mutaallim   11-13-2012, 09:11 PM
#2
“Мушриклардан бўлманглар!”. Бу эса ушбу икки оятдаги олтинчи малҳамдир. “Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар”. (Рум/31-32). Ана ўша мушриклардан бўлманглар. Мушриклар – Аллоҳга қўшиб ўзгасига ибодат қиладиган бут-санамларга ибодат қилувчилардир. Яъни, ўзларини исломга мансуб деб билганлар ўртасида рўй бераётган бўлинишликни ҳал қилиш учун шарт бўлган муҳим малҳам ва фойдали, олий ечим: барчалари динларини Аллоҳ табарока ва таоло учун холис қилишлик, Аллоҳ табарока ва таолони ибодатда яккаламоқ ва динни Унинг учун холис адо этмоқ асосида жамланишлик ҳамда илм, амал ва татбиқ қилишлик нуқтаи назаридан “Ла илаҳа иллаллоҳ” асосида жамланишликларидир. Ана шунда иттифоқ бўладилар. Аммо исломга ўзини мансуб деб биладиганлар орасида “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни яхши тушунмайдиган ёки ундан у далолат қилгандан ўзга нарсани тушунадиган ёҳуд уни аслида уни бекор қиладиган нарсага далил ўлароқ келтирадиганлар мавжуд бўлар экан, ахир, асосларнинг асоси ва илдизларнинг илдизида ихтилоф бўлиб турган бўлса сафлари қандай жамлансин?!
“Ла илаҳа иллаллоҳ” - асосларнинг асоси ва Аллоҳ табарока ва таолога яқинлаштирадиган ҳасанотларнинг энг олийсидир. Бироқ унинг Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида ўлчов-меъёр ва шартлари мавжуд. “Ла илаҳа иллаллоҳ” асосида жамланишлик, уни фақат талаффуз қилишликда жамланиш эмас. Балки уни илм асосида билишлик, Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати далолат қилган рукн, ўлчов-меъёр ва шартларини бажаришлик ила унга амал қилиш асосида жамланишликдир. Шунинг учун Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳга: “Ахир “Ла илаҳа иллаллоҳ” жаннат калити эмасми?, дейилганда, у киши: Ҳа шундай. Бироқ ҳар бир калитнинг тишлари бўлади. Агар тишли калитни олиб келсанг сенга очиб берилади. Акс ҳолда очилмайди, дедилар”. Ҳасан Ал-Басрий роҳимаҳуллоҳга: “Ахир, кимда-ким “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деса жаннатга кирмайдими?, дейилди. У киши: Ҳа шундай. Бироқ, кимда-ким ҳаққини ва фарзини адо қилса, дедилар”. Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннати далолат қилган рукн ва шартларини адо қилишликка ишора қилдилар. Фарзадақ аёлини дафн қилаётганда Ҳасан унга шундай дедилар: “Ушбу ўринга нима ҳозирладинг? У эса: унга етмиш йилдан бери “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни ҳозирладим, деди. Шунда Ҳасан унга: “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни шартлари бор. Иффатли аёлларга туҳмат қилишдан сақлан, дедилар”.
“Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлмиш тавҳид калимаси асосида жамланишлик, у фақат уни тилда талаффуз қилишликда жамланишлик эмас. Балки ушбу калимани билиб, амал қилишлик ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати далолат қилган ўлчов-меъёрлари ва шартларини адо этишлик асосида жамланишликдир.
Дарҳақиқат, исломга ўзларини мансуб деб биладиганлар ичида -улар кўпчиликдир- “Ла илаҳа иллаллоҳ”га ўзининг маъносидан ўзга изоҳ берадиганлар, у далолат қилган ҳақиқий маънони билмайдиганлар мавжуд. Унинг маъносини билишлик унинг асосида жамланишлик учун энг муҳим ўлчов-меъёрдир. Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек: “Магар ўзлари билган ҳолларида Ҳақ гувоҳлик берган”. (Зухруф/86). Муфассирлар айтишдики: магар ўзлари унинг маъносини билган ҳолларида “Ла илаҳа иллаллоҳ”га гувоҳлик берган. Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек: “Бас, (эй Муҳаммад), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг”. (Муҳаммад/19). Ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканини билган ҳолда вафот этса жаннатга киради”. Демак, унинг маъносини билишликдан ўзга чора йўқдир. Барчамиз: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтамиз дейилишлиги етарли эмас. Балки уни илм, амал, фаҳм, татбиқ ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида ворид бўлганидек адо қилишлик нуқтаи назаридан амалга оширмоқлик лозим-у лобуддир.
