Муслим   12-19-2012, 07:00 PM
#1
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Ҳақиқий уламоларга эргашинг!



Аҳли илмлар (одамлар орасида) машҳурдирлар. Ҳар бир (диний) факултетни якунлагани ҳақидаги шаҳодатномаси бор, ҳар бир ҳадис ёд олган ёки оят ёд олган, ҳар бир китоб ўқиган (одам) фақиҳ бўлиб қолмайди. Фуқаҳолар одамлар орасида машҳурдирлар. Лекин баъзи одамлар, ёки аниқроғи кўпчилик одамлар ўзлари учун фақат фойда (шон-шухрат) истайдилар. Ўзларига фойда бўлган нарсани излайдилар, ҳатто агарда у одамларнинг энг жоҳили ёки энг адашган одам билан гаплашса ҳам, муҳими ҳавои-нафси ва эҳтиёжига мувофиқ келса бўлди. Аслида эса бу улкан хатардир! Айниқса бизнинг вақт (замон)да. Чунки уламолар оз қолди. Фуқаҳолар камайди, қорилар кўпайди. Қорилар кўпайди ва фуқаҳолар камайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Дарҳақиқат Аллоҳ тортиб олмайди… Дарҳақиқат Аллоҳ… Дарҳақиқат Аллоҳ илмни тортиб олмайди… Бандаларидан тортиб олгандек илмни тортиб олмайди… Балки илмни олимларни вафот эттириш билан олади. Балки илмни олимларни вафот эттириш билан олади. Ҳатто Аллоҳ бирорта олим қолдирмагач одамлар ўзларига жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар илмсиз фатво беришади. Натижада ўзлари йўлдан озадилар ва ўзгаларни ҳам йўлдан оздирадилар» (Бухорий 100, Муслим 3/737). Куч ва қувват фақат Аллоҳ биландир. Биз буни айтишга қўрқамиз, (шундай бўлсада) бу (ҳолат) бизнинг вақтимизда бошланиб бўлди ва биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Қўрқишимиз ва эҳтиёт бўлишимиз керак. Имкон қадар кўпроқ аҳли илм ва ишончли одамларни ихтиёр қилишимиз керак, имкон қадар, топилганча. Аммо аввалги уламо ва аҳбор (олим)ларга келсак, улар ўтиб кетишди. Лекин мавжудлар учун (уларга эргашишда) яхшилик бор. Аллоҳдан қодир бўлганингизча қўрқинг.
Аллоҳдан ҳақни таниш ва унга амал қилишимизни бизни ва сизни муваффақ қилишини сўрайман. Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   12-20-2012, 03:11 PM
#2
Alloh subhanahu va ta'ala alloma Solih Favzon va boshqa hozirgi kundagi odamlar orasida haq bilan tanilgan, lekin ozchilik bo'lgan biz uchun nihoyatda qadrli va zarur bo'lgan ulamolarimizni o'z hifzu himoyasida saqlasin, va bizlarga ulardan foyda olishimizda yordam bersin, Allohul Musta'an
Admin   08-08-2015, 04:33 PM
#3

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Биз илмсизлик билан сўзлайдиганлар кўпайган бир асрдамиз. Шунинг учун инсонга таниқли, ишончли шахс томонидан (келган) фатвогагина таяниши вожиб бўлади» («Лиқо баб ал-Мафтуҳ» (16/32)).
0694   01-09-2016, 05:09 PM
#4
Ассаламу алайкум ва рахматуллох
Ахи, кибор уламоларга эргашишлигимизга Расулуллох соллаллоху алайхи васаламдан курсатма борми?
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.