Pages (2): 1 2   
abu Huzayfa   08-30-2013, 02:29 AM
#1
كتب رجل إلى ابن عمر رضي الله عنهما أن اكتب إلي بالعلم كلِّه. فكتب إليه: إنَّ العلم كثير، ولكن إن استطعت أن تلقى الله خفيف الظهر من دماء الناس، خميص البطن من أموالهم، كاف اللسان عن أعراضهم، لازما لأمر جماعتهم، فافعل. سير أعلام النبلاء للذهبي5/216
الله أكبر كلمات يسيرة إلا أنَّها حوت جماع حقوق العباد ، ولكنْ ما أكثر التفريط فيها ولاسيما عندما تشرئب الفتن. أعاذنا الله
1
Бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳумога, менга илмнинг бари ҳақида ёзиб юборинг дея нома-(хат) жўнатди. Шунда (Ибн Умар розияллоҳу анҳумо) унга шундай нома-(хат) битдилар: «Батаҳқиқ, илм кўпдир. Бироқ Аллоҳга бели-(зиммаси, гардани) одамларнинг қонидан енгил-(холий), қорни уларнинг молларидан оч-(бўш), тили уларнинг обрўларидан тийилган, жамоатларини лозим тутган ҳолда йўлиқишга қодир бўлсанг, бас, шундай қил». (Заҳабий Сияр Аълам ан-Нубала (5/216)).
Аллоҳу акбар! Қисқа сатрлар. Бироқ у бандаларнинг барча ҳақ-ҳуқуқларини қамраб олган. Бироқ бу борада камчилик қанчалар ҳам кўп. Айниқса фитналар бош кўтарган дамда. (Бу фитналардан) Аллоҳни паноҳига қочамиз.
Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Аббод ал-Бадр ҳафизаҳумаллоҳ.

Манба: http://al-badr.net/muqolat/2597
This post was last modified: 09-01-2013, 11:53 PM by abu Huzayfa.
Меҳмон   08-30-2013, 03:41 PM
#2
assalamu a'laykum
uncha tushunmadim lekin

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
abu Huzayfa   08-30-2013, 04:13 PM
#3
Quote:assalamu a'laykum
Ва алейкумус саламу ва роҳматуллоҳ!
Quote:uncha tushunmadim lekin
Бу ердаги Ибн Умар розияллоҳу анҳумо сўзларининг маъноси шуки: Аллоҳ сен учун ҳаром қилган одамларнинг қонларини тўкмай ва молларини емай, уларга бўҳтон ва ғийбат қилиб обрўларини тўкмай (бўлиб ҳам уламоларни), ва ҳар-хил фирқа ва гуруҳларга қўшилмай бир-якка жамоатни ушлай олишга қодир бўлсанг, бас, шундай қил хатто ўлим келиб Аллоҳни учратгунингча, дедилар.
Валлоҳу аълам.
This post was last modified: 09-02-2013, 03:59 AM by abu Huzayfa.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   09-01-2013, 01:27 AM
#4
Абу Килоба (роҳимаҳуллоҳ), Айюб (роҳимаҳуллоҳ)га насиҳат қилиб айтди: "Қачонки сенинг бирон илминг янгиланса, фақат у илмни одамларга тарқатиш билан овора бўлиб қолмагин, ва лекин у илм билан ибодатингни янгилагин". (Ал-Адаб аш-Шаръия 2/45).
Абу Килоба - исми Абдуллоҳ ибн Зайд ал-Жармий, 104 ҳижрий йилда вафот этган. Тобиин.
Айюб - ибн Аби Тамима ас-Сиҳтиёний, 131 ҳижрий йилда вафот этган. Тобиинлар шогирди, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўрган.


Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   09-02-2013, 04:13 AM
#5
كان عبد الله بن عون لا يغضب، فإذا أغضبه رجل، قال: "بارك الله فيك". حلية الأولياء لأبي نعيم 3/39
ليتنا نعتبر مقارنة بحالنا ومقالنا عند الغضب، يدعو بهذه الدعوة العظيمة لمن أغضبه، فماذا كان يقول إذًا حال ارتياحه وانبساطه، إنَّها القوة والشدة أن يملك نفسه هكذا عند غضبه
2

Абдуллоҳ ибн Авн ғазабланмасди. Агар бирор киши уни ғазаблантирса: "Барак Аллоҳу фик (Аллоҳ сизга барака ёғдирсин)", дерди. (Абу Нуъайм Ҳилятул Авлиё (3/39)).
Кошкиди биз ғазаб пайтидаги ҳолатимиз ва сўзимизни (шунга) солиштириб кўриш билан ибрат олсак. У кишини ғазаблантирган киши ҳаққига ушбу улкан дуони қиляптилар. Унда шод-ҳуррам ҳолатларида нима деркинлар? Батаҳқиқ, бу, ўзини ғазаб вақтида қўлга олиш кучи ва шиддатидир.
Манба:
http://al-badr.net/muqolat/2606

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   09-03-2013, 02:58 AM
#6
عن جندب بن عبد الله رضي الله عنه قال: "إنَّ أول ما ينتنُ من الإنسان بطنُه فمن استطاع أن لا يأكل إلا طيبًا فليفعل، ومن استطاع أن لا يحالَ بينه وبين الجنة بملء كفِّهِ من دم أَهْرَاقَهُ فليفعل" رواه البخاري 7152
وصية عظيمة في الحضَّ على أكل الحلال والكفِّ عن الدماء، وهي إنما تنفع إذا صادفت قلبًا صادقًا متحريًا للخير متجردًا عن الهوى، ولذا لما كان من أوصاهم بخلاف ذلك لم ينتفعوا بوصيته، بل خرجوا وأعملوا السيف في المسلمين وقتلوا الرجال والأطفال وعظم البلاء بهم، والله المستعان
3
Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу шундай дедилар: "Инсоннинг биринчи сасийдиган нарсаси қорнидир. Кимда-ким фақат покиза (луқма) ейишга қодир бўлса, бас, шундай қилсин. Кимда-ким ўзи билан жаннат ўртасини тўккан бир сиқм қон ажратиб турмаслигига қодир бўлса, бас, шундай қилсин". (Имом Бухорий (7152)). Ҳалолдан ейиш ва қон (тўкиш)дан тийилишликка ундаш борасида улкан васият. У яхшиликка риоя қилгувчи, ҳавои нафсдан холий содиқ қалбга тўқнаш келганда албатта фойда беради. Шунинг учун улар васият қилган кимсалар бунинг хилофи бўлганларида, у кишининг васиятидан фойда олмадилар. Балки бош кўтариб чиқдилар ва қилични мусулмонлар бошига солдилар. Ҳамда эркак ва гўдакларни қатл қилдилар. Улар сабаб офат улкан бўлди. Аллоҳ мададкордир.
Манба:
http://al-badr.net/muqolat/2609

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   03-04-2014, 10:35 PM
#7
الجهاد بلا علم

قال المروذي رحمه الله: ((قِيلَ : لِأَبِي عَبْدِ اللَّهِ أَحْمَدَ بْنَ حَنْبَل رَجُلٌ لَهُ خَمْسُمِائَةِ دِرْهَمٍ تَرَى أَنْ يَصْرِفَهُ فِي الْغَزْوِ وَالْجِهَادِ أَوْ يَطْلُبَ الْعِلْمَ قَالَ : إذَا كَانَ جَاهِلًا يَطْلُبُ الْعِلْمَ أَحَبَّ إلَيَّ)). الآداب الشرعية لابن مفلح (2/43).
كم من شاب من شباب الأمة اندفع بلا علم وراء ما يظنه جهادًا ونصرةً للدين فكان ما ترتب على فعله من الفساد أعظم مما كان يظن أنَّه سيحققه لأمته، ولو جلس يطلب العلم على أهله وحملته لأبصر وسلم.


