Pages (4):    1 2 3 4   
mutaallim   06-29-2013, 10:54 PM
#11
10-Қуръонни тушунишлик ва унга амал қилишликнинг аҳамияти

Аллоҳ таоло деди: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган”. (Бақара: 185). Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир”. (Сод: 29).
Қуръонни тиловат ва тадаббур қилишлик ҳидоят эшикларининг энг улканидир. Чунки у энг тўғри йўлга бошлайди. Солиҳ амалларни қилиш ва мункар ишларни тарк этишга йўллайди ва етаклайди. Қалбни иймон ва Аллоҳни танишлик ила тўлдиради. Каромат диёри билан бахт ва зафар қучишга тарғиб қилади ҳамда надомат ва расволик диёрида зиён ва маҳрум қолишдан қўрқитади ва ҳазир бўлишга чақиради. У, одамларга зарбул масал ва ибратлардан кўпини ўз ичига олганки, уни фақат олимлар тушуниб етади. Қуръон, уни тадаббур ва ақл юргизиб тиловат қилувчини Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруғини ижобат қилишга ундайди. Натижада Аллоҳни улуғлайди, Уни (ибодатларда) яккалайди ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва розилигини умид қилиб нафл ва қурбат ҳосил қилинадиган амаллар билан ўзиб, беллашишига қўшимча ўлароқ намози ва закотини адо қилади, фарз бўлган ҳажни бажаради ҳамда (Рамазон) ойи рўзасини тутади. Аллоҳ таоло деди: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қиладиган мўминларга катта ажр-мукофот борлигини(нг) хуш хабар(ини) берур”. (Исро: 9). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Албатта Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотдидан (яъни улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон Аллоҳдан ажру-мукофот бўлишидан) умидвордирлар, зеро (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлу-карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта У мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир (яъни озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилгувчидир)”. (Фотир: 29-30).
Қуръон тиловати, уни тадаббур қилиш ва унга амал қилиш мўминларнинг одати, Аллоҳнинг солиҳ авлиёларининг васфи ҳамда Аллоҳ Ўзига яқин бандаларини ҳидоят қилиши сабабидир. Уни тадаббур қилиш ва унга амал қилишни тарк этиш эса юз ўгирувчи итоатсизларнинг васфи, адашган ва кибр қилувчиларнинг залолати сабабидир. Аллоҳ таоло уларга буни инкор қилган ҳолда шундай деди: “Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?!”. (Муҳаммад: 24). Субҳанаҳу деди: “Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!”. (Нисо: 82). Аллоҳ таоло шундай деди: “(Чунки) сизларга Менинг оятларим тиловат қилинганида, сизлар кетингизга тисланган эдингиз. («Байтуллоҳ бизларники», деб), у билан мутакаббирлик қилган ҳолларингизда тунги суҳбатларингизда (Қуръон хусусида) беҳуда сўзлар айтар эдингизлар». Ахир улар бу Сўзни — Қуръонни тадаббур-тафаккур қилиб кўрмадиларми ёки уларга аввал ўтган ота-боболарига келмаган нарса келдими (яъни уларга ҳам Аллоҳ тарафидан пайғамбарлар китоблар билан келган эди-ку)?!”. (Мўъминун: 66-68). Яъни, агар улар Қуръонни тадаббур-тафаккур қилганларида, албатта, у уларга иймон келтиришни вожиб қиларди ҳамда уларни куфр ва маъсиятдан тўсарди. Бу эса Қуръонни тадаббур қилишлик барча яхшиликка чорлаб, ҳар бир ёмонликдан сақлашига далолат қилади.
Аллоҳ Қуръонни энг яхши сўз деб сифатлади. Ва У субҳанаҳу ва таоло тушунарли бўлиши учун унда оятларни қайта-қайта такрорлади. Қуръон эшитган вақтларида тақводорларнинг терилари қўрқувдан титрайди. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир Китоб-Қуръон қилиб нозил қилдики, (ундаги Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари титраб кетар, сўнгра терилари – баданлари ҳам, диллари ҳам Аллоҳнинг зикрига юмшар – мойил бўлур. Мана шу (Китоб) Аллоҳнинг ҳидоятидирки, унга Ўзи хохлаган кишиларни ҳидоят қилур. Ва кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас”. (Зумар: 23).
У субҳанаҳу мўминларни Қуръонни эшитганларида бўйинсунмасликлари учун койиди ҳамда бу борада кофирларга ўхшасб қолишдан ҳазир бўлишга чақириб, шундай деди: “Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ-Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!”. (Ҳадид: 16).
У субҳанаҳу Қуръон ҳақида, унинг оятларини қироат ва тадаббур қилганларида мўминларнинг иймонларини зиёда қилади дея хабар берди. Субҳанаҳу айтдики: “Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар”. (Анфол: 2).
У Зот аҳли Китобнинг солиҳлари ҳақида, уларга Қуръон тиловат қилинса сажда қилган ҳолда юзлари билан йиқиладилар, йиғлайдилар ҳамда у бўйинсуниш, иймон ва таслим бўлишларини зиёда қилади дея хабар берди. Субҳанаҳу деди: “Айтинг: «Эй мушриклар), сизлар (хохласангиз), Унга ишонинглар, (хоҳласангиз) ишонманглар. Зотан, (Қуръон нозил бўлишидан) илгари илм (яъни, Таврот) берилган кишилар (Қуръон) тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида юзлари билан йиқилурлар. Ва улар: «Эй Пок Парвардигор! Албатта Парвардигоримизнинг («Мен сўнгги пайғамбаримни юборурман ва унга Қуръон нозил қилурман», деган) ваъдаси адо қилингувчи ваъдадир», дейдилар. Улар, йиғлаган ҳолларида, юзлари билан йиқилурлар ва (Қуръон) уларнинг хокисорликларини зиёда қилур”. (Исро: 107-109).
Сўнг шундай бўлишига қарамай Аллоҳ таоло бандаларини Қуръони Каримдан юз ўгиришларидан ниҳоятда ҳазир бўлишга чақирди. Уларга бунинг хатари ва ушбу ишни қилган кимса Қуръондан юз ўгириши ва уни бош устига дея таслим бўлиб қабул қилмагани сабабли қиёмат куни гарданига юклайдиган гуноҳ ва маъсиятни баён қилди. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Дарҳақиқат Биз сизга Ўз даргоҳимиздан эслатма — Қуръон ато этдик. Ким ундан юз ўгирса, бас албатта у қиёмат кунида (гуноҳнинг энг оғир) юкини кўтариб турар. Улар у юк остида абадий қолурлар. У (юк) қиёмат кунида улар учун жуда оғир юк бўлур”. (Тоҳа: 99-101). Қуръон Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг умматлари учун эслатма бўлар экан, бас, бизга уни бош устига дея таслим, бўйинсуниш ва таъзим бажо қилиш ила қабул қилишимиз, унинг нури ила тўғри йўл сари ҳидоятланишимиз, бу дунёда пок бир ҳаёт кечиришлик билан неъматланишимиз ҳамда ўлимдан кейин қайтар жойда унинг шафоати билан роҳатланишимиз учун унга, уни ўрганиш, таълим бериш ва кўрсатмаларига амал қилишга киришишимиз вожиб бўлади. Унга бош тортиш, қайтариш билан ёки бунданда хатарлиси бўлмиш инкор ва рад этишлик билан юзма-юз туришга келсак, батаҳқиқ, у оғишиш, залолат, куфр ва туғёнки, ушбу ишга қўл урувчи дунёда танг ҳаёт, бахтсизлик ва маҳрумлик билан жазоланишга лойиқ бўлади. Қиёмат куни эса унутилади ва дўзахда кўрлар билан ҳашр қилинади-(тўпланади). Аллоҳ таоло деди: “Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди, (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан»”. (Тоҳа: 123-126).
Ҳар бир мусулмонга, айниқса ушбу муборак ой ва улуғ бир мавсумда Қуръони Каримни улуғлаши, унинг ҳақиқий қадрига етиши, оятларини тадаббур, маъноларини тафаккур ва ақл юритиш ҳамда у талаб этганларига амал қилиш билан ҳақиқий тиловат қилиши лойиқ бўлади. Аллома Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Қалб учун Қуръонни тадаббур ва тафаккур қилиш билан қироат қилишликдан кўра фойдалироқ бирор нарса йўқ. Батаҳқиқ, у жамийки (Аллоҳ сари) юрувчиларнинг манзиллари, амал қилувчиларнинг ҳолатлари ва орифларнинг ўринларини жамловчидир. У муҳаббат, шавқ, хавф, умид, тавба-тазарру, таваккул, розилик, (бутун ишларни Аллоҳга) ҳавола қилиш, шукр, сабр ҳамда у ила қалбнинг ҳаёти ва мукаммаллиги бўлган бошқа ҳолатларни пайдо қилади. Шунингдек, у сабабли қалб барбод ва ҳалок бўладиган мазамматли сифат ва феълларнинг баридан огоҳ этади. Одамлар Қуръонни тадаббур билан қироат қилишдаги фойдани билганларида эди, албатта, барча нарсани қўйиб фақат у билан машғул бўлардилар. Агар уни тафаккур билан ўқиса, ҳатто қалбининг шифо топиши учун унга муҳтож бўлган ҳолида бирор оятдан ўтса-(ўқиса), уни гарчи юз марта, гарчи тун бўйи бўлса ҳам такрорлайди. Бир оятни тафаккур ва фаҳм билан ўқишлик, тадаббур ва фаҳмсиз хатми Қуръон қилишдан яхши. Ҳамда у қалбга фойдалироқ, иймон, завқ ва Қуръон ҳаловатини ҳосил қилишга чорловчироқдир”. (Ибнул Қоййим “Мифтаҳ Дар ас-Саъадаҳ” (1/187)).
Раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари (кўзланган маънога) далолат қилишда кифоя қиларли, фойдаси эса улкандир. Ким Қуръон қироат қилишда ана шу сифатда бўлса, Қуръон унга ғоятда таъсир қилиб, тиловатидан тўла фойдани қўлга киритади. Ва шу билан илм ва иймоннинг мустаҳкам аҳлидан бўлади. Ана шу Қуръондан мақсад қилингани ва талаб этилганининг ғоясидир. Шунинг учун Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Қуръон (ўқиш)дан талаб қилинган нарса – маъноларини тушуниш ва унга амал қилиш. Агар ана шу уни (Қуръонни) ёд олувчисининг вазифаси бўлмас экан, илм ва дин аҳлидан бўлмайди”. (Ибн Таймийя “Мажмуъул Фатава” (5/262)).
Эй Аллоҳ! Қуръони Каримни қалбимиз баҳори, дилимиз нури, маҳзунлигимизни аритувчи, ғам ва ташвишларимизни кетказувчи қилгин. Ундан билмаганларимизни таълим бер. Таълим берганингни биз учун фойдали қил. Бизни, уни гўзал тиловат ва тадаббур қилиш билан ризқлантир. Унга амал қилиш, буйруғига эргашиш ва қайтариғидан йироқ бўлишга муваффақ айла. У сабабли қиёмат куни даражаларимизни кўтар. Эй Аллоҳ! Бизни ғафлат ва ундан юз ўгиришликдан сақла!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=43
mutaallim   06-30-2013, 03:59 PM
#12
11-Рамазон тақво ойи

Аллоҳ табарока ва таоло, Раҳмон, Раҳим бандаларини у сабабли бу ҳаёти дунё ва гувоҳлар қоим бўладиган кунда саодатни қўлга киритишадиган, Унинг розилиги ва каромат диёри билан бахтли бўлиш ҳамда Унинг дўзахи ва азобидан саломат қолишга эришишадиган тақвога буюрди. У, субҳанаҳу ва таолонинг халқларининг аввалгию охиргиларига қилган амридир. Аллоҳ таоло деди: “Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик”. (Нисо: 131). Дарҳақиқат, У субҳанаҳу бандаларига тақвони рўёбга чиқаришлари учун ушбу муборак Рамазон ойи рўзасини жорий қилди. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”. Яъни, рўза сабабли (тақволи кишилар бўлишингиз учун). Чунки рўза, ундаги нафсни бўйинсундириш ва шаҳватларни синдириш билан тақвога боғлайди. Ушбу улуғ ойнинг рўзаси тақвони рўёбга чиқаришлик учунгина жорий қилинди. Балки у тақвони рўёбга чиқаришда энг кўп кўмак берувчидир. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Рўзанинг зоҳирий аъзолар ва ички кучларни сақлаш, уларни, эгаллаган вақт барбод қиладиган бузуқ моддаларни жалб қилувчи қориштиришликдан ҳамда уларни соғлом бўлишликдан тўсадиган тубан моддалардан фориғ қилишликда ажойиб таъсири бор. Рўза қалб ва аъзоларнинг саҳиҳлигини сақлайди. Ҳамда уларга, шаҳват қўллари тортиб олганларини қайтаради. У Аллоҳ таоло айтганидек тақвога энг катта кўмакчидир: “Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”. (Бақара: 183)”. (Ибнул Қоййим “Задул Маъад” (201)). Сўзлари тугади.
Аллома, шайх Абдурроҳман ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг ушбу “Тақволи кишилар бўлишингиз учун” қавлининг изоҳида шундай дедилар: “Албатта, рўза тақвонинг энг катта сабабларидандир. Чунки унда Аллоҳнинг амрига бўйинсуниш, қайтариғидан четлашишлик мавжуд. У тақвони ўз ичига олган ўринлар:
Рўзадор Аллоҳнинг савобини умид қилувчи, Унга қурбат ҳосил қилувчи бўлган ҳолда Аллоҳ унга ҳаром қилган ейиш, ичиш ва шунга ўхшаш нафс унга мойил бўладиган нарсаларни тарк этади. Бу тақводандир.
Шулардан: Рўзадор ўзини Аллоҳ таоло уни назорат қилиб туришини ҳис қилишга ўргатади. Натижада нафси истаган нарсани Аллоҳ ундан хабардор эканини билгани боис қодир бўла туриб тарк этади.
Рўза шайтон ҳаракатланадиган ўринларни торайтиради. Чунки у одам боласининг қон юрадиган жойида юради. Рўза билан ҳаракати заифлашади ва ундан маъсиятлар (содир бўлиши) озаяди.
Асосан рўзадорнинг тоати кўп бўлади. Тоатлар эса тақво хислатларидандир.
