Pages (3):    1 2 3
Admin   11-24-2010, 10:44 PM
#21
Нафл намоз учун қилинган таяммум билан фарз намозни ўқиш

Савол: Одам нафл намози ўқиш учун қилган таяммуми билан фарз намозини ўқиши мумкинми?
Жавоб: Бу саволнинг жавоби юқоридаги жавобда айтиб ўтилди. Яъни, таяммум таҳоратсизликни кетказа олади. Шунинг учун ҳам, таяммумни нафл намози учун қилинган бўлсада, нафл намози учун қилинган таҳорат билан фарз намозларни ҳам ўқиш мумкин бўлганидек, шу таяммум билан фарз намозларни ўқилса бўлади. Модомики таяммумни бузадиган бирон сабаб йўқ экан, бир намознинг вақти чиққач қайта таяммум олиш шарт эмасдир.
 
Admin   02-17-2011, 12:21 PM
#22
Сув йўқ эди, пешин намозини таяммум билан ўқидим ...

Савол: Пешин вақти кирди. Мен эса сувсиз ерда эдим. Шунинг учун нешин намозини таяммум билан ўқидим. Намоздан сўнгра таҳоратим бузилмаганини эсладим. Аср вақти кирганида эса таяяммум қилмай намоз ўқийвердим. Менинг намозим раво бўлдими ёки йўқми? Мен (аср) вақт(и) кириши билан таяммум қилишим керакмиди?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Уламолар сўзлариниг тўғриси, таяммум таяммум қилинган вақтнинг чиқиши билан бузилмайди. Балки, сувнинг топилиши ёки таҳоратни бузадиган нарсалар туфайли бузилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   02-21-2011, 11:38 AM
#23
Ғусл учун етарли сув йўқ

Савол: Банда жунуб бўлиб уйғонган, сув бору, лекин, таҳоратга етиб, ғусл қилишга етмайдиган, вақт эса тиғиз бўлса, нима қилади?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Жунуб бўлган одам мавжуд сув билан таҳорат қилади. Вақт тиғиз бўлгани учун намозни қазо қилмай, таяммум билан намоз ўқийди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   02-22-2011, 12:10 PM
#24
Ёталоқ одам таяммум қилса бўладими?

Савол: Мен ҳаракатсиз ёталоқман. Намоз ўқиш учун қандай таҳорат қилишим ва қандай намоз ўқишим керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аввало: мусулмон сув билан таҳорат қилиши керак. Агар сувни касаллик ёки бирон бошқа сабаб туфайли ишлата олмаса покиза тупроқ билан таяммум қилади. Агар бунга ҳам ярай олмаса таҳорат ундан соқит бўлиб, ўз ҳолатига қараб намоз ўқийверади. Чунки Аллоҳ таоло:
«Қодир бўлганингизча Аллоҳдан қўрқингиз!» (Тағобун: 16) ҳамда:
«... ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади» (Ҳаж: 78)– деган.
Бемордан чиққан ахлат ва сийдикка келсак, кесак, қоғоз ёки латта билан чиққан жойлар тоза бўлгунича уч марта ёки ундан кўра кўпроқ артилади.
Иккинчидан: намозга келсак, беморнинг намозни тик туриб ўқиши фарздир. Агар тик туриб ўқишга кучи етмаса ўтириб, бунга ҳам кучи етмаса ёнбошлаб намоз ўқиши керак. Чунки (Бавосир касали бўлган) Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тик туриб намоз ўқи! Агар (бунга) қодир бўлмасанг ўтириб, бунга (ҳам) қодир бўлмасанг ёнбошлаб намоз ўқи!» – дедилар (Имом Бухорий, 1050; Имом Аҳмад, 18978, 19819).
Аллоҳ таоло эса:
«Қодир бўлганингизча Аллоҳдан қўрқингиз!» – деди (Тағобун: 16).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   04-05-2011, 08:09 PM
#25
Сув бор, бироқ таҳоратга етмайди ...

Савол: Саҳрода сув топилди, бироқ, таҳорат қилишга етмайди. (Айтингчи), бундай пайтда тупроқни истеъмол қилиш мумкинми ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Мавжуд сув етган аъзоларгача ишлатилиб ювилади. Сув етмаган аъзоларга эса, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига кўра, таяммум қилинади:
«Аллоҳдан қодир бўлганингизча тақво қилингиз!» (Тағобун: 16);
«Мен сизларни бирон нарсага буюрсам, уни қодир бўлганингизча қилингиз!» (Муттафақун алайҳ. «Фатҳул-Борий», 13/251; Имом Муслим, 4/1830).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   05-02-2011, 04:36 PM
#26
Сувли ерга таяммум қилиш

Савол: Таяммум қилиниши керак бўлган тупроқнинг чангги бўлиши шартми? Аллоҳ таолонинг: «Юзингиз ва қўлларингизга ундан (тупроқдан) суринглар!» (Моида: 6) оятидаги «ундан» сўзи чанг бўлишининг шарт эканига далилми?
Жавоб: Бу борадаги қувватли қавл шуки, таяммум учун чангги бўлган тупроқ шарт қилинмаган. Балки, чангги бўлсин ёки бўлмасин тупроққа таяммум қилинса бўлаверади. Шунга кўра ёмғир ёққан бўлса ҳам одам қўлларини шу ерга уриб, юзи ва кафтларига суриши мумкин. Чунки Аллоҳ таоло бундай деган:
«... покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни) юзингиз ва қўлларингизга ундан силангиз» (Моида: 6).
Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари қумдан бошқа нарса бўлмаган тарафларга сафар қилишар, устлари ёмғирлардан шалаббо бўлар ва ўша ёмғир тушган жойлардан, Аллоҳ амр қилганидек, таяммум қилаверар эдилар. Қувватли қавл шуки, одам чангги бўлсин ёки бўлмасин, ердан таяммум қилса таяммуми раводир.
Аммо Аллоҳ таолонинг: «юзингиз ва қўлларингизга ундан силангиз» (Моида: 6) оятидаги «-дан» қўшимчаси мақсаднинг бошланишини ифодаламоқда, бир қисмни эмас. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини ерга ургач, уларни пуфлагани нақл қилинган.

Admin   10-27-2011, 09:54 PM
#27
Бир таяммум билан бир неча намоз ўқилиши мумкинми?

Савол: Бир таяммум билан бир неча намоз ўқиш мумкинми? Мен намоз вақтида сув топа олмай таяммум қилсам ва бу билан фарз намозини ўқисам, бундан кейин бошқа бир жамоат намоз ўқимоқчи бўлса улар билан (айни) намозни такрор ўқисам, кейинги намозим равоми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Ўқиган намозингиз раводир. Чунки, таяммум, уламоларниг соғлом фикрларига кўра, сув каби таҳоратсизликни кетказади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Pages (3):    1 2 3
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.