Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Уламоларнинг сўз ва изоҳларидан юз ўгирувчи
Савол: Фазилатли шайх, савол берувчи айтадики: Мен бир одамга баъзи сўзларни ишлатишлик борасида Ибн Боз ва шайх Аҳмад ан-Нажмийнинг фатволарини келтирдим. Лекин у (уламоларнинг) сўзларига қўлоқ солмади ва бу оддий сўзлар деди.
Шайх: Нима?
Сўровчи: Савол берувчи айтадики: Мен бир одамга баъзи сўзларни ишлатишлик борасида Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ ва шайх Аҳмад ан-Нажмийнинг фатволарини келтирдим. Лекин у (уламоларнинг) сўзларига қўлоқ солмади ва бу оддий сўзлар деди.
Шайх: Оддий?
Сўровчи: Ҳа. Ва у ўша сўзларни ишлатишликда ўжарлик қилиб давом этмоқда. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Унинг ҳолати, у ҳақдан юз ўгирди. Унинг ҳолати, у нафси-ҳавосига эргашиб, ҳақдан юз ўгирди. У ҳолати хатарли ва у улкан таҳлика остида. Аллоҳдан уни тўғри йўлга бошлашини ва ҳаққа қайтаришини сўраймиз. Ҳа (шундай).