Abdulloh Salafiy   06-25-2010, 09:39 AM
#1
Муаллифлик ҳаққи ҳақида

Биcмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...

Сўнг ...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Ҳурматли www. ... .com таҳририяти!

Сизнинг вебсаҳифангизда жой олган ва таржимонларимиз тарафидан ўзбекчага ўгирилган талайгина мақола ва фатволар манбаи ва таржимонлари кўрсатилмай ёйинланган.

Аввало, тавҳиддек муқаддис эътиқод соҳиби бўлган инсонларнинг бундай ишни (бизнингча) қасддан қилиши, ҳатто у ерда асарларидан фойдаланганимиз муаллифлар ҳақида тўла маълумотга эга бўлмай туриб, ноаниқ маълумотларни жоҳилона билдириши бизни ранжитди. Сиз Саудия Арабистонидан деган олим Шайх Абдуллоҳ Асарий асли Ироқлик, бўлиб, Саудия Арабистони фуқароси эмас.

Биз www.hikmatnuri.com вебсаҳифаси таҳририяти ўлароқ, сиз www. ... .com таҳририятининг ўз саҳифангизда www.hikmatnuri.com саҳифасидан фойдаланганингиз барча мақола, фатво, китоб ва китобчаларни мутаржимнинг исми ёзилиши шарти билан, манбаъсини кўрсатишингизни ва: «Манбаъ: www.hikmatnuri.com» деб ёйинлашингизни талаб қиламиз.

Ҳолбуки, мусулмонларга душманлик руҳи билан суғорилган www. ... .ru веб саҳифасининг исломий вебсаҳифалардан олган мақолаларга, дунёвий жоҳилий мафкурага эга бўлишига қарамай, муаллифлик ҳаққини ҳурмат қилиб фалон саҳифадан олинган деб кўрсатиши ва ... номи билан аталган саҳифанинг дунёвий ва ухровий ҳақларни жойига келтиришга ҳаракат қилаяпмиз деган даъводаги таҳририятининг саҳифамиз ва таржимонларимиз ҳаққини поймол қилиб, уларни йўқдек кўрсатиб, улар тарафидан қилинган оғир меҳнат меваларини ўзиники қилиб, мақолалар остига бизга тақлид қилиб www. ... .com деб кўрсатиши ачинарли ҳолдир.

Бировнинг жисмоний кучи билан топган мулкини билдирмай меники деб олиш қанчалар оғир жиноят бўлса, бировларнинг жисмоний меҳнатдан кўра машаққатлироқ бўлган ақлий меҳнатларининг мевасини ўзиники қилиб олиш оғирроқ жиноятдир.

Интернет майдони кенгайиб борар экан, муаллифлик ҳақларини ҳимоя қилиш долзарб мавзудир. Шунинг учун ҳам қайси вебсаҳифадан мақола олманг, албатта, унинг манбаъсини кўрсатишингиз керак.

Биз бировлар ҳаққига хиёнат қилишдан қўрққанимиз учун ҳам, шу кунгача ҳам, келгусида ҳам бошқа бирон бир ўзбекча вебсаҳифа материалларидан фойдаланмаслик қарори олганмиз. Шунинг учун ҳам, саҳифамизда ёритилаётган нарсаларнинг барчаси биринчи қўлдандир.

Балки сизларга ҳам маълумдир, вебсаҳифамизда ёритилган мавзулар турли вебсаҳифаларда ҳам ёйинланмоқда. Бироқ уларнинг талайгниа қисми аввало бизга мактуб йўллаб, таржимонларимизнинг мақолалари ва китобларидан фойдаланиш ҳақида рухсат сўраяптилар. Биз фойдаланиш тартиби ҳақида маълумот бериб, ўша маълумотларимизга тўла риоя қилиш аҳдларини берганларидан сўнггина, материалларимиздан фойдаланишларига рухсат бермоқдамиз.

Сиз каби муқаддас тавҳид даъвосини қилаётган инсонларнинг амалларида ҳам муваҳҳид бўлишларига ишонамиз. Инсон хато ва камчиликлардан холи эмас. Биз, меҳнатларимиздан фойдаланишга биз талаб қилган тартибда бўлсагина рухсат берамиз. Агар талабларимиз инобатга олинмаса, вебсаҳифамизда керакли жавобни яна ҳам очиқроқ қилиб, ўқувчилар оммаси олдида беришга доим тайёрмиз.

Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинглар!

Аллоҳим, Пайғамбаримиз, Унинг оиласи, саҳобалари ва қиёматгача яшаб ўтадиган издошларига салавоту саломлар йўлла.



www. ... .com таҳририятининг жавоб мактуби:


Бисмиллаҳ!

Ҳурматли Ҳикмат Нури веб саҳифаси таҳририятига, www.tavhid.com cаҳифасидан мактуб.

Ваaлейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Баъзи сабабларга кўра сизни хатингизни кечроқ ўқиб қолиб жавобимиз кечиккани учун узр.

Бу хат бизни озгина ранжитди. Бундай ҳолат биз учун кутилмаган бўлди очиғи ...

Аввало, Сизни ва қилаётган ишларингизни биз жуда ҳурмат қиламиз ва Аллоҳ учун яхши кўрамишимизни билдирмоқчимиз.

Сизни ранжитган кўринамиз. Аллоҳга қасамки, биз бундай ҳолатни кутмаган ва хоҳламаган эдик.

Сизлар бизга нисбатан ёмон гумонда экансиз, мактубингиздан бу очиқ сезилди. Ҳатто баъзи жойларда хулоса қилишга ҳам шошиб қўйибсиз. Биз шу давргача бирортанинг меҳнатини ўзлаштирганимиз йўқ. Буни ният ҳам қилмаган эдик. Биз фақатгина интернетдаги тарқоқ ҳолатдаги маълумотларни мусулмон ўқувчига сараланган тартибли ҳолатда жамлашни ният қилганмиз холос. Аллоҳнинг дини равнақига қўлдан келганча оз бўлсада хиссамизни қўшсак деган эдик.

Сиз ҳам буни билмай фикрингизни оғир суратда билдирибсиз. Мусулмонлар бир бирларига нисбатан яхши гумонда бўлсак иншааллоҳ кўп муаммолар ўз ўзидан йўқ бўлишига сабаб бўлар эди.

Биз тан оламиз, сиздан олган мақолаларни таржимонни исмини келтирдик, таржимони берилмаганига Ҳикмат Нуридан деб манбаасини кўрсатдик (энг аввалги 1-2 та мақола бундан мустасно бўлиши мумкин). Фатволарингизда эса унисини ҳам бунисини ҳам кўрсатмадик. Буни биз тан оламиз ва буни очиқ барчага эълон қилишдан ҳаё қилмаймиз. Чунки биз ҳали ҳеч кимни меҳнатини ўзлаштиришни мақсад қилмадик. Аллоҳ таоло бунга очиқ гувоҳдир.

Бу ишни бошлашдан аввал биз манбасини келтириш масаласини ҳужжатини излаб, суруштириб топмадик. Бу ҳақда сизда маълумотлар бўлса биз билан баҳам кўрсангиз, бизга илм бўлар эди. Бунга амал қилар эдик иншааллоҳ.

Бизнинг гумонимизча "Асосийси уларни меҳнати ёйилаябтику, уларга тинимсиз ажр келади. Бундан улар шод бўлишади иншааллоҳ" деган гумонда эдик. Чунки биз ўз ҳаёт тажрибамизда кўпгина саҳифалар ўз китобларини қандай бўлсада ёйилишининг истагида эканликларини гувоҳи бўлиб келаётган эдик. Албатта сиз айтгандек бу сизнинг ҳаққингиз, биз буни инкор эта олмаймиз асло.

Мактубингизни ўқибоқ барча мақола ва фатволарингизни сиз айтган шартларга мувофиқлаштирдик Аллоҳ қодир қилганича. Яна текшириб кўрарсиз ўзингиз. Кўнглингиз тўлмаган жойларини кўрсатсангиз иншааллоҳ яна тўғрилаб қўямиз.

Биз сиздан узр сўраймиз барча тушунмовчиликлар учун.

Аллоҳ таоло динига нусрат берсин ва барча мусулмонларни қалбларидаги бир бирларига бўлган ғиллу-ғашликларни кетказсин!

