Меҳмон   10-02-2013, 06:28 AM
#1
Савол: "Барокаллоҳу фийкум. Бошқа савол. Ражо шахридан Аллоҳ учун синглингиз бўлган А. тингловчининг мактубида: "таквир" сурасидан Аллоҳ таъалонинг:
و إذا العشار عطلت
"Ва, вақтийки, ҳомиласи ўн ойлик туялар қаровсиз қолса" (таквир 4-оят) қавли ва бошқа:
و إذا الموؤودة سءلت
بأي ذنب قتلت
"Ва вақтики, тириклайин кўмилган қиздан, нима гуноҳи учун кўмилгани ҳақида сўралса"
(таквир 8-9-оят) оятининг тафсири (ҳақида сўрайди)".

Жавоб: "У (Аллоҳ) таъалонинг сўзи бўлган биринчи оят,
و إذا العشار عطلت
"Ва, вақтийки, ҳомиласи ўн ойлик туялар қаровсиз қолса" (таквир 4-оятида), Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало қиёмат кунидаги ҳолатларни эслатади.
(Шу) аҳволлар жумласидан - иъшарни (аҳволини ҳам). Ва у болалаган урғочи туядир. У уларга (болаларига) аҳамият ҳам бермайди. Шунинг учун ҳар бир киши ўзидан бошқани ҳолатидан беҳожат бўлади (яъни қиёмат кунидаги оғир аҳволлардан ўзи билан ўзи овора бўлиб, бошқаларнинг ҳолатига эътибор бермайди). Инсон ўзининг биродаридан, онасидан, отасидан, хотинидан, фарзандларидан қочади. Арабларнинг ҳузуридаги мол-дунёга аҳамият бермайди. Ва у урғочи туядир.
Иккинчи оятга келсак, (оятдаги) мавъуда - тириклайин кўмилган қиздир. Жоҳилият пайтида арабларда орланиш-уятдан қўрқиб, қизларини кўмадиганлар бўлган. Ҳуддийки, Аллоҳ таъало айтганидек:
و إذا بشر أحدهم بالأنثي ظل وجهه مسودا
و هو كظيم يتواري من القوم من سوء ما بشر به أيمسكه علي هون أم يدسه في التراب ألا ساء ما يحكمون
"Қачонки уларнинг бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур. Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинадир. Уни (қизни) хорлик билан олиб қолсамикин ёки тупроққа қўйсамикин?! Огоҳ бўлинг! Улар қандай ҳам ёмон ҳукм қиладилар"
(Наҳл 58-59-оят).
Қиёмат куни бўлса, мана шу тириклайин кўмилган қиз қайси гуноҳи учун кўмилганини сўрайди. Маълумки, уни гуноҳи йўқ. Лекин уни тириклайин кўмган кишидан жиддий танбех бериб, урушиб-сўкиб, маломат қилган холда сўрайди. Бу ҳудди мазлум шахсга, унга зулм қилганнинг олдида "Нима учун сенга ёвузлик қилди? Нима учун молингни олиб қўйди?" ва шунга ўхшаш сўз айтганинг кабидир. Сўкишлик ва танбех - қилувчи (фоил) учун ва беайблик - қилинувчи (мафъул биҳи) учун. Шундай.

Ибн Уъсаймин роҳимаҳуллоҳ

Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_6761.shtml
This post was last modified: 10-04-2013, 11:08 PM by Меҳмон.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.