Илмсиз жиҳод қилишлик

Марвазий раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбалга: Беш юз дирҳами бор киши, уни ғазот ва жиҳодга сарф қилишини тўғри деб биласизми ёки илм талаб қилишиними?, дейилди. У киши эса: Агар жоҳил бўлса илм талаб қилиши менга суюклироқдир, дедилар”. Ибн Муфлиҳ “Одоб аш-Шаръийя” (2/43).
Қанчадан-қанча уммат ёшлари жиҳод ва динга ёрдам деган гумон ортида илмсизлик билан қўзғалди. Натижада унинг бу қилмиши ортидан келган фасод, у ўз уммати учун тезда рўёбга чиқараман деб гумон қилганидан улканроқ бўлди. Агар ўтириб, илмни ўз аҳли ва гарданига юклаганларидан талаб қилганида, батаҳқиқ, кўзи очилиб, саломат қоларди.
Меҳмон   04-13-2015, 04:55 PM
#8
تَعْدَادَ النِّعَمِ

عن سلَّام بن أبي مطيع، قال: أتينا سعيد بن إياس الجُريري وكان من مشايخ أهل البصرة وكان قدم من الحج فجعل يقول: «أَبْلَانَا اللهُ فِي سَفَرِنَا كَذَا وَأَبْلَانَا فِي سَفَرِنَا كَذَا، ثُمَّ قَالَ: كَانَ يُقَالُ إِنَّ تَعْدَادَ النِّعَمِ مِنَ الشُّكْرِ» الحلية لأبي نعيم (6/200).
كثيرٌ من الناس ينشغل بعد الحج بذكر المصاعب والمتاعب والمشاق عن تعداد النعم.

Неъматларни (бирма-бир) санашлик

Саллом ибн Абу Мутеъ (раҳимаҳуллоҳ)дан ривоят: «Саъид ибн Иёс ал-Журайрий (раҳимаҳуллоҳ)нинг ҳузурига келдик. У киши Басра аҳлининг шайхларидан эди. Ҳаждан қайтган бўлиб, шундай дерди: «Аллоҳ сафаримизда шундай неъмат берди. Аллоҳ сафаримизда шундай неъмат берди». Сўнг деди: «Неъматларни (бирма-бир) санашлик шукр қилишликдандир деган гап бор» (Абу Нуъайм «Ҳиля» (6/200)).
Одамларнинг кўпи ҳаждан кейин неъматларни санаш ўрнига қийинчилик, чарчоқ ва машаққатларни ёдга олиш билан машғул бўлади.

Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр
Манба: http://al-badr.net/muqolat/3436
Таржимон: mutaallim

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
mutaallim   04-16-2015, 04:10 AM
#9
Нафсни икром қилиш ва уни хорлашлик

Яҳё ибн абу Касир раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Бандалар ўз нафсларини Аллоҳга тоат қилишга ўхшаши билан икром қилмаганлар. Ҳамда бандалар ўз нафсларини Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилишга ўхшаши билан хорламаганлар". ("Муҳаса ан-Нафс" Ибн Абу ад-Дунё (98)).
Одамлар ўз нафсларини ё икром қиладилар ёки хорлайдилар. Кимки ибодат ва тоатда нафсига қарши курашса, дарҳақиқат, нафсини икром қилибди ва уни поклабди. Кимда-ким уни гуноҳ ва маъсиятларга ботирса, дарҳақиқат, уни хорлабди ва булғалабди.

[Image: yahyo_ibn_abu_kasir_nafsni_ikrom_qilish_...orlash.jpg]

Машварат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Йўл-йўриқ кўрсатувчи билан машварат қилган киши надомат чекмайди". (Ибн Ҳиббон "Ровдо ал-Уқала" (193)).
Машварат қилиш-(маслаҳатлашиш) рушд-у ҳидоят ва тўғриликдир. Маслаҳатлашган киши надомат чекмайди. Ҳар бир киши ҳам маслаҳатлашишга лойиқ эмас. Балки бунга лойиқ киши тўғри йўл-йўриқ кўрсатувчидир. Нолойиқ кимсалар билан маслаҳатлшганликлари сабабли мақталмайдиган йўлларда қанчадан-қанча оғир аҳволга тушиб қолган қавмлар бор.

Илм ва ишонч

Абу Саъид ал-Харроз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Илм сени амал қилдирган нарса. Яқин-(ишонч) эса сени ундаган нарсадир". (Хатиб ал-Бағдодий "Иқтидо Илм ал-Амал" (36)).
Бу, фойдали илм ва чинакам ишончнинг гўзал васфидир. Зеро илм сизни тоат ва ибодатга аҳамият беришда ишга солган нарса. Ишонч эса Аллоҳ сари юришингизга сизни ундаган нарса. Агар ишонч бўлмаганда Аллоҳ сари бораётган киши юрмас эди.