Бой очлик аламини тотиб кўрса, бу унга қашшоқ камбағаллардан кўнгил сўрашни вожиб қилади. Бу эса тақво хислатларидандир”.
Сўзлари тугади.
Аллоҳдан тақво қилишлик – буйруқларига бўйинсуниб, қайтариқларидан четлашиб Унга тоат қилишликдир. Тақвонинг маъноси: банда ўзи билан хавфсираётган нарсаси ўртасида қалқон тутишлигидир. Банда Раббисидан тақво қилиши: ўзи билан Унинг ғазаби ва жазосидан қўрқаётгани ўртасида уни сақлайдиган қалқон тутишидир. Бу эса фақат Унинг тоатини бажариш ва маъсиятидан четлашиш билан бўлади.
Аллоҳ азза ва жалла гоҳида Ўзидан тақво қилишга-(қўрқишга) буюради. У қўрқиб, умид қилинадиган Зотдир. Бандалар учун ҳосил бўладиган барча яхшилик У субҳанаҳу томонидандир. Гоҳида ундан тақво қилиш-(қўрқиш)га қарши бориб, ҳавосига эргашганларнинг борар жойи бўлмиш дўзахдан қўрқишга буюради. Аллоҳ таоло айтганидек: “У ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган… дўзахдан қўрқинг”. (Бақара: 24). Ва субҳанаҳунинг ушбу қавли каби: “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки…”. (Таҳрим: 6). Гоҳида қиёмат, ҳисоб, жазо-(мукофот), саодат, батхсизлик куни, тақводорлар ўз савобларига, тақвога қарши борувчи гуноҳкорлар ўз азоб ва жазоларига эришадиган кундан қўрқишга буюради. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди”. (Бақара: 281).
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини Аллоҳдан тақво қилишга буюрардилар. Агар бирор сария-(кичик қўшин) юборсалар, унинг амирига хоссатан ўзи ҳақида Аллоҳдан тақво қилиш ва у билан бирга бўлганлар борасида яхшиликка буюрардилар. Видолашув ҳажида қурбонлик куни хутба қилганларида одамларни ушбу васиятга ҳожатманд ҳамда унинг аҳамияти ва фойдаси улкан бўлгани учун уларни Аллоҳдан тақво қилишга буюрдилар.
Дарҳақиқат, салаф солиҳ ўзларида тақвони рўёбга чиқаришлик, унинг маъно ва асосларига аниқлик киритишликка аҳамият қаратдилар. Мудом бир-бирларини унга буюрардилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: “Ўзлари билган ҳидоятни тарк этишда Аллоҳнинг уқубатидан ҳазир бўладиган ва у олиб келган нарсани тасдиқлашда Унинг раҳматини умид қиладиганлар”. Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Муттақинлар уларга ҳаром қилинган нарсалардан сақланганлар ва уларга фарз қилинган нарсаларни адо этганлардир”. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Аллоҳдан тақво қилишлик кундузлари рўза, кечалари қоим ва булар орасидаги нарсалар-(гуноҳ ва тоатлар)ни қориштиришлик билан эмас. Бироқ Аллоҳдан тақво қилишлик: Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк этиш ва Аллоҳ фарз қилган нарсаларни адо этишликдир”. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг ушбу “Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар”. (Оли Имром: 102) қавли борасида шундай дедилар: “Итоат қилиниб, маъсият қилинмаслиги, ёдда тутилиб, унутилмаслиги ҳамда шукр қилиниб, куфр қилинмаслигидир”. Толқ ибн Ҳабиб дедилар: “Тақво – Аллоҳнинг тоатини Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг савобини умид қилган ҳолда қилишинг. Ҳамда Аллоҳга маъсият қилишни Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг жазосидан қўрққан ҳолда тарк этишингдир”. (Ибн Ражаб “Жомеъул Уълум вал Ҳикам” (18-ҳадис, (296-297)). Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Аллоҳдан тақво қил-(қўрқ) деб айтганда Умар ушбу қавли билан жавоб берди: “Агар уни айтмасангиз сизларда яхшилик йўқ. Агар уни биз қабул қилмасак бизда яхшилик йўқ”.
Тақвонинг ўрни қалбдир. Муслим ўз “Саҳиҳ”ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан узун ҳадисда ривоят қиладилар. Ушбу ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тақво бу ерда дея кўкракларига уч марта ишора қилдилар”. (Муслим (2564)). Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тақвонинг асли қалбларда бўлар экан, бас, унинг ҳақиқатидан Аллоҳ азза ва жаллагина хабардор бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Аллоҳ сурат ва молларингизга қараймайди. Балки қалб ва амалларингизга қарайди”. Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар. Бошқа ривоятда эса: “Аллоҳ жасад ва суратларингизга қарамайди”. (Икки ривоятни ҳам Муслим (2564) рақам остида ривоят қилди). Шу дамда чиройли сурат, дунёда мол, обрў ва бошлиқлиги бўлганларнинг кўпини қалбида тақво хароб бўлади. Ушбулардан бирор нарсага эга бўлмаган кишининг қалби эса тақвога тўла бўлади. Натижада Аллоҳ азза ва жалланинг наздида энг мукаррам бўлади. Балки аксар ҳолатда шундай рўй беради”. (Ибн Ражаб “Жомеъул Уълум вал Ҳикам” (35-ҳадис, (626)).
Тақвонинг муттақинлар дунё ва охиратда эришадиган кўплаб фойда ва самаралари бор. Дунёдаги самараларидан:
Фойдали илмни ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради”. (Бақара: 282). Субҳанаҳу деди: “Агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур”. (Анфол: 29).
Имтоҳонлардан (омон) чиқиш ҳамда банда ўзи ўйламаган томондан пок ризқ ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди: “Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни юқорида мазкур бўлган талоқ қилиш қонун-қоидаларига Аллоҳдан қўрққани учун риоя этса), У зот унинг учун (барч ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур”. (Талоқ: 2-3).
Улар Аллоҳнинг муҳаббати, У Зот улар билан бирга бўлиши ва мағфиратига эришадилар. Шу билан улар бахт ва нажотни қўлга киритадилар. Аллоҳ таоло деди: “Албатта, Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар”. (Тавба: 4). Субҳанаҳу деди: “Билингларки, Аллоҳ Ўзидан қўрқувчилар билан биргадир”. (Бақара: 194). Аллоҳ азза ва жалла деди: “Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”. (Анфол: 69). Аллоҳ таоло деди: “Ва Аллоҳдан қўрқинг! Шояд нажот топсангиз”. (Бақара: 189).
Тақвонинг охиратдаги самараларига келсак, улар кўп ва турличадир:
Наъим жаннати ила бахтга эришиш. Улар учун юқори даража ва мақтовга сазовор оқибат ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди: “Албатта тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ноз-неъмат боғлари бордир”. (Қалам: 34). Субҳанаҳу деди: “Ҳолбуки, қиёмат кунида тақводор кишилар улардан баланддир”. (Бақара: 212). Субҳанаҳу деди: “Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур”. (Аъроф: 128).
Тақвонинг энг улкан самараси қиёмат куни Аллоҳ билан учрашиш ва уни кўришликдир. Аллоҳ таоло деди: “Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар”. (Қамар: 54-55).
Ушбу улкан мавсум ва улуғ ойда эканмиз буюк арш Рабби Саҳоватли Зотдан қалбларимизни иймон зийнати билан зийнатлашини ҳамда уни биз учун бу дунё ва Унга йўлиқадиган кунимизда озуқа қилишлигини сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=44
mutaallim   06-30-2013, 09:00 PM
#13
12-Рамазон сабр ойи

Сабр – барча гўзал хулқларнинг энг катта асоси ва барча разил хулқлардан покланишликдир. У нафсни Аллоҳнинг розилиги ва савобини талаб қилган ҳолда ўзи ёмон кўрган ва иродасига қарши бир нарсада танбаламоқдир. Аллоҳнинг тоатини (адо этишда) сабр қилиш, Унинг маъсиятидан (қайтишда) сабр қилиш ҳамда Аллоҳнинг аламли тақдирларига сабр қилишлик шунинг остига дохил бўлади. Диннинг барини ўзида жам қилган ушбу уч хислат фақат сабр билан тўла бўлади:
Тоатлар – хоссатан Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш каби машаққатли тоатлар ва илм талаб қилиш, фойдали сўз ва амалларда бардавом бўлиш каби давомий ибодатлар – фақат сабр, нафсни ушбу ишларда бардавом бўлиш, лозим тутиш ва матонатли бўлишга машқ қилдириш билангина тамомига етади. Агар сабр заифлашса ушбу ишлар ҳам заифлашади. Узилиб қолиши ҳам мумкин.
Шунингдек, нафсни маъсиятлардан тийиш. Хоссатан нафсда унга кучли чорлов бўлган маъсиятлар. (Ушбу маъсиятларни) ташлашлик фақат сабр, хоҳишга қарши бориш ва унинг аччиғини кўтаришда давомий сабр қилиш билан тамомий бўлади.
Шунингдек, бандага мусибатлар тушган вақт, у уларни розилик, шукр ва бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиш билан қарши олишни хоҳлайди. Бу эса фақат сабр ва ажрни (Аллоҳдан) умид қилиш билан тўла бўлади. Қачон банда ўзини сабрга машқ қилдирса, унда машаққат ва қийинчиликларни кўтаришга замин ҳозирласа ва буни мукаммаллаштиришда жидду жаҳд қилса, оқибати нажот ва омад бўлади. Ўзи талаб қилаётган ишда жидду жаҳд қилиб, ҳамроҳи сабр бўлганлар, улар албатта зафар қучиш билан бахтли бўладилар.
Албатта, Рамазон улкан мадраса ва юксак қалъа бўлиб, бандалар кўпинча ундан ибрат ва фойдали дарсларни сабоқ оладиларки, улар нафсларни тарбиялайди ҳамда уни шу ой ва қолган умрида тўғирлайди. Рўзадорлар ушбу улуғ ой ва муборак мавсумда эришадиган самараларидан, нафсни сабрга одатлантириш ва уни кўтара билишликдир. Шунинг учун улуғ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини бир неча ҳадисларда сабр ойи деб сифатладилар. Шулардан имом Аҳмад ва Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан ривоят қилганлари. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сабр ойи ва ҳар бир ойнинг уч куни рўзаси йил рўзасидир”. (Аҳмад “Муснад” (7567, 8965), Муслим (1162), имом Аҳмаднинг лафзи). Имом Аҳмад Язид ибн Абдуллоҳ ибн Шиххирдан, (у) Аъробийдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим деб, ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ёдга олди: “Сабр ойи ва ҳар ойнинг уч кун рўзаси қалб адоватини кетказади”. (Имом Аҳмад “Муснад” (22965)). Насоий Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сабр ойи ва ҳар ойнинг уч кунлик рўзаси…”. (Насоий (2756), “Саҳиҳул Жомеъ” (3794)га қаранг).
Ушбу уч ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини сабр ойи деб сифатладилар. Бунинг сабаби, Рамазонда сабрнинг барча тури, Аллоҳнинг тоатига сабр қилиш, Унинг маъсиятидан (қайтишда) сабр қилиш ҳамда Аллоҳнинг аламли тақдирларига сабр қилишлик жамланади:
Рамазонда рўза, қиём, Қуръон тиловати, яхшилик, эҳсон, жўмардлик, саҳоват, таом улашиш, зикр, дуо, тавба, истиғфор ва бундан бошқа тоат турлари мавжуд. У, инсон уни энг комил ва энг афзал суратда адо қилиши учун сабрга эҳтиёж сезади.
Унда тилни ёлғон, фириб, лағв, сўкиш, ҳақорат, шовқин кўтариш, талашиб-тортишиш, ғийбат ва чақимчиликдан тийиш ҳамда қолган аъзоларни жамийки маъсиятларга қўл уришдан тўсишлик бор. Бу эса Рамазон ва ундан бошқаларида ҳам бўлади. Ушбу маъсиятлардан узоқ бўлишлик сабрга эҳтиёж сезади. Ҳатто банда уларга тушишдан нафсини сақлашга қодир бўлади.
Рамазонда нафс астойдил хоҳлашига қарамай таом, ичимлик ва унга боғлиқ нарсаларни тарк этишлик бор. Шунингдек, нафсни жимоъ-(қўшилиш) ва ундан олдин бўладиган ишлар каби Аллоҳ унга ҳалол қилган шаҳват ва лаззатлардан танбаллашлик мавжуд. Бунга эса нафс фақат сабр билан қодир бўлади.
Рамазон сабрнинг барча турини ўз ичига олган. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Нафсда икки (хил) куч бор. Интилиш ва чекинишлик кучи. Сабрнинг ҳақиқати, интилиш кучи ўзига фойдали нарсаларга сарф этилилиши. Чекиниш кучи эса ўзига зарарли нарсалардан тутиб туришга (сарф этилишидир). Одамлар орасида ўзига фойдали бўлган нарсаларни бажариш ва унда саботли бўлишда сабр қилишининг кучи, ўзига зарарли нарсалардан сабр қилишидан кучлироқ бўлганлари бор. Натижада тоат машаққатига сабр қиладику, истагини қайтарилган ишларга қўл уриб қўйишга чорловчи нарсадан сабр қилолмайди. Улар орасида сабрининг (шариатга) хилоф ишлардан (қайтишдаги) қуввати тоатларнинг машаққатига сабр қилишидан кучлироқ бўлганлари бор. Улар орасида яна на бундан ва на ундан сабр қила оладиганлари бор. Одамларнинг энг афзали икки турга ҳам сабрлироқларидир. Одамларнинг кўпи иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай қиёмул лайл оғирликлари ва рўза машаққатига сабр қиладию, ҳаромга назар ташлашликдан сабр қилолмайди. Одамларнинг кўпи назар ташлаш ва суратларга қайрилиб қарашдан сабр қиладию, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ҳамда кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қилишда сабри йўқ. Балки у бу борада энг заиф ва энг ожиздир. Кўпларини ушбу икки ишнинг бирортасига сабри йўқ. Энг озлари эса ушбу икки ўринда сабр қилувчироқларидир”. (“Уддатус Собирин ва Захиротуш Шакирин” (37)).
Яна шундай дедилар: “Биздан бўлган бир инсоннинг сабри истак ва шаҳватини ундовчи нарсага ғолиб келса фаришталар (сафи)га қўшилади. Агар истак ва шаҳватга ундовчи нарса сабри устидан ғолиб келса шайтонлар (сафи)га қўшилади. Агар ейиш, ичиш ва қўшилишлик каби табиати ундовчи нарса сабри устидан ғолиб келса ҳайвонлар (сафи)га қўшилади”. (Юқоридаги манба (44)).