Ушбу калиманинг изоҳи ва баёни Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ворид бўлган. Бизга эса Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баёнидан кейин ким бўлишидан қатъий назар бошқа бир баён қилувчининг сўзига эҳтиёжимиз йўқ. Аллоҳ табарока ва таоло шундай дейди: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!”. (Нисо/36). Ва айтадики: “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни... амр этди”. (Исро/23). Ҳамда Иброҳим алайҳиссалом ҳақида ҳикоя қилиб, шундай деди: “Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф/26-27). Аллоҳ таоло деди: “Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга...буюрилган эдилар”. (Баййина/5). Ана шу “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. “Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди”. (Бақара/256). “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни маҳкам ушлабди. “Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас у мустаҳкам халқани ушлабди”. (Луқмон/22). “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни ушлабди. Аллоҳга иймон ва тоғутга куфр келтиришлик, Аллоҳга ибодат қилиб, Унга ширк келтирмаслик “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир.
Агар мусулмонлар ёки ўзини исломга мансуб деб биладиганлар орасида: қабрларга ибодат қилишлик ёки уларга дуо қилишлик завқ масаласидир. Инсон тотиб кўради -яъни, агар ушбу ишни тотиб кўрса ва тотли экан деб билса, бас, буни зарари йўқ-, деб айтадиганлар мавжуд бўлса, ахир, қандай қилиб “Ла илаҳа иллаллоҳ” асосида жамланиш бўлади?! Агар баъзи эгалари суннатга нисбат бериладиган ақида китобларини ўқиб кўрсангиз, унда ушбу калиманинг баёни борасида ажойибу ғаройиб изоҳларни учратасиз. Мисол учун “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: “Ихтиро қилишликка Аллоҳгина қодирдир” ёки “Ўзидан ўзгасига муҳтож бўлмаган фақат Аллоҳдир” ёҳуд “Аллоҳдан ўзга Раб йўқ”, деган қовлларига ўхшашки, улуҳиятни рубубият дея изоҳлайди. Ёда ушбу асрда яшаётган сўфий тоифаларнинг қовли: унинг маъноси: “Инсон зотида бузуқ яқин-(ишонч)ни чиқаришлик ва Аллоҳнинг Зотидаги саҳиҳ яқин-(ишонч)ни киргазишлик. Чунки У Яратувчи, ризқ берувчи, неъмат ато қилувчи ва (борлиқни) Бошқарувчидир”. Ушбу калимани ана шундай изоҳлайдилар!!
Ахир, қандай қилиб бир сўзга келишамиз? Ушбу буюк калимани тушунишлик, уни барпо қилишлик, ушбу калимани тўкис, мукаммал суратда адо этишлик ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида ворид бўлганидек шарт ва ўлчов-(меъёр)лари ила бажаришлик билан динни Аллоҳ табарока ва таоло учун холис қилишлик лозим-у лобуддир.