Мўмин яхшилик қилиш ва қўрқув орасини жамлайди

Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Мўмин яхшилик қилиш ва қўрқув орасини жамлайди. Мунофиқ эса ёмонлик қилиш ва ҳотиржамлик ўртасини жамлайди”. (Ибн Муборак “Зуҳд” (985)).
Бу бобда ушбу умматнинг энг яхшилари бўлмиш саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳолатларидан ибрат олайлик. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Кимки саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳолатларини чуқур ўйлаб кўрса уларни ғоятда амал қилиш билан бирга ғоятда қўрқувда эканликларини топади. Биз эса нуқсонга йўл қўйиш ўртаси билан, балки камчиликка йўл қўйиш ва ҳотиржамликни жамладик. Ушбу Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтардилар: “Мен мўмин банданинг ён чаккасидаги тук бўли(б қоли)шни суярдим”. Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) у киши (розияллоҳу анҳу)дам шундай зикр қилди. У киши (розияллоҳу анҳу)дан яна тилларини ушлаб шундай деганликларини ёдга олди: “Бу мени ноқулай ҳолатларга солиб қўйган”. Ва кўп йиғлар эдилар. Айтардиларки: “Йиғланглар! Агар йиғлолмасанглар, бас, ўзингизни йиғлаганга солинглар!”. У киши (розияллоҳу анҳу) намозга турсалар Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанлари сабаб гўё (дарахт) новдаси каби бўлардилар. (Ейиш учун) қуш олиб келинди. Шунда уни ағдариб қўйдилар сўнг: “Бирор ов (яъни, ҳайвон) овланса ҳамда дарахтлардан бирортаси кесилса, батаҳқиқ, у сабабли тасбиҳ айтиш зое қилинибди”, дедилар. (Яъни, Исро сурасининг 44-оятига ишора қилдилар: “Етти осмон, ер ва улардаги бор жонзот (Аллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар. Дарҳақиқат, У ҳалийм ва мағфиратли бўлган зотдир”). Вафот этар чоғлари Оиша (розияллоҳу анҳо)га шундай дедилар: “Эй қизим! Мен мусулмонларнинг молидан ушбу тўн, мана бу сут соғувчи ва мана бу қулни олдим. Бас, уни тезда (Умар) Ибн Хаттобга элтиб бер!”. Ва дедилар: “Аллоҳга қасамки, мен ейилиб, буталанадиган ушбу дарахт бўлиб қолишимни хоҳлайман…”. (Ибнул Қаййим “Ад-Даъа ва ад-Дава” (93)).

Олий хулқлар

Собит ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳу)дан кўра қавм билан ўтирганда улуғворроқ ва уйида хушчақчақроқ бирор кишини кўрмадим”. (Бухорий “Адаб ал-Муфрад” (286)).
Бу, олий хулқлар жумласидандир. Инсон уйида аҳли ва фарзандларига нисбатан лутф ва муҳаббатли, ҳазилкаш ва (суҳбат қуриб) кўнгил олувчи бўлиши. Чунки уйга кўпинча соҳиби ҳолдан тойган ҳамда иш, одамлар билан ўралашиш ва улар билан учрашишдан чарчаган ҳолда кириб келади. Одамларнинг кўпи аксар ҳолатда уйига кирса роҳат ва сокинлик излайди. Атрофидагиларини хурсанд қилиш ва уларга илтифот кўрсатишни қўя туринг бирор овоз эшитиш ёки бирор киши билан гаплашишни истамайди. Агар киши уйига кираётагнда кўнгли кенг бўлса, хулқи олий ва гўзал бўлса, батаҳқиқ, у фарзанд ва аҳли оиласини ўзининг илтифоти ва гўзал хулқи билан қабул қилади-(қарши олади).