Аллоҳим, Пайғамбаримиз, Унинг оиласи, саҳобалари ва қиёматгача яшаб ўтадиган издошларига салавоту саломлар йўлла.

Ҳурмат ила www. ... .com таҳририяти



www.hikmatnuri.com веб саҳифаси таҳририятининг мактуби:

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...

Сўнг ...

Ҳурматли www. ... .com вебсаҳифаси таҳририяти!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Бизга юборган макубингиз учун катта раҳмат. Мактубимизга ижобий ёндошганингиз учун сизлардан миннатдормиз. Аллоҳ рози бўлсин.

Биз сизларнинг қилаётган ишларингизнинг зоҳирий тарафларинигина кўрмоқдамиз. Қолаверса, сизлар учун битилган ва юборилган мактуб www.hikmatnuri.com таҳририятининггина хулосаси ва огоҳлантириши эмас. Биз у мактубни турли андишалар билан тўхтатиб турдик. Лекин салаф тушунчаси асосида Исломнинг соғлом эътиқодини ёйишга ҳаракат қилиш асосига қурилган бир неча сайт таҳририятига ҳам у мазмундаги мактубни юбордик ва улар ҳам ўзларининг саҳифаларидан олинган мақола ва китобларга ўзгартишлар киритиш билан кимларнингдир сайтларида ёйинланаётгани ва бунга чек қўйиш мақсадида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш кераклигини ифодалаган жавоб мактублари юбордилар. (Шуни таъкидламоқчимизки, бизнинг уларга юборган мактубимизда ҳеч бир веб саҳифанинг номи кўрсатилмаган).

Бизлар ҳам, худди сизлар мактубингизда таъкидлаганингиздек, ўз меҳнатларимизнинг дунёга ёйилиши ва ундан инсонлар баҳраманд бўлиб, Роббимиз ҳузурида ажру савоблар соҳиби бўлишни орзу қиламиз. Эътибор берган бўлсангизлар, сизларга ёзган мактубимизда бир нарсани таъкидлаганмиз: манбаъ ва таржимонни кўрсатилсин. Шу талабга жавоб берилса, ҳар бир одам материалларимизни ўз вебсаҳифасида ёйинласин. Вебсаҳифа кимники бўлиши бизни қизиқтирмайди. Бизни қизиқтирган нарса Роббимизнинг розилиги, холос! Зеро мутаржимларимизнинг турли даврларда қилган таржималари ҳозирги кунда турли саҳифалар ва форумларда ёритиб борилмоқда.

Ҳурматли таҳририят!

Биз мўъминлар ўлароқ, мўминларга нисбатан кин ёки нафрат билан қалбимизни кирлатмасликка ҳаракат қиламиз. Шу боис жамиятимизда мавжуд бўлган жараёнларни унутмай, ўша жамиятдаги ислоҳот йўлларини барча мусулмонлар билан бирга излашга ва улар билан ҳамкор бўлишга доим тайёрмиз. Шунинг учун ҳам, биз сизлардан ранжимадик, билъакс, ягона мақсад сари одимларимизни усуллар асосида босишимиз келгусида катта самаралар беришини сизларга етказишда балки оғирроқ сўзларни истеъмол қилдик. Мактубимиз сабабли сизларни ранжитган бўлсак, сизлардан узр сўраймиз.

Қолаверса, юқорида айтганимиздек, www.hikmatnuri.com вебсаҳифаси таҳририяти талаблари асосида, унда ёритилган мавзуларни ўз саҳифангизда ёритиб боришингиз мумкин.

Мактубимиз хотимасида www.hikmatnuri.com вебсаҳифаси таҳририяти ўлароқ Аллоҳ таолодан барчамизнинг, жумладан сизларнинг қилаётган ишларингизда салаф солиҳ тушунчаси билан соғлом эътиқодни ва бу эътиқодга асосланган ҳаёт масъалаларини ёритиб боришингизда мададкор бўлишини сўраб қоламиз.

Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига муҳтож бўлган бизларни солиҳ дуоларингизда ёд қилиб туришингиз тилаги ила

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   06-25-2010, 09:42 AM
#2
Ассаламу алайкум.
Мақолани ўқиб чиқдим. Оддий икки сайт таҳририяти келиша олмаса, қолганлардан нимани кутиш мумкин.
Майли охири роъзи бўптию, бу мақолани хаммага ёйиши яхши эмас.
Одамлар эртага тавхид.сом маколаларни угирлаб чикаришияпти дейиши мумкин.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   06-25-2010, 02:23 PM
#3
Валейкум ассалам!
Яна эътибор берган бўлсангиз Tavhid.com лигини яшираётгандек иш тутишган. Аммо биттигина жойида Tavhid.com қолиб кетган:

Ҳурматли Ҳикмат Нури веб саҳифаси таҳририятига, http://www.tavhid.com cаҳифасидан мактуб.

Шу жойида. Буни атайлаб қилишганми ёки хатоликми валлоҳу аълам. Нима бўлганда ҳам биз яхши гумонда бўлишимиз керак биродарларга нисбатан.
Ташқаридан қараганда бу билан саҳифамизни қандайдур жиҳатдан ерга ургандек бўлишгандек туюлади одамга. Чунки буни сайтида чиқаришига қандай манфаат бўлиши мумкин?! Мана кўриб қўйила Tavhid.com кимлигини дегандек.
Майли, шайтонга ҳай берайлик, яхши гумон қилайлик.
Биза бировлани сайтидан нарса чиқарвотганимиздан ҳаё қилмаймиз. Бу билан биз Аллоҳни ризолигини истаб қилганмиз. Энди кимлардир бировлани нарсасини чиқарадию деб бизани менсимаса ҳам хафа бўлмимиз. Ўшаларни постини 1 киши биза орқали ўқиб фойда топса, бизани ютуғимиз ўша бўлади иншааллоҳ. Биза ҳақимизда ким нима ўйлаши бизани ўйлантирмаслиги керак. Асосийси Аллоҳ бизларга нисбатан қандай муносабатдалиги.
Ҳикмат Нурига насиҳат қилишни истасангиз, марҳамат почтасига ёзинглар. ([email protected])
Admin   08-29-2012, 12:48 PM
#4
Assalamu alaykum!
Qisqasi o'qigan bilgan va ulamolarni faatvolariga quloq solgan holda xulosa sifatida IN va HN kabi ixvoniy da'vat uslubini olib boruvchilarni barcha narsalarini saytimizdan olib tashlash arafasida turibman. Alloh taologa istihora qildim. O'zi haq yo'lga boshlasin barchamizni!
Abdulloh Salafiy   08-29-2012, 01:08 PM
#5
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи баракатуҳ!
Биродар ҳозирча барибир маълумотлар кам деб ўйлайман, боз устига хикмат нури фатволари яхшигина фойда беради.
Ҳозирда биз асосан ақидага эътиборни кучайтиришимиз билан чеклаб туриш тарафдори ман.
Чунки токи ақидани етказмасдан туриб бундай йўл тутиш ўқувчиларни саросимага солиши мумкин деб ўйлайман.
Ҳалигача Сўфисифатлар, Ашарий, Мотирудийчилар бизларда талайгина, уларни биринчи ўринга қўйиб туриш афзалмикан?!
Бу албатда менинг шахсий фикрим.
Абу Солиҳ, Мутааллим биродарларни фикрини билиш фойдадан ҳоли бўлмасди.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   08-29-2012, 01:39 PM
#6
Abu Solihni bilmadimku, mutaallim mani qo'llaab quvvatladila.
Ularni kitoblari foyda berayotgani aniq. Ammo biz ulardan narsa keltirib huddi ularni haqda degandek reklama bo'lib qolayabti. Ular esa saytlarida bid'at ahlini kitoblarini tarqatishvotti. Agar biz orqali ularni odamlar topib, manhajini qabul qilib shunda o'lsa, bundan bizga ham ulush yetib borishidan xavf qilaman. va men ulamolarni bu borada fatvolarini ko'p o'qib tingladim, birortasi orasida o'zimga shuni qilsa bo'ladi deganini ko'rmayabman.
Aqida va boshqa temalaga urg'u berishimiz kerakligi haq. Ammo bunga siz biz hamma bir yoqadan bosh chiqarib, bid'at ahliga ssilka bermay o'zimiz topib tarjima qilib odamlarni da'vat qilishimiz kerak. har bir musulmon bunga arzimas bo'sayam o'z xissasini qo'shsa davat ancha kuchayadi inshaalloh.
keyin kolichestvaga katta e'tibor berish ham juda to'g'ri bo'lmasa kerak.
oldin ancha pistirma qilishardi davatlarini bula. biza ochiq chiqqanimizga bizaga o'tib ketmasin deb ancha ulayam ochiq davatni boshlashdi, odamlani adashtirishi yanada kuchaydi xatari.
Qolaversa ertaga nega ulani kitobini tarqatmading deb Alloh bizani hisob qilmaydi. nega ulani kitobini tarqatding deb hisob qilishi mumkin. bu bir xavfsiz tarafda bo'lishga ham kirsa kerak.
yana mulohazala bo'sa kutib qolaman.
Admin   09-02-2012, 05:46 PM
#7
Assalamu alaykum!
1. Sayt Alloh qodir qilgancha bid'at ahlini maqolalarini tarqatuvchi sayt va mualliflarning asarlaridan tozalab tashlandi.
2. barcha ftvolar olib tashlandi. O'zimizga tegishlisi sekin sekin bo'limlaga taqsimlangan holda chop etiladi inshaalloh.
3. Sayt arxivi vaqtincha olib qo'yildi. To'rilab keyin chiqaramiz inshaalloh.
4. Forumni ham tozalash qoldi. Bunda post qqilingan narsalarni qoldirish, qoldirmaslikka o'ylanib turibman. Post qilinganini qoldirib, manbasini o'chirsam kerak degan gumondaman.
Mulohazalar bo'lsa marhamat!
Abu Umar   09-02-2012, 11:42 PM
#8
Assalamu alaykum birodar, blog postlar bilan birga Word va PDF fayllar ham olib tashlandimi?
O'zi keyinchalik qanaqadir umumiy dvijok qilib, portalga o'xshatib, SFga o'xshab sayt va forumni qanaqadir umumiy qivorilsa qandoq bo'larkin? Chunki, baribir 2 joyda ham post qilinadi hamma materiallar. Hozir blogdan ulani narsalari olingandan keyin taxminan necha foiz material qoldi?