Дарҳақиқат, Аллоҳ сабрга буюрди ва сабр қилувчиларга олқиш айтди. Ҳамда уларга Қуръоннинг кўплаб оятларида олий манзилат ва қимматли кароматларнинг хабарини берди. Уларга ажрлари беҳисоб қилиб берилишини хабар қилди. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш — жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар!”. (Оли Имрон: 200). Аллоҳ таоло деди: “Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар”. (Бақара: 45). Субҳанаҳу шундай деди: “Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир”. (Бақара: 155-157). Аллоҳ таоло деди: “Ва хусусан оғир-енгил кунларда ва жангу жадал пайтида сабр-тоқат қилгувчилар яхши кишилардир. Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводордирлар”. (Бақара: 177). Аллоҳ азза ва жалла деди: “Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир”. (Бақара: 153). Аллоҳ таоло сабр қилувчиларнинг мукофот ва ажрлари ҳақида шундай деди: “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур”. (Зумар: 10). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким сабр машаққатини кўтарса Аллоҳ унга сабр ато этади”. (Бухорий (1469)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта нусрат-(ғалаба) сабр биландир”. (Имом Аҳмад “Муснад” (2666), Ҳоким “Мустадрок” (6304)).
Бандага таотлар машаққатини енгиллатадиган, нафс ҳаталак отадиган (шаритга) хилоф ишларни тарк этишни унга осонлаштирадиган ҳамда унга мусибатларда тасалли берадиган, барча гўзал хулқларни таъминлайдиган ва уларга бинонинг асоси каби бир вазифани ўтайдиган хулқ сенга кифоядир. Қачонки банда тоатдаги эртами кеч (эришадиган) яхшиликларни, маъсиятдаги эртами кеч (гирифтор бўладиган) зарарларни ҳамда мусибатларга сабр қилишдаги мўл-кўл савоб ва улкан ажрни билса, нафсга сабр қилиш осон кечади. Унга бўйинсунган, самаралари билан безанган ҳолатда келиши ҳам мумкин. Агар дунё аҳлига унинг ўткинчи ноз-неъматларини ҳосил қилишлик учун улкан машаққатларга сабр қилиш осон кечаётган экан, тавфиқ ато этилган мўминга қандай Аллоҳ яхши кўрган амалларнинг самарасига эришиш учун сабр қилиши осон кечмайди?! Қачонки банда сабрида холис бўлиб Аллоҳ учун сабр қилса, Аллоҳ у билан бирга бўлади. Албатта Аллоҳ мадад, тавфиқ, қўллаб-қувватлаш ва ўнлаб қўйишлик ила сабр қилувчилар билан биргадир.
Эй Аллоҳ! Ушбу ойнинг ҳаққини адо этишимизга муваффақ айла. Бизни қалб адоватидан покла ҳамда бизни унда яқин ва сабр зийнатлари билан кийинтир!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=45
mutaallim   07-02-2013, 12:49 AM
#14
13-Рамазон истиғфор ойи

Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир”. (Зумар: 53). Ушбу ояти карима Аллоҳнинг раҳмати ва бандаларига лутфи кенг эканини баён қиляпти. Унда энг улкан ва шармандали гуноҳларга –ширк, куфр ва гуноҳи кабиралар шунинг остига дохил бўлади- қўл урган гуноҳкор ва ўз жонига жиноят қилганларга Раҳмон, Раҳим Зот томонидан ушбу гуноҳларини ташлаб, Ғофур, Раҳим бўлган Раббиларига истиғфор айтишликларига нидо қилиняпти. Батаҳқиқ, У барча гуноҳларни мағфират қилади ва ҳар қанча катта ва улкан бўлмасин гуноҳ соҳиби истиғфор айтиб, тавба қилса У асло гуноҳни катта санамайди. Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳ табарока ва таоло шундай деди: Эй Одам боласи! Модомики сен Менга дуо қилиб, Мендан умид қилар экансан, сени гуноҳинг қанча бўлишига қарамай мағфират қиламан ва аҳамият бермайман. Эй Одам боласи! Агар гуноҳларинг осмон булутларига етса сўнг Мендан мағфират сўрасанг, сени мағфират қиламан ва аҳамият бермайман. Эй Одам боласи! Сен агар Мени ҳузуримга ер қобиғичалик хатолар билан келсанг сўнг Менга бирор нарсани ширк келтирмаган ҳолатда йўлиқсанг, албатта, сени олдинга унинг қобиғичалик мағфират билан келаман”. (Термизий (3540)).
Дарҳақиқат, Аллоҳ Қуръонда бандаларини истиғфор айтишга буюриб, шундай деди: “Аллоҳдан мағфират сўранглар! Албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”. (Музаммил: 20). Аллоҳ таоло деди: “(Аллоҳ сизларга амр қилурки), Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қилинглар”. (Ҳуд: 3). У субҳанаҳу Ундан мағфират сўраган кишини мағфират қилишини баён қилиб, шундай деди: “Ким бирон бир ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни мағфират қилгувчи ва меҳрибон эканини топар - кўрар”. (Нисо: 110). Аллоҳ истиғфор айтувчи бандаларини мадҳ қилиб, шундай деди: “Ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиган бандалари”. (Оли Имрон: 17). Субҳанаҳу деди: “Ва саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари учун Парвардигордан мағфират сўрар эдилар”. (Зориёт: 18). Кўп истиғфор айтишлик у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан эди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта, мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтаман”. (Муслим (2702)). Бошқа ҳадисда эса: “Етмиш марттадан кўпроқ”. (Бухорий (6307)).
Рамазон ойининг гуноҳлар мағфират қилиниши ва хатолар ўчирилишида зиёда хусусияти бор. Бахтли – Рамазонга етган, унинг кеча ва кундузларини Аллоҳнинг тоати ва Уни рози қиладиган нарса-(ибодат)ларда ўтказиб, шу билан Подшоҳ, Қиёмат куни ҳисоб қилувчи Зотнинг мағфират ва розилигига мустаҳиқ бўлган кишидир. Бахтсиз, маҳрум – ушбу буюк ой кириб келсада, ўзининг даражасини кўтарадиган солиҳ амал қилмаган, уни ҳалок ва расво қиладиган гуноҳларидан тавба қилмаган, ушбу ойнинг кун ва тунларини Раббисини ғазаблантирадиган ва ўзини қулатадиган ишларда зое қилган, Раббисига гуноҳ ва ёмон ишларидан мағфират талаб қилган ҳолда юзланмаган, ҳатто у ўзининг юз ўгириш ва пасткашлигида қолган ҳолда мағфират ойи чиқиб кетган кимсадир.
Табароний “Мўъжам”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келиб, шундай деди: Эй Муҳаммад! Кимки ота-онасидан бирига етиб, вафот этса ва дўзахга кирса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг. Мен: амин, дедим. Айтдики: эй Муҳаммад! Кимки Рамазон ойига етиб, вафот этса ва (гуноҳлари) мағфират қилинмай дўзахга киргазилса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг. Мен: амин, дедим. Айтдики: Кимники ҳузурида ёдга олинсангиз ва сизга саловат айтмай, вафот этиб, дўзахга кирса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг. Мен: амин, дедим”. (Табароний “Мўъжам ал-Кабир” (2023)).
Термизий ва бошқалар яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мен унинг ҳузурида ёдга олинсаму, менга саловат айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин! Рамазон кириб сўнг (ундан гуноҳлари) мағфират қилинмай чиққан кимсанинг бурни ерга ишқалансин! Олдида ота-онаси улуғ ёшга етсаю, уни жаннатга киргазишмаган-(киришига сабабчи бўлишмаган) кимсанинг бурни ерга ишқалансин!”. (Термизий (3545), Ҳоким “Мустадрок” (2016)).
Мўмин бандага ушбу ой яхшилик ва баракаларини ғанимат билиши, истиғфор айтишни лозим тутиши ҳамда унинг муборак фойда ва улуғ манфаатларини ғанимат билиши учун (истиғфорни) кўп-кўп айтиши лойиқ бўлади. У (истиғфорнинг фойдалари) дунё ва охиратда сан-саноқсиз даражада кўпдир.
Унинг дунёвий фойдаларидан бири Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида ворид бўлган: “Мен дедимки: «Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур”. (Нуҳ: 10-12). Асарда Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳга бир киши қурғоқчиликдан шикоят қилиб келгани ворид бўлган. Шунда: Аллоҳга истиғфор айт, дедилар. У кишига бошқаси фақирликдан шикоят қилди. Шунда: Аллоҳга истиғфор айт, дедилар. Бошқаси боғи қуриб қолганидан шикоят қилди. Шунда: Аллоҳга истиғфор айт, дедилар. Бошқаси эса у кишига фарзандсизликдан шикоят қилди. Шунда: Аллоҳга истиғфор айт, дедилар. Сўнг уларга Аллоҳ таолонинг Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги қавлини тиловат қилдилар: “Мен дедимки: «Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур”. “Яъни, агар Аллоҳга тавба қилиб, Унга истиғфор айтиб, бўйинсунсангиз сизларга кўп ризқ ато этади. Сизларни осмон баракаларидан суғоради. Сизлар учун ер баракаларини ўстириб қўяди ва зироатга унум беради. Сизлар учун сутни мўл-кўл қилади ҳамда сизларга мол ва фарзандлар билан мадад беради. Яъни, сизларга мол ва фарзандлар беради. Сизларга турли мевалари бор боғ-роғлар беради ва ўртасидан оқар дарёлар ўтказади”. (Ибн Касир тафсири, Нуҳ сураси (8/233)). Бу ўринда зикр қилинган самаралар, банда айтган истиғфори мукофоти ўлароқ дунёда эришадиган умумяхшиликлар, мукаррам ҳадялар ва турли-туман самаралардир.
Истиғфор айтувчилар қиёмат куни эришадиган мўл-кўл савоб, улкан ажр, раҳмат, мағфират, дўзахдан озод бўлиш ва азобдан саломат қолишга келсак, бу Аллоҳ таологина саноғига етадиган ишдир. Ибн Можжа “Сунан”да Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “(Амал) саҳифасида кўп истиғфорни топган кишига шодлик бўлсин”. (Ибн Можжа “Сунан” (3818)). Санади саҳиҳ. Табароний “Авсат”да ва Зиё ал-Мақдисий “Ал-Аҳадис ал-Мухтароҳ”да Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимни (амал) саҳифаси хурсанд қилишини яхши кўрса, бас, унда истиғфорни кўпайтирсин”. (Табароний “Мўжам ал-Авсот” (839), Байҳақий “Шуъаб ал-Ийман” (639)).
Бироқ бу ўринда истиғфордан, унга (гуноҳда) давом этишни ташлашлик чамбарчас боғлиқ бўлгани ирода қилинганини билишлик лозим бўлади. У ана шу дамда ўзидан олдинги нарса-(гуноҳ)ни бекор қиладиган чинакам тавба деб саналади. Ана шу Аллоҳ тарғиб этган ва эгаларига мағфиратни мукофот қилиб берган истиғфордир. Аллоҳ таоло деди: “(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган. — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир. Уларнинг мукофотлари Парвардигорлари томонидан мағфират ва тагларидан дарёлар оқиб тургувчи жаннатлар бўлиб, улар ўша жойда абадий қолажаклар. Яхши амал қилгувчиларнинг ажрлари нақадар яхши ажр!”. (Оли Имрон: 135-136).
Мағфиратнинг уч улкан сабаби бўлиб, улар юқоридаги Анас (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида жамланган:
Биринчи: Банда бирор гуноҳ қилса, уни мағфират қилишни Раббисидан ўзгасидан умид қилмайди. Ҳамда Ундан ўзгаси гуноҳларни мағфират қилиб, кечиб юбормаслигини билади. “Саҳиҳ”да пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари ривоят қилинади: “Банда бир гуноҳ қилиб: Эй Аллоҳ! Гуноҳимни мағфират қил, дейди. Шунда У табарока ва таоло: Бандам бир гуноҳ қилиб, Унинг гуноҳни мағфират қиладиган ва уни кечиб юборадиган Раббиси борлигини билди, деди. Сўнг қайтиб, гуноҳ қилди. Ва: Эй Раббим! Гуноҳимни мағфират қил, деди. Шунда У табарока ва таоло: Бандам бир гуноҳ қилиб, Унинг гуноҳни мағфират қиладиган ва уни кечиб юборадиган Раббиси борлигини билди, деди. Сўнг қайтиб, гуноҳ қилди. Ва: Эй Раббим! Гуноҳимни мағфират қил, деди. Шунда У табарока ва таоло: Бандам бир гуноҳ қилиб, Унинг гуноҳни мағфират қиладиган ва уни кечиб юборадиган Раббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қил. Дарҳақиқат, сени мағфират қилдим, деди. Абдул Аъла: Хоҳлаганингни қил, деб учинчи ёки тўртинчисида айтдиларми билмай қолдим, деди. Бир ривоятда (шундай ворид бўлган): Дарҳақиқат, бандамни мағфират қилдим. Хоҳлаганини қилаверсин”. (Муслим (2758)).
Иккинчи: Истиғфор. Агар гуноҳлар улканлашиб, кўплигидан осмондаги булутлар ёки осмонда кўз илғар жойгача етсада, бошқа ривоятда эса: “Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар осмон ва ер орасини тўлдириб юборар даражада хато қилсангиз сўнг Аллоҳ азза ва жаллага истиғфор айтсангиз, албатта, сизларни мағфират қилади”. (Имом Аҳмад “Муснад” (13427)). Истиғфор – мағфират сўрашлик. Мағфират – гуноҳларни сатр қилиш билан уларнинг ёмонлигидан сақлаш. Агар истиғфор тавба билан бўлса, ана шу вақт истиғфор тил билан мағфират сўрашдан иборат, тавба эса қалб ва аъзолар билан гуноҳларни ташлашликдан иборат бўлади.
Учинчи: Тавҳид. У энг катта сабабдир. Ким уни йўқотса мағфиратни йўқотибди. Ким уни олиб келса, дарҳақиқат, мағфиратнинг энг катта сабабини олиб келибди. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48).