Икки хислат


Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Икки хислат борки, агар уларни бирор кишида кўрсанг, бас, уларнинг ортида у иккисидан-да яхшироғи бор эканини билавер: Агар тилини сақласа, намозини муҳофаза қилса”. (Ибн Абу ад-Дунё “Ас-Сомт” (564)).
Тилни сақлаш, уни тийиш ва эҳтиёт қилиш барча аъзоларни сақлаш деб ҳисобланади. Чунки улар (узвлар) унга (тилга) тобедир. Намозни муҳофаза қилиш (уни жамоатда адо этишга риоя қилиш) эса бандага яхшиликларнинг барида кўмакчи ҳамда уни ёмонлик ва гуноҳлардан тийиб турувчи дея ҳисобланади.

Қилмишинга яраша жазо оласан

Яҳё ибн Саъид раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Бизга етган (хабар)га кўра, кимки мўйсафидни таҳқирласа Аллоҳ уни ҳам сочи оқарганда таҳқирлайдиган кишини юбормагунича вафот этмайди”. (Ибн Абу ад-Дунё “Ал-Умр ва аш-Шийб” (1343)).
Катта ёшлиларнинг кўпи алоҳида ғамхъорлик ва катта эътиборга муҳтож. Баданга оид эътибор, нафс-(руҳ)га оид эътибор ва ижтимоий эътибор. Киши қилмишига яраша жазо олади. Кимда-ким ўша (қария)ларнинг ҳақ-ҳуқуқларини билса, (зиммасидаги) уларнинг вожиботларини адо этса, батаҳқиқ, Аллоҳ азза ва жалла унга ҳам катта-(кекса)лигида ҳақ-ҳуқуқ ва вожиботларини адо этадиган кишини бағш этади. Бунинг акси бўлса, ким-ки ўша (қария)ларнинг ҳақ-ҳуқуқларини зое қилса, (зиммасидаги) уларнинг вожиботларини ташлаб қўйса ёки уларга ёмонлик қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга катта-(кекса)лигида шундай муомала қиладиган кишини тақдирига битиб қўяди.

Дастмоя

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Мўминнинг дастмояси динидир. Қаерга борса дини ҳам у билан бирга боради. Уни (динини) сафарга чиққанда ортда қолдириб кетмайди. Уни (динини) кишиларга омонат қўйиб кетмайди". (Ибн Батта "Ибана Кубро" (585)).
Дастмояни зое қилган кимса фойдага қандай умид боғласин?! Дастмоясиз фойда қолиши амри маҳолдир. Уни зое қилиш зиён, ҳасрат ва надомат. Уни сақлаш эса фойда ҳамда дунё ва охират саодати. Кўпчилик дастмоя қолиб хаёлий фойдалар билан машғул.

Тақвонинг ҳақиқати

Бакр ибн Абдуллоҳ деди: "Ибн Ашъас фитнаси бўлган вақтда Толқ: "Ундан тақво билан сақланинглар", деди. Бакр: "Бизга тақвони қисқача баён қилинг", деди. У (Толқ): "Тақво - Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг раҳматини умид қилган ҳолда Аллоҳнинг тоатига амал қилиш. Тақво - Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг жазосидан қўрққан ҳолда Аллоҳга маъсият қилишни тарк этишликдир". (Ибн Муборак "Зуҳд" (1343)).
Бу, тақвонинг чегараси ва ҳақиқати ҳақида айтилган сўзларнинг энг яхшисидир. Дарҳақиқат, у киши раҳимаҳуллоҳ икки иш бўлмиш тақвонинг бошланиш ва ғоя-(тугалланиш нуқта)сини жамладилар. Чунки Аллоҳ жалла ва аълага қурбат ҳосил қилинадиган ҳар бир амалнинг бошланиш ва тамомига етиш ўрни бўлиши шарт. Бошланиш ўрнига келсак, унинг устига қойим бўладиган асоси бўлмиш иймондир. Бунга у киши раҳимаҳуллоҳ ушбу қавлларида ишора қилдилар: "Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида". Тугалланиш ўрнига келсак, у Аллоҳнинг савобига нойил бўлиш, У субҳанаҳу ва таолонинг розилиги билан бахт қучиш ҳамда Унинг жазосидан нажот топиш. Бунга у киши раҳимаҳуллоҳ ушбу қавлларида ишора қилдилар: "Аллоҳнинг савобини умид қилган ҳолда". Ва ушбу қавллари: "Аллоҳнинг жазосидан қўрққан ҳолда".

