Инсон   04-05-2013, 05:20 PM
#1
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух
Фарзанд намозда булар экан уни онаси чорласа, намозини булиб унга жавоб бериши керакми?
Шу манодаги хадис укигандим, канчалик сахихлигини билмайман. Ушбу хадис хакида малумотга эга булганлар хабар колдирсангизлар!

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
Инсон   04-10-2013, 12:16 AM
#2
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Журайж ибодатхонада ибодат билан машғул эди, онаси келди –шундан сўнг Абу Ҳурайра Журайжнинг онаси уни чақирган пайтдаги ҳолатини, қўлини қошлари устига қандай қўйганини, сўнг бошини тепага қандай қаратиб чақирганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаб берганларидек тасвирлаб берди – ва: «Эй Журайж! Мен онангман, менга жавоб бер» деди. Кейин уни намоз ўқиётган ҳолда топди, у: «Эй Парвардигор! Бир ёнда онам ва бир ёнда намозим?!» деди ва намозни ихтиёр қилди. Онаси қайтиб кетди. Сўнги иккинчи бор келиб, яна: «Эй Журайж! Мен онангман, менга жавоб бер» деди. У яна: «Эй Парвардигор! Бир ёнда онам ва бир ёнда намозим?!» деди ва намозни ихтиёр қилди. Шундан сўнг онаси: «Эй Парвардигор! Мана бу Журайж, у менинг ўғлим, мен гапирсам у менинг гапимга жавоб беришни истамади. Эй Парвардигор! Энди уни то бузуқ хотинларга назари тушмагунча вафот эттирмагайсан» деди. Агар уни фитнага гирифтор қилинишини сўраб дуо қилганида эди, у албатта фитнага дучор бўлган бўлар эди. Бир қўйбоқар унинг ибодатхонасини ўзига бошпана тутган эди. Ана шу чўпон қишлоқдан чиқиб келган бир аёл билан бузуқчилик қилди. Аёл ҳомиладор бўлиб, боласини туққач, ундан: «Бу нимаси? (Болани кимдан орттирдинг?)» деб сўрадилар. У: «Мана бу ибодатхонадаги одамдан» деб жавоб берди. Шунда одамлар болта ва чўкичлари билан келиб уни чақиришди. У намоз ўқиётган эди, уларга жавоб бермади. Шундан сўнг ибодатхонани буза бошладилар. Буни кўргач Журайж улар олдига тушиб келди (ва бу ишлари сабабини сўради). «Мана бу хотиндан сўра!» дейишди унга. У табассум қилди ва гўдакнинг бошини силаб туриб: «Отанг ким?» деб сўради. Бола: «Отам фалончи қўйбоқар» деб жавоб берди. Боладан бу гапни эшитган одамлар: «Ўзимиз бузган бу ибодатхонани олтин-кумушдан қайта қуриб берамиз» дейишди. Журайж: «Йўқ, аввалгидек, тупроқдан қуриб беринглар» деди ва жойига чиқиб кетди (Муслим ривояти). Бир ривоятда: «Сўнг уни олиб кетдилар. Йўлда борар экан, бузуқ хотинлар ёнидан ўтди. Уларни кўргач, табассум қилди... Подшоҳ: «Нега табассум қилдинг?» деб сўраган эди, «Таниш ҳолатни учратдим, менга онамнинг дуоси тегди» деб жавоб берди, сўнг бўлган воқеани уларга айтиб берди» (Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да келтирган).

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
mutaallim   04-12-2013, 10:42 PM
#3
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

