Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Эркаклар учун табиий ипакдан кийим кийиш, уни устига
ўтириш ва унга ўралиб ухлаш ҳаромдир
Эркак учун табиий ипакдан кийим кийиш жоиз бўлмаганидек, унга унинг устида ўтириши ёки ухлаши ёҳуд кўрпа сифатида фойдаланиши ҳам жоиз бўлмайди. Бухорий (5837) Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга биноан:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ипак ва кимхоб кийишдан ҳамда унинг устига ўтиришдан қайтардилар”. Абу Довуд (3535) Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Аллоҳнинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ипакни олиб, уни ўнг қўлларига қўйдилар. Тиллани ушлаб, уни чап қўлларига олдилар сўнг: “Албатта бу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаромдир”, дедилар”. (Албоний “Соҳиҳ Аби Дауд” (3422)да саҳиҳ санадилар).
Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ҳамда унинг устига ўтиришдан”, ипак устига ўтиришдан маън қилинган дея айтувчи киши учун кучли ҳужжатдир. Ва у жумҳурнинг қавли. Дарҳақиқат Ибн Ваҳб ўз “Жомеъ” тўпламида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Чўғ устига ўтиришим мен учун ипакдан бўлган ўринга ўтиришимдан севимлироқдир”. Сўзлари тугади.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Агар ушбу ҳужжат келмаганда, албатта, уни кийишдан қайтарув уни тўшак сифатида фойдаланишни ҳам ўз ичига олган бўларди. Ҳудди ундан кўрпа сифатида фойдаланишни ўз ичига олганидек. Ва бу луғат ва шариат нуқтаи назаридан кийиш демакдир. Анас (розияллоҳу анҳу) айтганларидек: “Узоқ кийилаверганидан-(фойдаланилаверганидан) қорайиб кетган бўйрамиз сари турдим” Бухорий (380) ва Муслим (658) ривоятлари. Агар уни тўшашликдан қайтарувни ўз ичига олган умумий лафз келмаганда ҳам қиёсни ўзиёқ унинг ҳаром эканига олиб борарди”. Сўзлари тугади.
(“Иълам ал-Муваққиъин” (2/366)).
Нававий раҳимаҳуллоҳ “Мажмуъ” (4/321)да шундай дедилар:
“Эркак кишига кимхоб ва ипакни кийиш, устига ўтириш, унга суяниш, у билан ёпиниш, уни сатр-(парда) қилиш ва бундан бошқа фойдаланиш йўлларида истеъмол қилиш ҳаром бўлади. Ушбуларнинг бирортасида ихтилоф йўқ. Рофиъий ҳикоя қилган мункар важҳ бундан мустасноки, эркакларга унинг устига ўтириш жоиз эмиш. Бу важҳ ботил ҳамда ушбу саҳиҳ ҳадисга қарши, очиқ хатодир. Бу бизнинг (шофеъий) мазҳабимиз. Кийишликка келсак, ун(инг ҳаром экани)га ижмоъ қилинган. Ундан (кийишликдан) бошқасига келсак, уни Абу Ҳанифа жоиз деди. Уни ҳаром эканида эса Молик, Аҳмад, Муҳаммад, Довуд ва бошқалар бизга мувофиқ келдилар. Бизнинг далилимиз Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадиси. Чунки кийишликни ҳаром эканидаги сабаб қолганида ҳам мавжуд. Ва ҳожат бўла туриб кийишлик ҳаром экан, ундан бошқаси авлороқдир”. Сўзлари тугади.
“Ал-Мавсуъа ал-Фиқҳия” (5/278)да шундай ворид бўлган:
“Уламолар аёлларга ипакдан тўшак тўшаш жоиз эканига иттифоқ қилганлар. Эркакларга келсак, моликий, шофеъий в ҳанбалийларнинг жумҳури унинг ҳаром эканини айтдилар”. Иқтибос тугади.
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳга шундай савол йўлланди: Ипакдан бўлган адёл, ёпинчиқ ва кўрпа-тўшакдан фойдаланиш ҳукми нима?