Аҳли сунна уламолари -Аллоҳ таоло уларни Ўз Раҳматига олиб, мўл-кўл ажру савоб берсин- саҳиҳ ақида, Аллоҳ табарока ва таолонинг дини, Китоб ва суннатга қайтишга чинакам даъватлари билан мусулмонлар бир сўз атрофида жамланиб, сафлари бир бўлишига ниҳоятда катта аҳамият қаратганлар. Саҳиҳ ақидани баён қилиб, унга хилоф бўлган нарсаларга раддия бериш борасида кўпдан-кўп китоб ва асарлар битиб кетишди. Аҳли суннанинг роҳимаҳумуллоҳ асарларига назар ташлар экансиз, улардан ақидани ёритиб, изоҳлаб бериш, асосларини белгилаб бериш ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларидан иборат далилларни ёдга олиш борасида кўплаб асарларни топасиз. Яна ушбу ақидага хилоф бўлган, уни бузган ҳар қандай нарсага раддия бериш борасида ҳам уларнинг кўплаб асарларини учратасиз. Ушбуларнинг бари бир сўз атрофида жамланиш ва сафлар якдиллигига чақириқдир. Бироқ, айрим кимсаларнинг тушунчасида бидъат аҳли ва тўғри йўлдан оғганларга раддия беришлик, бузуқ ақида ва ботил йўлларини очиб беришлик, ана шундайларга раддия берадиган кишини мусулмонларнинг сўзини бўлиб юборувчи ва бирликларига раҳна солувчи деб ҳисоблайдилар. Шу сабабли турли ақида, ўзаро фарқли раъй-қарашлар, бир қанча мазҳаблар билан қандай бўлса шундайлигича мусулмонлар жамулжамлигини хоҳлаш асносида турли қоида ва усуллар қўядилар. Бундай бўлиши асло мумкин эмас!!
Якдил бўлишлик фақат Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати асосидагина бўлади. Шунинг учун ҳам ўйлаб кўрган бўлсангиз жамоат суннатга боғлаб, ажралиш-(бўлиниш) эса бидъатга боғлаб (ёд этилади). Айтадиларки: Аҳли сунна вал жамоа (Суннат ва жамоат аҳли). Аҳлул бидъати вал фурқо (Бидъат ва ажралиш-(бўлиниш) аҳли). Чунки суннат жамлайди, бидъат эса ажратиб-(бўлиб) ташлайди. Суннат мусулмонларни якдил қилади, уларни бир йўл, бир манҳаж ва бир сўқмоқда жамлайди. Абул Музаффар Ас-Самъоний роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Аҳли ҳадис, улар ҳақда эканига далолат қиладиганлардан яна, агар аввалгилару охиргилари, диёр ва замонлари турлича, ўрталаридаги мамлакатлар орасидаги узоқлик, уларнинг ҳар бири дунёнинг турли бурчакларида яшашининг ҳар ҳиллигини ҳисобга олиб олдингиларию ҳозиргиларининг битиб кетган барча китобларини мутолаа қилсанг, уларни бир сўқмоқ, бир андозада ақидани баён қилиб берганликларини топасан. Бу борада бир йўл бўйлаб юриб, ундан асло оғмайдилар ва тойилиб кетмайдилар. Бу борадаги сўз ва нақллари бирдир. Ўрталарида бирор нарсада, гарчи оз бўлсада ихтилоф ва ажралиш кўрмайсан. Балки тилларида содир бўлган ва салафларидан нақл қилганларининг барчасини жамласанг, уни гўёки бир қалбдан, бир тилдан келганини кўрасан. Ҳаққа бунданда ойдинроқ далил борми? Аллоҳ таоло шундай деди: “Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!”. (Нисо/82). Ва айтдики: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!”. (Оли Имрон/103)”.
Аҳли сунна вал жамоани диёрлари турлича ва замонлари фарқли бўлишига қарамай бир қолип, бир йўл, бир ақидада эканини кўрасан. Диёрлар ҳар ҳил, (сўзлашадиган) тиллари турли-туман, замонлари бошқа-бошқа, ақида эса бир!! Нима учун? Масдар-(манба) бир бўлганлиги учун. Манбалари Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг суннатларидир. Манбалари ақл, тушда кўрган-кечирганлари, ҳикоя-қиссалар, раъй-қарашлар, завқ ёки бошқа нарса бўлганларга келсак, уларни ғоятда фарқли ва ихтилофда эканларини кўрасан.