Рамазонга тайёргарлик кўриш

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят: "Агар рўза тутсанг, бас, қулоғинг, кўзинг ҳамда тилинг ёлғон ва гуноҳлардан рўза тутсин-(тийилсин). Хизматкорга озор беришни ташла. Рўза тутган кунингда оғир, босиқ бўл. Oғиз очиқ бўлган кунинг билан рўза тутган кунингни баробар қилма". (Ибн Абу Шайба "Мусоннаф" (8973)).
Бу, Рамазонга тайёргарлик кўринишларидан ёрқин бир кўринишдир. Бунинг сабаби, рўза нафсни тарбиялаш, қалбни поклаш, тақвони рўёбга чиқариш, гуноҳлардан четлашиш ҳамда қалб, тил ва аъзоларни ислоҳ қилиш учун жорий қилингандир. Ушбу муборак ой кириб келганда унинг яхшиликларини қўлга киритиш учун гўзал тайёргарлик кўрган киши учун бу қандай ҳам чиройли-(муносиб).

Уламолар

Абу Малиҳдан ривоят, Маймун (раҳимаҳуллоҳ)нинг шундай деяётганларини эшитдим: "Уламолар - ҳар бир шаҳарда мен йўқот(иб тополмаёт)ган (киши)лардир. Улар менинг истак-(мақсад)имдир. Қалбимнинг салоҳиятли эканини уламолар билан ҳамсуҳбат бўлишликда топдим". (Абу Нуъайм "Ҳиля" (4/85)).
Мусулмон Раббисини таниган, пайғамбарини таниган, Аллоҳнинг буйруқ ва чегараларини билган, Аллоҳ яхши кўриб, рози бўладиган нарсалар билан У ёмон кўриб, норози бўладиган нарсалар орасини ажратиб олган олим билан ҳамсуҳбат бўлишга муваффақ қилиниши қандай ҳам олий неъматдир. У (олим) қилаётган ва тарк этаётган нарсаларда Аллоҳнинг буйруғига амал қилади. Суҳбатдошларига унинг қандай ҳам муборак таъсири бор.

Ҳукмдорга хиёнат қилиш

Абдулҳамид ибн Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Ясордан ривоят: "Ибн Сийрин зиндонда ҳибс қилинганда зиндонбон унга: "Кеч бўлганда аҳли оиланг олдига бор. Тонг отганда келарсан", деди. Шунда Ибн Сийрин: "Йўқ. Аллоҳга қасамки, ҳукмдорга хиёнат қилишда сенга кўмак бермайман", деди". (Хатиб ал-Бағдодий "Тарих Бағдод" (5/334)).
Дин-диёнат, вафо ва тақвога асосланган ушбу муборак манҳаж билан ҳавои нафси тусаган нарсагагина эътибор берадиган кимса ўртасида қандай ҳам катта фарқ бор.

Суҳбатдош

Суфён раҳимаҳуллоҳ деди: "Кишининг фасодга юз тутиши ва салоҳиятли бўлишида дўстдан етукроқ бирор нарса йўқ". (Ибн Батта "Ибана" (504)).
Бунинг сабаби, инсон табиати ҳамроҳига иқтидо қилиш ва ўхшаш бўлишга фитратлантирилган. Талабалар билан ҳамсуҳбат бўлиш нафсда илм талаб қилишга ошиқишни уйғотади. Зоҳидлар билан ҳамсуҳбат бўлиш дунёда зоҳид бўлишга ундайди. Бидъатчи ва ҳавои нафс эгалари билан ҳамсуҳбат бўлиш бидъат жарликларига қулатади. Дунёга ошиқманд билан ҳамсуҳбат бўлиш нафсда дунёга ҳарисликни уйғотади ваҳаказо. Шунинг учун киши шерик ва ҳамроҳлар ичидан улар билан ўралашганда ўзи учун хайр ва манфаат бўлганини ихтиёр қилиши ҳамда ёмон шериклардан ниҳоятда ҳазир бўлиши лозим бўлади. Солиҳ суҳбатдошга ҳамроҳ бўлишга муваффақ қилиниш энг улкан неъматлардан саналади.