Эй Аллоҳ! Гуноҳларимизнинг барини, кичиги ва каттаси ҳамда биз билган ва билмаганларимизни мағфират қил. (Ҳаётимизни) солиҳ амалларимиз билан якунла.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=46
mutaallim   07-02-2013, 10:06 AM
#15
14-Рамазон тавба ва мағфират ойи

Ушбу буюк мавсум ва муборак ой оламларнинг Рабби томонидан хато ва янглишишларни кечириб, мағфират қилиш ҳамда гуноҳ ва маъсиятлардан тавба қилиш учун бандаларга тортиқ қилинган раҳматдир. У Субҳанаҳу қандай ҳам раҳмли ва ҳалимки, бандалари учун Ўзига яқинлаштирадиган ва уларни Унга қайтарадиган барча нарсани ҳозирлаб қўйди. Мўмин бандалари учун гуноҳлар каффорот қилиниши, хатоларни кечириш, даражаларни кўтариш ҳамда жаннат ила бахт қучиш ҳосил бўлсин учун уларни барча вақт, замон ва маконда чинакам тавба қилишга мутлақ буйруқ билан амр қилди. Субҳанаҳу шундай деди: “Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур”. (Таҳрим: 8). Субҳанаҳу деди: “Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар”. (Нур: 31). Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилинглар. Дарҳақиқат, мен бир кунда У Зотга юз марта тавба қиламан”. Муслимнинг бошқа бир ривоятида (шундай ворид бўлган): “Албатта, мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтаман”. (Муслим (2702)).
Балки Аллоҳ бандасини Унга қилган тавбаси сабабли бағоят хурсанд бўлади. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ бандасининг Унга тавба қилган вақтдаги тавбаси билан, сизлардан бирингиз саҳрода туясида кетаётиб, таоми ва шароби унда бўлган ҳолатда туяси қочиб кетди. Ундан умидини узиб, бир дарахт олдига келди ва унинг соясида ёнбошлади. Дарҳақиқат туясидан умидини узган эди. Шундай ҳолатда бўлиб турганида, туя олдига юки билан келди. Уни тизгинидан ушладида, ўта шодланганидан: «Аллоҳим, Сен мени қулимсан ва мен Сени Роббингман» деган вақтдаги кишидан ҳам ортиқроқ шодланади. (Бу киши) ўта шодланиб кетганидан хатога тушди”. (Муслим (2747)).
Мусулмонга тавбанинг аҳамияти ва у унга нақадар муҳтож эканини идрок қилиши, шунингдек, гуноҳларнинг хатари ва уларни ўз эгаларига дунё ва охиратдаги зарарларини идрок қилиши вожиб бўлади. У мусибат, уқубат ва фалокатлар тушишига сабабдир. Аллоҳ таоло деди: “(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса – гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур”. (Шўро: 30). Субҳанаҳу деди: “(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!”. (Нур: 63). Субҳанаҳу шундай деди: “То Аллоҳнинг ваъдаси келгунича (яъни, Макка мусулмонлар тарафидан фатҳ қилингунча ҳам) куфр йўлини тутган кимсаларга ўзларининг қилган қилиқлари сабабли мудом турли офат-балолар етар ёки уларнинг диёрларига яқин жойларга (кулфат) тушиб (уларни безовта, беҳаловат қилур). Албатта, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас”. (Раъд: 31).
Ахир дунё ва охиратдаги ёмонлик ва дарднинг сабаби гуноҳ ва маъсиятлар эмасми?! Ер аҳлининг барчасини ғарқ қилган нарса нима? Ҳатто сув тоғ чўққиларигача кўтарилди. Ҳуд қавмига шамолни ҳукмрон-(устун) қилган нарса нима? Ҳатто уларни гўё чириб – ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек ўлик ҳолда итқитиб-(учириб) юборди. Самуд қавмига қичқириқ юборган нарса нима? Ҳатто юраклари ичларида узилиб кетди. Лут қавми қишлоғини тўнтариб, остин-устун қилган сўнг кетларидан тош ёғдирган нарса нима? Натижада тош уларни йўқ қилиб ташлади. Фиръавн ва унинг қавмини ғарқ қилган нарса нима? Қорун, унинг моли ва аҳлини ерга юттириб юборган нарса нима? Бану Исроилга куч қувват эгалар-(Бобил ҳукмдори)ини юборган нарса нима? Натижада улар (Бану Исроилни ҳалок қилиш ва асир олиш учун) ҳовли-жойлар оралаб кездилар. Сўнг уларга (Бану Исроилга) уларни (куч-қувват эгаларини-(Форс мажусийларини)) иккинчи бор юборган (нарса нима)? Натижада ҳалок бўлиб, унга қудратлари етмади ва ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этдилар. Ушбуларнинг барини сабаби гуноҳ ва маъсиятлардир. Аллоҳ таоло деди: “Биз (улардан) ҳар бирини ўз гуноҳи билан ушладик. Бас уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирган кимсалар ҳам бордир, улар орасида қичқириқ тутиб (ҳалок бўлган) кимсалар ҳам бордир, улар орасида Биз ерга ютдирган кимсалар ҳам бордир ва улар орасида Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар”. (Анкабут: 40). Субҳанаҳу шундай деди: “Улар ўз хато-гуноҳлари сабабли ғарқ қилиниб, дўзахга киритилдилар. Бас, ўзлари учун Аллоҳдан ўзга ёрдам бергувчиларни топмадилар (яъни сиғинган бут-санамлари уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмадилар)”. (Нуҳ: 25).
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ гуноҳларнинг хатарли асоратлари, улкан зарарлари ва зарарли оқибатларидан баъзиларини равшанлаштириб берадиган буюк сўзларида шундай дедилар: “Фожирларнинг зулми сабабли ер титради, самони зулмат қоплади ҳамда қуруқлик ва денгизда фасод-(бузғунчилик) ошкор бўлди. Золимларнинг фисқи сабабли барака кетди, яхшилик озайди, ёввойи ҳайвонлар мадорсизланди-(озуқа топа олмай қолди) ва ҳаёт лойқаланди-(булғанди). Ярамас иш ва ваҳшиёна қилмишлар сабабли кундуз зиёси ва кеча зулмати кўз-ёш тўкди. (Инсон амалларини ёзиб борувчи) улуғ котиб ва (инсонни мудом) таъқиб қилувчи (фаришта)лар Раббиларига фаҳш ишлар кўплиги ҳамда мункар ва қабиҳ ишлар авж олганидан шикоят қилишди. Бу эса Аллоҳга қасамки, аллақачон (қора) булути қоплаган азоб оқимидан огоҳ этувчидир. Ҳамда аллақачон қоронғулиги қоплаган бало кечасини эълон қилувчидир. Бас, модомики тавба имконияти мавжуд ва эшиги очиқ экан, чинакам тавба ила ушбу йўлдан четлашинглар. Сизлар гўёки қулфланган эшик, гаровга олинган нарса (шартлашилган муддатда хуни тўланмасдан) гаровга олган томоннинг мулкига айланиб бўлган ҳамда тузоққа илинган қанот кабисизлар. “Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар”. (Шуъаро: 227). Бугун ўзингни (гуноҳ ва маъсиятлардан) сотиб ол. Бозор очиқ, пул бор, мол эса арзон. Яқинда ушбу бозор ва молларга (шундай кун) келадики, унда на озига ва на кўпига етиша-(эриша) оласан. “Бу (одамлар) бир-бирларини «алдаб-зиён етказадиган» Кундир (яъни, ҳаёти дунёда иймон эгаларини алдаб-зиён етказиб юрган кофирлар у Кунда дўзах азобига дучор қилиниш билан ўзларининг алданган кимсалар эканликларини билиб олурлар)”. (Тағобун: 9). “У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини тишлаб надоматлар қилиб) дер…”. (Фурқон: 27).”. (“Фаваид” (65-66)). Сўзлари тугади.
Одамларнинг кўпини (турли) юмуш, йўлдан урувчи ва чалғитувчи нарсалар эгаллаб, ушбу нарсалар уни тавба ва Аллоҳга қайтишдан тўсиқ ва қийинчилик туғдирадиган нарсага айланиб қолган. Дабдаба, ҳашам, исроф, совуриш, ўйин, базм, уйқу, дангасалик, зулм, гуноҳ ва туғён-(ҳаддан ошиш)лик ичра тонг оттириб, кеч киргазади. Рамазон ойи эса мана шунга ўхшаш ғофилларга чинакам тавба ва Аллоҳга юзланиш учун (қулай) фурсатдир. Нафс ушбу улуғ мавсумда тавба сари ҳаракатланмаса, унда қачон ҳаракатлнади?! Банда ушбу муборак ойда Аллоҳга юзланмаса, унда қачон юзланади?! Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла бандалари учун тавба эшигини очиб қўйди ва қабул айлашликни ваъда қилди. Аллоҳ таоло деди: “У бандаларидан тавба-тазарруъ қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган … зотдир”. (Шўро: 25). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “То қуёш ботар томонидан чиққунича Аллоҳ азза ва жалла Қўлини кечаси, кундузи ёмонлик қилувчи тавба қилиши учун ёзади. Ва Қўлини кундузи, кечаси ёмонлик қилувчи тавба қилиши учун ёзади”. (Муслим (2759)). Камчилик ва нуқсонга йўл қўювчилар мағфират ойини шартлари тўла бўлган чинакам тавба учун ғанимат билсинлар. Улар учта шарт бўлиб, агар улардан бири йўқ бўлса тавба саҳиҳ бўлмайди:
Биринчиси: Маъсиятни батамом ташлашлик. Унинг аломати гуноҳдан зудлик билан ажралишликдир.
Иккинчиси: Уни қилиб қўйганига надомат чекиш. Унинг аломати қўлдан бой берганига узоқ маҳзун бўлишликдир.
Учинчи: Маъсиятга ҳеч қачон қайтмасликка азм қилиш. Унинг аломати қўлдан бой берилганларни тузатиб, келгусидаги ишларни ўнглаш.
Агар маъсият одамнинг ҳаққига боғлиқ бўлса тўртинчи шарт зиёда бўлади. У: ушбу ҳақдан Аллоҳга пок ҳолда йўлиқиш. Бу эса уни ўз эгасига қайтариш ёки ундан кечирим сўраш биландир.
Эй Аллоҳ! Дарҳақиқат, биз жонимизга кўп зулм қилдик. Гуноҳларни фақат Сен мағфират қиласан. Бизни Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила мағфират қил. Тавбаларимизни қабул эт. Албатта, Сен тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи, раҳмлисан.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=47
mutaallim   07-02-2013, 12:50 PM
#16
15-Намознинг Рамазондаги шаъни

Саҳиҳайнда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан (ушбу ривоят) собит бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: “Ислом беш (асос) устига қурилган: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бериш, намозни тўкист адо этиш, закотни ўташ, уйни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”. (Бухорий (8), Муслим (16), Муслимнинг лафзи).
Рўза ойида эканмиз, муҳим ва улкан бир мавзу ҳақида суҳбатлашмасак бўлмас. Унинг аҳамияти рўзадан оз эмас. Балки у мартаба ва даражада рўзадан олдинда. У ҳам бўлса намоздир. Албатта, намоз Аллоҳ бандаларига вожиб қилган вожиботларнинг энг улкани ва фарз қилган фароизларининг энг олийларидандир. У диннинг устуни ва икки шаҳодатдан кейин энг таъкидли рукнидир. У банда билан Раббиси ўртасидаги алоқа ҳамда банда қиёмат куни у ҳақда сарҳисоб қилинадиган биринчи нарсадир. Агар у салоҳиятли бўлса бошқа амаллар салоҳиятли бўлади. Агар у барбод бўлса бошқа амаллар ҳам барбод бўлади. У куфр ва ислом ўртасини ажратувчидир. Уни тўкист адо этишлик иймон ҳамда уни зое қилишлик куфр, залолат ва исёндир. Намози йўқ кимсанинг дини ҳам йўқ. Намозни тарк этган кимса учун исломда улуш йўқ. Ким уни муҳофаза қилса-(риоя қилса) қалби, юзи, қабри ва қайта тирилиш кунида нур ҳамда қиёмат куни нажот бўлади. Пайғамбар, сиддиқ, шаҳид ва солиҳлардан иборат Аллоҳ инъом қилганлр билан қайта тирилади. Улар ақндай ҳам яхши ҳамроҳлардир. Ким уни муҳофаза қилмаса Қиёмат куни унга нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди. Ҳамда Фиръавн, Ҳомон, Қорун ва Убай ибн Халафлар билан бирга қайта тирилади.
“Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Намозни тарк этган кимса учун исломда улуш йўқ”. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) уфуқларга шундай мактуб битардилар: “Мени наздимда ишларингизнинг энг муҳими намоздир. Ким уни сақласа динини сақлабди. Ким уни зое қилса, бас, у ундан бошқасини зое қилувчироқдир. Намозни тарк этган кимса учун исломда улуш йўқ”. Айтдиларки: Намозни назар-писанд қилмайдиган, унга енгил-елпи муносабатда бўлувчи ҳар бир кимса, исломни назар-писанд қилмайдиган, унга енгил-елпи муносабатда бўлувчидир. Балки уларнинг исломдаги улушлари намоздаги улушлари миқдоричаликдир. Исломга рағбатлари намозга рағбатлари миқдоричалик. Эй Аллоҳнинг қули! Ўзингни таниб ол. Сенинг наздингда исломнинг қадри бўлмаган ҳолатда Аллоҳга йўлиқишдан ҳазир бўл. Қалбингдаги исломнинг қадри қалбингдаги намознинг қадри кабидир. Дарҳақиқат, ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари ривоят қилинган: “Намоз диннинг устунидир”. Устунлари тушиб кетса чодир ҳам тушиб кетиши ва на арқону қозиғларидан фойда бўлмаслиги ҳамда чодир устунлари тикка турса арқон ва қозиғларидан фойда бўлишини билмайсанми?! Намознинг исломга нисбатан тутган ўрни ҳам шундай. Ҳадисда шундай ворид бўлган: “Қиёмат куни банда саволга тутиладиган амалининг биринчиси намоздир. Агар намози ундан қабул қилинса бошқа амаллари ҳам қабул қилинади. Агар намози унга қайтарилса бошқа амаллари ҳам қайтарилади”. Намозимиз динимизнинг охири ва эртага қиёмат куни сўраладиган амалларимизнинг биринчиси. Исломдан кетадиган нарсанинг охири намоз бўлар экан, намоз кетгандан кейин ислом ва дин бўлмайди”. (Ибнул Қоййим “Ҳукм Тарикус Солаҳ” (9)). Сўзлари тугади.
