abu Huzayfa   07-05-2013, 03:09 AM
#1
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Мусулмонлар хорлигига ҳукмдорлар айбдорми?



Мен, боя айтиб ўтганимдек, бир нарсани эслатиб қўйишни истардимки, бугунги кунда мусулмонлар ўзларини эгаллаб олган хору-зорлик сабабидан бутун мағзавани ҳукмдорларга ағдаришади. Бутун маломатни динга ёрдам қўлини чўзмаётган ҳукмдорларга тўкиб-солишади. Минг афсуслар бўлсинким, улар ҳақиқатда яҳудий, насроний ва улардан бошқалардан иборат кофирларнинг катталари томонидан хорланаётган мусулмонларга ва динга ёрдам қўлини чўзмаяптилар. Бугун мусулмонларнинг ўрталарида ана шундай шукуҳ ҳукм суряпти. Бор мағзавани ҳукмдорларга ағдариш. Ҳуддики ҳукмдорларга қилишаётган маломатлари халқнинг ўзига ҳам тегишли эмасдек! Ҳақиқатда олиб қарайдиган бўлсак ушбу маломат умматнинг барчасига, ҳоким-у маҳкумларнинг барига тегишлидир. Масала шунинг ўзи билан чекланиб қолмай, балки бу ерда дин аҳкомларини (ҳаётга) татбиқ қилмаётганлари сабабли ҳукмдорларни маломат қилаётган шундай бир тоифа борки, аслида ўшаларнинг ўзи маломатга ҳақлидир. Сабаби эса улар Аллоҳ таолонинг ушбу: «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», қовлига хилоф иш тутишди.
Бу билан фақат ҳукмдорларнигина маломат қиладиган ўша мусулмонларни айни ўзини назарда тутяпман. Дарҳақиқат улар Ислом ҳукмларига хилоф иш тутишди. Мусулмонларнинг бошига тушган ушбу (қалбни эзиб юборадиган) ачинарли ҳолатни ўзгартиришда Росул соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг йўлларига хилоф келадиган йўл бўйлаб юришяпти. Биринчи мусулмонларнинг ҳукмдорларини кофир дея атрофга жар соладилар! Иккинчидан уларга қарши бош кўтариб чиқишни вожиб эканини барилла айтадилар! Қарабсизки мусулмонларнинг ўзларини ўрталарида кети узилмайдиган бир ёнғин каби фитна юз беради. Мусулмонларнинг бирлиги бузилади. Улар мен боя ишора қилиб ўтган кимсаларки, мусулмонларнинг бошига тушган ушбу хорликни ўзгартириш – бу ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш билан бўлади деб ўйлайдилар. Сўнг муаммо ушбу масаланинг ўзида тўхтаб қолмайди. Балки муаммо кенгайгандан кенгайиб, ҳаттоки ҳалиги ҳукмдор бир чеккада қолиб, ихтилоф мусулмонларнинг ўзларидан нарига ўтмайдиган бўлиб қолади!
Ушбу аянчли воқеликни бартараф этишда баъзи исломийлар томонидан ғулувга кетишдан иборат келишмовчилик бошланди. У ҳам бўлса, ушбу ҳолатни ўнглаш учун мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши кураш олиб бориш шарт эмиш. Ҳолат шу даражага етиб бордики, ушбу аянчли воқеликни бартараф этиш ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш билан бўлмайди деб биладиган мусулмонлар билан анавилар ўртасида хусуматлашишгача етиб борди. Ҳақиқатда ўша ҳукмдорларнинг кўпчилиги Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб бормаётганлиги сабабли, уларга қарши бош кўтариб чиқишга ҳақлидирлар! Бироқ кофирлар томонидан мусулмонларнинг бошига тушаётган мусибатларни аритишдаги ислоҳот, анави кимсалар даъво қилганидек, мусулмонлардан иборат исломий диёрлардаги ҳукмдорларни муҳокама қилишимиз билан бўладими? Биз ўша ҳукмдорларнинг баъзиларини ҳозирги аср тили билан айтганда жўғрофий мусулмонлар деб ҳисоблаймиз.
Энди ана шу ўринда биз айтамизки: Шак-шубҳа йўқки, Ислом душманларининг эгаллаб турган мавқифи қатъий-иродалидир. Улар яҳудий, насроний ва Ислом диёрларининг ташқарисидаги худосизлардир. Уларнинг зарарлари мусулмонларнинг Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб боришдек бир истакларига жавоб бермаётган ушбу ҳукмдорларнинг баъзиларидан келадиган зарардан қаттиқроқдир. Хоп энди мана бу мусулмонларнинг қўлларидан нима ҳам келарди? Бу гапим билан мен анави мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши курашиш вожиб деб жар солаётганларни назарда тутяпман. Боринг ана олдин ўзимизни ислоҳ қилиш қолиб ҳукмдорларга қарши бош кўтариш вожиб бўлди ҳам дейлик. Хоп анавиларнинг қўлларидан нима иш ҳам келарди?!
Демак (муаммони) бартараф этиш бу Росул алайҳиссалом бошлаган ишни айни ўзидир. Анавиларни эса мутлақо бирор иш қилиш қўлларидан келмайди. Воқелик бунга энг катта далилдир. Улар амалга оширмоқчи бўлган муолажа эса, яъни мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши курашишдан бошлашмоқ, кутилган самарани бермайди. Чунки муаммо, мен боя айтиб ўтганимдек, ҳукмдорларнинг ўзидагина эмас. Балки халқнинг ўзида ҳамдир. Шу сабабли уларга олдин ўзларини ислоҳ қилишлари вожиб бўлади. Ислоҳ қилиш масаласи эса бошқа бир баҳсга эҳтиёж сезадики, биз буни такрор-такрор айтиб ўтганмиз.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.