Muhammadiy ibn Azam   11-17-2012, 04:00 AM
#1
Ассаламулайкум ва рохматуллох! купинча эшитип коламиз сурма куйишлик Суннат деп ва бу хаккида хар хил гапиришади бири кипригига бири киприк билан кош оралигига ва яна баази бир мутаасиб бродарлардан кундузи куйиш мумкинмас кечпайит куйип эртаман ювилади деп!Аслида сурма эракак кишига Росулиллох саллоллоху алайхи васалламдан Суннатми Суннат булса кандай качон куйган шу хакида аник хужжатларб билан жавоб берселар?Барок Аллоху фикум!
mutaallim   11-17-2012, 12:10 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сурма қўйганликлари ва ўзига хос хусусиятлари бўлгани учун сурманинг “الإِثْمِدُ” (“Ал-Исмид”) навидан фойдаланишга тарғиб қилганликлари саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган. Шулардан:
1)Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сурмаларингизнинг яхшиси “Исмид”дир. Кўзни равшанлаштириб, (киприк) тукини ўстиради”. (Абу Довуд (3878), Насоий (5113), Ибн Можжа (3497) ва Албоний “Саҳиҳ Аби Дауд”да саҳиҳ санадилар).
2)Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “”Исмид” билан сурма қўйинглар. Чунки у кўзни равшанлаштириб, (киприк) тукларини ўстиради”. (Термизий (1757) ва Албоний “Саҳиҳ Тирмизий”да саҳиҳ санадилар).
3)Алий ибн абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: ““Исмид”ни маҳкам ушланглар. Албатта, у (киприк) тукини ўстириб, (кўздаги) хас-(кирликни) кетказади ва кўзни мусаффолаштиради”. (Табароний “Кабир” (1/109) 183-рақам, Мунзирий, Ироқий ва Ибн Ҳажар “Ҳасан” даражасида дедилар. “Ат-Тарғиб ва Ат-Тарҳиб” (3/89), “Фатҳул Борий” (10/157)).
4)Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг кўзларига уч мартта, чап (кўзлари)га эса икки мартта сурма қўярдилар”. (Албоний “Саҳиҳ ҳадислар силсиласи” (633)да саҳиҳ санадилар).
“Кўзни равшанлаштиради”, яъни, кўз ўткирлигини яхшилаб, унинг нурини зиёдалаштиради.
“(Киприк) тукини ўстиради”, бу ўриндаги тукдан мурод киприкдир. У кўзнинг чеккасида ўсади.
(“Авнул Маъбуд” (11/75)).
“Исмид” сурма турларидан бири бўлиб, у энг олий навидир. У Ҳижоз, Марокаш, Асбаҳон ва бошқа давлатларда топилади. У аслида қора рангдан қизилга мойил бўлган тошдир. У майдаланиб, ундан кўзга сурма тайёрланади.
Муртазо Аз-Зубайдий роҳимаҳуллоҳ шундай деди: ““Исмид” - сурма тошидир. У қора-қизамтир (рангда). Кони Асбаҳонда бўлиб, у унинг энг олий навидир. Марокашда ҳам мавжуд бўлиб, у энг қаттиғидир”. (“Тажул Арус” (4/468)).
Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ҳижоз диёрларида учрайди. Энг олий нави эса Асбаҳондан келтирилади”. (“Туҳфатул Аҳвазий” (5/365)).
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Энг олий нави: қирралари шуъла таратиб, тез майдаланадигани ва ички қатлами силлиқ бўлиб, бирор кир-(чиқинди) бўлмаганидир”. (“Задул Маъад” (4/283)).
Дарҳақиқат, уламолар сурма истеъмол қилишлик, хоссатан “Исмид”дан фойдаланишликнинг мустаҳаб эканини айтиб ўтишди.
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ сурманинг умумий фойдалари ҳақида шундай дедилар: “Сурма: кўзнинг соғлиғини сақлаб, унинг нурини кучайтиради ва унга жило бериб, ёмон-(зарарли) моддалар (зарари)ни енгиллаштиради. Баъзи навлари зийнат бўлиши билан бирга ундан (зарарли моддалардан) тозалайди. Уйқу вақтида эса (кўз юмилгани сабаб) сурмани ўз ичига олгани, унга зарар берадиган ҳаракатлардан сукунатда экани ва унга табиий хизмат кўрсатгани боис зиёда фазилати бор. “Исмид”ни эса ушбулардан ҳам ўзига хос хусусияти мавжуд”. (“Задул Маъад” (4/257)).
Роҳимаҳуллоҳ хоссатан “Исмид”нинг фойдалари ҳақида шундай дедилар: “Кўзга фойда бўлиб, унга қувват бағш этади. Пайини мустаҳкамлаб, яраланган-(шилинган) жойдаги ортиқча гўшни кетказиб, уни ямайди. Кирларини тозалаб, унга жило беради. Нафис, юмшоқ асал билан сурма қўйилса бош оғриғини кетказади. Агар майдаланиб, баъзи юмшоқ ёғларга аралаштирилса ва устки қатламига теккизмай, олов алангасида куйдириб-(доғлан)са янги қаварган ўринга фойдалидир. У сурманинг энг олий нави. Хоссатан унга озгина миск қўшилса катта ёшдаги ва кўзи заифларга фойдалидир”. (“Задул Маъад” (4/283)).
“Сурмани тоқ қўйишлик мустаҳабдир”. (“Муғний” (1/106)).
“Мажмуъ”да шундай дедилар: “Тоқ сурма қўйишликка келсак, бу борада ихтилоф қилинди. Ниҳояда тоқ бўлсин учун бир кўзга тоқ, бошқасига эса жуфт бўлади, дейилди. Муҳаққиқ-(тадқиқотчи) уламолар айган саҳиҳ қовл эса: ҳар бир кўзга тоқ қўйилишидир. Суннатда ҳам ҳар бир кўзга уч мартта бўлишлиги ворид бўлган”. (“Мажмуъ” (1/334)).
Сурма аёл киши зийнатланадиган зийнат турларидан бўлгани сабабли унга бегона эркакларга зоҳир қилиши жоиз бўлмайди. Эркак киши ҳам сурмадан зийнатланишни қасд қилишлиги лойиқ бўлмагани каби.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Сурма қўйиш икки турлидир.
Биринчиси: Кўзга қувват, унинг пардасига жило бўлиши, чиройга аҳамият бермай уни тозалаб, пок ҳолга келтириш учун сурма қўйишлик. Бунинг бирор зарари йўқ. Балки у қилишлик лойиқ бўлган ишлардандир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзларига сурма қўярдилар. Хоссатан “Исмид”дан бўлса.
Иккинчиси: Гўзаллик ва зийнат мақсад қилинадигани. Бу аёллардан талаб қилингандир. Чунки аёлдан эри учун ясанишлиги талаб қилинган.
Эркакка келсак: бу ўйлаб кўришлик лозим бўлган масаладир. Мен бу борада бирор тўхтамга келмаганман. Гоҳида сурма қўйиши сабаб фитна бўлиши хавотир олиниб, маън этиладиган ёш йигит билан, сурма қўйиши сабаб ушбу хавотирга ўрин йўқ бўлиб, маън қилинмайдиган катта ёшли одам ораси ажратилади”.
(Шайх Ибн Усаймин “Мажмуъ Фатава” (11/73)).
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Савол: Эркак кишига сурма қўйишлиги жоизми ёки йўқми?
Жавоб: Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин. Сўнг:
Ҳа, бу жоиздир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин шундай қилардилар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 5/205, 3598-фатвонинг иккинчи саволи
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....8%ad%d9%84
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.