rinat80_09   09-03-2013, 08:17 AM
#1
Ассаламу алейкум!

мана бу хадис сахих ми?

“Кимки масжиднинг чап тарафини обод қилса, Аллоҳ унга ажрдан икки ҳисса қилиб ёзади”. (Ибн Можжа Ҳазрати Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривояти)

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abbos   09-08-2013, 02:56 PM
#2
(09-03-2013, 08:17 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!

мана бу хадис сахих ми?

“Кимки масжиднинг чап тарафини обод қилса, Аллоҳ унга ажрдан икки ҳисса қилиб ёзади”. (Ибн Можжа Ҳазрати Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривояти)

Аллох рози булсин!

Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сунан Ибн Можжада келган ҳадис: Бизга Муҳаммад ибн Абил Ҳусайн Абу Жаъфар ривоят қилади, айтдилар: бизга Амр ибн Усмон ал-Килобий ривоят қилди, айтдилар: бизга Убайдуллоҳ ибн Амр ар-Раққий ривоят қилдилар, у киши Лайс ибн Аби Сулаймдан, у киши Нофеъдан, у киши Ибн Умардан, у киши айтдилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдилар: Масжиднинг чап тарафи бўш қолмоқда! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким Масжиднинг чап тарафини обод қилса (чап тарафида ибодат қилса) унга икки ҳисса ажр ёзилади".

"Мисбаҳ аз-Зужаж"да айтилди: "Бу ҳадиснинг санади заиф, Лайс бин Аби Сулайм заиф ровий эканлигидан."
Ибн Ҳажар "Фатҳ"да айтдилар: "Ҳадиснинг санадида ҳақида турли гаплар бор бор." (2/213)
Имом Нававий "Хиласоту ал-Аҳкам"да: "Санади заиф" (2/712)
Албаний "Заифул Жомиъ"да заиф, дедилар (5708).

Бу ҳадис бошқа лафз билан Табароний "Кабир"да ривоят қилдилар, Ибн Аббосда марфуъ ҳадис: "Ким у ерда ибодат қилаётганлар камлиги учун Масжиднинг чап тарфини обод қилса, унга икки ҳисса ажр берилади." ("Муъжамул Кабир" 11/152, 11459-ҳадис)

Ровийлардан бўлган Бақийя ибн ал-Валид ва Ибн Журайжлар мудаллислар. Ҳайсамий "Мажмаъул Завоид"да Бақийянинг "анана"си сабабли ҳадисни заиф санадилар.
Мунзирий ҳам "Тарғиб"да шунга ишора қилдилар.
Албаний "Заифул Жомиъ"да заиф, дедилар (5709).

Валлоҳу аълам.
rinat80_09   09-08-2013, 04:07 PM
#3
Ассаламу алейкум!

Аллох рози булсин! бу хадис заиф булишига карамасдан, баъзи бир илми толиблар маърузаларида айтмокдалар,Аллохдан куркишмайдими заиф хадисни айтиб омий халкга ОЛИМ булиб куринишдан. Аллох узи кифоя бунаканги олимларга!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.