Меҳмон   08-10-2013, 11:24 PM
#1
Assalamu 'alaykum varahmatullohi vabarokatuh! Sovol shuki tish orasiga kirgan góshtmi yoki boshqa narsani tiw orasidan tish kovlagich bilan olsa va shuni yesa bóladimi? Bir odam tish kovlagaich bilan tishning orasidan chiqgan narsani yeyish kufr deydi. Buni qayerdan oldin desam, masjid imomidan eshitganman deydi. Sovolni òqib kulmaysizlar degan umiddaman
mutaallim   08-13-2013, 06:12 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Киши тишлари орасига кириб қолган таом, гўшт ёки меваларни тиш ковлагич билан олиб, кейин қайтиб оғзига солишлигида ҳараж-(танглик) йўқ. Бу амални рўза ва намоз каби ибодатлар давомида юз бериши билан эса қуйида танишиб чиқамиз. Бу ишни куфр бўлади деган кимса эса қаттиқ гуноҳкор бўлади. Чунки эътиқод, сўз ва тана аъзоларининг амалларидан иборат кишини исломдан чиқариб юборадиган амаллар орасида сиз юқорида ёдга олган амал йўқ. Бу Аллоҳнинг дини ҳақида билимсиз сўзлашлик остига дохил бўлади. Сиз суҳбатлашган киши балки масжид имомига тақлид қилар. Шу сабабли у масжид имомига Аллоҳнинг дини борасида билимсиз сўзлашлик ҳақида ушбу боғламадаги далиллар ҳавола қилиниши тавба қилишига сабаб бўлса ажаб эмас: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=1800

Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Рўзадор қон ва егулик таъми бўлган сўлакни ютиши ҳукми
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/025601.mp3[/mp3]
Савол: Рамазонда бомдод намозини адо этишим асносида оғзим сўлакка тўлиб, уни ютиб юбораман. Унда мисвок ишлатиш натижасида милкдан (чиққан) қон ёки овқат шўрлиги таъмини ҳис қиламан. Бу рўзамга таъсир қиладими ёки йўқми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло Ўзининг бандаси ва Расули пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила, саҳобалари ҳамда қиёмтгача у кишининг йўлларидан юрган ва суннатларини ушлаганларга саловату саломлар йўллаб, баракалар ато этсин. Сўнг: Ушбу саволнинг жавоби шундай, тупукка келсак, унда зарар йўқ. Инсон ўз сўлагини ютади. Бунда ҳараж-(танглик) йўқ, одатий сўлакда. Кўкрак ёки бошдан келадиган балғамга келсак, бу ютиб юборилмайди. Оғзига келган вақт, уни ташлаши, туфлаши ва ютиб юбормаслиги вожиб бўлади. Агар уни қасддан ютса, саҳиҳ қавлга кўра шу билан оғзи очилади. Ва ушбу кун қазосини ўтаб беради. Аммо сўлакда егулик, гўш ёки нон ёҳуд мева ёкида мисвок сабабли бироз қондан иборат тишлардаги қолдиқлардан бўлган бошқа бирор нарса (бўлиши)га келсак, бу борада тафсилот бор: агар буни билса ва уни қасд қилмаса балки ютиб юборса ва агар буни билмаса балки… одати каби (ютиб юборса) сўнг буни ҳис қилса, бас, бу унга зарар бермайди. Чунки у буни қасддан қилмади. У, оғиз ва бурнини чайиб, бирор нарса қасдсиз оғзига, бурнига тўлган ёки қасдсиз йўтал унга ғолиб келган ёки қусишлик унга ғолиб келган киши манзилатидадир. Бу зарар бермайди. Балки қасддан қилишлик унга зарар беради. Агар балғам оғзига етса ёки оғзидаги бирор нарса ёҳуд оғзидаги таомни қасддан ютиб юборса, ана шуни оғзи очилади. Аммо ким қасд қилмаса, балки бу унга ғолиб келса, бас, бу унга зарар бермайди.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/13437

Намоз давомида оғзида қолган таом қолдиқларининг ҳукми
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/073503.mp3[/mp3]
Савол: Намоз давомида оғизда мавжуд бўладиган таом қолдиқларининг ҳукми нима? Уни оғиздан чиқариб ташлаш билан кифояланадими ёки намоздан чиқиб, оғзини чайиб сўнг қайтиб, намозни янгиттан бошлайдими?
Жавоб: Оғизда мавжуд бўладиган таом ёки гўш қолдиқлари намозга зарар бермайди. Хоҳ (ўрнида) қолсин, хоҳ уни намозда чиқариб, ташлаб юборсин, хоҳ дасрўмол ёки кармонига (солсин). Мақсад шуки, оғиздаги таом қолдиқлари ёки тишлардаги гўш қолдиқлари зарар бермайди. Бироқ уни чўнтак ёки дасрўмолига ташлаш учун чиқарганда ютиб юбормайди. Ва уни намоздан фориғ бўлгунча тишида қолдирса ёҳуд шунга ўхшашлар унга зарар бермайди, намози саҳиҳ, алҳамдулиллаҳ. Чунки у, бу билан еб-ичувчи деб аталмайди.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/14563
Ali   08-13-2013, 07:25 PM
#3
Ассаламу Алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

