Абуюсуф   10-10-2012, 01:08 AM
#1
Ассалому алейкум азиз биродарлар.агар дейлик аёл киши хаж килаётиб 9-чи зулхижжа куни хайзи келса ва хайзи 6 кун давом этса,лекин шу кунлар тамом булмай туриб гурухи билан уйга кайтиб кетадиган булса у тавофи ифозани,сайни ва колган хаж ибодати вожибларини кандай амалга оширади? Иложи булса далиллар билан ёруглик киритсангиз,Аллох ажрингизни зиёда килиб берсин
Муслим   10-10-2012, 05:37 PM
#2
(10-10-2012, 01:08 AM)Абуюсуф Wrote: Ассалому алейкум азиз биродарлар.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-10-2012, 01:08 AM)Абуюсуф Wrote: агар дейлик аёл киши хаж килаётиб 9-чи зулхижжа куни хайзи келса ва хайзи 6 кун давом этса,лекин шу кунлар тамом булмай туриб гурухи билан уйга кайтиб кетадиган булса у тавофи ифозани,сайни ва колган хаж ибодати вожибларини кандай амалга оширади? Иложи булса далиллар билан ёруглик киритсангиз,Аллох ажрингизни зиёда килиб берсин
Агар аёл киши эҳромда бўлса ва ҳайз қони келиб қолса, ҳожи қиладиган Арафотдаги вуқуф, Муздалифа ва Минодаги тунаш, тошларни отиш ва сочларни қисқартириш каби барча амалларни қилаверади.
Фақат то ҳайзи ё нифосидан покланмагунича Байтуллоҳни тавоф қилмайди, Сафо ва Марва ўртасида саъй қилмайди. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эҳромда эканлар, ҳайз кўриб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Ҳожилар қилган ишларни қилинг. Фақат, пок бўлмагунингизча Уй (Каъба)ни тавоф қилманг!» - дедилар (Муттафақун алайҳ).
Лекин, агар поклик ҳолида тавоф қилган бўлса ва кейин ҳайз кўриб қолган бўлса, Сафо ва Марва ўртасида саъй қилаверади, ҳайзи бунга монеъ бўла олмайди. Чунки, саъй учун таҳоратли бўлиши шарт эмас.
Энди агар у ҳайз кўрса ва покланишини кутмай кетиши керак бўлиб қолса, эҳромида уйига қайтаверади. Покланганида қайтиб келади. Бу фақатгина агарда у икки ҳарам аҳлидан бўлса шундай қилади. Чунки улар шундай қилишса, бу уларга қийинчилик туғдирмайди.
Аммо агар у аёл бошқа диёрдан бўлса ва уннинг қайтиб келиши қийин бўлса, унда у аёл қон оқмайдиган ва масжидни ифлос қилиб қўймайдиган қилиб фаржи устини бир парча латта билан ўраб олади. Мана шу ҳолатида у тавоф ва сай қилади, сочини кесади. Шу билан Умрасини мана шу сафаридаёқ якунига етказади. Чунки бундай ҳолатда унинг тавоф қилиши зарурий бўлди. Зарурат эса маҳзурот (қайтариқ)ларни мубоҳ қилади.
Бироқ у видолашув тавофини қилмайди. Чунки ҳайз кўраётган аёл видолашув тавофини қилмайди. Бу борада ҳадис келган, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилганидек: «Одамлар охирги аҳдлари (лаҳзалари) Байт билан бўлишига буюрилдилар, фақат бу ҳайзли аёлдан енгиллатилди» (Бухорий (1755) ва Муслим (1328) ривоятлари).
Бошқа бир ривоятда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайзли аёлга агар у ифоза тавофини қилган бўлса, Байтни тавоф қилмасдан йўлга чиқиб кетишига рухсат бердилар» (Аҳмад (1/370, №3505), Табароний (11/110, №11206) ривоятлари).
Яна Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Софийя бинт Ҳуяй ифоза тавофини қилгандан сўнг ҳайз кўриб қолди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилганда у зот: «У бизни (йўлдан) тўсиб қолар эканда», дедилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, у ифоза тавофини қилганидан сўнг ҳайз кўрди», дедим. «Ундай бўлса, йўлга чиқаверсин», дедилар» (Бухорий (1762) ва Муслим (1211) ривоятлари).
Ушбу ҳадис ҳайз кўраётган аёл киши учун видолашув тавофи вожиб эмаслигига, аммо ифоза тавофи вожиб эканига далолат қилади.
Валлоҳу аълам.
Жавоб шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг 60-нашр, ҳайз масалалари ҳақидаги фатволари асосида қисқа қўшимчалар билан тайёрланди.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Абуюсуф   10-10-2012, 11:34 PM
#3
Аллох умрингизга,илмингизга,ризкингизга барокатлар берсин
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.