abu Huzayfa   07-09-2013, 11:45 PM
#1
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ
Илмни қўй, кофирларга қарши курашиш керак!


Бу ўринда бошқа ҳаракат ва даъватлар борки, уларнинг барчаси ушбу аввалги ва иккинчиси йўқ бўлган олий йўлга зид келяпти. У ҳам бўлса, Исломни тушуниш ва унга амал қилишни вожиб эканлиги нуқтаи назаридан бир чеккага қўйиб туринглар! Ҳозир ундан-да муҳим бўлган бошқа бир иш бор! Барчамиз жамланиб, кофирларга қарши курашишда бирлашайлик!!

Субҳаналлоҳ, қуролсиз ҳолда кофирларга қарши қандай курашиш мумкин?! Ахир тариқчалик ақли бўлган ҳар бир инсон моддий қуролга эга бўлмаган киши қуролланган душманига қарши кураша олмаслигини билади-ку. Энди бир дона моддий қуролга эмас, балки бир қанча моддий қуролларга эга бўлмасачи!

Энди қуролланган душманига қуролсиз бўла туриб курашмоқчи бўлган кимсага нима деб айтилади? Қуролланмай урушавер дейиладими?! Ёки қуролланиб, сўнгра кураш, деб айтиладими?

Ушбу масалада жавоб қуйидагича эканлигида ихтилоф йўқдир: қуроллан сўнг курашавер. Бу моддий жиҳатдан эди.

Маънавий томондан олиб қарасак, иш бундан бир неча чандон муҳимроқдир. Кофирларга қарши курашни истасак, Исломни бир чеккага суриб қўйиб кураш бошлашимизнинг имкони йўқдир. Чунки бу Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг элчиси кўплаб оятларда буюрган буйруғига зиддир.

«Аср
(вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)» (Аср: 1-3).

«(Барча) инсон зиён-бахтсизликдадир…». Биз ҳозир шак-шубҳасиз зиён-бахтсизликдамиз. Нима учун? Чунки биз Аллоҳ азза ва жалла (ушбу зиён-бахтсизликдан) истисно қилган зотларнинг йўлини тутмадик. «Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)». Биз ҳозир Аллоҳ-у Росулига иймон келтирдик деймиз-у, бироқ! Ҳақ даъватига хилоф ўлароқ жамланиб, жамоат тузиб олган гуруҳбоз мусулмонларни Китоб-у Суннатга қайтишга чақирсак, улар: «Буни ҳозир бир чеккага қўйиб турамиз! Ҳозир бундан муҳим иш бор… Кофирларга қарши курашиш керак!», дейдилар. Биз эса: «Қурол биланми ёки қуролсиз (курашамизми)?!», деб айтамиз.

Икки қуролга эга бўлишимиз шартдир. Биринчиси: маънавий қуролдир. Улар эса «Ушбу маънавий қуролни ҳозир бир чеккага қўйиб туринглар! Моддий қуролни олинглар», дейишади. Моддий қурол эса йўқ!! Чунки бу, ҳозир биз бошдан кечираётган ҳолатимизга нисбатан қўлимиздан келмайдиган ишдир. Барча томондан устимизга ёпирилиб келаётган кофирларнигина эмас, бизни бошқариб турган баъзи ҳукмдорларни ҳам (назарда тутяпман)! Бугун биз хоҳишимизга зид ўлароқ моддий қурол билан тайёргарлик кўришга қодир эмасмиз. Бунга кучимиз етмайди. Энди, моддий қурол билан кураш олиб борамиз, деб айтамизми?! Бунга эришолмаймиз. Қўлимизда эса мана маънавий қурол бор.

«Бас,
(эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг» (Муҳаммад: 19).

Қўлимиздан келадигани илм-у амалдир. Биз эса оддийгина қилиб, буни бир чеккага қўйиб турақолайлик деяпмиз-а! Қўлимиздан келадиганини йиғиштириб қўя қолайлик деб буюрсак-а! Аслида ушбу ишни имкони йўқ.