Намозни зое қилиш ва унга эътиборсиз муносабатда бўлиш жуда хатарли ва енгил қараладиган иш эмас. Қуйида намознинг шаъни хусусидаги баъзи ҳужжатларга тўхталиб ўтамиз.
Аллоҳ таоло деди: “Ҳар бир жон ўзи (ҳаёти-дунёда) касб қилган амали сабабли (дўзахда) ушлангувчидир. Фақат ўнг қўл эгаларигина (яъни ҳаёти-дунёда иймон келтирганлари ва эзгу амаллар қилганлари сабабли Қиёмат кунида номаи аъмоллари ўнг қўлларидан берилган саодатманд зотларгина дўзахдан) нажот топгувчидирлар. Улар жаннатларда бир-бирлари билан (дўзахга ташланган) жиноятчи-кофир ҳақида савол-жавоб қилишурлар. (Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида), Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик”. (Муддассир: 38-43). Субҳанаҳу, намозни тарк этувчини жиноятчи ва “Сақар”га йўл олувчилар дея хабар берди. У жаҳаннамдаги водийдир. Аллоҳ таоло деди: “Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар”. (Марям: 59). Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича, “Ғой”-(“Ёмон жазо”) жаҳаннамдаги бир дарё бўлиб, таъми ёмон, туби чуқурдир. Унга йўлиққан кимсанинг мусибати қандай ҳам улкан ва унга кирган кимсанинг ҳасрати қандай ҳам қаттиқ. Аллоҳ таоло деди: “Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо этишиб, закотни (ҳақдорларга) ато қилсалар, у ҳолда диний биродарингиздирлар”. (Тавба: 11). У Зот уларнинг биродар эканликларини намозни адо этишга боғлади. Бу эса, улар уни адо этмасалар уларга биродар эмасликларига далолат қилади. Субҳанаҳу шундай деди: “Қачон уларга: «Рукуъ қилинглар, (яъни намоз ўқинглар)», дейилса, рукуъ қилмаслар!”. (Мурсалат: 48). Буни ушбу қавлидан кейин зикр қилди: “(Эй кофирлар) озгина вақт (яъни тўрт кунлик дунёда ақлсиз ҳайвонлардек) еб, фойдаланиб қолинглар! Албатта сизлар жиноятчидирсизлар!”. (Мурсалат: 46).
Бу борадаги ҳадисларга келсак, улар кўпдир. Шулардан: Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Киши билан куфр ва ширк ўртаси намозни тарк этишликдир”. (Муслим (82)). Аҳмад ва сунан аҳли саҳиҳ иснод билан Язид ибн Ҳубайб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: “Биз билан улар ўртасидаги битим намоздир. Ким уни тарк этса, дарҳақиқат, куфр келтирибди”. (Имом Аҳмад “Муснад” (22833), Термизий (2621) “Ҳасан саҳиҳ” ҳадис деди, Насоий (463) ва Ибн Можжа (1079)). Имом Аҳмад яхши санад билан Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир куни намозни ёдга олиб, шундай дедилар: “Ким уни муҳофаза-(риоя) қилса унга нур, ҳужжат ва қиёмат куни нажот бўлади. Ким уни муҳофаза қилмаса унга нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди. Ҳамда қиёмат куни Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халафлар билан бўлади”. (Имом Аҳмад “Муснад” (2/169 6576-рақам) Аҳмад Шокир иснодини саҳиҳ дедилар). Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик берса, қибламизга юзланса ва намозимизни ўқиса ҳамда сўйган жонлиғимизни еса, бас, у мусулмон. Мусулмоннинг фойдасига бўлган нарса унинг ҳам фойдасига ва мусулмонга қарши-(зиёнига) бўлган нарса унга ҳам қарши-(зиёнига)дир”. (Бухорий (393)). Аҳмад, Молик ва Насоий саҳиҳ иснод билан Миҳжан ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир мажлисда эдилар. Намозга азон айтдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турдилар. Сўнг қайтиб келсалар Миҳжан ўз ўтирган ўринларида экан. Шунда унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сени намоз ўқишдан нима тўсди. Мусулмон киши эмасмисан?”-дедилар. У: Худди шундай. Бироқ мен аҳли оиламда ўқиб бўлган эдим, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Агар келсанг одамлар билан бирга намоз ўқи. Гарчи ўқиб бўлган бўлсанг ҳам”-дедилар”. (Имом Аҳмад “Муснад” (16347), имом Молик “Муватто” (293) ва Насоий (857)).
Дарҳақиқат, саҳобалар розияллоҳу анҳумдан бу маънода кўплаб асарлар ворид бўлган. Шулардан: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши дедилар: “Намозни тарк этган киши учун исломда улуш йўқ”. (Имом Молик “Муватто” (74), Сунан Байҳақий (6291), Абдурраззоқ “Мусоннаф” (3/125) ва Ибн Абу Шайба “Мусоннаф” (8/581)). Ва дедилар: “Намозни тарк этган кишининг исломи йўқ”. У киши ушбу сўзни саҳобалар ҳозирлигида айтдилар ва бирор киши у кишига инкор қилмади. Балки у кишининг сўзига ўхшашини бир қанча саҳобалар ҳам айтишган. Шулардан: Муоз ибн Жабал, Абдурроҳман ибн Авф, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва бошқалар розияллоҳу анҳум. Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Кимники эртага Аллоҳга мусулмон ҳолда йўлиқиши хурсанд қилса, бас, мана бу намозларни муҳофаза қилсин. Чунки у улар билан нидо қилинади. Албатта, Аллоҳ пайғамбарларингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳидоят йўлларини жорий қилди. Албатта, улар (намозлар) ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар мана бу ортда қолувчи уйида намоз ўқигани каби уйларингизда намоз ўқисангиз, батаҳқиқ, пайғамбарларингизнинг суннати-(йўли)ни тарк этган бўласизлар. Агар пайғамбарларингизнинг йўлини тарк этсангиз, батаҳқиқ, адашасизлар. Қайси бир киши таҳорат олиб, таҳоратини гўзал қилса сўнг ушбу масжидлардан бирини қасд қилса, албатта, Аллоҳ унга босадиган ҳар бир қадами учун бир ҳасанот ёзади, уни бир даражага кўтаради ҳамда у сабабли ундан бир гуноҳни ўчиради. Дарҳақиқат, биз ундан (жамоат намозидан) фақат нифоқи маълум мунофиқгина ортда қолади деб билардик. Дарҳақиқат, кишини то сафга турғазилгунча икки киши ўртасида суяган ҳолда олиб келинарди”. (Муслим (654)).
Агар бу жамоат намозига ҳозир бўлмаган кишининг шаъни, саҳобалар нифоқи маълум мунофиқ деб санаган эканлар, ундай бўлса уни тарк этувчи ҳақида нима дейсиз?! Аллоҳдан омонлик сўраймиз. Дарҳақиқат, намозни муҳофаза қилиш ҳамда унга беписанд ёндашган кимсанинг уқубати қаттиқ бўлиши ҳақида юқорида ўтганлардан бошқа ҳужжатлар кўп бўлиб, уларни келтиришга бу ўрин торлик қилади.
Шунга қарамай айрим рўзадорлар томонидан намозга эътиборсизлик ва унга ё уни ўз вақтидан кечиктириш ёки рўзага эътибор ва аҳамият қаратиш билан бирга баъзи намозларда камчиликка йўл қўйиш кузатиляпти. Бу кимсалар намознинг ўрни ва шаъни улуғлигини билмайдиларми?! Улар учун рўза мадрасасида намозни муҳофаза қилиш ва Аллоҳ субҳанаҳудан тақво қилишни рўёбга чиқаришга бошлайдиган нарса бўлмадими?! Балки уларнинг айримлари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Ким Рамазонни иймон ва (ажрини) Аллоҳдан умид қилган ҳолда тутса ўтган гуноҳлари кечирилади” қавллари далолат қилган маънони бузуқ тушунчада тушунишди ва мақсаддан узоқлашиб кетишди. Ушбу рўза мағфиратга эришиш учун етарлидир деган ўйга бордилар. Натижада ушбу фикрга таяниб, намозларни зое қилдилар. Бу қандай ҳам бузуқ фаҳм ҳамда ҳақ ва ҳидоятдан қандай ҳам узоқ. Бу, намозга тарғиб ва қўрқитув тарзида ворид бўлган кўплаб ҳужжатлардан қаерда қолди? Дарҳақиқат, уларнинг баъзиси юқорида ўтди. Муслимнинг “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дердилар: “Беш вақт намоз, жума жумагача, Рамазон Рамазонгача агар гуноҳи кабиралардан четлашса ўрталаридаги нарса-(гуноҳ)ларни каффорот қилувчидир”. Намозни тарк этиш гуноҳи кабиралардандир. Балки юқорида ўтган ҳужжатлар у куфр эканига ҳамда банда қиёмат куни сўраладиган амалининг биринчиси намози эканига далолат қилади. Агар у қабул қилинса, унинг бошқа амаллари ҳам қабул қилинади. Агар у қайтарилса бошқа амаллари ҳам қайтарилади.
Аллоҳдан барчамизни намозни тўкист адо этиш ва уни Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилганларидк масжидда жамоат билан адо этишликка муваффақ айлашини, мусулмонларнинг адашганларини ҳидоят қилишини ҳамда бизга намоз ва боша ибодатларни суюкли қилишини сўраймиз. Албатта, У Эшитувчи, Қариб-(Яқин), ижобат қилувчидир.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=48
mutaallim   07-02-2013, 11:36 PM
#17
16-Рамазон дуо ойи

“Сунан”да Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан шу ривоят собит келганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дуо – ибодатдир” сўнг (ушбу оятни) қироат қилдилар: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар”. (Ғофир: 60).”. (Абу Довуд “Сунан” (1479), Термизий “Сунан” (3247) Бу “Ҳасан саҳиҳ” ҳадис деди, Ибн Можжа “Сунан” (3838)).
Дуо ибодатларнинг энг олий ва буюгидир. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи бўлиб, ким бўлишидан қатъий назар Ундан ўзгаси учун сарф этилиши жоиз эмас. Унинг динда улкан ўрни ва юқори манзилати бор. Бунинг сабаби, дуода ўтиниш, Аллоҳга заифлик ва ҳожатмандликни намоён қилиш бўлгани учундир. Чунки қалб ибодатда уйғоқ ва бўйинсунувчироқ бўлгани сари афзал ва комилроқ бўлади. Дуо эса ушбу мақсад ҳосил бўлишига ибодатларнинг энг яқинидир. Дуода Аллоҳга таваккул қилиш ва мадад сўрашлик мавжуд. Таваккул – қалбни Аллоҳга таяниши ҳамда суюкли нарсалар ҳосил бўлиши ва ёмон кўрилган нарсалар даф бўлишида Унга ишонч билдиришидир. Дуонинг фазли ва шаъни улуғлиги ҳақидаги ҳужжатлар беҳисоб даражада кўпдир. Рўза ва муборак Рамазон ойининг дуо борасида ўзига хос хусусияти бор. Рўзадор рўзасида холис, ибодатида самимий ва Аллоҳга нисбатан содиқ бўлса дуоси қайтарилмайдиганлар жумласидандир. Ҳадисда (айтилишича): “Уч ижобат қилинадиган дуолар: рўзадорнинг дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”. (Табароний “Ад-Дуъа” (1215), Байҳақий “Шуъаб ал-Ийман” (7513)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч (хил) дуо рад этилмайди: Отанинг боласига дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”. (Байҳақий “Сунан ал-Кубро” (3/345, 6185)).
Рўза ойидаги дуонинг ўрни ва шаъни олий эканини баён қиладиган нарсалардан бири Аллоҳ таолонинг Бақара сурасидаги ушбу қавли: “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. (Бақара: 186). Дарҳақиқат, (Аллоҳ таолонинг ушбу қавли) рўза оятлари ва унинг асносида ҳамда ушбу оятдан олдин ўртада келди. Аллоҳ таолонинг қавли: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда…Қуръон нозил қилинган”. (Бақара: 185). Ундан кейин эса Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди”. (Бақара: 187). Дуога хос бўлган ушбу ояти карима рўза оятлари ўртасида ва уларни ўраб олган ҳолда келди. Шояд бунда дуонинг қадри улуғ ва ушбу ойда аҳамиятли эканига далолат қиладиган нарса-(маъно) бўлса. Чунки банда ушбу муборак ойда, Аллоҳ уни ушбу ойда Ўзининг ҳаққини энг тўкист ва мукаммал тарзда адо этишига тавфиқ беришини тўла умид қилади. У эса бу нарсага фақат Аллоҳдан сўраш ва Унга дуо қилиш билан йўл топа олади. У шунингдек, ушбу ойда тоат, ибодат ва қурбатларни, Аллоҳ ундан қабул қилишига рағбат ва умид қилган ҳолда кўп-кўп адо этади. Бунга эса фақат Унга дуо қилиш, Унинг олдида мутелик ва Унга ўтиниш билан йўл топади. Шунингдек, банда гоҳида Рамазондан олдин баъзи гуноҳларга қўл урган ёки ундан Рамазон давомида нуқсон, камчилик ёки масъулиятсизлик содир бўлади. У эса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилиши ва гуноҳларини мағфират қилишига рағбат қилади. Бунга эса фақат дуо билан йўл топа олади. Гўёки Аллоҳ бандаларига улар лаззатланадиган, У сари қочадиган, унинг воситасида рағбатлари ижобат қилинадиган, истак-ҳожатлари раво қилинадиган, хатолари кечириладиган ва камчиликлари мағфират қилинадиган нарсани айлантириб қўйгандай.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳар бир яхшиликнинг асоси, Аллоҳ хоҳлагани бўлиши ва хоҳламагани бўлмаслигини билишингдир. Ана шу вақт ҳасанотлар Унинг неъматларидан эканига аниқ ишонч ҳосил қиласан. Натижада Унга ана шу нарсалар учун шукр қиласан ва сендан уларни узиб қўймаслиги учун Унга ўтинасан. Ҳамда гуноҳлар, Унинг ёрдамсиз ташлаб қўйиши ва уқубати (эканига аниқ ишонч ҳосил қиласан). Натижада сен билан уларни ўртасини эгаллаб туриши ҳамда сени, ҳасанотларни қилиш ва гуноҳларни тарк этишда ўзинга топшириб қўймаслиги учун Унга ёлворасан. Дарҳақиқат, орифлар ҳар бир яхшиликнинг асли Аллоҳнинг бандага тавфиқи билан экани ҳамда ҳар бир ёмонликнинг асли Унинг бандани ёрдамсиз ташлаб қўйгани эканлигига бир овоздан келишдилар. Ва тавфиқ – Аллоҳ сени ўзинга топшириб қўймаслиги ҳамда ёрдамсиз ташлаш қўйиш – У сен билан нафсинг ўртасини холий қўйиши эканига ижмо қилдилар. Демак, ҳар бир яхшиликнинг асли тавфиқ ва у банданинг эмас Аллоҳнинг Қўлида экани, унинг калити дуо, Унга муҳтожлик, чинакам илтижо ҳамда У Зотга рағбат ва қўрқув бўлар экан, қачон бандага ушбу калит ато қилинса, дарҳақиқат, У унга фатҳ ато этишини ирода қилибди. Ва қачонки уни ушбу калитдан адаштириб юборса, яхшилик эшиги унинг олдида умид қилинган ҳолда қолади… Кимга қандайдир (жазо, уқубат) берилган бўлса, у фақат шукрни зое қилгани, (У Зотга) муҳтожлигини намоён қилиш ва дуога аҳамиятсиз бўлганидандир. Зафар қучган кишининг зафар қучиши –Аллоҳнинг хоҳиши ва мадади билан- фақат шукр, (У Зотга) чинакам муҳтожликни намоён қилиш ва дуони адо қилгани сабаблидир”. (Ибнул Қоййим “Фаваид” (127-128)). Сўзлари тугади.
