assalomu alaykum birodarlar manashu hadis haqida ma'lumot bersangizlar.jazakalloh!Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни тўлиқ билиб олса, жаннатга киради. У Ундан ўзга илоҳу маъбуд йўқ Аллоҳдир. Раҳмон, Роҳийм, Малик, Қуддус, Салом, Мўмин, Муҳаймин, Азиз, Жаббор, Мутакаббир, Холиқ, Бариъ, Мусаввир, Ғаффор, Қаҳҳор, Ваҳҳоб, Раззоқ, Фаттоҳ, Алийм, Қобиз, Босит, Хофиз, Рофеъ, Муъизз, Музилл, Самийъ, Басийр, Ҳакам, Адл, Латийф, Хабийр, Ҳалийм, Азийм, Ғафур, Шакур, Алий, Кабийр, Ҳафийз, Муқийт, Ҳасийб, Жалийл, Карийм, Рақийб, Мужийб, Восеъ, Ҳакийм, Вадуд, Мажийд, Боъис, Шаҳийд, Ҳақ, Вакийл, Қавий, Матийн, Валий, Ҳамийд, Муҳсий, Мубдиъ, Муъийд, Муҳъйи, Мумийт, Ҳайй, Қайюм, Вожид, Воҳид, Сомад, Қодир, Муқтадир, Муқаддим, Муаххир, Аввал, Охир, Зоҳир, Ботин, Волий, Мутаолий, Барр, Таввоб, Мунтақим, Афвву, Раъуф, Моликул Мулк, Зул Жалол вал Икром, Муқсит, Жомеъ, Ғаний, Муғний, Монеъ, Зорр, Нофеъ, Нур, Ҳодий, Бадийъ, Боқий, Ворис, Рашийд ва Сабур», дедилар». Термизий, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилган.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).