Суннат жамлайди, бидъат эса бўлиб-(ажратиб) ташлайди. Шу сабабли Муслимнинг саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ёритиб бериш давомида бир буюк сўз ўтди: “Ўзаро ҳасад, савдода алдов-(макр), буғзу адоват қилманглар ва ўзаро ёвлашманглар. Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинглар”. Баъзи илм аҳллари пайғамбар соллаллоҳу алайҳива салламнинг “Ўзаро буғзу адоват қилманглар” қовллари борасида ажойиб сўз айтиб кетишди: ушбу ҳадисда бидъатдан қайтарувга ишора қилинди. Чунки у ажралиб кетиш ва ўзаро буғзу адоват қилишга сабабдир. Бир инсон келиб, бирор бидъат пайдо қилса ёки мусулмонлар ўртасида (динда) янги пайдо бўлган ишни тарқатса, батаҳқиқ, у шу сабабли уларнинг сафларини бўлган бўлади. Мусулмонларнинг сафини бўлган унга раддия бериб, ботилини пучга чиқарган ҳамда бидъатига раддия берган киши эмас!! Мусулмонлар ўртасини бўлган бидъат олиб келиб, уни мусулмонлар ўртасида тарқатган, ана шу сафни бўлган кимсадир. Бироқ, сафларни бўлди дея бор маломатни одамларни Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига чақираётган ҳамда уларни бидъат ва турли ҳавои хохишлардан огоҳ этаётган аҳли сунна вал жамоага ағдараётганларни кўрасиз. Айтадиларки: мана булар сафни бўляпти. Ҳақиқат шуки, сафни бўлаётган, бидъатни олиб келиб, мусулмонлар сафига суққан ва уни уларнинг ўрталарида ёйган кимсадир. Шунинг учун кенг тарқалган аксар бидъат ва ҳавойи хоҳишларнинг негизида мусулмонларнинг сафига суқулиб кирган, улар ўртасида бидъатларни ёйганлар ҳамда кўплаб бидъатларнинг келиб чиқиш тарихини чуқур мулоҳаза қилиб кўрган киши, ушбуларнинг ортида ё яҳудий ёки насроний ёҳуд мажусий ёда шунга ўхшашларни топади. Сафга суқулиб кириб, якдиликка раҳна солган. Ислом либосини кийиб, мусулмонларнинг сафига кириб сўнгра ўрталарида сафларини бўлиб, жипсликларига раҳна соладиган нарсасини ёяди.
Аллоҳ табарока ва таолонинг динини холис қилишлик ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати далолат қилган ўлчов-(меъёр)ларга кўра тавҳид калимаси бўлмиш “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни барпо қилишлик билан якдиллик ҳосил бўлади. Якдиллик ҳеч қачон Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида мавжуд бўлмаган раъй-қараш, манҳаж, турли режалар ёки шунга ўхшашларни ўйлаб топиш билан бўлмайди.
Дарҳақиқат, бироз олдин ишора қилиб ўтдимки, одамларни жамлаш ва сафлар якдиллиги учун ҳаракат қилиб, турли усул ва қоидалар ишлаб чиқаётганлар бор. Бироқ бу ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Чунки якдиллик фақат суннат билан бўлади. Суннат якдиликка чамбарчас боғлиқ, бидъат эса ажралиш-(бўлинишлик)ҳа чамбарчас боғлиқ. Бу жорий бўлиб келаётган қонуниятдир. Мусулмонларнинг сафини бирлаштириш ва бир сўз атрофида жамланишлик барчалари Раббиларининг Китоби ва Пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига чинакам қайтиш билангина амалга ошади.
Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг сўзларини айнан нақл қилмоқчиман. Дарҳақиқат, у киши роҳимаҳуллоҳ мусулмонларнинг жамланишига боғлиқ пурмаъно сўз, пишиқ қоида ва фойдали асосни ёдга олганлар. Унинг тагидан эса мусулмонларнинг жипслиги қандай бўлишини баён қилиб беришлик учун Аллоҳ табарока ва таолонинг Китобидан ҳужжат ва далилларни келтириб ўтганлар. Сўнг эса ниҳоятда фойдали хулоса чиқарганлар. У киши роҳимаҳуллоҳ “Фатава”нинг биринчи жилди, аввалги 17-саҳифада ушбу масала борасида фойдали бўлган узун сўзларидан кейин шундай дедилар: “Маълум бўлдики, жамланиш ва қалб якдиллиги сабаби динни жамулжам қилиб, унинг барига амал қилишликдир. У эса шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишликдир. Ушбуга ҳам зоҳир, ҳам ботинда буюрганидек. Ажралишликнинг сабаби эса: банда буюрилган ишларидаги насиба-(ўз улуши) ва ўзаро зулмни тарк қилмоқликдир. Якдилликнинг натижаси: Аллоҳнинг Раҳмати, Розилиги, салавот йўллаши, дунё ва охират саодати, юзларнинг оқ бўлишлигидир. Ажралишликнинг натижаси эса: Аллоҳнинг азоби, лаънати, юзларнинг қора бўлиши ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улардан пок-безор эканликларидир”. Сўзлари тугади.