Исломда дуонинг шаъни буюк, ўрни баланд, манзилати олийдир. Зеро у ибодатларнинг энг олийси, тоатларнинг энг улуғи ва қурбатларнинг энг фойдалисидир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида унинг фазлини баён қилувчи, унинг ўрни ва шаъни буюк эканини кўрсатувчи ҳамда унга тарғиб қилувчи ва унга ундовчи кўплаб ҳужжатлар ворид бўлган. Дарҳақиқат, дуонинг фазлини баён қилувчи ушбу ҳужжатларнинг далолатлари турличадир. Айримларида унга амр ва тарғиб, баъзиларида уни тарк этиш ва ундан кибр қилишдан ҳазир бўлишга чорлов, айримларида унинг савоби улкан ва Аллоҳнинг ҳузуридаги ажри катта эканини ёдга олиш, баъзиларида эса уни адо этган мўминларни мадҳ қилиш ва уларга уни комил қилганлари учун олқиш ворид бўлган. Ва бундан бошқа дуонинг фазли улкан эканига Қуръони Каримдаги турли далолатлар.
Балки Аллоҳ субҳанаҳу Улуғ Китобини дуо билан очиб, уни дуо билан якунлади. Қуръони Каримнинг Фотиҳаси-(Очувчиси) бўлмиш “الحمد” сураси энг олий талаб ва энг комил мақсадлар билан Аллоҳга дуо қилишликни ўз ичига олган. У ҳам бўлса Аллоҳ азза ва жалладан тўғри йўлга ҳидоят қилиши, У Зотга ибодат ва субҳанаҳуга тоат қилишда кўмак беришини сўрашликдир. Қуръони Каримнинг хотимаси бўлмиш “الناس” сураси ҳам Аллоҳ субҳанаҳуга дуо қилишни ўз ичига олган. Бу эса У субҳанаҳудан жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўрашлик биландир. Шак-шубҳа йўқки, Қуръони Каримни дуо билан очилиб, у билан якун ясалиши дуонинг шаъни улкан ва у ибодатларнинг руҳи ва мағзи эканига далилдир.
Балки Аллоҳ жалла ва аъла Қуръонда дуони бир неча оятда ибодат деб атади. Бу унинг ўрни буюк эканига далолат қилади. Субҳанаҳунинг ушбу қавли каби: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар”. (Ғофир: 60). Ва пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом ҳақида ҳикоя қилган қавли каби: “Мен сизлардан ҳам, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиздан ҳам четланурман ва (ёлғиз) Парвардигоримга илтижо қилурман. Парвардигоримга илтижо қилганим шарофатидан (сизлар каби) бадбахт бўлиб қолмасман, деб умид қилурман». Бас, қачонки (Иброҳим) улардан ва Улар Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, Биз унга (фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик”. (Марям: 48-49). Ва шунга ўхшаш оятлар. Субҳанаҳу ушбу қавлида келганидек дуони дин деб номлади: “Бас (эй мўминлар), сизлар (Аллоҳга) У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!”. (Ғофир: 65). Ва шунга ўхшаш оятлар.
Буларнинг бари бизга дуонинг шаъни улкан, у убудият-(бандалик)нинг асоси ва руҳи, ҳокисорлик, бўйинсуниш, Рабнинг олдида мутелик аломати ва Унга муҳтож эканини намоён қилишлик эканини баён қилади. Шунинг учун Аллоҳ Қуръони Каримнинг кўплаб оятлрида бандаларини унга ундади ва тарғиб қилди. Аллоҳ таоло айтади: “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас. Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг! У зотга (азобидан) қўрқиб, (раҳматидан) умидвор бўлган ҳолингизда ибодат қилингиз! Зеро Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир”. (Аъроф: 55-56). Аллоҳ таоло деди: “У тирик зотдир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас (эй мўминлар), сизлар (Аллоҳга) У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз! Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳ учундир”. (Ғофир: 65).
У субҳанаҳу –бандаларини дуога тарғиб қилган ҳолда- уларга яқин, дуоларини ижобат қилиши, умидларини рўёбга чиқариши ва сўраганларини ато этишини хабар берди. Аллоҳ таоло деди: “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. (Бақара: 186). Аллоҳ таоло деди: “Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни ернинг халифа-эгалари қиладиган зотми?!”. (Намл: 62).
Шунинг учун банданинг Аллоҳни таниши улканлашгани ва Унга боғланиши кучайгани сари У Зотга дуо қилиши ҳам улканроқ ва Унинг ҳузурида мутелиги қаттиқроқ бўлади. Шунинг учун Аллоҳнинг пайғамбар ва элчилари барча ҳолат ва жамийки ишларида дуони рўёбга чиқариш ва уни адо қилишда одамларнинг энг буюги бўлдилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ шунинг учун уларга Қуръони Каримда олқиш айтди. Ҳамда турли ҳолат ва муносабатлардаги дуоларидан бир жумласини ёдга олди. Аллоҳ таоло уларнинг васфида шундай деди: “Дарҳақиқат улар (яъни мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилгувчи эдилар”. (Анбиё: 90).
Мўминга ушбу ибодатга аҳамият бериши, дуонинг шартлари ва унинг одобларига эътибор бериш билан бирга ушбу шарафли ойнинг вақтларини Аллоҳнинг (савобидан) умид ва (азобидан) қўрққан ҳолда У Зотга дуо, сўров ва сабот билан сўрашлик ила юзланишликда ғанимат билиши лозим бўлади. Бу билан Аллоҳнинг савоби ила бахтли ва дўзахидан нажот топгувчилардан бўлишини умид қилади. Аллоҳнинг дўзахдан озод қиладиган (банда)лари бўлиб, бу Рамазон тунларининг ҳар тунида юз беради.
Эй Аллоҳ! Рўза, қиём ва дуоларимизни қабул айла. Бизга дўзахдан озод қилиш ила марҳамат кўрсат, эй Тирик ва Қайюм Зот!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=49
mutaallim   07-03-2013, 06:25 PM
#18
17-Эй яхшилик истовчи, шошил!

Термизий ва Ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлганида шайтон ва итоатсиз жинлар кишанбанд қилинади. Дўзах эшиклари ёпилиб, ундан бирор эшик очилмайди ҳамда жаннат эшиклари очилиб, ундан бирор эшик ёпилмайди. Нидо қилувчи: эй яхшилик истовчи шошил, эй ёмонлик хоҳловчи тўхта, дея нидо қилади. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган (банда)лари бўлиб, бу ҳар кеча (юз беради)”. (Термизий (682) ва Ибн Можжа (1642), Термизийнинг лафзи). Дарҳақиқат, имом Аҳмад “Муснад”да ривоят қилган ҳадисда ушбу нидо қилувчи Аллоҳнинг фаришталаридан бири экани очиқ айтилган. Ва у то Рамазон ниҳоясига етгунча ҳар кеча такрорлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “… Унда бир фаришта Рамазон ниҳоясига етгунча шундай нидо қилади: Эй яхшилик истовчи, сенга хушхабар бўлсин! Эй ёмонлик хоҳловчи, тўхта!”. (Имом Аҳмад “Муснад” (18042)). Гарчи иймон аҳли ушбу нидо қилувчининг овозини эшитмасаларда, бироқ улар унинг нидосига аниқ ишончдалар. Чунки бу нарсадан хабар берган киши “Содиқ ал-Масдуқ”-(“Тасдиқланган Ростгўй”)ки, у киши ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У фақат ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир.
Муборак Рамазон кечаларида ушбу муборак ва улуғ нидони ҳис қилайлик. Ушбу нидо ҳаётимизда акс этсин. Ҳолат ва хулқ-атворларимиз ҳақида чуқур ўйлаб кўрайлик. Ҳолатимизга биз қайси нидо аҳлидан эканмиз дея назар ташлайлик. Чунки у икки нидо бўлиб, ҳар биридан маълум бир тоифадаги одамлар қасд қилинган: “Эй яхшилик истовчи… Эй ёмонлик хоҳловчи”. Бу ўринда одамларнинг қалблари икки хил эканига далолат қилиняпти: Яхшилик истаб, унинг талабида бўлиб, уни излаб ва унга одатланадиган қалб. Бошқа қалб эса –Аллоҳ сақласин- ёмонликни излайди, унинг талабида ҳаракатга тушади ва уни ахтаришлик учун ўрнидан қўзғалади. Улар баробар эмас. Қалби солиҳ, мустақим-(тўғри), яхшилик талабида ва унга кўникиш ҳосил қилган қалб соҳиби, қалби –Аллоҳ сақласин- ёвуз, пасткаш, ёмонликни ахтариб, унга одатланган қалб эгаси каби эмас.
Кимнинг қалби яхшиликка одатланган ва унинг талабида бўлган мукаррам қалб бўлса, бас, Аллоҳга зиёда тоатлар, ибодатларни кўп-кўп қилиш ҳамда тарғиб қилинган ва мустаҳаб амалларни кўпайтиришлик билан ушбу яхшиликлар ойи ва мавсумини ғанимат билсин. Ҳадисул Қудсийда Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: “Бандам менга, Мен унга фарз қилганларимдан кўра Менга севимлироқ бирор нарса билан қурбат ҳосил қилмайди. Бандам Менга мудом нафл ибодатлар билан қурбат ҳосил қилаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман. Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта, унга бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, албатта, унга паноҳ бераман”. (Бухорий (6502)). Демак, яхшиликларга шошилувчи киши авваламбор фарз ибодатларда, уларга барвақт киришиш, зиёда аҳамият қаратиш ҳамда уни тўкист ва комил қилишга саъй ҳаракат қилишда тиришади. Шундан сўнг эса тарғиб қилинган ва мустаҳаб амаллар бобида фурсатдан фойдаланиб қолиш ва кўп-кўп қилишлик жиҳатидан ишни кенгайтиради.
Шак-шубҳа йўқки, Рамазон тунларининг ҳар тунида такрор-такрор айтиладиган ушбу буюк нидо, яхшиликлар ойида ҳиммат ва азму қарорларга улкан бир туртки ҳисобланади. Яхшиликлар сари шошилувчиларни қизиқтириш ва хайр ишларда мусобақа қилсин учун ҳимматларини ундашлик учун нидо қилади. Бу, вожиботларга риоя қилиш, намоз, рўза ва улардан бошқа вожиботларни энг тўкист ва афзал тарзда адо этиш ҳамда нафл ва суннатларни адо этишда беллашиш, ҳаром ва макруҳ ишлардан йироқ бўлиш каби хоҳ нафсга тааллуқли бўлсин ёки насиҳат қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошчилик ришталарини боғлаш, қўшнилар ва бошқа одамларга яхшилик қилиш, Аллоҳ йўлида инфоқ қилиш, фақир ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, одамлардан азиятни тўсиш ҳамда уларга мол, тана-жасад ва обрў билан ёрдам кўрсатиш каби хоҳ бошқага боғлиқ бўлсин.
Бу борада пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари энг мукаммал ва энг яхши йўл эди. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг садақа ва одамларга яхшилик қилишдаги йўлларини баён қилган ҳолда шундай дейдилар: “У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари эгалик қилган нарсаларида одамларнинг энг улкан садақа қилувчироғи эдилар. У киши Аллоҳ таоло учун берган бирор нарсани кўп ҳам, оз ҳам санамас эдилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида бирор киши бирор нарса сўраса, озми ё кўпми албатта унга берардилар. У кишининг беришлари фақирликдан қўрқмайдиган кишининг бериши каби эди. Улашиш ва садақа у кишига энг суюмли нарса эди. У кишининг берган нарсалари сабабли хурсанд бўлиш ва шодланишлари, олган кишининг олгани сабабли шодланишидан кўпроқ бўларди. У киши одамларнинг яхшиликда энг саҳоватлиси эдилар. Ўнг қўллари (саҳоватда) жўнатилган шамол каби эди. Ҳузурларига бирор муҳтож келса, гоҳида таом ва гоҳида либос билан уни ўзларидан ийсор-ихтиёр қилардилар. У киши улашиш ва садақаларини турлича тақсим қилардилар. Гоҳида совға, гоҳида садақа, гоҳида ҳадя, гоҳида Жобир (розияллоҳу анҳу)нинг туяларига боғлиқ ҳодисада қилганлари каби бирор нарсани сотиб олиб сўнг сўтувчига пул ва молнинг барини берардилар. Гоҳида бирор нарсани қарз олиб, ундан кўпроқ, афзалроқ ва (муддатдан) эртароқ қайтарардилар. Бирор нарсани сотиб олар ва ўз нархидан кўпроқ берар-(тўлар)дилар. Садақа ва эҳсонни баҳоли қудрат турли туман қилиш ва лутф кўрсатиш нуқтаи назаридан ҳадяни қабул қилар ва уни ундан-да кўпроқ ёки бир неча бор зиёдаси билан муносиб тақдирлардилар-(мукофотлардилар). У кишинг ўзлари эгалик қилган нарсаларини садақа ва эҳсон қилишлари ўз ҳолат ва сўзлари билан бўларди. Ўзларидаги бор нарсани чиқарар, садақага буюрар, унга тарғиб қилиб, ўз ҳолат ва сўзлари билан унга даъват қилардилар. Агар ҳудбин бахил у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрса, ҳолатлари уни сарфлаш ва беришга чорларди. У киши билан ўралашиб, ҳамсуҳбат бўлган в ҳадяларини кўрган киши кенгбағирлилик ва саҳоват қилишдан ўзини тутиб туролмасди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари эҳсон, садақа ва яхшиликка чорларди. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг кўнгли очиғи, нафси энг поклари ва қалби энг ҳузур-ҳаловатлиси эдилар. Чунки садақа ва яхшилик қилишнинг кўнгил кенг бўлишида ажиб бир таъсири бор”. (Ибнул Қоййим “Задул Маъад” (2/21-22)). Сўзлари тугади.
