Muslim brat tvoy   07-12-2013, 07:46 AM
#1
асСалям алейкум!

Шейх Холид Ёсин хакида маълумот берсангиз!

ДжазакуЛлаху хайран биродарлар!
Меҳмон   12-14-2014, 07:10 PM
#2
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Мавзу очилганига 1 йил бўлибди, билмаганлар, менимча, тинглаб юришади шекилли бу кимсани, чунки ўзбеклар орасида бу Холид Ясин даавати кузга ташланаркан... лекин билишадими билишмайдими бу кишини асл кимлигини уалЛаҳу аълам...

Ушбу видеода (тирик жон суратини видеода юзини ниыоблантиришни билмийман, узр) бу кишининг кимлигини билиб олсак бўлади, ان شاءالله (видео "ХудаМедиа" гуруҳиники, Халид Ясин ва Абу Умар Саситлинскийнинг Турцияда бўлиб ўтган учрашувидан - бу жамоа ҳам аллоҳида мавзуга муҳтож ихуанул муслимин/хададаийлик/ хаворижлик сифатларини жамлаган шаҳслардан иборат ва айни рус тилига уломалар ихуан, хаворидж, хададит деган ва хақазо хизбий кимсаларни таржима қилувчилардан.)
Quote:https://yadi.sk/i/rd2GoeQldN4px

Халид Ясин ўқтувчи/касбдошлари (ни видеода баён қилаябди ўзи):
- Салмон (ал-Авдо)
- Сафар (ал-Ҳавалий)

Бу икки шаҳс хақида уламолар сўзлари:
Quote:Шайх Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий
роҳимаҳуллоҳ
Салафийликни даъво қилувчи баъзи шахслар ҳақида

Савол: Салафийликни даъво қилувчи, аммо салафий китоб ва салафий кассетаси йўқ, шунингдек ҳизбийларни ҳимоя қиладиган одамлар ҳақида фикрингиз қандай?
Жавоб: Биродарларимизга насиҳатимиз шуки, эътиборларини фойдали китобларга қаратсинлар. Шулардан «Риёзус Солиҳийн», шунингдек “Булуғул Маром”, шунингдек “Фатҳул Мажид Фий Шарҳ Китаб ат-Тавҳид”. Мана шу улар учун кассеталардан кўра фойдалироқдир. Яна биз бошқалар ҳам айтганидек айтамизки, кассеталар ёмғир сувидан бир нечта томчи кабидир (яъни китобларга нисбатан). Ҳа, биз биродарларимизга тавсия қиламизки «Риёзус Солиҳийн» (китоби)ни ёд олишсин ва бундан аввал Қуръони Каримни ёд олишсин. Яна қодир бўлишса “Булуғул Маром”ни ёдлашни ва икки шайх (Бухорий ва Муслим саҳиҳлигида) иттифоқ қилган (Муттафақун алайҳ) “ал Луълуъ вал Маржон”ни ёдлашни (тавсия қиламиз). Яна… Бу улар учун фойда бўлади.
Аммо кассетани ушламайдиган одамга келсак, бу унинг салафий эмаслигига далил бўлмайди. Лекин у (уламоларнинг кассеталари) билан дўстлашаётган ундан фойда олаётганини гувоҳи бўляпмиз.
Бидъатчи билан дўстлашадими? Ҳа, Абдурроҳман Абдулхолиқ ва Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний, бу иккови бидъат аҳлидан (мубтадиа) ҳисобланади. Ҳа (шундай). Шунингдек Сафар (ал-Ҳавалий) ва Салмон (ал-Авдо) ҳам бидъат аҳлидан ҳисобланади. Шунингдек бидъат деб номланишга ҳақлироқ бўлган “ас-Сунна” журнали. У Муҳаммад Сурур томонидан чоп этилади. Мана шу журнал, унга масъул одамлари билан биргаликда "Бидъат" журнали ҳисобланади.

