Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
36 – Оилага нафақа қилишлик ҳақидаги боб
Аллоҳ таоло деди: “Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир”. (Бақара: 233). Аллоҳ таоло деди: “Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яъни ўз ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ-рўз) дан бошқа нарсага таклиф қилмас (яъни ҳар бир инсон фақат Аллоҳ ўзига ато этган ризқдан инфоқ қилишга таклиф қилинур)”. (Талоқ: 7). Аллоҳ таоло деди: “Айтинг: «Албатта Парвардигорим бандаларидан Ўзи хохлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқ бергувчиларнинг яхшироғидир”. (Сабаъ: 39).
Шарҳ
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ:
“Оилага нафақа қилишлик ҳақидаги боб”, дедилар.
Оила – аёл, қариндош ва қулдан иборат инсон ғамхўрлик қиладиганлардир. Дарҳақиқат, юқорида аёлнинг ҳақлари ўтди. Қараиндошларга келсак, бас, улар ўз ҳақларига эга. Аллоҳ таоло деди:
“Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ,…ларингизга яхшилик қилингиз!”. (Нисо: 36).
Қариндош, унга нафақа қилинишда ўз ҳаққига эга. Яъни, унга таом, ичимлик, кийим ва ўзига етарли даражада бошпанадан иборатларни сарф этишингиз. Аллоҳ таоло айтгнидек:
“Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир”. Отага ўз фарзандлари, аёллари ва боласини эмизаётган аёлга нафақа қилишлиги вожиб бўлади. Гарчи у (боласини эмизаётган аёл) унинг қарамоғида бўлмаса ҳам. Чунки У Зот шундай деди:
“Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир”. Эмизишлик сабабли. Агар у (эмизаётган аёл) ўз қарамоғида бўлса, бас, у аёллик жиҳатидан ўз нафақасига эга.
Аллоҳ таолонинг:
“Отанинг зиммасидадир”, қавли бобо ва ундан юқориси каби қуйи ва юқори отани ўз ичига олади. Демак, унга (отага) фарзандларининг фарзандларига нафақа қилиши вожиб бўлади, ҳар қанча қуйи бўлсалар ҳам. Бироқ бунинг учун бир қанча шартлат шарт қилинади:
Биринчи шарт: нафақа ажратувчи нафақага қодир бўлиши. Агар ожиз бўлса, батаҳқиқ, унга нафақа қилиши вожиб бўлмайди. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан:
“Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яъни ўз ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ-рўз) дан бошқа нарсага таклиф қилмас (яъни ҳар бир инсон фақат Аллоҳ ўзига ато этган ризқдан инфоқ қилишга таклиф қилинур). Аллоҳ танглик-камбағаллиқдан кейин енгиллик-бойликни ҳам (пайдо) қилур”. (Талоқ: 7).
Иккинчи шарт: унга инфоқ қилинаётган киши ўзини таъминлашдан ожиз бўлиши. Агар ўзини таъминлашга қодир бўлса, ўзи(ни таъминлаши) авлодир. Ва бирор кишига унга нафақа қилиши вожиб бўлмайди. Чунки у беҳожатдир. Агар беҳожат бўлса, батаҳқиқ, унга нафақа қилинишга ҳақли бўлмайди.
Учинчи шарт: нафақа қилувчи нафақа қилинаётганга ворис бўлиши. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан:
“Меросхўр — ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор”. (Бақара: 233). Агар меросхўр бўлмайдиган қариндош бўлса, бас, унга нафақа қилиш вожиб бўлмайди.
Ушбу уч шарт тўлса бўлса, батаҳқиқ, қариндош ўз қариндошига таом, ичимлик, либос, бошпана ва никоҳдан иборат муҳтож бўлганларини нафақа қилиши вожиб бўлади. Агар айримлари қолиб, айрим нарсаларга қодир бўлса, меросхўр қариндошга ноқис бўлганни комил қилишлиги вожиб бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли умум(далолат)ига кўра:
“Меросхўр — ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор”. (Бақара: 233).
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/pr...8182.shtml