. Уларни ғайри мусулмонлар қабристонига дафн қилиш жоиз эмас. Имом Шерозий “Муҳаззаб”да шундай деди:
“Кофир мусулмонлар қабристонига, мусулмон эса кофирлар қабристонига дафн қилинмайди”. Имом Нававий “Мажмуъ”да шундай деди:
“Асҳобларимиз роҳимаҳумуллоҳ мусулмон киши кофирлар қабристонига, кофир эса мусулмонлар қабристонига дафн қилинмаслигига иттифоқ қилишди”. Шундан маълум бўлмоқдаки, мусулмонларнинг маййитларини ўзлари учун алоҳида бўлган қабристонда дафн қилиш учун бир макон-(жой) таъйин қилиш вожиб бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.