Биз ҳам курашиш вожиб деймиз!! Хоп, нима билан курашамиз?! Икки қурол ҳам қўлимизда бўлмаса. Маънавий, илмий қуролни кейинроққа қўйиб тура қолайлик, ҳозир унинг вақти ва замони эмас, десак. Моддий қуролга эса кучимиз етмаса… Демак ҳам маънавий ва ҳам моддий қуролдан мосуво бўлиб, заифликда харобамиз чиқиб қолаверарканмиз-да.

Энди аввалги чароғон аср, Росул алайҳиссаломнинг асрларига қайтсак. Соллаллоҳу алайҳи ва салламда моддий қурол бормиди? Жавоб: йўқ. Унда нусратнинг калити нима бўлганди? Моддий қуролми ёки маънавий қуролми? Шак-шубҳасиз у маънавий қурол эди. Даъват ушбу маънавий қурол билан бошланганди. «Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг». Демак илм барча нарсадан олдиндир. Исломни (билиш) барча нарсадан олдин. Сўнг ушбу Исломни баҳолиқудрат (ҳаётга) татбиқ қилиш. Албатта саҳиҳ исломий ақидани билишга қодирмиз. Исломий ибодат, ҳукмлар ва хулқ-атворларни билишга қодирмиз. Ушбу ишларни бари қўлимиздан келади. Жумҳур мусулмонлар эса ўзларининг гуруҳ ва жамоатлари билан ушбу ишлардан бош тортишади. Сўнг овозларини борича «жиҳод қилишни хоҳлаймиз!», «қаерда жиҳод?!», деб бақиришади. Модомики аввалги қурол йўқ бўлса, иккинчи қурол қўлимизда мавжуд бўлмаса!!

Биз бугун саҳиҳ Ислом асосида бир жипс бўлган мусулмонлардан иборат жамоатни топсак ва улар ушбу Исломни соғлом услубда (ҳаётга) татбиқ қилишаётган бўлишса, бироқ уларда моддий қурол бўлмаса, шунда ўшаларга ушбу оятдаги буйруқ мос келади: «(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни қўрқувга солурсизлар» (Анфол: 60).

Бизда аввалги маънавий қурол бўлгандагина ушбу моддий тайёргарлик кўриш хитобига мос келган бўламиз. Энди моддий тайёргарлигимиз бўлмай туриб курашаверамизми?! Жавоб: йўқ. Чунки биз моддий тайёргарликка буюрадиган ушбу оятга ҳали ҳақли эмасмиз. Энди ҳам маънавий ва моддий бўлган икки қуролдан ҳам мосуво бўлган ҳолатимизда курашга қандай қилиб қодир бўлишимиз борасида нима фикр билдирасизлар?!

Ҳозирги вақтда моддий қуролга қодир эмасмиз. Маънавийга эса қодирмиз. Демак «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага буюрмайди» (Бақара: 286).

«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун: 16).

Бизни ҳозир қўлимиздан келадигани "фойдали илм" ва "солиҳ амалдир".

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
TALABA   07-10-2013, 11:08 AM
#2
ASSALOMU ALAYKUM.SHAYX ALBONIYNI ALLOH RAHMATIGA OLSIN!

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).
abu Huzayfa   07-10-2013, 06:55 PM
#3
(07-10-2013, 11:08 AM)TALABA Wrote: ASSALOMU ALAYKUM.SHAYX ALBONIYNI ALLOH RAHMATIGA OLSIN!