(08-13-2013, 06:12 AM)mutaallim Wrote: "Кўкрак ёки бошдан келадиган балғамга келсак, бу ютиб юборилмайди. Оғзига келган вақт, уни ташлаши, туфлаши ва ютиб юбормаслиги вожиб бўлади. Агар уни қасддан ютса, саҳиҳ қавлга кўра шу билан оғзи очилади. Ва ушбу кун қазосини ўтаб беради."

Биродар, килябкан солих амалларигиз баракотлик булишлигини Аллохдан сурайман, шу жойида Ибн Баз рохимахуллох асосланйабкан далилни, имкон ва вакт булганда келтириб берсангиз, илтимос, БаракАллоху фийкум.

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
mutaallim   08-14-2013, 05:28 PM
#4
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Эзгу тилакларингизга амийн деб қоламан. Аллоҳ таоло барчамиздан ҳусни қабул айласин!
Уламолар сиз ўртага ташаган масалада икки хил қавлни айтадилар. Биринчи томон уламолар балғамни еб-ичиш жинсига киритганлари учун уни рўзани бузувчи амаллар остига киритадилар. Иккинчи томон уламолар уни сўлакка тобе бўлади дея рўзани бузувчи амаллар остига киритмайдилар. Бироқ икки томон уламолар ҳам балғамни киши хоҳ рўзадор бўлсин, хоҳ рўзадор бўлмасин ичига ютишидан қайтарадилар.

Шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳ

431-Савол: Рўзадор балғам ёки шилимшиқни ютиши ҳукми нима?
Жавоб: Балғам ёки шилимшиқ агар оғизга етиб бормаган бўлса, батаҳқиқ, у (ҳанбалий) мазҳабида бир овоздан-(ихтилофсиз) рўзани очмайди. Агар оғизга етса сўнг уни ютиб юборса, бу борада илм аҳлининг икки қавллари бор:
Улардан: уни еб-ичишга қўшган ҳолатда оғизни очади деганлари бор.
Ва улардан яна: уни сўлакка қўшган ҳолатда оғизни очмайди деганлари бор. Чунки сўлак сабаб рўза ботил бўлмайди. Ҳатто сўлагини тўплаб, уни ютиб юборса, батаҳқиқ, рўза бузилмайди.
Уламолар ихтилоф қилганда қайтиладиган манба Китоб ва суннатдир. Агар ушбу ишда, у ибодатни бузадими ёки уни бузмайдими дея шубҳага борсак, асл бузмаслигидир. Шунга биноан шилимшиқни ютиш оғизни очмайди.
Инсон шилимшиқни ташлаб юбориши ва уни ҳалқумининг қуйи қисмидан оғзига тортмаслиги муҳимдир. Бироқ оғизга чиқса, бас, хоҳ рўзадор бўлсин ёки рўзадор бўлмасин, уни чиқариб ташласин. (У) оғизни очишига келсак, бу, инсон учун рўзани бузишида Аллоҳ азза ва жаллани олдида ҳужжат бўладиган далилга эҳтиёж сезади.
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar...8009.shtml

Савол: Шилимшиқ-(балғам)ни қасддан ютишлик жоизми?
Жавоб: Рўзадор ва рўзадор бўлмаган кишига балғамни ютиш ҳаром бўлади. Чунки у ифлос саналадиган нарсадир. Гоҳида бадандан чиқадиган касалликларни ташийди.
Бироқ у, рўзадор ютиб юборса оғзини очмайди. Чунки у оғиздан чиқмади. Ва уни ютишлик еб-ичиш деб саналмайди. Агар уни оғзига етиб боргандан кейин ютиб юборса, батаҳқиқ, у бу билан оғиз очган бўлмайди. Сўзлари тугади. (“Шарҳ ал-Мумтиъ” (6/428)).
Кўриб турганингиздек, Ибн боз раҳимаҳуллоҳ бу масалада балғамни еб-ичиш остига киради деган уламолар сўзини рожиҳ деб билганликлари кўриниб турибди. Бироқ шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг фатволаридан маълум бўлмоқдаки, бу масалада уларда ҳужжатликка ярайдиган далил йўқ.
Ali   08-15-2013, 04:24 AM
#5
Ассаламу Алайкум ва рохматуллохи ва барокатух, тушинарлик, БаракАллоху фийкум.

«Ҳидоят равшан бўлганидан сўнг, кимки Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлда юрса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!» (Нисо: 115)

"Бу уматнинг охири фақат унинг боши ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади" Имом Молик
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.