Манба: http://www.sahab.net/forums/showthread.php?t=353984

Даавати:
- Уламоалар китобида тавхидга даават қилган дарслари йўқ, уалЛаҳу аълам.
Пайғамбарлар эса даъватни авваламбор тавҳид ва ақидани ўнглашдан бошлашган :
Quote:Пайғамбарлар даъватни авваламбор тавҳид ва ақидани ўнглашдан бошлашган

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилгач, Ҳабашистондаги муҳожирлар ҳам Мадинага келишди ва мусулмонлар Мадинада жамланишди, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Мадинада муҳожир ва ансорлардан иборат мусулмонларнинг давлати қад кўтарди. Ким исломга кирса уларнинг олдига келарди. Ана шу дамда Аллоҳ таоло диннинг қолган буйруқларини жорий қилди. У Зот Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижратнинг иккинчи йили рўза ва закотни фарз қилди. Ҳажни эса саҳиҳ қовлга кўра ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз қилди. Ана шу алфозда ислом рукнлари тўла бўлди. Ушбу рукнларнинг аввали икки шаҳодат калимаси, охиргиси эса Аллоҳнинг уйи сари ҳаж қилишликдир.
Булардан шу хулосани оламизки, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишдаги энг биринчи муҳим иш – тавҳид экани ва даъватчи намоз, рўза, закот ёки ҳаждан олдин тавҳиддан бошламоқлигини билиб олдик. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн йил тавҳидга даъват қилиб, ширкдан қайтаришда давом этдилар. (Бу орада) на намозга, на закотга, на ҳажга ва на рўзага буюрилмаган эдилар. Балки ушбу фарзлар у кишига тавҳид қарор топгач фарз қилинди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватчиларни (турли қабилаларга) жўнатадиган бўлсалар, уларга одамларни авваламбор тавҳидга даъват қилишни буюрардилар. Худди Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келганидек: «Сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни даъват қиладиган аввалги (чақириғингиз) «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир), деб гувоҳлик бериш бўлсин. Агар буни ижобат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг...» (Бухорий (1395), Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Ушбу ҳадис тавҳид рўёбга чиқиб, вужудга келгандагина намоз, закот ва рўзага буюриш мумкинлигига далолат қиляпти. Кимда-ким (даъватини) тавҳиддан бошламас экан, унинг даъвати муваффаққиятсиз, манҳажи эса элчилар алайҳимуссалоту ва салламларнинг манҳажига хилоф бўлади.
Элчиларнинг бари авваламбор тавҳид ва ақидани ўнглашдан бошлашган. Ушбу йўл (даъват йўлидан) юраман деганларга билишлари лозим бўлган ўта муҳим дастурдир. Чунки бугунги кунда ушбу дастурни лойқалатиб, ўзгартираётганлар ва ўз ижтиҳоди ёки жоҳиллардан иборат ўзгалар ижтиҳодидан келиб чиққан бир дастурни танлаяпти. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳаж-дастурига қайтишлик лозиму лобуддир. Ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг сийратларини билиш ва уни уч асос зимнига киритишдан ҳосил бўлган фойдадир. Тоинки ушбу йўлдан юриш учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни қандай даъват қилганликлари ва даъватдаги манҳаж-дастурлари нима эканини билиб оласиз. Чунки у киши намунадирлар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Уч асос шарҳи

- Ихуанларнини "олтин қоидаси" бўлмиш хамма гурухларни бирлаштиришга, ва "саляфийман" дейиш мумкунмас дегувчилардан

ушбу аудиодада тарғиб қилаябди буни (таржима ўша "ХудаМедиа"ники)
Quote:https://yadi.sk/d/p5QLHPjtdN6To


