Admin   12-27-2011, 11:53 AM
#1
Иймон – талаффуз, амал ва эътиқод демакдир

Савол: Иймон – талаффуз, амал ва эътиқодми ёки талаффуз ва эътиқоднинг ўзигинами? «Иймон – эътиқод ва талаффуздангина иборатдир» – деган одамнинг ҳукми нима? Тафсилоти билан айтиб берсангиз.
Жавоб: Унинг тафсилоти анчагина вақтни олади. Бироқ, хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкин:
Тўғриси, иймон – тил билан талаффуз, қалб билан тасдиқ ва узвлар билан амал қилишдир. Шугина тўғрисидир.
Аҳли суннатнинг бир тоифаси бўлган муржиъа фақиҳлар: «Иймон – тил билан талаффуз ва қалб билан тасдиқдангина иборатдир. Амал, иймон ичига кирмасада, уни қилиш талаб этилган (мажбурийдир)» – дейдилар. Аммо ҳақиқий муржиъалар: «Амал – талаб қилинган (мажбурий) эмас» – дейдилар. Бу иккиси ўртасида фарқ бор.
Ҳанафий ва бошқа мазҳабларга мансуб бўлган аҳли суннат эса: «Амаллар иймондан бўлмасада, уларни қилиш талаб қилинган (мажбурийди)дир. Фарзлар – фарз, ҳаромлар – ҳаромдир. Бироқ биз уларни иймон деб атамаймиз. Инсоннинг зиммасида икки: иймон келтириш ва амал қилиш мажбуриятлари бор» – дейдилар. Ҳақиқий муржиъалар: «Амал – иймонга на салбий ва на ижобий таъсир кўрсатади» – дейдилар. Бу юқоридагилар (мазҳаб издошлари) билан, ҳақиқий муржиъалар ўртасидаги фарқдир.
Энг тўғриси: Иймон – тил билан талаффуз, дил талаффузи ва амали яъни тасдиқи ҳамда бутун аъзолар билан амал қилишдир. Буларнинг барчаси «иймон» исми ичида мужассамдир. Бунга далолат қилган насслар (ваҳий хабарлари) жуда ҳам кўпдир.

Муслим   10-11-2012, 12:15 PM
#2
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Муржиъатул фуқаҳо - аҳли суннадандир



عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.