Аллоҳ табарока ва таолодан фойдали бўлишлигини умид қиладиганим ушбу нутқ сўнгида айтаманки, эй биродарлар: мусулмонларни бир сўз атрофида жамланиши, сафлар якдиллиги ва ўзари оралар ислоҳ бўлишлиги мусулмон киши, хоссат мусулмонларнинг уламолари Аллоҳ табарока ва таолонинг йўлига даъват қилувчилар аҳамият қаратиши лозим бўладиган муҳим ишлардандир. Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: “Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир”. (Нисо/114). Аллоҳ табарока ва таоло шундай деди: “Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар”. (Ҳужурот/10). Аллоҳ табарока ва таолонинг йўлига даъват қилишга аҳамият бераётган бир қанча одамларнинг воқелигига назар ташласангиз, уларни одамлар ўртасидаги мерос, никоҳ, савдо ва бундан бошқа кўплаб муҳим, улкан ва фойдали ишлар борасида уларнинг ўртасини ислоҳ қилишга ниҳоятда катта аҳамият қаратадилар. Уларга ушбу ишни адо этмоқликлари лозимдир. Бироқ улар шунинг муқобилида энг муҳим ишда камчиликка йўл қўйяптилар. У ҳам бўлса Аллоҳ табарока ва таолонинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан олинган саҳиҳ, соф ақида асосида орани ислоҳ қилишлик ва сафларни жипслашликдир.
Аллоҳ табарока ва таоло Ўзининг динида онг кўзини очиб қўйган ҳар бир мусулмонга ушбу буюк иш бўлмиш саҳиҳ ақида ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида келган дин асосида одамларни бир сўз атрофида жамлаш ила ўртани ислоҳ қилишликка аҳамият қаратишлиги вожиб бўлади. Чунки одамларга нажот, сақлов ҳамда дунёю охиратдаги саодат фақат шу билангина бўлади. Шунинг учун Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Суннат Нуҳ (алайҳиссалом) кемасидир. Ким унга миниб олса нажот топади. Ким ундан қолиб кетса ғарқ бўлади”. Нажот ва омонлик Китобу суннатга қайтиш, у иккисини маҳкам ушлаш, Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан олинган саҳиҳ ақидага қайтиш, саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг йўлига эргашиш ва уларнинг изи бўйлаб юриш ҳамда уларнинг манҳажидан бориш билан бўлади. Аллоҳ таоло биз ва сизларни ўшалардан қилсин ҳамда бизни сўзга қулоқ тутиб, унинг энг яхшисига эргашадиганлардан қилсин.
Аллоҳ билгувчироқдир. Аллоҳ таоло Ўзининг бандаси ва элчиси пайғамбаримиз Муҳаммадга саловату саломлар, барака ва неъматлар ёғдирсин.