Ота-онага ижобат қилишлик билан нафл намозини бўлишлик


Савол: Нафл намозда бўлган ҳолатимда ота-онамдан бирлари мени чақириб қолса уни (намозни) бўламанми? Шуни билмоқ керакки, у киши мен намоз ўқиётганимни билади?
Жавоб: Ота ёки она бу сабабли, яъни, (намозни) комил қилгунингча сабр қилсанг таъсирланмаса, бас, бўлишга ҳожат йўқ. Аммо ҳожат зарурий бўлса ва кечиктиришлик сабабли талаб қилинган нарса ўтиб кетишлиги қўрқиладиган бўлса, бас, нафлни бўлгин. Журайжнинг қиссасида ибрат бор. Журайж Бану Исроиллик ибодатгўй киши эди. Бир куни у намоз ўқиётган ҳолатда онаси унинг олдига келиб: эй Журайж, деди. У эса: эй Раббим, (бир ёнда) онам ва (бир ёнда) намозим, деди. Сўнг намозида давом этиб, уни бўлмади. Онаси кетди сўнг у намоз ўқиётган ҳолатида бошқа куни келиб: эй Журайж, деди. У эса: эй Раббим, (бир ёнда) онам ва (бир ёнда) намозим, деди. Сўнг намозида давом этиб, уни бўлмади. Онаси кетди. Сўнг учинчи куни келиб: эй Журайж, деди. У эса: эй Раббим, (бир ёнда) онам ва (бир ёнда) намозим, деди. Сўнг намозини давом эттириб, уни бўлмади ва у (онаси) кетди. Шу онда: Аллоҳим! Уни бузуқ аёлларнинг юзига қарамагунча ўлдирма, деди. Яъни, зинокор аёллар. Шунда унинг дуоси ижобат қилинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга иқрор бўлдилар ва буни инкор қилмадилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам. У (аёл) хато қилди деб айтмадилар. У (аёл шундай-шундай) деб айтмадилар-(қораламадилар). Балки унга иқрор бўлдилар. Бу эса у (Журайж) учун уни (намозни) бўлишлик машруъ эканига далолат қилади. Чунки у нафл бўлиб, ҳожат вақтида бўлинади. Онага яхшилик қилиш эса вожибдир. Агар ҳожат уни (намозни) бўлишгача борса, уни бўлади ва она ёки отасига ижобат қилади. Сўнг намозига аввалдан қайтади-(бошидан ўқийди). Нафлнинг иши кенгроқ, алҳамдулиллаҳ. Мана Журайжнинг онасини дуоси ижобат қилинди. Журайж синовга учради. Унга Бану Исроил тентакларидан иборат тўда устун келиб, бузуқ аёлга унинг олдига уни фитнага солиш учун боришини айтдилар. У (бузуқ аёл) унинг олдига бориб, зино қилиш учун ўзини унга кўз-кўз қилди. Шунда Аллоҳ уни (Журайжни) ундан сақлади. Унга (бузуқи аёлга) қайрилиб ҳам қарамади. Шунда у (бузуқи аёл) қўйбоқар ҳузурига бориб, ўзини унга ҳавола қилди ва ҳомиладор бўлди. Туққач унга савол йўллаб: бу бола қаердан?, дедилар. У: Журайждан, деди. У (Журайж) ҳақида ёлғон сўзлади. Уни зинода айблади. Шунда унинг (Журайжнинг) ҳузурига келиб, ибодат қилиб келадиган кулбасини бузиб ташладилар. Ва уни калтакладилар. У: нима қиляпсизлар?-деди. Улар эса: сен мана бу билан зино қилдинг, дейишди. У: Чақалоқни олиб келинглар, чақалоқни олиб келинглар, деди. Менга муҳлат беринглар дедида икки ракъат намоз ўқиб, Раббисига дуо қилди. Аллоҳ унинг пок эканини... Шунда чақалоқнинг олдига келиб, унинг қорнига ниқтади ва: эй болакай, отанг ким?-деди. У эса: отам фалончи қўйбоқар, деди. У Зот жалла ва аъла уни бешикда эканлигидаёқ гапиртирди. У бешикда сўзлаган уч нафарнинг биридир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек. Аллоҳ субҳанаҳу уни оқлади. Улар эса ундан (Журайждан) узр сўраб: кулбангни тиллодан қайтиб-(қуриб) берамиз, дедилар. У эса: Йўқ, балки уни менга аввалда бўлганидек тупроқдан, лойдан қайтиб-(қуриб) берасизлар, деди. Мақсад шуки, у ушбу мусибатга онасига ижобат қилмай (намозида) давом этгани сабабли тушди. Бу эса шунга ўхшаш (ҳолат)да унга (онасига) ижобат қилишлиги ва (намозида) давом этмаслиги машруъ эканига далолат қилади. Чунки унинг ҳожати гоҳида кечиктиришлик лойиқ бўлмайдиган бўлиши мумкин. Агар кунларнинг бирида ундан ушбу иш рўй берса ва киши ўз боласини ёки аёл ўз боласини у нафл (намоз)да эканлигида чорласа ва у (отаси ёки онаси) унга ғазаб қилишлиги ҳавотири ёки ҳожат шошилинч бўлса, батаҳақиқ, у (намозини) бўлади. Аммо у иккилари (ота-она) ғазабланмасликлари ва таъсирланмасликларини билса, батаҳқиқ, уни тамомига етказади сўнг уларнинг истакларига лаббай дейди.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/15648