«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63)
Admin   09-03-2012, 12:25 AM
#9
(09-02-2012, 11:42 PM)Abu Umar Wrote: Assalamu alaykum birodar, blog postlar bilan birga Word va PDF fayllar ham olib tashlandimi?
O'zi keyinchalik qanaqadir umumiy dvijok qilib, portalga o'xshatib, SFga o'xshab sayt va forumni qanaqadir umumiy qivorilsa qandoq bo'larkin? Chunki, baribir 2 joyda ham post qilinadi hamma materiallar. Hozir blogdan ulani narsalari olingandan keyin taxminan necha foiz material qoldi?
Valeykum assalam va rohmatulloh
Word va pdflayam olib tashlanadi o'shatta alohida files degan folder bor o'shatga tashavomman hammAsini. Har holda mehnat ketgan tahrir qilishga. Balki ertaga zamonla o'zgarib yana kere bb qolar.
Mehnatimga esa achinmiman. Chunki saytdan mani asosiy maqsadim ham aslida o'zimni manfaatim bo'lgan, ya'ni qancha material qo'ygan bo'sam shu kungacha, hammasini o'qib tahrir qb qo'yganman. Y'ani mani yutug'im shu bahona shunchq kitobni o'qib chiqanman.
Forum bn saytni birlashtirish menimcha zo'r fikr emas. Chunki hozir forum bizaga kak chernovik sifatida xizmat qilyabti. Masalan bir temada fikrla bildirilsa, uni haqligi tasdiqlansa va alohida kitob qilishga yarab qolsa malumotla jamlanib tahrir qilinib maqola yasalvotti.
Admin   09-03-2012, 12:29 AM
#10
Ma'lumotla ketib ko'p narsa yutqazilmadi. Man qaradim asosan materialla yaxshi bola bo'gin degan maqolala ekan 6-6ta katta yaxshi kitoblani etmaganda va fatvolani bazasi albatta. No umid qilamanki Alloh o'rnini to'ldiradi albatta inshaalloh.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.