Савол: Мен ҳидоят ва Аллоҳ табарока ва таолога қайтишни хоҳлайман. Ушбу қайтишлик қандай бўлади. Ушбуга олиб борадиган соғлом йўл нима? Бизга (жавобингиз билан) фойда улашсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб: Ушбу савол савол йўлловчи ва унинг саволда шерик бўлган биродарлари томонидан чинакам бир рағбат билан (йўллангани) сезилиб турибди. Ва бу ҳидоят йўлига қўйилган аввалги қадамдир. Ҳидоят истаган ва унга рағбат қилган киши учун унинг эшиги очиқ ва йўли аниқ-равшадир. Ҳидоят Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидадир. Ҳидоят Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам изларига эргашишликдадир. Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликсиз ҳидоят йўқдир: “Айтинг: «Аллоҳга бўйинсунингиз ва пайғамбарга бўйинсунингиз! Энди агар юз ўгирсангизлар бас, (пайғамбар) зиммасида ўзига юкланган нарса (яъни одамларга Аллоҳнинг динини етказиш) бордир, сизларнинг зиммангизда эса ўзларингизга юкланган нарса (пайғамбарга бўйинсуниш) бордир. Агар унга бўйинсунсангиз, ҳидоят топурсизлар. Пайғамбар зиммасида (сизларни зўрлаб динга киргизиш эмас, балки) фақат (сизларга Ҳақ динни) етказиш бордир”. (Нур/54). Ҳидоят Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик, у кишининг манҳажлари бўйлаб юриш, Аллоҳ жалла ва аълага яқинлаштирувчи фойдали илм ва солиҳ амалга юзланиш, Аллоҳ табарока ва таолодан ростгўйлик ва қатъийлик ила сўрашлик билан бўлади. Шу сабабли эй биродарлар, мусулмон кишидан ҳидоят сабабларини ишга солиш ва унга олиб борадиган нарсаларни бажаришлик талаб этилган бўлсада, бироқ у Аллоҳ жалла ва аъла томонидан бўлган тавфиқ ва марҳаматдир. Ҳидоят Аллоҳ томонидан бўлган марҳаматдир.
Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганда, рўза ҳам тутмасдик, намоз ҳам ўқимасдик.
Ҳидоят Аллоҳ жалла ва аъла томонидандир: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир”. (Қасос/56). Ва шундай деди: “Зотан Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас (Эй Муҳаммад), жонингиз уларнинг (иймон келтирмаганлари) устида ҳасрат-надоматлар чекиб кетмасин”. (Фотир/8). Демак, ҳидоят Аллоҳ табарока ва таоло томонидандир. Бандага Аллоҳга иқбол қилмоқлиги ва Ундан сидқ ва қатъийлик ила ҳидоят топувчилардан қилмоқлигини сўраши лозим бўлади. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муслимнинг саҳиҳларида ворид бўлганидек асло тарк этмаган дуоларидан ушбу қовлларидир: “Аллоҳим, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўплаб ҳадисларда Аллоҳ таолодан ҳидоят сўраганликлари ворид бўлган. Бошқа бир ҳадисда эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қила туриб, шундай дедилар: “Аллоҳим, Сенгагина таслим бўлдим, Сенгагина иймон келтирдим, Сенгагина таваккул қилдим, Сенгагина тавба-тазарру қилдим. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, иззатинг ила мени адаштириб юборишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган Тириксан. Жин ва инс эса ўлади”. Дарҳақиқат, бизга ҳар бир намозда, балки ҳар бир ракъатда шундай дейишлигимиз машруъ қилинган: “Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан”. (Фотиҳа/6-7). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилган ҳолда йиқилсалар шундай дердилар: “Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимни динингда собитқадам қилгин”. Ҳолбуки у киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир!! Биз эса кўплаб камчиликларга йўл қўйган, ишларни зое қилган ҳамда кўплаб гуноҳ ва маъсиятларга қўл уриб ҳам, сўнг Аллоҳга иқбол қилмаймиз ва У табарока ва таолодан сидқ ва сабот билан ҳидоят сўрамаймиз. Аллоҳ табарока ва таолодан ҳидоятда собитқадамлик сўрамаймиз. Ҳидоят истагидаги киши унинг йўлларидан юради.
Ишора қилганимдек унинг йўлларидан бири: Аллоҳга дуо қилиш, У табарока ва таолодан рост ва қатъийлик ила сўрашлик. Аллоҳ табарока ва таолога сизни ҳидоят топгувчилардан қилишлигини қатъий сўраб, йиғлайсиз, Аллоҳга тавба-тазарру қиласиз, дуо ижобат бўлиш вақтларига риоя қиласиз, саждада йиқилиб Аллоҳ табарока ва таолога йиғлаб, шундай дейсиз: Аллоҳим, мени ҳидоят топганлардан қилгин. Аллоҳим, мени ҳидоят қилганларинг қаторида ҳидоят қилгин. Аллоҳим, мени ҳидоят топганлардан қилгин. Раббим, мени солиҳлардан қилгин. Аллоҳ табарока ва таолодан ушбуни сўрайсиз ва Ундан сўрашда сабот билан турасиз. Аллоҳ табарока ва таоло дуо қилган кишининг дуосини ижобат қилади: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди”. (Ғофир/60).