Бунинг гаплари эса ботил ва унинг гапларига раддия:
Quote:Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
‏افْتَرَقَتْ ‏ ‏الْيَهُودُ ‏وَ النَّصَرَى ‏عَلَى اثْنَتَيْنِ ‏‏ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَسَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً ‏كُلُّهَا فِي النَّرِ إِلَّا وَاحِدَةً وَهِيَ الْجَمَاعَةُُ
“Дарҳақиқат, сизлардан аввалги аҳли китоблар 72 фирқага бўлиниб кетдилар. Мана шу уммат (яъни мусулмон уммати келажакда ҳақдан узоқлашишлари туфайли) 73 фирқага бўлиниб кетишади. Уларнинг 72 таси Жаҳаннамда ва биттаси Жаннатда ва бу жамоадир” (Имом Аҳмад ривояти. Ҳофиз ибн Ҳажар бу ҳадисни ҳасан (яхши) ҳадис деганлар).
5. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллаҳу анҳудан ривоят қилинадики:
‏خَطَّ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ ‏ ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ‏ ‏خَطًّا ثُمَّ قَالَ هَذَا سَبِيلُ اللَّهِ ثُمَّ خَطَّ خُطُوطًا عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ ثُمَّ قَالَ هَذِهِ سُبُلٌ ‏ ‏مُتَفَرِّقَةٌ ‏ ‏عَلَى كُلِّ سَبِيلٍ مِنْهَا شَيْطَانٌ يَدْعُو إِلَيْهِ ثُمَّ قَرَأ:َ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бир тўғри чизиқ чиздиларда: “Мана бу Аллоҳнинг тўғри йўли (сиротал мустақийм)” дедилар ва (ўша тўғри чизиқнинг) ўнг ва чап тарафларига кичик чизиқчалар чиздилар ва айтдиларки: “Мана бу йўллар адашган йўллардир. Ва ҳар бир (мана шу кичик йўллар)нинг устида бир шайтон бўлиб, ҳар доим ўша йўлга (одамларни) чақириб туради” дедиларда, қуйидаги оятни тиловат қилдилар:
“Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг йўлидан адаштириб юборади. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди” (Анъом сураси, 153-оят). (Имом Термизий ривояти, Шайх Албоний ҳасан деганлар: Саҳиҳ ал-Жамиъ).

Quote:“Салаф” сўзининг маъноси

“Салаф” сўзининг луғавий маънолари:
“Салаф” сўзининг маънолари: “ўтди”, “олдин ўтди”.
Араблар: “Салафаш-шайъу салафан” (у нарса бўлиб ўтди) дейдилар.
“Салаф” - “олдинда бораётган жамоат ёки юришда илгари бораётган қавм ”, демакдир.
Аллоҳ таъоло деди:
“Улар бизни дарғазаб қилганларида, биз уларнинг барчасини денгизга ғарқ қилиб, интиқом олдик ва уларни ўтмиш-ибрат ва мисол қилиб қўйдик” (Зухруф: 55, 56).
Яъни, биз уларни уларнинг қилган ишларини қиладиган кишилар учун салаф-биринчи қилиб қўйдик. Токи, улардан кейинги авлодлар ибрат-намуна олсинлар”.
“Салаф” - сизлардан аввал яшаб ўтган, сиздан ёши ва обрўси баланд бўлган оталарингиз ва қариндошларингиздир. Шунинг учун ҳам, тобеинларнинг аввалгилари “салаф солиҳ” (эзгу ишларни қилган аждодлар) деб аталди.

Quote:“Тажул-арус”, “Лисанул-араб”, “ал-Қомусул-муҳит”: “салаф” сўзи.

