Меҳмон   03-06-2013, 10:33 PM
#1
Ibn Umar rodiyallohu a`nhudan: ''Nabiy sollallohu a`layhi va sallam juma namozidan keyin ikki rak`at namoz o`qir edilar'', dedilar.
( ''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih)

Ibn Umar rodiyallohu a`nhudan:
U kishi (ibn Umar) juma namozini o`qib bo`lgach, ketib uylarida ikki rak`at namoz o`qidilar. Keyin: ''Rosululloh sollallohu a`layhi va sallam shunday qilardilar'' dedilar.
( ''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih)

Abu Hurayra rodiyallohu a`nhudan: Rosululloh sollallohu a`layhi va sallam dedilar: ''Sizlardan kim juma(farzi)ni o`qisa, to`rt rakat namoz o`qisin''
(''Sunani Termiziy'' 376-bob hasan-sahih).
Муслим   03-07-2013, 03:54 PM
#2
بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жума намозидан кейин икки ва тўрт ракъат намоз ўқиганликлари саҳиҳ иснод билан ворид бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингиз жумани ўқигач, унинг ортидан тўрт ракъат намоз ўқисин» (Муслим (881) ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жумадан кейин икки ракъат намоз ўқирдилар» (Бухорий (937) ва Муслим (729) ривоятлари).
Ҳадиснинг бошқа ривоятида айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жумадан кейинги ўқиладиган икки ракъат намозни уйларида ўқиган эканлар (Муслим 882).
Баъзи уламолар агар жума намозидан кейин ўқиладиган суннат намозини масжидда ўқиладиган бўлса, унда уни тўрт ракъат ўқигани афзал, агар уни уйида ўқиса, унда икки ракъат ўқигани афзал дейишди. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ бу борада шундай дедилар: «Шайхимиз Ибн Таймия айтишича, агар жума (намозидан кейинги) суннатни масжидда ўқилса, уни тўрт ракъат ўқиш керак. Агар уйда ўқиса, унда икки (ракъат)».
Бошқа уламолар эса бундай фарқлашлик суннатда ҳеч қандай асоси йўқ дейишди. Чунки бирор ибодатнинг мустаҳаб бўлишига шаръий далил бўлиши керак. Шавконий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Мустаҳаб – шариат ҳукмидир. Унга далил бўлиши шарт» (Қаранг: «Сайлул жарар» 4/70).
Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ Ибнул Қоййимнинг сўзлари борасида шундай дедилар: «Бундай ажратишликка мен суннатдан ҳеч қандай асос (борлигини) билмайман. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингиз жумани ўқигач, унинг ортидан тўрт ракъат намоз ўқисин» (Муслим 881). Ушбу ҳадисда намозни айни масжидда ўқилишига кўрсатма йўқ. Аксинча, машҳур саҳиҳ ҳадисда айтилишича: «Инсон учун фарздан кейинги энг афзал намоз – уйида ўқилган намозидир». Агар инсон жумадан кейин тўрт ёки икки ракъатни масжидда ўқиса, бу жоиз. Агарда у уни мана шу ҳадисга эргашган ҳолда уйида ўқиса, бу афзал» (Қаранг: "Тамомул минна" 341-342).
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   03-09-2013, 12:33 AM
#3
Alloh yubarik fiyk

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.