Бунга шоҳид бўладиганлардан Бухорий ва Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлари: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг жўмарди эдилар. У кишига Жаброил йўлиққан вақт Рамазонда янада саҳоватлироқ бўлардилар. У (Жаброил) у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Рамазоннинг ҳар кечасида учрашар ва у киши билан ўзаро Қуръон дарс қиларди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликда жўнатилган шамоллардан-да саҳийроқ бўлардилар”. (Бухорий (6), Муслим (2308), Бухорийнинг лафзи).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарғиб қилган яхшилик эшикларидан рўзадорга ифторлик қилиш ва Аллоҳ йўлидаги ғозийни жиҳозлашликдир. “Кимда-ким рўзадорга ифторлик қилса ёки ғозийни жиҳозлантирса, бас, унга унинг ажричалик (ажр) бўлади”. (Байҳақий “Сунан” (7927)).
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазонда умра қилишликка тарғиб қилдилар. Бухорий Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазондаги умра мен билан ҳаж қилишликка баробардир”. (Бухорий (1863)). Ибн Можжа Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазондаги умра ҳажга тенг келади”. (Ибн Можжа “Сунан” (2995)).
Ушбу ойдаги савоб улкан, ажр катта ва яхшилик эшиклари кенгдир. Ҳар бир киши улардан ўз улушини олсин. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, яхши ишларга шошилингиз!”. (Бақара: 148). Агар шундай қилса, бас, ниятни Аллоҳга холис қилсин. Ажрни Унинг ҳузуридан умид қилсин. Ҳамда қўлдан келганча шу нарсада бардавом бўлсин. Барча ишда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва у кишининг йўлларига мувофиқ бўлишга ҳарис бўлсин. Яхши ишларни қилиш, тоатларда ўзиб кетиш, ҳасанот ҳамда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари ўргатган дуоларни кўп-кўп қилишда ёлғиз Аллоҳдан мадад сўрасин. Чунки бу бодда у дуоларнинг улкан фойдаси бор. Ибн Можжа Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга (Оиша розияллоҳу анҳога) ушбу дуони ўргатдилар:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ الْخَيْرِ كُلِّهِ ؛ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ ، مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ الشَّرِّ كُلِّهِ ؛ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَاذَ بِهِ عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ النَّارِ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ ، وَأَسْأَلُكَ أَنْ تَجْعَلَ كُلَّ قَضَاءٍ قَضَيْتَهُ لِي خَيْرًا
Эй Аллоҳ! Мен Сендан яхшиликнинг барини, эртами кеч (келадиган)ини, ундан мен билган ва билмаганимни сўрайман. Ва Сендан ёмонликнинг баридан, эртами кеч (келадиган)идан, ундан мен билган ва билмаганимдан паноҳ сўрайман. Эй Аллоҳ! Мен Сендан банданг ва пайғамбаринг сўраган яхшиликни сўрайман. Ва Сендан банданг ва пайғамбаринг паноҳ сўраган ёмонликдан паноҳ сўрайман. Эй Аллоҳ! Мен Сендан жаннат ва унга яқинлаштирадиган сўз ёки амални сўрайман. Ҳамда Сендн дўзах ва унга яқин қиладиган сўз ёки амалдан паноҳ сўрайман. Ва Сендан тақдир қилган барча қазои-қадарингни мен учун яхшилик қилишингни сўрайман”.
(Ибн Можжа “Сунна” (3846)).
Эй Аллоҳ! Барчамизни яхшиликларни қилиш ҳамда ажр ва юқори даражаларни ғанимат билишга муваффақ айла!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=50
mutaallim   07-04-2013, 02:38 AM
#19
18-Эй ёмонлик истовчи, тўхта!

Рамазоннинг ҳар бир кечаси Аллоҳнинг рўзадор бандаларига: “Эй яхшилик истовчи, шошил! Ва эй ёмонлик истовчи, тўхта!” (Термизий (682), Ибн Можжа (1642))-деб нидо қилувчи Аллоҳнинг чорловчиси иймон аҳлини яхши ишларда мусобақа қилиш ҳамда ёмонлик ва ҳаром ишлардан тийилишлик учун улкан туртки ва кучли ундовчи деб ҳисобланади. Иймон аҳли гарчи ушбу нидони муборак Рамазон кечалари ўз қулоқлари билан эшитмасаларда, бироқ улар унинг юз беришида аниқ ишончдалар. Чунки уларга бу ҳақда хабар берувчи “Содиқ ал-Масдуқ”-(“Тасдиқланган Ростгўй”)ки, у киши ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас, Аллоҳнинг у кишига саловот ва саломлари бўлсин.
Дарҳақиқат, яхшилик боблари ва йўллари кўпаядиган ушбу фазилатли ой ва муборак мавсумда яхшиликларга ўзиш ва тоатлар сари шошилишнинг аҳамияти ҳақидаги ҳадис билан юқорида танишиб ўтдик. У яна, уларни қилишлик ортидан ҳалокат келгани ҳамда уларга қўл урувчи Азиз, Жаббор Зот томонидан ғазаб ва уқубатга мустаҳиқ бўладиган гуноҳ ва маъсиятларни тўплагани сабабли маъсиятлардан тийилиш ва гуноҳлардан узоқ бўлиш учун улкан бир мавсум ҳамдир. Айниқса ушбу улуғ ой, улкан мавсум, тоатлар ойида. Батаҳқиқ, у инсон юриб борадиган маслак ва йўлини тўғирлаб олишлик ойидир. У тавба, тазарру қилиш ойи. Ҳамда бу ой киришдан олдин тўғри-(устиворлик)да бўлган киши учун зиёда тоатларни бажариш ва уларда бардавом бўлиш мавсумидир. Шунга қарамай айрим кимсалар ҳатто ушбу буюк ой, тоат ва мағфират ойида ҳам қандай маъсиятда узоқ вақт давом этиш ва ҳаддан ошиш ила шўнғишда давом этади?! Шу ва шунга ўхшашлар ушбу ҳадисда мана бу нидо билан назарда тутилганлардир: “Эй ёмонлик истовчи, тўхта!”. Яъни, Аллоҳга тавба қил, ёмонликни ушбу ойда қилганинг учун надомат чекиб қолмай ва вақт ўтиб кетишидан олдин ишни ўнглаб олай десанг, ўзинг қўл урган ёмонлик ва туғённи ташла. Чунки сен учун ҳозирда нима қилаётган бўлсанг шу билан хотима ясалиши ёки сенинг ёмонлигинг ва зараринг етган бир мўмин томонидан сенга баддуо етиши мумкин. Натижада у икки дунёда ҳам ҳалокат ва бахтсизлигинга сабаб бўлади. Ёки ушбу ой чиқиб кетадию сени эса Аллоҳдан фақат узоқлашганин қолади. Ушбу муборак ойда юриш туриши шундай бўлган кимса қандай ҳам муваффаққиятсизликда-а?!
Ёмонликнинг бари жамийки вақт ва замонда ҳаромдир. Хоҳ унинг зарари (кишининг) ўзига ёки Аллоҳнинг махлуқотларидан иборат бошқага боғлиқ бўлсин. Хоҳ у тил билан айтилган сўз ёки аъзолар билан қилинган феъл ёҳуд қалбга ўралиб ётган мункар иш бўлсин. Хоҳ ушбу ёмонлик ўқиладиган ёки кўриладиган ёҳуд эшитиладиган бўлсин. Аллоҳ таоло деди: “Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, (барча) гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни Унга шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос”. (Аъроф: 33).
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Маъсиятларнинг бари, катта ва кичиклари бўлсин, асослари учтадир: Қалбни Аллоҳдан ўзгасига боғлиқ бўлиши, ғазабланиш ва шаҳвоний кучга бўйинсуниш. Улар ширк, зулм ва фаҳш ишлардир. Аллоҳдан ўзгасига боғланишликнинг ниҳояси ширк ва У билан бошқа илоҳга дуо қилинишидир. Ғазабга оид кучга бўйинсунишнинг ниҳояси қатл. Шаҳвоний кучга бўйинсуниб қўйишликнинг чек-чегараси эса зинодир. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ушбу қавлида уччаловини жамлади: “Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар”. (Фурқон: 68). Ушбу уч нарса, бири бирини чорлайди. Ширк зулм ва фаҳш ишларга чорлайди. Худди ихлос ва тавҳид ўз соҳибини у иккисидан (зулм ва фаҳшдан) буриб қўйгани каби. Аллоҳ таоло деди: “Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик). Зеро, у покиза бандаларимиздандир”. (Юсуф: 24). (Оятдаги) ёмонлик: ишқ, бузуқлик эса: зинодир. Шунингдек, зулм ширк ва фаҳшга чорлайди. Ширк зулмларнинг энг оғир зулми. Худди тавҳид адолатнинг энг катта адолати бўлгани каби. Адолат тавҳидга ҳамроҳ. Зулм эса ширкка ҳамроҳ. Шунинг учун субҳанаҳу иккиси орасини жамлади. Аввалгисига келсак, у ушбу қавлида: “Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ… лигига гувоҳлик бердилар”. (Оли Имрон: 18). Иккинчисига келсак, у ушбу қавлида келганидек: “Чунки ширк келтириш катта зулмдир”. (Луқмон: 13). Фаҳш ишлар ширк ва зулмга чорлайди. Айниқса унга бўлган хоҳиш кучайиб, фақат зулм ҳамда сеҳр ва шайтон ёрдамидан фойдаланиш тури билан ҳосил бўлганда. Дарҳақиқат, субҳанаҳу зино ва ширкни ушбу қавлида жамлади: “Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир”. (Зур: 3). Ушбу уч нарса бир-бирини тортади. Ва баъзиси баъзисига буюради. Шунинг учун қалб тавҳид жиҳатидан заиф ва ширк жиҳатидан улканроқ бўлгани сари, кўпроқ фаҳш ҳамда суратларга боғланиш ва унга ошиқ бўлиши улканроқ бўлади. Бунинг мисли Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир: “Бас (эй инсонлар), сизларга ато этилган бор нарса(лар) ҳаёти дунё матосидир ва иймон келтирган хамда ёлғиз Парвардигорларига суянадиган зотлар учун Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар (яъни охират неъматлари — дунё матоларидан) яхшироқ ва боқийроқдир. Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир”. (Шўро: 36-37). У Зот, Унга иймон келтирган ва Унга таваккул қилган киши учун Ўзининг ҳузурида яхшилик бор эканини хабар берди. Ана шу (иймон ва таваккул) тавҳиддир. Сўнг шундай деди: “Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган”. Бу шаҳвоний кучга чорловчидан четлашишликдир. Сўнг деди: “Ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир”. Бу эса ғазаб кучига қарши чиқишдир. Демак, У Зот барча яхшилик йиғиндиси бўлмиш тавҳид, иффат ва адолат ўртасини жам қилди”. (Ибнул Қоййим “Ал-Фаваид” (116-118)). Сўзлари тугади.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп ҳолларда Аллоҳдан ёмонлик ва гуноҳлардан паноҳ сўрардилар ва шунга йўллардилар. Бу ҳожат хутбасидаги у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари каби: “Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз”. (Термизий (1105)). Ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга тонг оттирган ва кеч киргазганларида шундай дейишликларини таълим берганлари каби:
((أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ))
“Сендан нафсимнинг ёмонлиги ҳамда шайтоннинг ёмонлиги ва ширкидан паноҳ сўрайман”. (Тахрижи юқорида ўтди).