Истилоҳда:
Агар эътиқод олимларининг ҳузурида “салаф” сўзи тилга олинса, ундан саҳобалар, ёки саҳоба ва тобеинлар, ёки саҳоба, тобеин ва уларга яхшилик билан эргашган, имомлик, фазл-камолот ва суннатга эргашиш, бидъатлардан сақланишларига гувоҳ бўлинган динда буюк ўрин тутган эканликларига иттифоқ қилинган забардаст имомларни назарда тутган бўладилар. Шунинг учун ҳам, Исломнинг энг биринчи авлоди “салаф солиҳ” деб аталди.
Аллоҳ таъоло деди:
“Ким ҳидоят аниқ бўлганидан сўнг пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўъминларнинг йўлидан бошқа йўлга эргашиб кетса, б из уни кетганича қўйиб берамиз ва жаҳаннамга дохил қиламиз. У нақадар ёмон жойдир!” (Нисо: 115).
“Энг аввалда яшаб ўтган муҳожирлар, ансорлар ва уларга яхшилик билан эргашган кишилардан Аллоҳ рози бўлди. улар ҳам Ундан рози бўлдилар ва уларга мангу қолишадиган ва остларидан дарёлар оқиб турадиган боғларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк саодатдир” (Тавба: 100).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамларнинг яхшилари мен билан яшаганлар, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар” — дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар бу умматнинг салафидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва тобеинлар даъват этган нарсаларга чақирган киши салаф йўлидадир.
Салаф йўлида бўлиш учун муайян вақтда яшаш шарт эмас. Балки, бунинг шарти Қуръон ва суннатни ақида, аҳком ва сулукатда салаф тушунчасига мувофиқ бўлиши, холос. Шунинг учун ҳам, Қуръон ва суннатга амал қилган киши, салафлар давридан замон ва маконда узоқ бўлса-да, салафларга эргашган кишидир. Уларга хилоф қилган киши, гарчи улар ичида яшасада, уларнинг сафида эмасдир.
Салаф солиҳнинг имоми Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Аллоҳ таъоло деди:
“Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг элчисидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга қаҳрли, ўзаро эса раҳм-шафқатлидирлар. Сиз уларни Аллоҳнинг фазли ва розилигини талаб қилиб рукуъ ва сажда қилган ҳолларида кўрасиз. Уларнинг белгилари сажда изидан (қолган), юзларидаги излардир. Мана шу уларнинг Тавротдаги мисолларидир” (Фатҳ: 29).
Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда Аллоҳ таъолога итоат қилиш билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш ўртасини боғлади. Аллоҳ таъоло деди:
“Кимда ким Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлурлар. Ана ўшалар энг яхши ҳамроҳлардир” (Нисо: 69).
Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш қилиб қўйди. Аллоҳ таъоло деди:
“Пайғамбарга итоат қилган киши, Аллоҳга итоат қилибди. Ким юз ўгирса, биз сизни улар устидан назоратчи қилиб юбормадик” (Нисо: 80).
Аллоҳ таъоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилмаслик, қилинган амалларни ҳабата-бекор қилишини баён қилди:
“Эй мўъминлар, Аллоҳга ва пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат қилинглар, (итоатсизлик билан) амалларингизни ботил-бекор қилманглар!” (Муҳаммад: 33).
Аллоҳ таъоло бизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига мухолиф бўлишни таъқиқлади. Аллоҳ таъоло деди:
“Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хорловчи азоб бордир” (Нисо: 14).
Аллоҳ таъоло бизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсаларни қабул қилиш ва таъқиқлаган нарсаларни тарк қилишга буюрди. Аллоҳ таъоло деди:
“Пайғамбар сизларга олиб келган нарсаларни олинглар ва таъқиқлаган нарсалардан тўхталинглар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир” (Ҳашр: 7).
Аллоҳ таъоло ҳаётимизнинг барча ишларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилиб, унинг ҳукмига мурожаат қилишимизга буюрди. Аллоҳ таъоло деди:
“Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда Сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин Сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар” (Нисо: 65).
Аллоҳ таъоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эргашиш, намуна олиш керак бўлган чиройли намуна ва ўрнак эканини бизларга етказиб деди:
“(Эй мўминлар), албатта сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун — Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб: 21).
Аллоҳ таъоло ўз розилигини пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг розилигига боғлади:
“Агар улар мўъмин бўлсалар, Аллоҳ ва унинг расули рози қилишларига лойиқроқдир” (Тавба: 62).
Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг белгиси қилиб қўйди:
“Айтинг: “Агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангизлар менга эргашинглар шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ Ғафур - кечирувчи ва раҳмли зотдир” (Оли Имрон: 31).
Шунинг учун ҳам, салаф солиҳнинг келишмовчилик пайтида мурожаат этадиган ягона манбалари — Қуръони Карим ва Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари эди. Аллоҳ таъоло деди:
“Бордию бирор нарса ҳақида талашиб қолсангиз — Агар ҳақиқатда Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳ ва расулига қайтаринглар. Мана шу яхшироқ ва чиройли ечимдир” (Нисо: 59).
Салафларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги энг афзали, динларини ул зотдан ихлос ва садоқат билан олган саҳобалардир. Аллоҳ таъоло уларни ўзининг азиз китобида қуйидагича таърифлади:
“Мўъминлар ичида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳдларига содиқ бўлган кишилар бордир. Улардан баъзилари (шаҳид бўлиб) вафот этди ва баъзилари (шаҳидликни) кутиб турибди, бироқ, аҳдларини ўзгартирмадилар” (Аҳзоб: 23).
Улардан сўнг эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисларида хабар берган, кейинги авлод туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Одамларнинг яхшироғи мен билан яшаганлар, сўнг улардан кейингилари, сўнг улардан кейингилари” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Шунинг учун ҳам, саҳобалар ва тобеинлар бошқалардан кўра эргашишга лойиқроқдирлар. Чунки, улар иймонларига содиқ, ибодатларида ихлосли, ақида ва шариат ҳомийлари, шариатга сўзлари ва амаллари билан тўла риоя қилган кишилардир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таъоло уларни динини ёйиш ва пайғамбарининг суннатини етказиш учун танлаб олди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматим етмиш уч гуруҳга бўлинади. Уларнинг бир гуруҳидан бошқа барчаси жаҳаннамда” — дедилар. Саҳобалар: “У битта гуруҳ кимлар?” — деб савол бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен ва менинг саҳобаларим юрган йўлда юрганлар” — деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Салаф солиҳга эргашиб, уларнинг йўлидан юрган кишини, салаф йўлига мухолиф бўлган ва уларнинг йўлларидан бошқасига эргашган кишилардан ажралиб туришлари учун салафларга нисбат ўлароқ[u] “салафий” деб аталади.[/u]
Аллоҳ таъоло деди:
“Ким ҳидоят аниқ бўлганидан сўнг пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўъминларнинг йўлидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз ва жаҳаннамга дохил қиламиз. У нақадар ёмон жойдир!” (Нисо: 115). Ҳар бир мусулмон салаф солиҳга мансуб бўлиш билан фаҳрланади.
“Салафийя” сўзи Исломни ўрганиш, тушуниш ва татбиқ этишдаги салаф солиҳнинг йўли учун исм бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам, “салафийя” сўзининг маъноси Аллоҳ таъолонинг китоби ва Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган суннатга салаф тушунчалари билан тўла риоя қилган кишиларга ҳам истеъмол қилинади.

Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид Асарий
“Салаф солиҳ” - “Аҳлус-сунна вал-жамоа” эътиқоди

- ким мутақийн, солиҳ бўлса, тасаввуран, Аллаҳни фарзндиман дейиши мумкун деябди, اعوذ بالله
(уша "ХудаМедиа" таржима қилган видеодан аудолавҳа олинди)
Quote:https://yadi.sk/d/p5QLHPjtdN6To

Ҳуллас, Халид Ясинни ўзини, дааватини, ўқтиувчиларини, хамкорларини билгандан сўнг аслга қайтганда "Салафлар наздида кишининг ким экани уч нарса билан маълум бўларди"

Quote:Фазилатли шайх, аллома Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

Салафлар наздида кишининг ким экани уч нарса билан маълум бўларди


Шеригига назар ташлаганингда сенга махфий қоладиган кимса ким экан?
Йигит пешонасида ўз ҳатти-ҳаракати ила (ким экани) кўриниб тургай.
Ким билан эканига боққан вақтингда сенга махфий қоладиган кимса ким экан? Ҳозирда авом агар сени танқидга учраган кимса билан юрганингни кўрсалар (сенда) ўқимайдилар ва сендан (бирор нарса) ёзиб олмайдилар. Сенга фасоҳатли бир сўз билан шундай дейдилар: “Бирга юргани фақат шуни топдингми?!”. Ахир шундай эмасми? Нима учун? У билан бирга юришинг ҳурматинг тушишига сабаб бўладиган кимса билан бирга юрганингни инкор қилиш учун.
Бу, дарҳақиқат, салафлар раҳимаҳумуллоҳларда бўлган нарса. Аъмаш раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Улар (салафлар) киши ҳақида уч нарсадан кейин сўраб ҳам ўтиришмасди. (Уч нарсадан кейин унинг ким экани ҳақида сўрашмасди. Агар унинг тарафидан уч нарсани кўрсалар):
Ким билан юриши
Кимникига кириб чиқиши
Ким билан дўстлашиши

Дўстлари ким? Ким билан юради? Ким билан кетади? Ким билан келади? Бўлди, уни таниб олишарди.
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ Яҳё ибн Саъид ал-Қаттон –таниқли имом- у кишидан ривоят қилиб, айтадики: Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ Басрага кириб келдилар. (Яҳё басралик, Суфён Саврий эса кўфалик роҳимаҳумаллоҳ). Яҳё ибн Саъид ал-Қаттон айтадилар: “Суфён Саврий Басрага кириб келганларида Робеънинг ҳолати ва одамлар наздидаги қадр-қийматига назар ташлай бошладилар. (Яъни, Робеъ ибн Субайҳ ас-Саъдий). Сўнг: маслаки нима?-дея сўрадилар. (Яъни, қай йўлдан юради?). Тутган йўли фақат суннат, дедилар. Иккинчи бор: яқин одамлари ким?-дея сўрадилар. Қадарийлар, дейишди. Унда у қадарий экан, дедилар”.
Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=33794

والله تعاللى اعلم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.