(06-17-2012, 07:48 AM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
SALIHAN биродар, охирги вақтлар баъзи шубҳали манбалардан фатволар келтирябсиз. Бундан аввалроқ Саййид Қутб ҳақида фатво келтирдингиз, асл манбаси бўлмагани учун форум маъмурияти томонидан чиқарилмаган эди. Сиздан асл манба талаб қилинганида, бунга жавоб ҳам бермадингиз. Аслида ўша келтирган ва мана бу фатволарингиз қайси манбалардан олинаётгани биз учун махфий эмас эди.
Энди эса шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳнинг шайх Робиъ ҳақида фатвони келтиряпсиз. Бу билан нимани мақсад қиляпсиз? Агар ушбу форумда фитна чиқариб, шубҳали маълумотларни келтириб мусулмонлар қалбига шайх Робиъга нисбатан адоват қўзғамоқчи бўлсангиз, бу ишингиз самара бермайди. Чунки, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу каби шубҳаларга керакли ўринларда аллақачон жавоб бериб бўлинган.
Мақсадингиз нима бўлса ҳам, буни Аллоҳ таоло кўриб турувчи зот. Ўзи барчани амалига яраша жазо-мукофотини беради иншааллоҳ.
Сизга насиҳатимиз эса, ҳар бир эшитган ёки ўқиган нарсангизни тарқатаверишга шошилманг!
Биринчидан, бу эски фатво. Сиз келтирган манба ҳам эски. Ушбу фатвони ҳозирда мана бу манбадан топишингиз мумкин:
http://ibn-jebreen.com/?t=fatwa&view=vmasal&subid=1108
Иккинчидан, Ибн Жибрийн шайх Робиъ Мадхалийни жарҳ ва таъдил масаласида сўзи қабул қилинадиган одамлардан эмас деб айтилибди. Лекин ҳадис илмида Ибн Жибрийндан кўра олимроқ бўлган шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ эса шайх Робиъ Мадхалийни замонасининг жарҳ ва таъдил байроғини тутиб турувчи деб атаганлар. “Мувазанат бидъатул асри” кассетасида роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари келади:
“Қисқача қилиб айтадиган бўлсам: бугунги кундаги жарҳ ва таъдил (бировни ишончсиз деб айблаш ва бировни ишончли деб сифатлаш) байроғини тутиб турувчи, биродаримиз доктор Робиъ Мадхалийдир. Унга раддия бермоқчи бўлганлар, илм ёрдамида бу ишни уддалай олмайдилар. Чунки илм у биландир”.
Энди бу масалада кимнинг гапини олишимиз керак деб ўйлайсиз, Ибн Жибрийнними, ёки Ибн Жибрийннинг устози бўлган шайх ибн Боздан «Бу асрнинг мужаддиди ким?» деб сўралганида:
«У – Шайх Муҳаммад Носириддин Албонийдир. Менимча у мужаддид бўлган, Аллоҳ билгувчироқдир» деб айтган шайх Албонийни сўзлари олинадими?
Бу сўзлар фақатгина Албонийдан чиқмаган, масалан шайх Муқбил ҳам шайх Робиъ Мадхалий ҳақида шундай деганлар.
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ал-Банно роҳимаҳуллоҳ ҳам шайх Робиъ ҳақида айтадиларки:
“Аллоҳга шуни дин деб эътиқод қўяманки, шайх Робиъ ўн тўртинчи асрнинг жарҳ ва таъдил бобидаги мужаддидидир”.
Ундан ташқари кўпчилик уламолар шайх Робиъ Мадхалий ҳақида илиқ, мақтовли сўзларни айтишган ва у кишининг илмларидан фойда олишликка толиби илмларни тарғиб қилишган.
Мана бу манзилда баъзи уламоларнинг сўзлари келтирилган, марҳамат қилиб ўқиб чиқишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?t...64#pid1464
Шунинг учун ҳам Ибн Жибрийннинг шайх Робиъ Мадхалий ҳақидаги сўзлари олинмайди. Чунки бу ўринда бир ишончли олим ўзиданда ишончли кўп олимларга хилоф гапни айтди ва шу сабабли унинг гапи қабул қилинмайди.
Учинчидан, агарда сиз ва фатвони олиб келган манба соҳиблари учун шайх Ибн Жибрийн сўзлари осмондан тушган ваҳий ҳукмида бўлса ва бошқа уламоларнинг сўзларини тан олишмаса, эътиборларига айни шайх Жибрийн сўзларини ҳавола этамиз.
Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳдан кўпгина уламолар ва уларга нисбатан таргақалган фитналар ҳақида савол берилди. Саволда мана бундай ҳам дейилганди:
“Яна улар шайх Албонийни ёмон кўришади ва шайх Робиъ Мадхалийни ёмон отлиқ қилиб: “улар салафиймас, улар залафий (лаганбардорлар)” деб айтишмоқда. Яна улар шайх Аҳмад Нажмийни ҳақорат қилишмоқда”. Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ бу ва бошқа саволларга узоқ жавоб бериб айтадиларки:
“Робиъ Мадхалий ва шайх Нажмийларга келсак, у иккилари салафий уламолардан иншааллоҳ”.
Мана бу эса фатвонинг асл манбаси бўлиб, сиз келтирган фатво ҳам айни ўша манбадан олинган:
http://ibn-jebreen.com/?t=fatwa&view=vmasal&subid=4356
Эътибор берган бўлсангиз бу фатво
4356 рақамли бўлса, сиз келтирган фатво эса
1108 рақам билан келган.
Хўш, бунга ҳавои-нафс аҳли энди бунга нима дейди?! Нима учун энди ўша “содиқ” даъватчилар нафсларига хуш келган эски фатвони таржима қилиб, шайх Ибн Жибрийннинг шайх Робиъ Мадхалий ҳақидаги келтирган фатволаридан кейин чиққан фатвони таржима қилишмади?! Қани холислик, қани адлолат, қани содиқлик?!