Жавоб:
“Эркаклар учун ипакдан бўлган ёпинчиқ ва кўрпа-тўшакдан фойдаланиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло уни эркакларга ҳаром қилди”. (“Ал-Мунтақо мин Фатава ал-Фавзан” (7/95)).
Ипакнинг ҳаром қилингани ипак қуртидан олинадиган табиийсидир, сунъийси эмас.
Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Сунъий ва табиий ипак
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/050604.mp3[/mp3]
Савол: Шайх ҳазратлари, бу ўринда сунъий ва табиий ипак ўртасида фарқ борми?
Жавоб: Ҳаром қилингани (ипак) қуртидан олинадиган маъруф табиий ипакдир. Майин кийим-кечак турларидан иборат ипак деб аталаётганига келсак, у табиий ипакдан эмас. Зоҳири шуки, у бунинг остига дохил бўлмайди. Бироқ агар мўмин ундан эҳтиёткорлик, аёлларнинг кийимидан узоқ бўлиш ҳамда эркакка нолойиқ бўлган майинликдан узоқ бўлиш нуқтаи назаридан йироқ бўлса, бу эркакнинг ҳаққида муносиброқ, аёлларга, уларнинг кийимида ўхшаш бўлишдан узоқроқ ва унга эҳтиётлироқдир. Чунки ипак деб аталадиган баъзи кийимлар табиий ипакка ўхшайди. Шунда уни кийиб олувчига маъруф бўлган ипакни кийишдан етадиган нарса етиб қолишидан хавфсиралади. Шу сабабли ундан четлашиш ва узоқ бўлиш, динни эҳтиёт қилиш ҳамда парҳезкорлик эркакнинг ҳаққида яхшироқ, авлороқ ва шубҳадан узоқроқ бўлади.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/18628
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бўйича Доимий Қўмита
Савол: Ипак аралашган кийим ва шунингдек тилла билан безатилган узук тақиш ҳукми нима?
Жавоб: Ипак қуртидан олинган табиий ипак(дан бўлган кийим)ни кийиш эркаклар учун жоиз эмас. Бухорий Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга биноан:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилла ва кумуш идишларда еб-ичишимиздан ҳамда ипак ва кимхоб кийиш ва улар устига ўтиришдан қайтардилар”. (Аҳмад (404, 5/397), Бухорий (7/45), Муслим (3/1638, 2067-рақам)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлганига биноан:
“Тилла ва ипак умматимнинг аёллари учун ҳалол қилинди ва эркаклари учун ҳаром қилинди”. Аҳмад ва Насоий ривоятлари.
(Термизий (1720), Насоий (5148) ва Аҳмад (4/394)).
Шунга кўра соф ёки аралашган ипакдан кийим кийишлик жоиз бўлмайди. Фақат ипакнинг аралашиши марка ёки шунга ўхшашлар учун (фойдаланилган) бўлиб, жамланганда тўрт энлидан ошмаслиги мустасно. Шунда Муслим Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга биноан жоиз бўлади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ёки уч ёҳуд тўрт энлидан ташқари ипак кийишдан қайтардилар”. (Аҳмад (1/51), Муслим (3/1643, 2069-рақам), Термизий (4/217, 1721-рақам), Насоий “Кубро” (8/413, 414-рақам)). Сунъий ипакка келсак, уни кийишлик жоиз. Чунки либосдаги асл ҳалол эканидир. Ва у кийишликдан қайтарилган ипак эмас. Ҳақиқатида эмас номланишдаги муштараклик, уни ҳукмда шерик қилиб қўймайди.
Тилла тақишлик аёллар учун ҳалол, эркакларга ҳаром. Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, Термизий ва Ҳокимлар саҳиҳ санаган Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисга биноан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Тилла ва ипак умматимнинг аёлларига ҳалол қилинди. Эркакларига эса ҳаром қилинди”. (Термизий (1720), Насоий (5148) ва Аҳмад (4/394)). Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисга биноан:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ипакни олиб, уни ўнг қўлларига қўйдилар. Тиллани ушлаб, уни чап қўлларига олдилар сўнг: “Албатта бу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаромдир”, дедилар”. (Насоий (5144), Абу Довуд (4057), Ибн Можжа (3595) ва Аҳмад (1/115)).