Убайд ибн Абдуллоҳ ал-Жобирий ҳафизаҳуллоҳ фатволари

Ота-она чақирган вақтда суннат намозини бўлишлик жоизми?

Савол: Суннат намозини ўқиётганимда онам ёки отам чорлаб қолсалар нима қиламан? Намозни бўламанми ёки комил қилиб, шундан кейин улар олдига бораманми? Жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Намоз ўқувчи отаси ёки онаси ёҳуд бобоси ёкида бувиси томонидан чорланса, ушбу чорлов ва нидонинг икки ҳолати бор:
Бири: Шошилишликни талаб этиши. Чунки чорловчи касал ёки агар нафлни ўқиётган ушбу чорланган киши кечикса у (касал) оғир ҳолатда экани маълум бўлиб қолди. Шунда у агар нафлни бўлса зарари йўқ, иншаАллоҳ. Чунки ота-онага итоат қилиш фарзи айндир. У эса нафлдир.
Аммо иш оддий бўлса, ундан шошилиш (кераклиги) намоён бўлмаса, намоз ўқувчи йўталиб қўяди ёки тасбиҳ айтади. Тоинки ушбу чорловчи у намозда эканини билсин. Валлоҳу Аълам.
Манба: http://ar.miraath.net/fatwah/3133

Йўлдаги ёғду фатволари

Хатарни дафъ қилишлик учун намозни бўлишлик ҳукми

Савол: Биз экинзорда жамоат бўлиб намоз ўқиймиз. Экинзорда кўз олдимизда сув тортадиган машина бўлиб, у қудуқдан сув тортади ва уни ёнимиздаги ҳовузга қуяди. Намозни адо этишимиз асносида тўсатдан ушбу машинанинг барча қисмидан қуюқ тутун чиқаётганини кўрдик. Агар уни тарк этсак, тезда улкан зарар бўлади. Бизлардан бир кишига уни ўчиришлик учун намозни бўлиши жоизми ёки нима қиламиз?
Жавоб: Ҳа. Агар шунга ўхшаш ҳодиса юз берса, албатта, жамоатдан бир киши хатарни бостириш учун намозни бўлади. Сўнг қайтиб, улар билан қолганини ўқийди, валҳамдулиллаҳ. Чунки ушбу тутуннинг хатари каттадир. Муҳим фойда ёки ёнаётган ёҳуд чўкаётган кишини қутқариш ёкида ташланиб қолган-(душман)ни дафъ қилишлик ва шунга ўхшашлар каби хатарни аритишлик учун намозни бўлишлик, ушбуларнинг барида зарар йўқ. Ҳақиқатда ушбу ишда ёнғин олди олинди. Эҳтимол машина ишдан чиқиши ёки зарари бундан бошқа нарсаларга ўтиши мумкин. Намозни бўлишда ҳараж-(танглик) йўқ. Сўнг қайтиб, намознинг қолганини имом билан янгиттан бошлайди. Ёки уни (икки томонга) салом берганларида улардан кейин ўтаб қўяди. Бу ўзаро ёрдам беришлари учун намозни бўлишларига ҳожат тушса ҳам зарари йўқ. Агар хатар катта бўлса, бас, уни бўлсинлар сўнг хатарни кетказадилар. Сўнг эса қайтиб намоз ўқийдилар.
43-кассета, 20-савол (9/303).
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaDetai...1&BookID=5
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.