Ва алейкумус саламу уа роҳматуллоҳ!
Аминь!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Abu Yusuf   08-05-2013, 06:27 PM
#4
Assalamu alaykum va rahmatulloh!
Uwbu faylda nosozlik borligi yuklab olingandan so'ng bilinyapti!
Wunday holat "Biz haqiqiy mo'min bo'la oldikmi" va "klaviaturalik mujohidlar" da ham kuzatildi!
bu nosozlik "you tube" dan ham va wu erdan to'g'ridan rog'ri ko'4irilganda ham qolmoqda!
BarakaAllohu fiyk!
abu Huzayfa   08-06-2013, 07:40 PM
#5
Quote:Автор Abu Yusuf - Assalamu alaykum va rahmatulloh!
Ва алейкумус саламу уа роҳматуллоҳи уа барокатуҳ!
Биродар нима носозлик бўляпти?
Quote:BarakaAllohu fiyk!
Ва фикум барок!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Abu Yusuf   08-22-2013, 04:36 PM
#6
Nosozlik wuki, fayl yuklangandan so'ng faylning ovozi 4iqyapti ammo videosi ko'rsatmayapti! Bu holat fayl o'z silkasi orqali yuklangandan so'ng bo'lmoqda. Allohu a'lam!
Buni tekwiriw u4un o'zingiz wu silkadan o'zingizga yuklab ko'ring, balki muammo bowqa narsadadir!
abu Huzayfa   08-22-2013, 06:54 PM
#7
Ассаламу алейкум!
Биродирим Абу Йусуф сиз мана бу http://ru.savefrom.net/ сайтига кириб, шу орқалик роликни юклаб олсангиз бўлади инша Аллоҳ.
Пасдаги суратларда тушунарлироқ бўлади инша Аллоҳ.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Abu Yusuf   08-23-2013, 04:42 PM
#8
(08-22-2013, 06:54 PM)abu Huzayfa Wrote: Ассаламу алейкум!
Va alaykum ussalam va rahmatullohu va barokatuh!
(08-22-2013, 06:54 PM)abu Huzayfa Wrote: Биродирим Абу Йусуф сиз мана бу http://ru.savefrom.net/ сайти...
Aziz birodarim uwbu saytdagi "tirjaygan kiwi" suratini hisobga olmaganda undan foydalansa bo'larkan!
Alloh yahwilik ato qilsin!
mutaallim   08-18-2014, 01:02 PM
#9
Уммат қон бераётган ҳолатда қачонгача илм талаб қилиб ўтирасизлар?!

Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ


Савол йўлловчи айтади: Эй шайх! Бу ўринда, ислом уммати қон бераётган ҳолатда қачонгача илм талаб қилиб ўтирасизлар, дейдиган кимса бор.
Жавоб: Биз илм талаб қиламиз. Бунга жавоб эса имом Абдуллоҳ ибн Муборак айтганларидекдир. Бунга жавоб: имом, мужоҳид, олим, ростгўй, омонатдор, яхшилик хислатлари жам бўлган зот бўлмиш Абдуллоҳ ибн Муборак айтганларидек айтамиз. У киши бир йил ҳаж қилсалар, бир йил ғазот-(жиҳод) қилардилар. У кишига: қачонгача илм талаб қиласиз?-дейилди. У киши: ўлгунимча, дедилар. Имом Аҳмадга: қачонгача илм талаб қиласиз, дейилди. У киши эса: эҳтимол менга фойда келтирдиган ҳарф-(сўз)ни ёзмагандурман, дедилар. Ушбу сўзни айтувчига қисқача жавобимиз ана шу. Албатта ушбу сўз ёки ибораларга ўхшашини айтадиганларнинг айримлари бу билан, Аллоҳ сизларга барака ато этсин, илм аҳли, аҳли сунна, салафийларнинг обрўсини тўкишни ирода қилади. Ҳа (шундай). Уларга тил текказиш, уларда руҳий тушкунлик, қўрқоқлик ва уммат бошига тушаётган нарсалардан йироқлик мавжуд дейишни ирода қилади. Бу билан уларни ва уларнинг йўлларини бадном қилишлик учун. Уларга: ўзларингизни босиб олинглар, деймиз. Ҳақиқий аҳли сунна ҳақ ила одамларнинг энг бахтлиларидир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўз, феъл ва тақрирларида мувофиқ келадилар. Ҳа (шундай). Олдин ўтган суннат имомларидан иборат мўминларнинг йўлларига эргашадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин саҳобаларининг йўлини, иқтидо қилишга ҳаракат қилган ҳолда ўзларига лозим тутадилар. Бу, ҳар бир сунний, салафийнинг қилган иши суннат дегани эмас. Гоҳида хатога йўл қўяди. Бироқ у, ҳақни излайди. Хатога тушиши эса қасддан бўлмайди. Бу бир жиҳати эди. Иккинчи жиҳати эса, ислом уммати қон беряпти дейдиган эй қонхўрлар, ўзингизга ҳеч савол берганмисиз?! Эй қонхўрлар! Нима учун уммат қон беряпти деб ҳеч ўзингизга савол берганмисиз?! Нима учун уммат қон беряпти?! Улар айтганидек уммат қон бериши, тўғри йўлдан оғганликлари сабаблидир. Умматдаги кўпчилик ёки умматнинг кўпи қон беряпти. Унинг (уммат)нинг бари демаймиз. Чунки ким одамлар ҳалок бўлди деса, бас, у уларнинг энг ҳалок бўлувчироқларидир. Бироқ: одамларнинг ёки умматнинг кўпи Раббисининг Китобига эргашиш, пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ҳамда саҳоба ва тобеинларнинг манҳажини лозим тутишликдан оғгач қон берди-(қусди). Қандай қилиб қон қусмасин?! Шайтон уларни барча жиҳатдан эгаллаб олган. Хоҳ шаҳватлар ёки шубҳалар бобидан бўлсин. Аллоҳ улар устига барча ердаги душманларни ҳукмрон қилди. Буниси уларнинг ақидаларидан олди, буниси эса уларнинг шубҳаларидан олди. (Натижада) қулаб тушдилр. Одамларга фош бўлиб қолдилар. Ҳамда уларни бадном қилишди. “Парвардигорингиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир”. (Фуссилат: 46). “Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад: 7). Агар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, бас, сизларга бирор ғолиб келувчи бўлмас. Ана шу вожибдир. Бизга нусрат ваъда қилинган агар Унга ёрдам берсак. У Зотга ёрдам беришимиз эса У жалла ва аъланинг (юқоридаги) қавлидир. Бу эса намоз, закот, ҳаж ва булардан олдин одамларни тавҳидга даъват қилиш, уларни ширк, бидъат, фисқ ва маъсиятдан қайтариш, ота-онага яхшилик қилиш, чиройли қўшничилик қилиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, қариндошлик ришталарини боғлаш, дин бобларининг барида У жалла ва аълага ҳаққирост бандалик қилиш билан бўлади. Шулардан ва уларнинг энг улканларидан бири Аллоҳ йўлида жиҳод қилишликдир. Агар фалокат юз берса соф аҳли сунна душманлар бўйнига (қилич солади). Ҳақ билан зарба берадилар. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ йўлида маломтчининг маломатидан қўрқмайдилар. Буни илм ва адолат ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган суннат асосида адо этадилар. Мўминлардан иборат дин-диёнат аҳлини қатл қилиб, бутпарастларни тарк этадиган анави ёт мариқун-(хавориж)лар қилгани каби эмас. Ёлғон-яшиқ ва бўҳтон йўлига кўра жиҳод атамасини юқори кўтардилар. Аллоҳга қасам, Аллоҳга онт ичаман сўнг Аллоҳга қасамки ўша ёт гуруҳ (жиҳод атамасини) булғади. (Усома) бин Ладен ҳамда унинг гуруҳларидан иборат ҳамтовоқлари, ундан олдин ўзини “Жиҳод жамоати” дея атаган мисрдаги такфирий (фирқа) ва ундан бошқалар. Умар Абдурраҳмон ва бошқалар уларнинг устозларидир. Ушбу шарафли, олий, буюк ибодат атамасини расво қилдилар. Ўзларининг бефаросат қилмишлари ҳамда маъсум нубувват манҳажидан йироқликлари сабабли уни (жиҳод атамасини) расво қилдилар. Эй биродарлар! Ҳозир афғон юртига қаранглар. Мисол учун, мисол тариқасида Афғонистон ўлкасини (олайлик). Собиқ Иттифоқ Давлатлари мавжуд бўлганда советлар кирганига қанча бўлганди? Ҳа. Улар кирди ва уруш эълон қилинди. Уруш чамаси 1401 йилда бўлди. Бундан олдин эса шундай унча катта бўлмаган (урушлар бўлиб турарди). Ана шу вақтдан бошлаб ушбу юрт жанг-у жадал исканжасида ҳаёт кечиради. Ҳатто шу кунимизгача. Кеча, кеча деб яқин ўтмишни назарда тутмаяпман. Мана кеча, биз бугун қайси кунда? Чоршанба. Кеча сешанба эди. Пойтахт Қобулда портлаш сабаб омма ва оддий халқдан иборат ўлганлар (сони) олтмишдан зиёд. Кеча жиҳод номи остида бир-бирини қиришарди. Совет чиқиб кетди ёки чиқариб юборилди. Қандай бўлганда ҳам чиқиб кетди ва таҳминан 1410-1411 йили (Афғонистонни) тарк этди. Ҳозир уларга нима бўлдики ўша вақтдан бери ўзлари билан урушишади. Ҳисоблаб кўришингиз мумкин. Қўлингизда йиллар ҳисоби мавжуд. Бу бунисига зарба беради. Гуруҳ тўплайди, келинглар урушамиз (дейди). Ана у қишлоққа жиҳод номи остида зарба берадилар. Бир-бирларини жиҳод номи остида ўлдирадилар. Шайх Жамилурраҳмон, Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин ва мағфират қилсин, ушбу сунний, салафий олим, Китоб ва суннатга чорловчини қандай ўлдиришди? Ботил гуруҳлардан иборат ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра жиҳодни даъво қилаётган ана улардан бўлган бидъат аҳлининг томоғига суяк-(қилтаноқ) тиқилди. Ушбу сунний олим, тавҳид даъватчиси сабаб томоқларига суяк тиқилди. У кишига қарши фитна уюштиришди. Суворий ва пиёдаларини у кишига қарши ишга солишди. Йўлтўсар, рофиза-(шийъа), коммунист, жиноятчи ва қаллоблардан ёрдам олишди. Ана шу, улар бўҳтон йўлига кўра даъво қилаётгн жиҳоддир. Ҳатто у кишини жума намозидан олдин, жума намозида маъруза қилишга тайёрланаётган ҳолларида ҳалок қилдилар, ўлдирдилар. Аллоҳ у кишини Ўз Раҳматига олсин ва мағфират қилсин! Ушбу сунний олим кишига ҳақиқий аҳли сунна шайхларидан бошқа ҳеч ким кўз ёш тўкмади. Аллоҳга қасамки, бу ерда ҳам