Жаннат калити

Ваҳб ибн Мунаббиҳга: "Ахир "Ла илаҳа иллаллоҳ" жаннатнинг калити эмасми?", дейилди. У киши: "Албатта. Бироқ бирор калит йўқки уни тишлари бўлмаса. Агар тишли калит олиб келсанг сен учун (эшик) очилади. Акс ҳолда сен учун (эшик) очилмайди", деди. (Бухорий "Саҳиҳ"да (1237) таълиқ ўлароқ ривоят қилди. "Тарих ал-Кабир"да (261) эса санади билан ривоят қилди).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ "Нуния"да "Жаннат дарвозасининг калити ҳақидаги бўлим" остида шундай деди: "Дарвозанинг очилиши тишлари мавжуд калит билангина мумкин бўлади. Унинг калити эса ихлос ва тавҳидга гувоҳлик бериш билан. Ана шу иймон гувоҳлигидир. Тишлари эса амаллар бўлиб, у ислом жорий қилган ишлар. Тишли калит ушбу мисол билан ўз кучини йўқотмайди. Бу сабаб маърифат эгаси наздида қанчадан-қанча англашилмовчиликлар ҳал қилинади".
mutaallim   04-20-2015, 09:21 AM
#10
Аллоҳдан қўрқиш

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Аллоҳдан қўрқишинг миқдоричалик махлуқотлр сендан қўрқади". (Абу Нуъайм "Ҳилятул Авлиё" (8/110)).
Салафларнинг айрим сўзлари шунга ўхшаш: "Ким Аллоҳдан қўрқса ундан ҳамма нарса қўрқади. Ким Аллоҳдан қўрқмаса (Аллоҳ) уни ҳамма нарсадан қўрқадиган қилиб қўяди". (Ибнул Қаййим "Бадаиул Фавоид" (2/470)).

Жамоат намозига туриш-(қўзғалиш)

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: "Киши дангаса бўлган ҳолатда намозга туриши макруҳдир. Бироқ унга (намозга) очиқ чеҳрали, улкан рағбат ва қаттиқ қувонч билан туради. Чунки у Аллоҳ азза ва жалла билан сирли суҳбатлашади. Батаҳқиқ, Аллоҳ азза ва жалла унинг рўпарасида бўлиб уни мағфират қилади ва дуо қилганда ижобат қилади. Ҳамда ушбу оятни тиловат қилдилар: "Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, ... турадилар". (Нисо: 142)". (Қовам ас-Сунна ал-Асбаҳоний "Ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб" (1904)).
Жамоат намозига дангасалик билан туриш қалбнинг намоз қиймати ва унинг тутган ўрнини билиши заиф эканига қйтади. Агар қалблар намознинг ўрнини билганда, албатта, ундан ушбу бўшашиш, мадорсизлик, секинлик ва дангасалик кетади.

Жоҳил ибодатгўй ва фожир-(фосиқ) олим

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Жоҳил обид ва фожир олим фитнасидан Аллоҳнинг паноҳига қоч. Чунки уларнинг фитнаси ҳар бир фитналанадиган киши учун фитнадир". (Ажуррий "Ахлақ ал-Уламо" (63)).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Батаҳқиқ, одамлар уламо ва обидларига иқтидо қилади. Агар уламолар фожир, ибодатгўйлар эса жоҳил бўлса мусибат оммавий тус олади. Хос ва оммага улкан фитна етади". (Ибнул Қаййим " Мифтаҳ Дар ас-Саъада" (1/160)).

Туморни узиб ташлаш

Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Кимки бир инсондан туморни узиб ташласа бир қул озод қилгандек бўлади". (Ибн Абу Шайба "Мусоннаф" (23/473)).
Бу, у киши раҳимаҳуллоҳнинг фиқҳлари чиройли-(пухта) эканидандир. Чунки кишини ширкдан халос қилишлик қулликдан озод қилишликдан улканроқдир.

Оқил

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Яхши ва ёмонни билган кимса оқил эмас. Бироқ яхшини билиб, унга эргашган ҳамда ёмонни билиб, ундан четлашган киши оқилдир". (Ибн Абу ад-Дунё "Ал-Ақл ва Фазлуҳ" (56)).
Бунинг сабаби, илмдан мақсад амалдир. Амал тарк этилса илмнинг нима фойдаси бор?!