Мусулмонга ёмонлик, гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишлигининг инсон саноғига етолмайдиган ва таърифга тил ожиз бўладиган самара ва фойдалари бор эканини билиши лозим бўлади. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Оламларнинг Рабби Аллоҳ барчу айбу нуқсонлардан покдир! Агар гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишликда фақат олийжанобликни қоим қилиш, номусни ҳимоя қилиш, обрўни сақлаш, дунё ва охират фойдаларини адо этиш учун Аллоҳ берган молни қўриқлаш, халқларнинг муҳаббати ва ўрталарида сўз очишнинг жоизлиги, ҳаёт салоҳияти, бадан роҳати, қалб қуввати, нафс поклиги, қалб неъмати, кўнгил кенглиги, фожир ва фосиқлардан хавфсирашликдан омонда бўлиш, ғам, ташвиш ва маҳзунликнинг озлиги, хорликни кўтаришдан нафс азиз бўлиши, қалб нурини маъсият зулмати ўчиришдан мудофа қилиш, фосиқ ва гуноҳкорларга торлик қиладиган нарсалардан унинг учун чиқиш йўли ҳосил бўлиши, ризқни ўзи ўйламаган томондан келиши, фисқ ва маъсият эгаларига қийин бўлган нарса осонлаштирилиши, тоатлар ва илмнинг унга енгил қилиниши, одамлар орасида чиройли олқиш айтилиши, унинг ҳаққига кўп дуо қилиниши ва юзи касб этган ҳаловат, одамларнинг қалбларида унга нисбатан ҳайбат уйғониши, азият ва зулм кўрганда унга ёрдам бериб, ҳимоя қилишлари, ғийбатчи уни ғийбат қилганда унинг обрўсини ҳимоя қилишлари, дуоси тез ижобат бўлиши, ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги бегонасирашлик руҳи завол топиши, фаришталарнинг унга яқин бўлиши, инс ва жин шайтонларининг ундан узоқ бўлиши, одамлар унинг хизмати ва ҳожатини раво қилишда кимўзарга беллашишлари, у суйган ва у билан ҳамсуҳбат бўлганларга совчи қўйишлари, ўлимдан қўрқмаслиги, балки Раббиси сари бораётгани, У билан учрашиши ва қайтар жойи Унга бўлишидан шодланади, қалбида дунё кичик ва унинг наздида охиратнинг катта экани, катта мулк ва ундаги улкан бахтга ташна экани, тоат ҳаловатини тотиши, иймон ҳаловатини топиши, аршни кўтариб турувчи ва унинг атрофидаги фаришталарни унинг ҳаққиг дуо қилишлари, унинг (амалларини) ёзиб борувчи (фаришталар)нинг шодлиги ва ҳар вақт унинг ҳаққига дуо қилишлари, ақли, фаҳми, иймони ва маърифатида зиёдалик бўлиши, Аллоҳнинг унга муҳаббати, иқбол қилиши ва тавбаси сабаб хурсанд бўлишининг ҳосил бўлиши ва шунингдек, хурсандлик ва сурур билан уни мукофотлайдики, унинг маъсият сабаб хурсанд бўлиши ва шодланишига бирор важҳга кўра нисбат бериб бўлмайди. Ана шулар маъсиятларни тарк этишнинг дунёдаги баъзи асоратларидир. Агар вафот этса фаришталар уни Раббиси томонидан жаннат ҳамда унга хавф ва маҳзулик йўқ экани хушхабари билан қарши оладилар. Дунё зиндони ва торлигидан жаннат бўстонларидан бирига кўчиб ўтиб, у ерда қиёмат кунигача неъматланади. Қиёмат куни бўлганда, у арш соясида бўлган бир ҳолатда одамлар иссиқда ва тер босган бўладилар. Агар улар Аллоҳнинг ҳузуридан жўнаб кетсалар, у Унинг муттақин дўстлари ва нажот топувчи гуруҳи билан ўнг томон-(бахтлилар томони)га олинади. Ва “Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хохлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир”. (Ҳадид: 21)”. (“Ал-Фаваид” (224-225)). Сўзлари тугади.
Эй Аллоҳ! Бизни тик турган, ўтирган ва ётган ҳолатларимизда исломда сақла. Душман ва ҳасадгўйлар устимиздан кулишига қўйма. Эй Аллоҳ! Биз Сендан хазиналари Сени Қўлингда бўлган барча яхшиликни сўраймиз. Ва Сендан хазиналари Сени Қўлингда бўлган барча ёмонликдан паноҳ сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=51
mutaallim   07-05-2013, 01:36 AM
#20
19-Ифторни тезлатиш ва саҳарликни кечиктириш

Дарҳақиқат, ифторни тезлатиш ва сахарликни кечиктириш ҳақида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир қанча ҳужжатлар ворид бўлди. Ушбу ҳужжатлар бунинг (ифторни тезлатиш ва саҳарликни кечиктиришликнинг) муҳимлигига далолат қилиши турлича бўлди. Гоҳида унга буюриш билан, гоҳида фазли ва савоби улканлигини баён қилиш билан, гоҳида унинг ортидан келадиган баъзи улкан ҳикматларни баён қилиш билан, гоҳида эса уни тарк этишдан қайтарув билан ва бундан бошқа далолат турлари. Ушбу ҳужжатлардан: Саҳиҳайнда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Агар кеча мана бу томондан кириб келса ва кундуз мана бу томондан қайтса ҳамда қуёш ботса, дарҳақиқат, рўзадор оғзини очибди”. (Бухорий (1954) ва Муслим (1100), Бухорийнинг лафзи). Абу Довуд ва Термизийнинг “Сунан”ида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан шундай ривоят ворид бўлган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишдан олдин янги пишиб етилган хурмолар билан ифтор қилардилар. Агар янги пишиб етилган хурмолар бўлмаса қуритилган хурмоларда (ифтор қилардилар). Агар у ҳам бўлмаса бир неча қултум сув (билан ифтор қилардилар)”. (Абу Довуд (2356) ва Термизий (696) Абу Довуднинг лафзи). У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу нарса собит бўлган: “У киши гарчи бир қултум сув билан бўлсада то ифтор қилмагунларича намоз ўқимасдилар”. (Ҳоким “Мустадрок” (1577)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Модомики ифторни тезлатар экан, умматим мудом яхшиликдадир”. (Имом Аҳмад “Муснад” (21209, 21399)). Ва шундай дедилар: “Модомики ифторни тезлатар эканлар, одамлар мудом яхшиликдадир”. (Бухорий (1957) ва Муслим (1098)). У киши “Ифтор қилганларида шундай дердилар: “Чанқоқ кетди. Томирлар ҳўлланди ва ажр собит бўлди, иншаАллоҳ”. (Абу Довуд (2357) ва Ҳоким (1536)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Муборак нонуштага келинглар! Яъни, саҳарликка”. (Насоий (2167)). Ва дедилар: “Сизларга саҳарлик нонуштасини қилишингиз вожиб бўлади. Чунки у барака ато этилган нонуштадир”. (Насоий (2166) ва имом Аҳмад (17126)). Ва айтдилар: “Саҳарликни ейиш барака, бас, гарчи сизлардан бирингиз бир қултум сув ҳўпласада уни тарк этманглар. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга саловат айтадилар”. (Имом Аҳмад (11334)). Ва дедилар: “Албатта, саҳарлик барака бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла уни сизларга берди. Бас, уни тарк этманглар”. (Имом Аҳмад “Муснад” (23036)). Ва айтдилар: “Гарчи бир ҳўплам сув билан бўлсада саҳарлик қилинглар”. (Ибн Можжа (3476)). Ва дедилар: “Кимда-ким рўза тутишни хоҳласа, бас, бирор нарса билан саҳарлик қилсин”. (Имом Аҳмад “Муснад” (14991)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ифторликни тезлатинглар ва саҳарликни кечиктиринглар”. (Табароний “Мўъжам ал-Кабир” (21513)). Ва дедилар: “Ифторни барвақт қилинглар ва саҳарликни кечиктиринглар”. (Ибн Адий “Комил” (6/323), “Силсила ас-Соҳийҳа” (1773), “Саҳиҳул Жомеъ” (2835)). Ва айтдиларки: “Уч нарса нубувват хулқларидандир: ифторни тезлатиш, саҳарликни кечиктириш ҳамда намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш”. (Ҳайсамий “Мажмаъ аз-Заваид” (2/105)да келтирди ва Табароний “Кабир”да иқтибос қилди). Ва дедилар: “Биз пайғамбарлар жамоаси ифторни тезлатишга, саҳарликни кечиктиришга ҳамда намозда ўнг қўлларимизни чап қўлларимиз устига қўйишга буюрилдик”. (Тоялисий (2654), Табароний “Мўъжам ал-Кабир” (11323) ва Ибн Можжа (1770) Тоялисийнинг лафзи).
Ушбу ифторликни тезлатиш ва саҳарликни кечиктиришга буйруқ ҳақидаги турли кўплаб ҳадислар, одамларнинг кўпи у ўз ичига олган улкан ҳикматлар, унинг аҳамияти ва унинг ортидан келадиган мақтовга сазовор асоротларини билмаслик нуқтаи назаридан ғофил қолишган улкан бир ишнинг аҳамиятига очиқ далолат қилади. Балки ифторликни тезлатиш ва саҳарликни кечиктиришликда фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик, у кишининг буйруқларига жавоб бериш ҳамда унда Аллоҳ субҳанаҳуга қурбат ҳосил қилинадиган улкан ибодат бўлишининг ўзи бўлганида ҳам, батаҳқиқ, унга риоя қилиш ва беэътибор ташлаб қўймасликка етарли эди. Чунки Аллоҳнинг муҳаббатига фақат шу билан эришилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади”. (Оли Имрон: 31). Дарҳақиқат, Термизийнинг “Сунан”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ушбу ривоят собит бўлгандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла: бандаларимнинг Менга суюмлилари ифторни тезлаштирувчироқлари, деди”. (Термизий (700)). Бу эргашишликларининг гўзал ва (буйруққа) ижобат қилишлари тез экани учундир.
Сўнг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳарликдан тановул қилиш ҳақида, у баракали таомланиш, саҳарлик муборак нонушта ҳамда унда барака борлигини хабар бердилар. Бу эса ушбу ишда ана шу тоатнинг қадри улкан эканига очиқ далолат бор. Барака унинг барча жиҳатидан ўраб олгандир. Таомда барака, айни ушбу ишнинг ўзида барака ҳамда вақтда барака. Рўзадорга саҳарлик қилиш ва гарчи сувдан ўзга бирор нарса топмасада бир қултум сув билан саҳарликни кечиктириши лойиқ бўлади.
Барака – бирор нарсага илоҳий хайр нозил бўлиши, уни зиёда ва фойдаси умумий экани ҳамда унда зиёда ажр ва савоб бўлишидир. Саҳарлик эса қандай ҳам буюк ва қадри қандай ҳам олий!! Шунга қарамай кўпчилик одамлар ё унинг фазилат ва даражасидан жоҳил қолганлари ёки ҳаёти дунёни кейинроқ келадиган (ажр)дан ийсор-ихтиёр қилганлари учун унга беэътибор бўладилар. Натижада уйқуни ундан афзал санайдилар. Ва асосан бунинг сабаби бедорлик бўлади. Агар бу (бедорлик) ҳаром ишда бўлса бундаги мусибат янада улканлашади, Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.
Сўнг саҳар вақти, вақтларнинг энг афзали ва баракага энг мўл бўлганидир. Аллоҳ унда истиғфор айтувчиларга олқиш айтди. У Рабнинг истиғфор айтувчиларни мағфират қилиши, дуогўйларнинг (дуосини) ижобат қилиши, сўровчиларга (сўровини) бериши ҳамда ибодатгўйларга дунё ва сарҳисоб кунида энг афзал мукофот билан савоб улашиши учун дунё осмонига нозил бўлиш вақтидир. Инсон ўзини ушбу буюк ой, тоат ва истиғфор ойи ҳамда дўзахдан озод бўлиш ойида ушбу яхшиликдан қандай маҳрум қилади?! Аллоҳ ва фаришталар саҳарлик қилувчиларга саловат айтадилар. Аллоҳнинг саловат айтиши – бандасига “Малаул Аъло”да олқиш айтишидир. Фаришталарнинг саловат айтиши эса – банданинг ҳаққига дуо қилишлари. Саҳар қилувчилар эришадиган шараф ва фазл қандай ҳам олийдир.
Ифторликни тезлатиш ва саҳарликни кечиктиришликка риоя қилишда жасадга қувват улашиш, уни фаол-(тетик) қилиш ҳамда ундан рўза вақтида заифлик ва дангасаликни узоқ қилишликка қўшимча ўлароқ одамлар орасидаги яхшиликни муҳофаза қилишлик бор. Чунки у унинг сабабларидан. Баъзи ҳужжатларда ифторликни тезлатиш ва саҳарликни кечиктиришликнинг ҳикматларидан иборат улкан бир ҳикматни очиқлаш ҳамда доим уни муҳофаза қилишлик лозим бўладиган бир ишга танбиҳ бериш ворид бўлган. Тоинки бу дин ғолиб бўлсин ва тоинки бу уммат ўзининг яхшилигини мудом муҳофаза қилсин. У ҳам бўлса: яҳуд ва насоролардан иборат Китоб аҳлига қарши боришликдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли Китоб рўзаси орасидаги ажрим-(фарқ) саҳарликдан тановул қилишликдир”. (Муслим (1096)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамлар модомики ифторни тезлатар эканлар мудом яхшиликдадирлар. Чунки яҳудлар уни кечиктирадилар”. (Ибн Можжа (1698)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Модомики одамлар ифторликни тезлатар эканлар дин мудом ғолиб бўлиб боради. Чунки яҳуд ва насоролар (уни) кечиктирадилар”. (Абу Довуд (2353) ва Ҳоким (1573)). Агар шариат жорий қилувчи ушбу иш ва гоҳида айрим кимсалар енгил санайдиган ишларда яҳуд ва насороларга хилоф қилишга буюрган экан, одамларнинг кўпчилиги ўз либос ва одатларида уларга ўхшашга интилиш ва ҳатто ўзларининг сўзлаш ва еб-ичишларида уларга тақлид қилиш билан фахрланиш, беадаб сўз, бузуқ ақида ҳамда шармандали порнографик суратлардан иборат уларнинг қабиҳ ишларига назар ташлашлик билан лаззатланиш ва шодланиш каби уларнинг манҳаж ва (ҳаёт) тарзлари бўйлаб юриш ҳамда уларга ўзларини ўхшатишлик балосига гирифтор бўлган улкан ишлар ҳақида нима дейсиз?! Шак-шубҳасиз зоҳирда ўзни ўхшатиш ботинда қалбий мувофиқлик ва мойил бўлишликни олиб келади. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас”. (Моида: 51). Ушбу ўзни ўхшатишда энг кўп таъсирланадиган одамлар – ёшлар ва аёллардир. Рўзадорлар ушбу нарсага огоҳ бўлсинлар, ушбу буюк ойни эъзозласинлар, Аллоҳга нисбатан ростгўй бўлсинлар ҳамда ушбу аҳли Китобларга ўзни ўхшатишни тарк этишга азму қарор қилсинлар. Чунки бу ёлғиз шахс, жамият ва умматнинг барига зарар беради ва диннинг барига акс таъсир қилади.
Шайхул Ислом ушбу ҳадис ҳақидаги ўзларининг сўзларида шундай дедилар: “Бу яҳуд ва насороларга хилоф қилишлик учун ифторни тезлатишлик билан ҳосил бўладиган диннинг ғолиб бўлиши ҳақидаги ҳужжатдир. Агар уларга зид йўл тутишлик динни ғолиб бўлишига сабаб бўлар экан, батаҳқиқ, элчиларни юборишдан бўлган мақсад Аллоҳнинг динини барча динлар устидан ғолиб қилишликдир. Демак, уларга хилоф қилишликнинг айни ўзи (пайғамбарлар) юборишнинг энг катта мақсадларидандир”. (“Иқтизо Сиротил Мустақим” (1/209)).
Эй, қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳ! Қалбларимизни динингда собит қил. Бизни шариатинга эргашишга муваффақ айла. Бизга бузуқ хулқ, ўй-хаёл ва дардлардан паноҳ бер.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=52
Pages (4):    1 2 3 4   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.