Унинг сабаб ва йўлларидан яна: ёмон ҳамроҳ ва бузуқ шериклардан узоқлашиш. Яхши ҳамроҳ ва солиҳ, тўғри-устивор шерикларга интилиш. Салафлардан бири шундай деди: “Мусулмон кишига хоҳлагани билан юришлиги жоиз эмас”. Мусулмон киши ўзи учун нажот, ҳидоят, салоҳият ва тўғри-устиворлик бўлган киши билангина юради. Дуч келган одам билан юриб кетавермайди. Шунинг учун ҳидоятга рағбат қилган, баъзи ҳалок қилувчи гуноҳ ва мункар ҳамда маъсиятлардан узоқ бўлишни истаган айрим кимсаларни учратасиз. Бироқ у бузуқ шерик ва ёмон ҳамроҳ билан биргадир. Ахир, уларнинг орасида бўла туриб унга ҳидоят қандай келсин?! Агар ҳидоятни истаса аҳли хайрга юзлансин. Улар билан ҳамсуҳбат бўлиб, борди-келди қилсин. У албатта улардан таъсирланади. “Ҳамсубат ўзига тортувчидир”, дейилганидек у шеригига таъсир ўтказади. Аҳли хайр, солиҳ ва тўғри-устивор бўлганлар билан ҳамсуҳбат бўлсин, улар билан юрсин ва ўзини улар билан бирга бўлишда сабрга ўргатсин: “Сиз ўзингизни эртаю, кеч Парвардигорларининг юзини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)!”. (Каҳф/28). Улар билан бирга бўлишда ўзини сабрга кўниктириб, уни тутиб туради. Чунки улар билан ҳамроҳ ва шерик бўлишликда ўзи учун салоҳият ва тўғри-(устиворлик) бор. “Улар шундай қавмки, улар билан бирга ўтирган бахтсиз бўлмайди”. Мана тўқсон тўққизта жонни ўлдириб, тавба қилишни хоҳлаган киши қиссасини биласизлар. Ер юзидаги энг илмли одам ҳақида сўради. Ва унга тўқсон тўққизта жонни ўлдирганини ёдга олиб, тавба қилиши мумкинлиги ҳақида айтди. Ибодатгўй бир кишига йўллаб юборилди -эътибор беринглар, ибодатгўй-. У (обид) айтдики: тўқсон тўққизта жон! Сенга ҳеч қандай тавба йўқ. Шунда уни ҳам ўлдириб, юзтага етказиб қўйди. Сўнг мудом тавба қилиш илинжида юриб, ер юзидаги энг илмли одам ҳақида сўраб, суриштирди. Шунда уни олимга йўллаб қўйишди. У ундан юзта жонни ўлдиргани ва унга тавба қилиш мумкинлигини ёдга олди. У эса: ҳа. Ким сен билан тавба орасини тўсиб тура оларди! Бироқ фалон қишлоққа бор. У ерда Аллоҳга ибодат қиладиган қавм бор. Улар билан бирга Аллоҳга ибодат қил, деди. Уни ўзи яшаётган жамиятдан ва ушбу улкан жиноят ва ҳалок қилувчи гуноҳлар содир бўлган жамиятдан узоқлашишга йўллади. Унга яхшилар билан ҳамсуҳбат бўлишга кўрсатма берди. Гарчи уларнинг олдига кўчиб бориш билан бўлсада. Энди қандай қилиб эй биродарлар, улар (яхшилар) орамизда, жамиятимизда, масжидларимизда Аллоҳга ибодат қилиб, Унга қурбат ҳосил қилсалар ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати бўйлаб юрсаларда сўнг биз ҳидоят талаб қилиб, улардан узоқ бўлсак, улар билан ҳамроҳ, ҳамсуҳбат ва шерик бўлмасак!! Бу ҳидоятнинг сабабларидан эди. Унинг сабаблари кўпдир. Аллоҳ табарока ва таолодан бизни ва сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраймиз.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.