Шунга кўра тилла суви юрғизилган узук эркакларга жоиз эмас. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларга тилла тақишдан қайтардилар ва у соф ва (суви) юрғизилган тиллани ўз ичига олади.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бўйича Доимий Қўмита
Фатво № 25114-32 2/501-502
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Мутлақ
Аҳмад ибн Алий Сайрул Муборакий
Абдулкарим ибн Абдуллоҳ ал-Худойр
Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Хонийн
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaSubje...9%88%d8%b7
Шифо илинжида ипак кийишга қиёс қилган ҳолда даволаниш учун маст қилувчи ичимлик ичиш
Савол: Биз биламизки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи мусулмонларга, уларга даво сифатида ипак кийишни мубоҳ деганлар. Шунга қиёс қилган ҳолда бизга у даво дея васф қилинганда маст қилувчи ичимлик ичишимиз мумкинми?
Жавоб: Бу жоиз эмас. Чунки ипак аёлларга ҳалол қилинди ва эркакларга хос бир маънога кўра ҳаром қилинди. Ва маст қилувчи ичимликка хилоф ўлароқ унга ҳожатман бўлганда мубоҳ қилинди. Албатта у (маст қилувчи ичимлик) зарари улкан бўлгани боис мутлақ барчага ҳаром қилинган.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Ипакдан бўлган бўйинтуруқ тақиш
Савол: Эркакларга бўйинтуруқ тақишлик ҳукми нима ва унинг бари ипакдан бўлади. Айниқса ушбу бўйинтуруқ алоҳида тақилмайди. Балки (кастюм, формали кийим) деб аталадиган тўла йиғилган либос ичида бўлади. Ва озгина қисмини ҳисобга олмаганда кийимнинг барини мужассам қилмайди. Эркаклар учун ушбу бўйинтуруқни кийиш ҳукми нима ва унинг ипакдан ишланган бўлганичи?
Жавоб: Эркаклар учун табиий ипак кийиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло ушбу умматнинг эркакларига ипак кийишни ҳаром қилди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Ипак кийманглар. Кимда-ким уни бу дунёда кийса охиратда киймайди”. Муттафақун алайҳ.
(Бухорий (5828), Муслим (2069), Насоий (5312), Абу Довуд (4042), Ибн Можжа (2820) ва Аҳмад (1/50)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Тилла ва ипак умматимнинг аёлларига ҳалол қилинди. Эркакларига эса ҳаром қилинди”. Аҳмад, Насоий ва Термизий ривоятлари, (Термизий) саҳиҳ деди.
(Термизий (1720), Насоий (5148) ва Аҳмад (4/394)). Сунъий ипакка келсак, уни кийишлик жоиз бўлади. Чунки у ҳақиқий ипак эмас. Либосдаги асл эса мубоҳликдир. Бўйинтуруққа келсак, у мустақил ва алоҳида бўлгани учун бошқа кийимларга тобе эмас. Шунинг учун агар у табиий ипакдан тўқилган бўлса уни тақишлик жоиз бўлмайди.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бўйича Доимий Қўмита
Фатво № 23682, 2/500
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Аҳмад ибн Алий ал-Муборакий
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Хонийн
Саъд ибн Носир аш-Шисрий
Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaDetai...geID=15422
Сунъий ипак кийишлик
Савол: Сунъий ипак кийишлик ҳукми нима? Сизларга маълум бўлганидек бугунги кундаги аксар кийимлар сунъий ипакдан ишланган. Кийишликдан қайтарилган ипак, у табиий ипакми?
Жавоб: Сунъий ипак деб аталаётган нарсани истеъмол қилишда ҳараж-(танглик) йўқ. Чунки эркакларга ҳаром қилинган ипак, у табиий ипак, ипак қурти ипаги.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Сиз саволда тилга олган газмол турлари табиий ипакдан ишланганми ёки сунъий ипакданми? Аввал шуни аниқланг. Агар табиий ипакдан ёки ундан аралаштирилиб тўқилган бўлса юқоридаги фатволардан маълум бўлишича ундан фойдаланиш эркаклар учун жоиз бўлмайди.