Создать ответ 
 
Рейтинг темы:
  • Голосов: 0 - Средняя оценка: 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Масжид устунлари орасида саф тортиш ҳукми
11-25-2012, 23:35 (Последний раз сообщение было отредактировано 11-28-2012 в 09:15, отредактировал пользователь rinat80_09.)
Сообщение: #1
Question Масжид устунлари орасида саф тортиш ҳукми
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Масжиддаги устунларнинг оркасида намоз укиш карохиятли экан, бу хукмга далил сифатида биродаримиз Имом Термизийнинг "Сунани Термизий" 181 бетида 169 боб 229 хадис шундай хадис бор экан, бу хадис сахих ми?

2) бу хадис шархида 3 ковл бор экан,
1 устунларнинг оркасига оёк кийимлар куяди экан,
2 устунлар урнида жинларнинг мусулмони намоз укийди экан
3 устунларнинг сабабидан сафнинг ораси узоклашар экан

мана шу сабаблардан карохиятли экан, Илтимос шуни тушунтириб берсангизлар?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
01-17-2016, 12:05
Сообщение: #2
Question RE: Устунлар хакида
Масчита зарз намозда эки столп орасида окиса боладими жамоот Билан? Саф бузулиб ажир оз боладими?
Пайгамбар саляЛлаху алейхи уа салям хадисда реки туркик орасида турманлар деган хадисди Толик юбарсми
Цитировать это сообщение
02-07-2016, 20:32
Сообщение: #3
RE: Масжид устуни орасида намоз ўқиш ҳукми
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Масжид устунлари орасида саф тортишдан қайтарув ворид бўлган. Чунки у сафни бўлади.
Дарҳақиқат, Ибн Можа (1002) Муовия ибн Қуррадан, (у) отасидан шундай деганини ривоят қилди: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида устунлар орасида саф тортишдан қайтарилардик ва ундан ҳақиқатда қувилардик-(ҳайдалардик)”.
Термизий (229) Абдулҳамид ибн Маҳмуддан ривоят қилади: “Ҳукмдорлардан бирининг ортида намоз ўқидик. Одамлар бизни икки устун ўртасида намоз ўқишга мажбур қилди. Намоз ўқиб бўлганимизда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу): “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида бундан сақланардик”, деди”. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ Термизий”да саҳиҳ деди.
Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Имом ортидаги киши устунлар орасида туриши макруҳ бўлади. Аҳмад: чунки у сафни бўлади, деди”. Сўзи тугади. (“Фуруъ” (2/39)).
Намозхонларнинг кўплиги ва масжиднинг торлиги сабаб устунлар орасида саф тортишга ҳожат тушиши мустасно. Бу вақтда макруҳ бўлмайди.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди: “Масжид тор бўлганда устунлар ўртасида саф тортиш жоиз. Баъзи уламолар ижмоъ бор эканини айтганлар. Кенглик вақтига келсак, бу борада ихтилоф бор. Тўғриси: ундан қайтарилган. Чунки у саф бўлинишига олиб келади. Айниқса устун қалин бўлса”. Сўзи тугади.

Савол: Макка ташқарисида баъзи устунлар таъсирида сафни тўғирлаш мақсадида қибладан бироз бурилишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Каъбани кўрмайдиган намозхонга Каъба мавжуд бўлган томонга юзланиши вожиб. Озгина бурилишнинг зиёни йўқ. Бироқ сафларни бўлганда устунлар орасида туриш макруҳ бўлади. Масжид торлиги ва намозхонларнинг кўплиги ҳолатида мустасно.
Тавфиқ Аллоҳдан. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.
Илмий Изланишлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво№17900-2
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Бакр Абу Зайд

Манба: https://goo.gl/2f1bJJ

Устунлар орасида намоз ўқиш

Савол: баъзи масжидларда сафлар орасида устунлар бўлиб, бу уларнинг бўлиниши ва бир неча сафларга ажралишига олиб боради. Ушбу ҳолатга ўхшашида инсон устун ёнида намоз ўқиб, саф бўлинган бўлиши афзалми ёки устунни ортда қолдириб саф тўла бўлгани афзалми? Маълумки, ушбу ҳолатда саф тўла бўлади. Бироқ намозхон сафдан бироз чиқишга мойил бўлади. Шу борада бизга фатво бериб, ажр-у савобга эришинг!
Жавоб: Суннат – сафлар узлуксиз тўғри бўлиши ва устунлар ортларида бўлишидир. Устунлар ортларида бўлади. Сафлар устунлар олдида тўғри бўлади ва сафлар бўлинмайди. Масжидда издиҳом ва масжид торайганда зарурат вақти мустасно. Шунда одамлар устунлар орасида саф тортишида ҳожат учун ҳараж-(танглик) йўқ. Шунинг учун Анас: “Улар бундан сақланардилар”, деди. Устунлар ўртасида туришдан сақланардилар. Яъни, бунга ҳожат бўлмаганда. Суннат – имом ортидагилар олдинга ўтиши ҳамда устунлар ортларида бўлишидир. Агар ортида устун бўлган киши устун томондан озгина олдинга силжиса зарари йўқ. Бироқ икки устун ўртасидагиларга саф тўғри бўлиши учун озгина олдинга силжишлари лозим бўлади. Тоинки ортида устун бўлган киши ва ундан бошқаси баб-баробар, сафда тўғри бўлсин, бирор киши бошқасидан олдинга ўтиб кетмасин.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: https://binbaz.org.sa/fatwas/17874/حكم-ا...ة-والسواري
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
Создать ответ 


Похожие темы
Тема: Автор Ответов: Просмотров: Посл. сообщение
Question Масжидда ухлаш ҳукми Telegram 1 2,591 07-24-2017 01:05
Посл. сообщение: Дилмурод Абу Муҳаммад
Question Қибласи нотўғри масжидда намоз ўқиш ҳукми Меҳмон 1 1,386 07-24-2017 00:59
Посл. сообщение: Дилмурод Абу Муҳаммад
  Қабристон ёнида қурилган масжидларда намоз ўқишнинг ҳукми Меҳмон 3 6,615 05-03-2017 19:07
Посл. сообщение: Telegram



Пользователи просматривают эту тему: 1 Гость(ей)
Обратная связьTavhid.comВернуться к началуВернуться к содержимомуMobile VersionСписок RSS