қаллоблар, ёлғончилар жиҳод дея овоз солардилар. Сафар Ҳавалий ва унинг жамоати: (бу) фитна. Аллоҳ қўлларимизни (қонга ботишдан) сақлагани каби тилларимиз ҳам бундан саломат бўлсин, дедилар. Машааллоҳ! Овозларингизни баралла кўтарадиган ва шу сабабли, ушбу офат сабабли суннат уламоларини айблайдиганингиз “Фиқҳул воқеъ” (“Воқеъликни тушуниш”) қаерда қолди?! Ушбу бало – воқеъликни тушунишмайди, (дердингиз). Шайх (Жамиллурраҳмон) раҳимаҳуллоҳ шайхимиз – шайх Муҳаммад ибн Усаймин билан боғланди. (Шайх Усаймин): эй шайх Жамил! Сулҳ тузишга нима дейсиз?-дедилар. У киши (шайх Жамиллурраҳмон): Эй шайх! Эй шайх Муҳаммад! Улар бизга қарши биз: Аллоҳ самода, Аллоҳнинг эшитиш (сифати) бор. Бизни эшитишимиз каби эмас. Унинг кўриши (сифати) бор. Бизнинг кўришимиз каби эмас. “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро: 11), деганимиз учун жанг қиляптилар, деди. Нима учун уларга қарши урушишди? У киши тавҳидни рўёбга чиқариб, унга даъват қилганликлари учун у кишига қарши урушишди. Тавҳид ва суннат аҳлига ёрдам қўлини чўзиш қаерда қолди? Аллоҳга қасамки, ёлғон сўзлайдилар ва фужурга қўл урадилар. Афғонистондаги ҳолат ва бир-бирлари билан урушишлари, Аллоҳга қасамки, ушбу даъватчи – Китоб ва суннат даъватчисини ўлдиришда гуноҳ ва тажовуз билан ҳамкорлик қилганликларининг гуноҳи эканида шак-шубҳа қилмайман. Аллоҳга онт ичаманки, аслий кофирлардан ҳалол деб билмаган (қон ва молларни) аҳли суннага нисбатан ҳалол санадилар. Фалончи фалончи билан урушади. Фалончи фалончига қарши жанг қилади. Шимолдагилар Шоҳмасъуд қабрига мавзолей қуришди. Уни зиёрат қиладилар. Аллоҳни қўйиб унга дуо қилинади, ўтиниб ёрдам сўралади. Қишлоқ ва турар жойларга босқинчилик қиладилар. Ҳа. Анавилар ваҳҳобийлар, алҳамдулиллоҳким Аллоҳ юртни ваҳҳобийлардан поклади, дейдилар. Аллоҳ уларга қандай нусрат берсин?! Одамларнинг жонига тегиб кетдилар. Аллоҳнинг паноҳига қочаман! Авом ва оддий халқнинг кўпи ушбу шарафли ном – жиҳоддан малолланишлари ва ёмон кўриб қолишларига сабаб бўлдилар. Тўғрими? Бу ерда буниси жиҳод номи остида ўлдиради. Яъни, муртад. Сен каби, муртад деганинг учун сенга қарши урушади ва сен ҳам унга қарши урушасан. Ироқ, Сурия, Яман ва бошқа жойларда ахир шундай қилишмадими?! Шундай эмасми? Ана шундай ҳар бир қавмнинг меросхўрлари, балки кўплаб ворислари бўлади. Ҳатто уларнинг сўнгида дажжол чиқади. Улардан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз! Улар, Аллоҳ сизларга барака ато этсин, ҳақиқий суннат даъватчилари илм талаб қиладилар ва ҳақни одамларга баён қиладилар. Уларни огоҳлантирадилар ва хушхабар қиладилар. Ҳа. Одамларни даъват қиладилар. Уммат қон беряпти. Қон кетишининг давоси эса ҳақни баён қилишликдир. Дардни билсангиз унга қандай ташхис - малҳам қўйишни ҳам билиб оласиз. Инсондан қон кетиши мумкин. Табибга боради. Қаердан қон кетаётганини ва қонни тўхтатишлик учун унинг сабабини (сўрайди). Бироқ анавилар қон кетиш сабабини изламаяптилар. Чунки улар қон қусиб бўлганлардир. Ва унинг (қон кетишининг) сабабидирлар. Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу ерда ҳам аҳли суннани ўлдирдилар. Шу ерда (Саудия) Қироллигида. Ҳаракатланиш йўллари ва кўчаларда портлатадилар ва ўлдирадилар. (Ушбу қилмишларни) у ер, бу ерда ва баъзи юртларда жиҳод номи остида қиладилар. Тўғрими? Шундай эмасми? Ёлғончилар “Ансор Шариъа” (Шариат ёрдамчилари) эмиш. (Улар) ўзи кимни ёрдамчилари, билмайман. Шунингдек, “Жабҳа Нусра”, “Исломий Давлат”. Булар нимаси ахир?! Бизнинг бошга битган балолар. Сўнг фақат ўзларининг даъватчиларига мурожат қиладилар. Фақат кимга? Залолат раҳнамоларига. Ўшалар ва уларнинг шайхлари ҳақида изланинг. Улар залолат даъватчилари, оғишган фикр эгалари эканини топасиз. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз! Сизларга махфий бўлиб қолмасинки, анави ИШИДчилар, ҳаа, фахрланадилар. Мусулмонларга кофир дея ҳукм қиладиган ва уларни зиндиқ дея айблайдиган Умар ал-Ҳозимий деб номланадиган залолат даъватчиси билан фахр туядилар ва унинг ҳаққига дуо қиладилар. Яъни, бу кимса, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, ёлғон ва фужурда шундай бир ўринга етганки, унинг ҳамтовоқлари, у билан бирга бўлганлар ҳатто залолат шайхларининг кўпчилиги ҳам унга етмаган. Анавилар эса унинг фатво, суннат ва унинг асосларидан шармандаларча жоҳил эканини ўзида тўплаган бузуқ мақолаларидан иборат мункар, шоз сўзларидан фахр туядилар. Чунки у, суннат аҳлидан эмас. Унинг аҳлидан эмас. Уни (суннатни) қайдан ҳам билсин. Унга қандай даъват қилсин? Ахир у фақат аҳли ҳавонинг думига (илакишиб юриши) билан танилган бўлса. Сўнг (бир юмалаб) ушбу бидъатнинг бошлиғига айланиб олишди. Ҳақиқатда айрим сўзларни айтган вақтда, уларнинг айтилиши сизга унинг (ушбу сўзларнинг) ботил, фасод, ёлғон, сохта ҳамда ушбу сўзни айтувчи кимса ёлғончи, гуноҳкор эканини зоҳир қилади. Аллоҳ сақласин! Залолат даъватчиси: тавҳид ва иймон масалаларидан кўпчилик уламолар, ҳатто ҳозирги асрдаги кибор уламолар ҳам жоҳил қолган. Уларни билишмайди, дейди. Машааллоҳ! Ушбу кўпчилик уламоларнинг бари, на олдин ўтганлари ва на кейингилари, ҳатто асрдош кибор уламолар уни билмайдилар ва уларга яширин экан-да?! Машааллоҳ! Ушбу уммат ичида Аллоҳ фақат сенга маълум қилган ушбу илм нима экан?! Ёлғон ва бўҳтон йўлига кўра: уламоларнинг сўзларини билгандан кейин жоҳиллик сабаб маъзур тутиш лозим дейдиган кимса, бас, у муртаддир, дейди. Ана шундай! Ўтган учрашувда сизларга айтмаганмидим: анави залолатга оғган ғулувга кетган ҳаддадийлар – астар қопланган хаворижлар, астарланган такфирчилардир. Бузуқ мавқифларига боқинглар! Фақат такфирни тарқатяпти. Балки Мисрдаги Мустафо Шукрий ва унинг жамоасидан ҳам юқорилаб кетдилар. Такфирда улардан юқорилаб кетдилар. Тавҳидга ёрдам қилаётганларини даъво қиладилар-у, ушбу тавҳид юртини кофир дея ҳукм қиладилар. Уни улкан (гуноҳларга қўл урди) дея айблайдилар. Ҳа. Ушбу Ҳазимий жазоирлик такфирчи думбуллардан бўлган бир нусха(ниниг ёзган рисоласига) муқаддима-(кириш сўзи) ёзди. “Мунасаро..” деб аталади шекилли. Ушбу залолатга оғган тажрибасиз-(ғўр) унга муқаддима ёзди. Қаранглар (йўлдаги) тезак (бу ердан) туя (ўтганига) далолат қилади. Ана шундай ишларга қўл урадилар. Аллоҳ сизларга барака ато этсин! Аллоҳга қасамки, суннат, унинг аҳли, барча ердаги суннат даъватчилари ва талабалар сабабли ҳақ тарқалиши билан бўғизларига суяк тиқилди. Улар суннат шайхларидан одамларни тўсишни хоҳлайдилар. Одамлар эса мудом суннат шайхларига иқбол қиляптилар. Ахир шундай эмасми? Воқеълик энг яхши гувоҳдир. Барча мақтовлар Аллоҳга хос.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.