Уни ҳам, буни ҳам

Аҳмад ибн Бишр ибн Саъид ал-Киндий деди: "Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбалга савол йўллаб: "Бир киши Қуръон ўқиб, уни ёдлайди. У ҳадис ҳам ёзади. Турли масжидларга бориб, (Қуръон) қироат қилади ва қироат ўргатади-да ҳадис талаб қилиш-(ўрганиш)ни қўлдан бой беради. Агар ҳадис талаб қилса масжид(га бориш)ни қўлдан бой беради. Агар масжид(га бориш)ни кўзласа ҳадис талабини қўлдан бой беради. Уни нима (қилиш)га буюрасиз?", дедим. У киши: "Уни ҳам, буни ҳам", дедилар. У кишига сўзни-(саволни) бир неча бор қайтардим. Шуларнинг барида у киши менга бир ҳил жавоб билан жавоб бердилар: "Уни ҳам, буни ҳам". ("Тобақот ал-Ҳанабила" (1/23)).
Яъни, талабага илм ҳосил қилишда вақтини бир режимга солишида энг катта кўмак бор. Натижада бир нарса ҳисобига бошқа бир нарсани қўлдан бой бермайди.

Илмни киборлардан олиш

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга у кишининг шаҳрида истиқомат қилиб, ҳадисда бир даража (қуйи) тушадиган (яъни, шаҳарда олимроқ одам бўла туриб, ундан илмда қуйи бўлган олимдан илм талаб қилиш) ҳақида савол берилди. У киши: "Илм бундай талаб қилинмайди. Агар илм шундай талаб қилинса илм ўлади. Балки илм киборлардан талаб қилинади", дедилар. ("Тобақот ал-Ҳанабила" (1/198)).
Агар ҳадисда бир даража қуйи тушиш илм ўлишининг сабабларидан бўлар экан, кибор уламоларнинг обрўларини тўкиб, уларни сўкадиган кимсаларнинг илмлари нима бўларкин?!

Мусибат вақтида ҳамд айтишни вожиб қилувчи (маъно)лар

Шурайҳ Қози раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Бошимга бир мусибат тушади ва мен шу сабаб Аллоҳга тўрт марта ҳамд айтаман. Ундан-да улкан (мусибат) бўлмагани учун Унга ҳамд айтаман. Мени унга (шу мусибатга) сабр қилишни ризқ қилиб бергани учун Унга ҳамд айтаман. Савобни умид қилишим учун истиржо ("Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун" деб айтиш)га муваффақ қилгани учун Унга ҳамд айтаман. Уни (мусибатни) динимда қилмагани учун Унга ҳамд айтаман". (Байҳақий "Шуъаб ал-Иймон" (9507)).
Кимки мусибат вақтида ушбу маъноларни рўёбга чиқаришга муваффақ қилинса ва бу (мусибат) учун Аллоҳга ҳамд айтса мусибати унинг учун хайр ва барака бўлади. Мўминнинг ишини бари хайр.

Гўзал хулқлар атои неъматдир

Товус ибн Кайсон раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Албатта ушбу хулқлар атои неъмат бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла уларни бандалари орасидан хоҳлаганига ато этади. Агар Аллоҳ азза ва жалла бир бандага яхшиликни ирода қилса унга ушбу хулқлардан солиҳ бир хулқни ато этади". (Ибн Абу ад-Дунё "Макорим ал-Ахлоқ" (32)).
Тавфиқ берилган киши Аллоҳнинг ёлғиз Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда, Унинг мадади ва ёрдамини умид қилган ҳолда, унга Ўзининг тортиғи-(ҳадяси)нинг совғаси ва яхшилигининг саховатидан ато қилишини сўраган ҳолда У яхши кўрадиган нарсаларни адо этишда нафсига қарши курашган кишидир. Яхшиликларни фақат У беради. Ёмонликларни фақат У даф қилади. У энг гўзал хулқларга йўллайди. Уларнинг энг гўзалига фақат У йўллайди. У хулқларнинг ёмонидан буриб юборади. Уларниниг ёмонидан фақат У буриб юборади.
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.